Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.84K photos
934 videos
1.57K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Оққўрғон туманида 718,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ҳамда ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишда фуқаро И.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода жойлашган ишлаб чиқариш цехида электр мотор ва бошқа ускуналарни тармоққа ноқонуний улаб, давлат ва жамият манфаатларига 718,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қувасой шаҳрида 4,1 млрд сўмлик қум шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.X.” МЧЖ масъул шахслари геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш учун  “Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб. метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро М.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки вилоят вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 1 000 АҚШ доллари эвазига “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, 700 АҚШ доллари ва 4 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар ташкилоти”нинг Андижон тумани клуби ўргатувчи устаси М.О. ва “М.” МЧЖ авто мактаби ўргатувчи устаси Д.П. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик курсини ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришлари эвазига 4,5 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Р. фуқаро С.У.га "Ватанпарвар" ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик курсида ўқиганлиги ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига 7,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Янги тажриба – янгича ёндашув

Илк маротаба республика миқёсида прокуратура органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Хорижий тил билимдони” марафони ойлиги ўтказилади.

Мазкур лойиҳа Бош прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ибрат Фарзандлари” билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Марафоннинг асосий мақсади прокуратура органларидаги ёш ходимларнинг инглиз тилини касбий фаолиятда самарали қўллашлари, хорижий тиллар бўйича кўникмаларини ошириш ҳамда тил билиш даражасини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш.

Ушбу марафон тил ўрганишни оммалаштириш ва мазкур жараёнда ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилади!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Бухоро вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Ипак Йўли” АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О., ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

Бу билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади.

Натижада алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситаларини ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.

👉@Department_uz
Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.Х., А.Ж. ва И.А фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 10 дона “Регапен” номли дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ш. фуқаро М.Н.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 2 турдаги 96 та капсуладаги дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижон вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Зангиота туманидаги ароқ заводида ишлаб чиқарилган 1 млрд 200 млн сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz