Prokuratura Departamenti
18.2K subscribers
6.68K photos
894 videos
1.54K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тошкент шаҳрида 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Божхона қўмитасининг контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.Ph.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзесидаги манзилида жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Тойлоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Б фуқаро Г.Снинг ишончига кириб, уни 20 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга 3 босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик Тошкент давлат юридик университетига кўчириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.З. фуқаро М.Т.ни гўёки Андижон давлат тиббиёт институтида ишловчи танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган И.А. ўзининг “Damas” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 4 080 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан “Байналминал” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.Р. 36 турдаги жами 3 982 қути тамаки ва 3 турдаги 102 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи “A.I.” МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўкони сотувчиси А.С. тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги жами 2 729 қути тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Н. ва Д.И. фуқаро А.Жнинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятидаги савдо дўконидан 266,7 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Навоий вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Х. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Олтинсой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Х.-Н.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Х.М. харидорга кирим ҳужжатлари бўлмаган 250 дона “BENZONAL” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "G.P." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С. харидорга шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 қути “BENZONAL” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Наманган вилоятида 26 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Бешариқ туманидаги савдо дўконидан истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.A.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 2 649 дона алкоголь ҳамда 13 турдаги 329 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйилганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 97 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Автокредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.N.” МЧЖ масъул шахслари “D.” МЧЖдан “ISUZU” русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 млн сўмини ушбу МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда фуқаро Б.Э. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “Kia Karnival” русумли автомашинани сотиб юбориб, банк манфаатларига 354,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Урганч шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.F.” хусусий корхонаси раҳбари Й.Р. тегишли рухсатнома олмасдан корхонага қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 855 турдаги жами 48 391 дона умумий баҳоси 239 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Глинка кўчасидаги савдо дўкони сотувчиси З.Қ. харидорга 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконида савдога қўйилган хорижда ишлаб чиқарилган турли номдаги жами 6 547 қути акциз маркаси тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХнинг чегара қўшинлари ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Х. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган умумий баҳоси 51,7 млн сўмлик жами 2 250 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида Фарғона тумани ҳудудига олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz