🇺🇿 DXX_UZBEKISTON 🇺🇿
1.92K subscribers
452 photos
131 videos
2 files
443 links
Davlat Xavfsizligi Xizmati barcha yurt o'g'loni burchi demakdir!
Download Telegram
Президент ташриф буюрган Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари мажмуасидан фотосуратлар

Фотографии из комплекса военных образовательных учреждений Службы государственной безопасности, который сегодня посетил Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#DXX_UZBEKISTON

​​“Ислом давлати” террористик ташкилоти тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи, 2003 й.т. “У.М.” Интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши натижасида, Суриядаги “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига боради. Лекин, у ердан Сурия ҳудудига ўта олмагач, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келади.

Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин “жамоат” тузиб, улар орасида “Ислом давлати” террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлайди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзининг уяли телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб, томоша қилиб, уларнинг таъсирида “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “У.М.”нинг уяли телефон аппарати хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда “У.М.” ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DXX_UZBEKISTON

Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!
Channel name was changed to «🇺🇿 DXX_UZBEKISTON 🇺🇿»
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди:

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлатимиз раҳбари.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Сегодня под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными силами Шавката Мирзиёева состоится расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных сил и военно-административных секторов в 2021 году и приоритетным задачам на 2022 год.
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.

“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.

Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”, деди давлатимиз раҳбари ҳамда йиғилганларни, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.
Президент Қуролли Кучларимизнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида:

“Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди.

Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда.

Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.

Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда”, деди давлатимиз раҳбари.
Forwarded from Otabek Umarov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Сўнгги ойлар, ҳафталар ва кунлар мобайнида дунёни ларзага келтирган воқеалар оддий, аммо муҳим ҳақиқатни яна бир бор исботлайди: ўз қадриятларини, суверенитетини, эркинлигини ҳимоя қилиш учун давлат кучли бўлиши керак. Бугун биз кечаю кундуз сарҳадларимизни қўриқлаётганларни, халқ тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилаётганларни, Ватанга ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилаётганларни улуғлаймиз. Биз жасорат деб ҳисоблаган нарса улар учун кундалик ишдир. Жасорат, қатъият ва фидокорлик учун ташаккур! Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!
#DXX_UZBEKISTON

BARCHA YURT O'G'LONLARINI BAYRAM BILAN TABRIKLAYMIZ.

Arslon shu yurt o'g'lonlari,
Yurtining ishongan Qalqonlari
Doim sergakdir kecha kunduz,
Ularning borligi uchun
Yurtim tinch,
Shuning uchun Yosh Avlodga
merosdir musaffo
OSMON O'ZBEKISTON.