Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
9.7K subscribers
3.01K photos
773 videos
3 files
1.72K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, бугун, 8 июнь кунидан эътиборан “яшил” ҳудудларда жойлашган масжидларда ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда ҳамда тиббиёт ва СЭОМ талабларига мувофиқ равишда кунлик 5 вақт фарз намозларни адо этишга рухсат берилди.

https://t.me/DinQumita
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил» тоифали ҳудудлада диний муассасалар хусусан масжидлар фаолиятига рухсат берилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

💰 Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Янги орден таъсис этиш тўғрисидаги қонунга шарҳ

https://t.me/DinQumita
МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

🔸Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

@DinQumita
​​#Қабул жараёни

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида консультация – Сall Сenter фаолияти иш бошлади

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 12 июндан бошлаб Консультация – Call Center хоналари ташкил этилди.

Call center ва консультация хоналари фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади.  

Call center фаолияти бўйича бириктирилган масъуллар ва уларнинг иш телефони рақамлари

1. Шукуров Ёрқин

Бош консультант 

71 2440042

2. Абдуллаева Мохира

Консультант

71 2445076

3. Ботиров Бобурмирзо

Консультант

71 2449613

4. Хўжаев Баходир

Хорижий абитуриентлар учун консультант

71 2449593

5. Мирходжаева Наргиза

Магистратурага қабул бўйича консультант

71 244 9467

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz @DinQumita
РАСМИЙ БАЁНОТ: коронавирусга чалинган 28 беморнинг 21 нафари аҳоли орасидан аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 994 нафарга етди. 13 июнь куни 116, касаллик қайд этилгандан буён 3 минг 874 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 101 бемор даволанмоқда, 12 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Охирги маълумот тақдим этилгандан буён яна 28 фуқарода касаллик қайд этилди. Уларнинг 21 нафари аҳоли орасидан, жумладан, 10 нафари Тошкент вилояти, 9 нафари Сурхондарё вилояти, 2 нафари Бухоро вилоятидаги фуқароларда аниқланган.

Жамоат транспорти —автобуслар ҳаракатига рухсат берилган. Бу одамларга яратилган яна бир қулайликдир. Аммо автобусларда тирбандлик, йўловчиларнинг бир-бирига ўта яқин, зич бўлиб туриб олиши, ниқоб тақмаслик ёки ундан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Мана шундай ҳолатларда касаллик юқиши эҳтимоли йўқ эмас. Тўғри, автобусларни тез-тез дизенфекция қилиш, санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда йўловчиларни ташиш сингари масъулият автокорхоналар раҳбарлари зиммасига юклатилган. Аммо ҳар бир шахс ўз саломатлигига масъул эканини унутмаслик керак.

Каналга қўшилиш ⬇️
@DinQumita
#Қабул
#Янгилик

МАДРАСАЛАРДА КОНСУЛЬТАЦИЯ - CALL CENTER ИШГА ТУШАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 15 июндан бошлаб “Call center”лар ташкил этилади.

❗️ “Call center”лар фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади.
Қабул жараёнларига оид ҳар қандай маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин.

🔸Олий диний таълим муассасалари

1. Тошкент ислом институти:
▫️Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.Islaminstitut.uz

2. Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz

3. Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: www.hadith.uz

🔸Ўрта махсус диний таълим муассасалари

4. Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

5. Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-299-24-11
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

6. Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz

7. Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz

8. Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz

9. Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz

10. Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz

11. Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz

12. Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz

13. Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 61-229-03-20
▫️Сайти: www.alberuniy.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати


@DinQumita religions.uz
❗️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар узайтирилди.

👇👇👇👇👇
@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари билан учрашув ўтказилди

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

religions.uz @DinQumita
🕌 10 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!

Шу йил 13 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@DinQumita religions.uz
Forwarded from Times.uz
❗️«Чорсу» бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчилари, «Хим-тех» институти талабаси, Тошкент ва Самарқанддаги банк ходимлари — коронавирус юқтирганлар ҳақида маълумот

Сўнгги кунларда юртимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатларига эътибор қаратсак, қатор ҳудудлардаги кўплаб ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларда касаллик қайд этилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумин.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 14 июнь куни юртимизда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланишда, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

🔴15 июнь куни
аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 3 нафар, Хоразм вилоятидан 1 нафарни ташкил этган.

🔴Шу ўринда энг кўп касаллик қайд этилган Тошкент шаҳрига тўхталиб ўтсак. Жумладан, Олмазор туманида яшовчи “Чорсу” буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: “Смарт хаус” хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

🔴Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдама хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, “Орзу” фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган), Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ҳолсизлик, йўтал тўхтамаганидан кейин шифохонага бориб, таҳлил топширган), “Пойтахт” савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчисида ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Учтепа туман филиали мутахассисида ҳам касаллик қайд этитлган.

🔴Шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” МФЙдаги автомашиналарни таъмирлаш устаси (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган), “Ҳамкорбанк”нинг Ургут филиали ходимида (мазкур молия муассасасининг барча ходимларидан профилактик мақсадда намуна олинган), ушбу туманда қандли диабет касаллиги бўйича даволанишга йўлланма олиш учун намуна олинган беморда ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️📍 «Қизил» тоифадаги давлатлар рўйхати маълум қилинди

Манба: «Ўзбекистон 24» телеканали

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​​​ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовга акаси Ҳусниддинжон Иномовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати


@dinqumita | religions.uz