Prokuratura Departamenti
10.4K subscribers
1.17K photos
174 videos
949 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
to view and join the conversation
Олмазор туманида фуқаронинг 40 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро А.И. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Яккасарой тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдони ажратиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган аёл Д.Х. фуқароларни алдаб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уларнинг қўшни давлатлардаги ўқишларини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришни ваъда қилиб, 7 нафар фуқаронинг жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ИИВ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.P.” МЧЖ норасмий сотувчилари О.Л ва М.З.лар 2 дона “Регапен” номли дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, МЧЖ га қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 140 дона “Регапен”, 94 дона “Зардекс”, 99 дона “Селофен” ва 10 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Y.P” МЧЖ дорихона норасмий сотувчиси Ф.Х. 28 дона “Регапен” ҳамда 4 дона “Тропикомид” номли дори воситаларини харидорга жами 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркордан 1 300 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳудудгаз метрология филиали” Сирдарё бўлими муҳандис-метрологи К.А. “S.” МЧЖга қарашли тикув цехи биносини газ тармоғига улаб бериш эвазига фуқаро Ш.дан 1 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ўртачирчиқ туманида фуқарога 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 35 000 АҚШ доллари эвазига Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” ҚФЙ ҳудудидан 10 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркордан 40 млн сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё Сув Қурилиш Инвест” ДУК бош техник назоратчиси Ш.Б. “Б.” МЧЖ томонидан Мирзаобод туманида амалга оширилган 505,6 млн сўмлик суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига 40 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Самарқанд шаҳрида танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. таниши Р.нинг ишончига кириб, унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйлардан бирини ўзининг ваколатли танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Деҳқон хўжалигига қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Бекобод туманида жойлашган “Ж.” деҳқон хўжалигига қарашли 16 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
МЧЖнинг 387,6 млн сўмлик мулкини талон-торож қилган собиқ раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.D.” МЧЖнинг собиқ раҳбари Р.Д. ва бошқалар МЧЖга Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда ўзига ишониб топширилган умумий қиймати 387,6 млн сўмлик балиқ консерва маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Прокуратура, департамент ва бюро органлари ходимлари ўртасида “Юридик соҳада давлат тилининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида танлов эълон қилинади

Танлов қуйидаги 3 та йўналишда ўтказилади:

Эсселар танлови
Билимдонлик танлови
Шеърхонлик танлови

Танлов ғолиблари ва номинация соҳиблари пул мукофотлари, навбатдан ташқари даражали унвон, сертификат, совға ёки бошқа турдаги рағбатлантириш турлари билан тақдирланади.

Прокуратура, Департамент ва Бюро органлари ходимлари танлов шартлари, қатнашиш учун мурожаат қилиш тартиби ва ўзини қизиқтирган саволларга электрон ҳужжат айланиш тизимидан жавоб олиши мумкин.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 31-йиғилишида иштирок этди.

Мазкур йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокуратуралари делегациялари, шунингдек Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда Прокурорлар халқаро ассоциацияси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишга раислик қилган Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов тадбирни кириш сўзи билан очган ҳолда, барча иштирокчиларни МДҲнинг 30-йиллиги билан самимий қутлади.

Йиғилишга шарафли меҳмон сифатида таклиф этилган Прокурорлар халқаро ассоциацияси Президенти Чхоль-Кю Хван тадбир қатнашчиларига кириш сўзи билан мурожаат йўллади.

Тадбир давомида кун тартибига қўйилган масалалар муҳокама этилиб, прокуратура органларининг хавфсизликни таъминлаш, коррупция ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби устувор йўналишларига доир тажриба алмашилди.

Иштирокчилар томонидан жиноятчиликка қарши кураш соҳасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, хусусан, Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш долзарблиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ўз маърузасида хорижий ҳамкасбларни прокуратура органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегияси маъқулланиб, ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича 13 та ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 7 та дастурлар тасдиқланганлиги ва бу орқали давлат идоралари фаолиятини рақамлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларига янги туртки берганлиги таъкидланди.

Бош прокурор прокуратура органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.

Ушбу жараёнда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилганлигига урғу берилди:

– онлайн-назорат инструментларини жорий этиш;

– маъмурий тартиб-таомиллар шаффофлигини ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини чеклаш;

– идоралараро электрон ҳамкорлик усулларини такомиллаштириш.

Электрон ҳужжат алмашинув тизимини жорий этиш соҳасидаги тажриба тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Йиғилиш якунига кўра, тегишли қарорлар, жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилишини 2022 йилда Беларусь Республикасида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фото: Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашев принял участие в 31-м заседании Координационного совета генеральных прокуроров государств-участников Содружества Независимых Государств (КСГП), которое проходит в г.Нур-Султан (Республика Казахстан).

В работе заседания приняли участие делегации Генеральных прокуратур Азербайджана, Армении, Беларуси, Казахстана, Киргизии, Молдовы, России, Таджикистана и Узбекистана, представители Секретариата КСГП, Исполнительного комитета СНГ, а также Международной ассоциации прокуроров.

Председательствующий Генеральный прокурор Российской Федерации Игорь Краснов, открыв заседание, обратился к участникам заседания с приветственным словом и поздравил с 30-летием образования Содружества независимых Государств.

