Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.8K subscribers
3.13K photos
787 videos
3 files
1.76K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

⚡️Яккасарой туманида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар юқори даражада ташкил этилди


🗓️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

📌Бугун, 2023 йил 16 август куни Яккасарой туманида маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ҳамда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Мазкур учрашувларда бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бўлган - ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари, маънавий таҳдидларга қарши иммунитет ҳосил қилиш ҳамда бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш кабилар юзасидан фаол савол-жавоб шаклидаги суҳбатлар бўлиб ўтди.

♻️ Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

⚡️ Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

🔷 Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент шаҳри бўйлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирларда бири бугун, 17 август куни Миробод туманида ташкил этилди.

🔶 Учрашувда сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда ёшларимизни тўғри йўлдан оздиришга ва ўзларининг пуч ғоялари билан заҳарлашга қилинаётган ҳаракатлар барчамизни ташвишга солаётганлиги, оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат қилиб, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум бўлиб, инсонийлик табиатидан ҳам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаётганлиги, мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур эканлиги таъкидлаб ўтилди.

🔴 Айниқса, ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

Фарзандларимизнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари, умуман олганда, жамиятимизнинг зиммасида эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

✔️ Мазкур йўналишдаги тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

⚡️ Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

🔰 "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг қамровда олиб борилмоқда.

Бугун, 21 август кунидан бошлаб Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти бўйлаб корхона - ташкилотларда, маҳалла ва бозорларда, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

♻️ Мазкур йўналишдаги тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter