Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.15K photos
792 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг сотувга чиқарилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан туман ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида олинган тезкор маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбирда “Лойиш” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Х. ўз уйида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариб сотаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 5 хил турдаги 2 086 дона ароқ, 786 дона “Старий Самарканд” номли коньяк, 330 литр спирт, алкоголни филтрловчи махсус кўмир ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ўз уйида қалбаки акциз маркалардан фойдаланиб, алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 6 хил турдаги 130 дона қўлбола усулда тайёрланган ароқ, жами 55 литр ярим тайёр ароқ ва коньяк ҳамда 1 150 дона қалбаки акциз маркалар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида фаолият юритувчи “Ф.Р.” хусусий корхонасига қарашли дўкон сотувчиси Т.Б. харидорга “Lider” номли алкогол маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонасидан қалбаки акциз маркали 8 хил турдаги 319 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ЖҚБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори" МЧЖ олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Қ., Р.А. ва У.И. ўзаро тил бириктириб, ҳеч қандай ҳужжатсиз 55 хил турдаги 3 472 қути тамаки маҳсулотини сотаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотларнинг “яма”сини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда “Ш.” савдо мажмуасининг омборхонасидан 34 хил турдаги яна 19 280 қути, тадбир якуни бўйича умумий баҳоси 323,3 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда тамаки маҳсулотлари савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келган М.О.нинг Фарғона тумани “Б.” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан 7 500 қути ва “Changan” русумли автотранспорт воситасидан 7 480 қути “Milano London” номли жами 14 980 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси” олдида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.О. харидор М.Х.га “Milano” номли тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 9 хил турдаги жами 3 171 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ К.К. ўз уйида фуқаро Қ.Л. билан ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида уланиб, 141,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ж “Б.” МФЙ ҳудудидаги уйида яширин цех ташкил қилиб, ўғирлик йўли билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган чипс маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Юнусобод туманида пиротехника буюмларини сотмоқчи бўлган шахслар аниқланди

👉@Department_uz
Сирдарё ва Гулистон туманларида аҳолига имтиёзли нархларда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё ва Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Бахт” ва “Боёвут” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ушбу туманлардаги 114 нафар фуқаро номидан арзон нархларда кўмир олганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 309,9 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида фуқаро У.В. ва бошқалар 3 499 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида 1 378 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Кўмир соҳасидаги жиноятлар фош этилмоқда

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қалбаки 8 900 АҚШ долларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Эркин” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро жами 89 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Бекобод туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 394,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Жиззах вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган савдо дўконлари  аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бахмал туманида фаолият юритувчи “B.Y. МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 63 хил турдаги 1 266 дона кирим ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи “B.Sh.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 501 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz