Дейсан душманларсиз ўтди бу ҳаёт,
Наҳот шараф бўлса бундайин иснот?!
Кимда устун бўлса номус, ор ва шон,
Унинг ҳаёт йўли ўтмагай осон.
Рақиб йўқ кўтариб ҳамманинг кўнглин,
Ярим юрак билан яшаганинг чин.
Билмай сохталикни фош этмоқ дарсин,
Йиртиб юбормадинг ёлғон пардасин.
Топтаб ташламадинг сотқин кимсани,
Тан ол...
Қўрқоқларнинг бўлмас душмани!
Наҳот шараф бўлса бундайин иснот?!
Кимда устун бўлса номус, ор ва шон,
Унинг ҳаёт йўли ўтмагай осон.
Рақиб йўқ кўтариб ҳамманинг кўнглин,
Ярим юрак билан яшаганинг чин.
Билмай сохталикни фош этмоқ дарсин,
Йиртиб юбормадинг ёлғон пардасин.
Топтаб ташламадинг сотқин кимсани,
Тан ол...
Қўрқоқларнинг бўлмас душмани!
❤1🌚1🆒1