🕌 5 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!
Шу йил 20 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
✅Унга кўра, Навоий вилояти Хатирчи тумани, Наманган вилояти Уйчи тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 22 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.
❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
https://t.me/DinQumita

Telegram
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali
Web-site: https://taplink.cc/dinqumita
Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011
Call center: 71 200 58 88
E-mail: info@religions.uz

Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
〰️〰️〰️〰️〰️
‼️ Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.
❗️Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.
📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.
Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Тезкор хабар: Ҳаж-2020 мавсуми ҳақида
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги, бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
Каналга уланинг:👇👇👇
@DinQumita

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋
Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2020 мавсуми бўйича расмий баёноти
Каналга уланиш: 👉 @DinQumita

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра
вазирлигининг қарори юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
2020 йил 23 июнь куни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилинган қарор муҳокамасига бағишланди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш таъқиқлаб қўйилди ва 14 март куни эса, Ташқи ишлар вазирлиги орқали Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирининг “Ҳаж-2020” мавсумининг ташкилий ишларини кечиктириб туриш тўғрисидаги расмий хати олинди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида кескин эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 4000 га яқин вирус билан касалланиш, 35-40 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.
❗️Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазиз ана шундай инсон саломатлиги учун мураккаб вазиятни инобатга олиб, «Ҳаж-2020» мавсуми учун чет элдан зиёратчиларни қабул қилмаслик ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда жорий йилнинг 22 июнь куни мамлакат ичида бўлиб турган чекланган миқдордаги зиёратчилар учун ички ҳаж мавсумини ташкил этиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилди.
Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом олами уюшмаси, Мисрдаги Ал-Азҳар мажмуаси ҳамда “Дорул ифто” фатво ҳайъати ва бошқа кўплаб илмий марказлар томонидан маъқулланди.
❗️Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазизнинг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.
✅Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилишини эслатиб ўтади.
Инсоният бошига тушган бу синовли кунлар тезда ўтиб кетишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.
Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Қирғизистонга сафари
Батафсил: https://telegra.ph/Din-ishlari-bўjicha-қўmita-raisining-Қirғizistonga-safari-06-25

Telegraph
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Қирғизистонга сафари
Бугун, 25 июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига сафари бошланди. Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий…
Қирғизистон сафари давом этмоқда: делегация аъзолари семинарда қатнашдилар
❗️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон давлатига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида “Диний ва миллий муносабатлар уйғунлиги ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
✅Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, икки халқ асрлар давомида ёнма-ён, дўстона муносабатда бўлиб келгани, ота-боболаримиз халқларимиз бирлигини сақлаб, яқин бўлиб, аҳилликда яшаганларини таъкидлаб ўтди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат ўз ташқи сиёсатида, аввало, қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Кейинги пайтда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги шериклик алоқалари фаоллашаётгани бунинг ёрқин далилидир. Жумладан, Қирғизистон Республикаси билан ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб бормоқда. Парламентлар, турли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ўртасида алоқалар тобора кенгаймоқда – деди, А.Аҳмедов.
✅✅Шунингдек, семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсадбек Токтамушев, Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа мутасаддилар нутқ сўзладилар.
🌐Семинарда икки давлат ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, чегарадош ҳудудларда фаолият юритувчи имомларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва мулоқотини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ҳурмат, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
✔️Сафар давом этмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
Каналга уланинг👇👇👇

Икки қардош халқ орасига ҳеч ким низо сололмайди
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддиларининг сафари давом этмоқда. Улар Қирғизистон Республикасига қилган сафари чоғида Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маърифий суҳбат ўтказдилар.
✅Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда икки давлат Раҳбарларининг сиёсий иродаси, кўплаб масалалар бўйича ҳамфикрлиги, ҳамкорликка интилишининг муштараклиги туфайли барча соҳалардаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётгани, ўзбек ва қирғиз халқи азалдан яхши қўшничилик муносабатлари асосида ҳаёт кечириб келаётгани, бу гўзал анъана давом этиши, келажак авлод ҳам аҳилликда, тотувликда, яхши қўшничилик муносабатларини сақлаган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришини, икки қардош халқ орасига ҳеч ким низо сололмаслигини, дини, тарихи, йўли бир халқларни келажаги ҳам бир эканини таъкидлади.
❗️Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани ҳамда қўшнига яхшилик қилиш ҳақида қўплаб тавсиялар келгани ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилиб бердилар.
Ўзбекистон делегациясининг қалбдан чиққан самимий сўзлари маҳаллий аҳолининг кайфиятини кўтарди, уларга руҳий қувват берди, ўзаро қўшничилик алоқаларини мустаҳкамалашга асос бўлди.
✔️Учрашувдан сўнг, томонлар бир-бирларига ўзаро совға-салом улашдилар.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Дин ишлари бўйича қўмита жамоасининг
ТАБРИГИ
❇️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита жамоаси таниқли арабшунос, шарқшунос, исломшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Аҳаджон домла Ҳасановни 80 ёшлик юбилейлари билан самимий муборакбод этади.
✅Профессор Аҳаджон домла Ҳасанов муқаддас ислом динининг инсонпарварлик, олийжаноблик, бағрикенглик каби эзгу ғояларини ўрганиш, айниқса ислом тарихи бўйича қатор китобларни тадқиқ этиш, таржима қилиш, уларни илмий муомалага киритиш бўйича салмоқли ишларни амалга оширган.
А.Ҳасановнинг миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш, буюк алломаларимиз, мутафаккирларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда жамиятда диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти алоҳида диққатга сазовор.
🌐Таниқли олим Аҳаджон Ҳасанов нафақат юртимиз ва Марказий Осиёда, балки дунё миқёсида ҳам тан олинган нуфузли олимлардан.
Профессор А.Ҳасанов исломшунослик, ислом, юртимиз ва хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи бўйича 10 дан зиёд монография ва рисолалар, шунингдек, 100 дан ортиқ илмий ва илмий оммабоп мақолалар муаллифидир. Олим самарали ва фидокорона меҳнати учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом тарихи ва манбаашунослиги IRCICA” кафедраси профессори лавзомида ишламоқда.
📚Устоз А.Ҳасанов ёшларга хос шижоат, ғайрат билан мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида, ёш авлодни тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашда фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ.
❇️Яна бир бор Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси номидан таниқли олим Аҳаджон Ҳасановни табаррук 80 ёшлик юбилейлари билан самимий муборакбод этамиз!