С приветственным словом к участникам данного мероприятия обратился также Президент Международной ассоциации прокуроров Чхоль-Кю Хван, приглашенный на заседание в качестве почётного гостя.

На заседании обсуждены включенные в его повестку дня вопросы, а также состоялся обмен опытом работы по приоритетным направлениям деятельности органов прокуратур в сфере обеспечения безопасности, борьбы с коррупцией и другими видами организованной преступности, защиты прав и интересов граждан.

Участниками подчеркнута необходимость консолидации усилий в борьбе с преступностью, в том числе посредством расширения и углубления сотрудничества членов КСГП.

Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашев в своём выступлении проинформировал зарубежных коллег об опыте Генеральной прокуратуры по внедрению современных информационно-коммуникационных технологий в деятельность органов прокуратуры.

Он отметил, что Указом Президента Республики Узбекистан одобрена Стратегия «Цифровой Узбекистан – 2030», утверждены 13 программ цифровой трансформации регионов и 7 программ цифровой трансформации отраслей, тем самым придан новый импульс прилагаемым усилиям по цифровизации деятельности государственных органов и организаций.

Генеральный прокурор рассказал о проводимой комплексной работе по полномасштабной цифровизации деятельности органов прокуратуры.

В частности, подчеркнуто, что в этом процессе особое внимание уделяется:

– внедрению инструментов онлайн – контроля;

– повышению прозрачности административных процедур и ограничению прямых контактов с физическими и юридическими лицами;

– совершенствованию методов межведомственного электронного взаимодействия.

Особый интерес вызвал опыт внедрения системы электронного документооборота в органах прокуратуры Республики Узбекистан.

По итогам заседания приняты соответствующие решения, в том числе о проведении очередного заседания генеральных прокуроров государств-участников СНГ в 2022 году в Республике Беларусь.

Фото: Пресс-служба Генеральной прокуратуры Республики Казахстан

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош прокурорларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари Бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 31-йиғилишида иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош прокурорларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар бир қатор масалалар, шу жумладан уюшган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар. Қирғизистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига икки давлат чегарадош ҳудудлари прокурорларининг учрашувларини кўпроқ ўтказиб туришни таклиф қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжат 2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат Бош прокуратуралари ўртасида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлашга ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилади.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

=========

Состоялась встреча Генеральных прокуроров Республики Узбекистан и Кыргызской Республики

23 сентября т.г. делегация во главе Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашева в г. Нур-Султане приняла участие в 31-ом заседании Координационного совета генеральных прокуроров государств-участников СНГ.

В рамках данного мероприятия проведена двусторонняя встреча Генеральных прокуроров Республики Узбекистан и Кыргызской Республики, в ходе которой стороны обменялись мнениями касательно ряда вопросов, в т.ч. дальнейшего расширения и укрепления взаимодействия в борьбе с организованной и транснациональной преступностью, а также Генеральный прокурор Кыргызской Республики предложил Генеральному прокурору Республики Узбекистан проводить больше встреч прокуроров приграничных районов двух стран.

Итогом встречи стало подписание Программы сотрудничества между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Генеральной прокуратурой Кыргызской Республики на 2022-2023 годы. Подписание данного документа будет способствовать дальнейшей практической реализации Соглашения между Генпрокуратурами двух стран о правовой помощи и сотрудничестве, подписанного 3 октября 2006 года в г. Ташкенте, а также обмену опытом в сфере борьбы с преступностью.

В целом, встреча прошла в дружественной и доброжелательной обстановке.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
​​Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурориларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари Бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 31-йиғилишида иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурорларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига расмий ташриф билан Душанбе шаҳрига боришни таклиф қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжат 2018 йил 6 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат Бош прокуратуралари ўртасида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлашга ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилади.

Томонлар бўлиб ўтган конструктив мулоқот самарали ўтганлигини таъкидладилар ва ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёрликларини билдирдилар.

===========

Состоялась встреча Генеральных прокуроров Узбекистана и Таджикистана

23 сентября т.г. делегация во главе Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашева в г. Нур-Султане приняла участие в 31-ом заседании Координационного совета Генеральных прокуроров государств-участников СНГ.

В рамках данного мероприятия проведена двусторонняя встреча Генеральных прокуроров Узбекистана и Таджикистана, в ходе которой стороны обсудили широкий спектров вопросов, представляющих взаимный интерес, обменялись мнениями по перспективам развития межведомственного взаимодействия и Генеральный прокурор Республики Таджикистан пригласил Генерального прокурора Республики Узбекистан посетить Душанбе с официальным визитом.

Итогом встречи стало подписание Программы сотрудничества между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Генеральной прокуратурой Республики Таджикистан на 2022-2023 годы. Подписание данного документа будет способствовать дальнейшей практической реализации Соглашения между Генеральными прокуратурами двух стран о правовой помощи и сотрудничестве, подписанного 6 февраля 2018 года в г. Ташкенте, а также обмену опытом в сфере борьбы с преступностью.

Сторонами высказано удовлетворение состоявшимся конструктивным диалогом и выражена готовность к дальнейшему развитию двустороннего межведомственного сотрудничества.

👉 @uzbprokuratura
Фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz