Do'stlar_uz
1.93K subscribers
6.83K photos
4.08K videos
241 files
9.03K links
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.

Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️ Олимларни аниқлашича совуқ чой буйракда тош йиғилишга сабаб бўлади!


Бизда кузатиб боринг👇🏻                

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#ҲАДИСИ_ШАРИФ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаё иймондандир. Иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир. Жафо дўзахдадир”, дедилар”.

Шарҳ: Ҳаёга бундан кўра улуғ васф бўлмаса керак. Карамли ахлокдар дини бўлган Ислом ҳаёни иймон даражасига кўтаргандир. Карамли ахлоқлар дини бўлган Ислом ҳаёни жаннатга киритадиган фазилат даражасига кўтаргандир. Исломда ҳаёли бўлиш шунчалар юқорига кўтарилгандир. Бас, мусулмонлар ҳаёли бўлсинлар.

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali
Ғаззолий «Қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир» деб нимани назарда тутганлар?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
43%
Масхара қилишни
23%
Ёлғон гапиришни
30%
Сўкишни
4%
Энди билиб оламан
Ҳар бир яхшиликни садақа деса бўладими?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
7%
Йўқ, фақат моддий ёрдам садақадир
81%
Ҳа, бўлади
10%
Фақат етимларга берилган мол садақадир
2%
Энди билиб оламан
Бир киши бошқа бир кишини сўкса, иккинчи киши жавоб қилмай турса, гуноҳ кимга бўлади?

📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Anonymous Quiz
7%
Ота-онадан сўкканга
79%
Сўккан одамга
12%
Иккаласига
2%
Энди билиб оламан
Каъбанинг олтин эшигига олтин безаклар билан исмини ёздирган ватандошимиз

1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.

1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.

Ватанимизни бутун дунёга танитиб, динимизга хизмат қилган боболаримизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, бизларни уларга муносиб зурриёт бўлишимизни насиб этсин!

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
#ТАЗИЯ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва барча имом-хатиблар Андижон тумани Файзибой Хожи Жоме Масжидида Имом-хатиб Бўлиб Хизмат Қилган Бозаров Обиджон ҳожининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдирадилар.
Аллоҳ марҳумни мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдирсин, ҳаётлик вақтида қилиб ўтган солиҳ амаллари ҳамда Яратган ўзининг марҳамати ила жойларини жаннатда қилсин! Марҳумнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин!
!!! Жаноза Намози эртага 23.05.24 Пайшанба Бомдоддан Кейин Файзибой Хожи Жоме Масжидида Ўқилади
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

манзил: ЗАВРАҚДА, ЙЎЛ БЎЙИДАГИ МАСЖИД!
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда

Ҳаммаларимизга маълумки "Ҳаж-2024" мавсумида юртимиздан муқаддас замин, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларига 15 мингта зиёратчи буюк Ҳаж ибодатини адо этишлик учун жорий йилнинг 23-май санасидан бошлаб жўнаб кетадилар.
Бу йилги Ҳаж мавсумида эса, Андижон вилоятидан 1600 дан зиёд ҳамюртларимиз ҳаж сафарига юборишлик белгиланган.
Шу боисдан бугун 22-май куни Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидида "Ҳаж-2024" мавсумида элликбоши бўлиб кетаётган имом-домлалар ва 25-26-май санасида Ҳаж сафарига кетаётган Андижон вилоятининг 1-гуруҳидан 15-гуруҳигача бўлган бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар учун сафар олди учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев, ҳожиларнинг кузатиш ва кутиб олишлик учун масъул бўлган мутасаддилар иштирокида Ҳаж сафарига оид қоидалар, кузатиш ва кутиб олишлик йўлидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил...

@muslimunuzportal