Байрамингиз муборак бўлсин
📚Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси ва раҳбарияти барча журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, китоб нашриёти меҳнаткашлари, блогерларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.
✅Сизлар ўз касбининг жонкуяр, фидойи инсонларисиз! Сизнинг ҳар соҳадаги ахборотларни ўз вақтида аҳолига етказиш, халқимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлидаги масъулиятли, машаққатли ва олижаноб, айни дамда ўта шарафли фаолиятингизни жуда қадрлаймиз.
🌐Шубҳасиз, Сиз соҳа вакиллари янги Ўзбекистоннинг тараққиётида улкан ҳисса қўшмоқдасиз. Жаҳон ҳамжамиятида юртимизнинг обрўсини ошириш, халқаро майдонда сезиларли ижобий натижаларга эришишдаги фаолиятингиз алоҳида эътирофга лойиқ.
🔷Дин ишлари бўйича қўмита диний-маърифий соҳадаги ислоҳот, янгилик ва ўзгаришларни аҳолига етказишдаги самарали ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканини билдиради. Келгусида ҳам халқимизга хизмат қилиш, уларни рози қилиш йўлида барча куч ва ғайратимизни биргаликда сафарбар қилиб, ҳамкорликда фаолият олиб борамиз, деган умиддамиз.
Барчангизни қутлуғ – касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаб қоламиз.

Диний эркинлик борасида яна бир эътироф
🔷АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбек: “Ўзбекистонда дин эркинлиги бўйича вазиятни яхшилаш учун чоралар кўрилди ва бу қадамлар давом этмоқда", деб эътироф этган.
🌐Бу ҳақида унинг Www. editorials.voa.gov веб-сайтида эълон қилинган интервьюсида айтиб ўтилган.
🗒Самуэл Браунбек жорий йил июнь ойида АҚШ Давлат Департаментининг Халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги ҳисоботида Давлат котиби Майк Помпеонинг ўтган йили ўз фуқароларининг диний эркинликларини таъминлаш борасида ижобий қадамлар қўйган мамлакатлар ҳақидаги фикрларини эслаб ўтди.
📜– АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилгани ва бу ишлар давом этаётгани, у Ўзбекистонда бўлиб диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказгани, шунингдек рўйхатдан ўтмаган диний гуруҳларга қарши 2019 йил давомида Ўзбекистонда бирорта ҳам салбий ҳолат бўлмагани, бундай амалиётлар 2018 йилда 114 та, 2017 йилда эса 240 марта қайд этилгани айтиб ўтган эди, - деди.
✅Самуэл Браунбекнинг ўзи ҳам Ўзбекистон ҳукуматини диний эркинликлар бўйича муҳим чоралар кўраётганини мақтаб, бу борада олға силжишни истаган раҳбарият билан ишлаш жуда ёқимли эканини айтиб ўтган.
Шунингдек, элчи Браунбек ўтган йили Ўзбекистонда диний муассасаларга рейдлар ўтказилмагани, мусулмонлар билан бир қаторда бошқа дин вакилларига ҳам шароитлар яратилаётгани, хусусан мамлакатда саккизта черков рўйхатдан ўтказилганини айтиб ўтди.
💠Элчи Браунбекнинг таъкидлашича, диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларининг таъминланиши – мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги, хавфсизлиги ва бошқа имтиёзларга эришиш учун кенг йўл очади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 6 ТА ТУМАН “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!
Шу йил 26 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.
✅Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Наманган вилояти Косонсой тумани, Сурхондарё вилояти Сариосиё, Термиз, Ангор ва Узун туманларига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 29 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.
❗️“Қизил” ёки “сариқ” ҳудудлардан “яшил” ҳудудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.