Prokuratura Departamenti
17.1K subscribers
5.2K photos
565 videos
1.45K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Хоразм вилоятида 5 минг АҚШ доллари, Жиззах вилоятида 50 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро В.Р. ва У.Р.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га турар жой биносини қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 1 200 кв 2 метр ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ғаллаорол тумани “О.” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси Ф.Т. ер сотишга ваколати бўлмасада фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга уюшма ҳудудидан ғаллачиликка ихтисослашган 3 гектар сувли ҳамда 20 гектар лалми ер майдонларини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жалақудуқ туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.b.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар номига субсидия маблағларини ажратиш орқали “Х.b.” кооперативига 111,5 млн сўм ўтказишиб, амалда фуқароларга ҳеч қандай маҳсулот етказмасдан ёки хизмат кўрсатмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юнусобод туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган ХУЖМШ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Қ.” ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ва жорий йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 млн сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи жиноят устида ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан “O.” МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 000 АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қибрай туманида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Қибрай туманида прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган шахсларни аниқлаш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш борасида ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, банк кредити зарур бўлган ташаббускор тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, тумандаги мавжуд тижорат банклари жалб қилиниб, улардан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида кредит шартларига мувофиқ келган 36 нафар тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга 1,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, 10 март куни бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 157 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди ва 23 нафар фуқарога касбга ўқитиш учун йўлланма берилди.

Бундан ташқари, аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни маҳалла ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш корхоналари ва савдо дўконларига етказиб бериш мақсадида 115 та шартномалар тузилиб, “Даладан дастурхонга” тамоили асосида маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилди ҳамда тўловларни электрон тарзда кўчириш учун томорқа эгаларига 39 та пластик карталар очиб берилди.

Бу йўналишдаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “S.” ҳамда “Е” МЧЖлар томонидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали “S.” МЧЖ томонидан 489 млн сўм, “Е” МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “S.” ва “Е” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Мингбулоқ туманида 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ноқонуний ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G” МЧЖ раҳбари И.Д. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк муассасасидан автомобилларга техник ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш учун ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредитни сохта ҳужжатларни тузиш орқали кредит маблағини нақдлаштиришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора талаб қилиб олаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шохобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилиб, цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 000 АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Когон шаҳрида фуқаролар номига микроқарз расмийлаштириб ўзлаштирган жамият раҳбари ва банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.С.” МЧЖ раҳбари Р. М. АТ “Халқ банки” Когон филиали мутахассиси Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқарога ажратилган жами 43 млн сўм кредитни жамият ҳисоб рақамига ўтказганлиги, шунингдек, 9 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабарисиз 172 млн сўм микроқарз расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент шаҳрида Автосалондан 15 кун ичида “Lacetti-Gentra” русумли автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Н. фуқаро Д.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги автосалонларнинг биридан “Lacetti-Gentra” автомашинасини 15 кун ичида олиб чиқиб беришга ишонтириб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олмазор туманида 11 та тадбиркор манфаатларига 3,6 млрд сўм зарар етказган фирибгарлар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.m.” “A.” ва “Y.f.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, 11 та хўжалик юритувчи субъектлардан олинган 3,6 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни тўламасдан фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент шаҳрида фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.А. фуқаро У.А.нинг ишончига кириб, уни ва ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Корея Республикасига ишга жўнатиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ҳамжиҳатлик ва эзгулик тадбири

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳаётимизнинг кўрку-зийнати бўлган хосиятли Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Унда Департамент органларининг барча ишчи ва ходимлари ихтиёрийлик асосида фаол иштирок этишмоқда. Маъмурий бино ва улар атрофлари ободонлаштирилиб, дарахтлар ва кўчатларга ишлов берилмоқда.

Бу каби тадбирлар, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.

👉 t.me/Department_uz