Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10K subscribers
2.97K photos
771 videos
3 files
1.71K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Сирдарё вилоятига қилган сафарлари давомида Сардоба сув омбори билан боғлиқ вазият сабабли зарар кўрган масжидларнинг қурилиш жараёни билан танишдилар.

https://t.me/DinQumita
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуринетларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари техник сабабларга кўра:

Ҳадис илми мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам),

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2020 йилнинг 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам) бўлиб ўтиши белгиланди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:
👇👇👇
@dinqumita
Ўзбекистонда масжидлар сони 2069 тага етди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги "Хашман" масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:
👇👇👇
@DinQumita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги ташкил этилган "Имом Термизий" ўрта махсус таълим муассасасида қабул жараёни давом этмоқда.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:
👇👇👇
@DinQumita
🕌 5 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!

Шу йил 20 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Навоий вилояти Хатирчи тумани, Наманган вилояти Уйчи тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 22 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

https://t.me/DinQumita
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

❗️Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тезкор хабар: Ҳаж-2020 мавсуми ҳақида

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги, бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди. Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2020 мавсуми бўйича расмий баёноти

Каналга уланиш: 👉 @DinQumita
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра
вазирлигининг қарори юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
2020 йил 23 июнь куни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилинган қарор муҳокамасига бағишланди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш таъқиқлаб қўйилди ва 14 март куни эса, Ташқи ишлар вазирлиги орқали Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирининг “Ҳаж-2020” мавсумининг ташкилий ишларини кечиктириб туриш тўғрисидаги расмий хати олинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида кескин эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 4000 га яқин вирус билан касалланиш, 35-40 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.

❗️Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазиз ана шундай инсон саломатлиги учун мураккаб вазиятни инобатга олиб, «Ҳаж-2020» мавсуми учун чет элдан зиёратчиларни қабул қилмаслик ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда жорий йилнинг 22 июнь куни мамлакат ичида бўлиб турган чекланган миқдордаги зиёратчилар учун ички ҳаж мавсумини ташкил этиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилди.

Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом олами уюшмаси, Мисрдаги Ал-Азҳар мажмуаси ҳамда “Дорул ифто” фатво ҳайъати ва бошқа кўплаб илмий марказлар томонидан маъқулланди.

❗️Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазизнинг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилишини эслатиб ўтади.

Инсоният бошига тушган бу синовли кунлар тезда ўтиб кетишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

@DinQumita
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw