Prokuratura Departamenti
17.1K subscribers
5.14K photos
564 videos
1.45K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Фахрийлар доимо эътиборда

Ўзбекистон прокуратураси тизимида устозлар ҳар доим эътиборда ва эътирофда бўлишган. Бугунги кунда “Устоз-шогирд” анъанаси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўз ўрнида кўп йиллар меҳнат қилиб, қатор шогирдлар етиштирган устозларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнати маҳсулини тан олиш ҳам алоҳида бир ўрин тутади.

Прокуратура органларида кўп йиллар самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшганлиги ҳамда ёш мутахассисларни Ватанга ва касбга садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатганлиги учун прокуратура органлари фахрийси Тоҳир Қамбарович Мирзаев “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур мукофот билан қутлар экан, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органлари номидан Т.Мирзаевга мустаҳкам соғлиқ, барча ишларида куч-ғайрат ва доимо халқ ардоқлаган инсонлар қаторида бўлишини тилаб қолди.

Тадбир якунида бундай эътироф учун чуқур миннатдорчилик билдирган фахрий, прокуратура органларида хизмат фаолияти давомида ўтган ходиса ва воқеалар ҳусусида қисқача тўхталиб, ушбу кечинмалар асосида ёзилган “Мен ўзбекман” китоби ҳақида алоҳида гапириб ўтди.

👉 @uzbprokuratura
Фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. фуқаро О.га ўзини гўёки Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан 200 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 6 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, фуқаро О.К. муқаддам фуқаролар К. ва Қ.нинг ҳам шу йўсинда 21 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 t.me/Department_uz
Муборак туманида ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. танишлари орқали фуқаро Ж.ни “E.” компаниясига ишга киритиб қўйиш эвазига олдиндан келишилган 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.К. шу йўсинда яна 2 нафар фуқаронинг 2 000 АҚШ доллари ва 10 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. 100 минг сўмлик купюрадаги жами 48,9 млн сўм қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ёнида олиб юрган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан ижарада яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилганда, Ш.С.нинг шериклари М.Ў., С.М. ва А.А.лар томонидан компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилган яна 2,5 млн сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқарога имтиёзли шартлар асосида автокредит ваъда қилган фирибгар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.С. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унга имтиёзли шартлар асосида автотранспорт воситаси олиб беришни ваъда қилиб, унинг 3 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, эвазига банк муассасасига Г.нинг номидан пул тўланганлиги тўғрисидаги сохта тўлов квитанциясини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, туман ҳудудида фаолият юритувчи “F.Z.”, “Н.Ғ”, “G.F.” ва “O.F.” МЧЖларга қарашли дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний равишда сотилаётганлиги аниқланиб, ушбу дорихоналардан жами 435 дона “Зардекс”, “Регапен”, “Селофен” ва “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон шаҳрида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар Ш.Б. ва Н.А.лар ўзларининг яшаш хонадонларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда қўл бола усулда тайёрланган горелкалар ёрдамида оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 110 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқарони магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. фуқаро Д.ни танишлари орқали 2500 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика институтининг магистратура йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 2,5 млн сўмини қўлга киритиб, яна 2300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Р. “U.” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг 6 сотихини фуқаро С.га 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали тўғрилаб беришни ваъда қилиб олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорга дилерликни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.З. тадбиркор С.нинг ишончига кириб, унга “FLASH” энергетик ичимлиги дилерлигини ва катта миқдордаги ичимликларни олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорнинг 189,6 млн сўм ва 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон ва Наманган вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.А. ва Ш.З. Андижон тумани саноат ҳудудида жойлашган 20 сотих ер майдонини фуқарога ўзларига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Х. ва З.А.лар фуқарога 4 сотих ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни 4 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали чиқартириб беришни ваъда қилишиб, шундан 1 800 АҚШ доллари ва 12,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорнинг 15 000 АҚШ долларини қўлга киритган фуқаронинг фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. “B.M.” МЧЖ раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, Янгихаёт туманидан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Аҳолига арзон ва сифатли озиқ - овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда
Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.У. ва Ў.М.лар валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро Д.га 107,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz