DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
30.3K subscribers
10.3K photos
1.57K videos
1 file
6.11K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.me/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наврўзи олам муборак бўлсин!

Счастливого Навруза!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mahallada_nima_gap
#kadastr_mahallabay

Davlat kadastrlari palatasining Toshkent shahar boshqarmasi bosh muhandisi Latipov Nosirjon Nurullayevich Toshkent telekanalida efirga uzatilgan '' Mahallada nima gap? '' ko`rsatuvida ishtirok etib, Toshkent shahrida kadastr hodimlarining mahallabay olib borayotgan ishlari yuzasidan axborot berib o`tdi.

Ko`rsatuvni to`liq videosi

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 5 февралидаги “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сон қарорига асосан,

🔷 қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги реестрдан кўчирмаси билан бир вақтда берилиши йўлга қўйилган.

🔷кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун электрон шаклда мурожаат қилиш ва тайёрлаш механизмини жорий этилиб қоғоз шаклида мурожаат қилиш ва кадастр йиғмажилдини бериш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан,

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этилди;

🟢 қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди;

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш йўлга қўйилди;

🟢 низоларни судгача ҳал қилиш механизми жорий этилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида пора таклиф этган шахсларни ваколатли органлар томонидан фош этилишида ташаббус кўрсатган ходимни моддий рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилган.

2021 йилнинг 17 февраль куни Кадастр агентлиги, Зангиота туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Адиловга енгил типдаги иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган ер майдонининг топографик съёмкасини тасдиқлаб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган.

Бўлим бошлиғи пора таклиф қилаётган фуқаро тўғрисида Зангиота туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилган.

Бугун юқоридаги ташаббускор ходим Кадастр агентлигининг Тошкент вилоятидаги барча раҳбар ва ходимлар иштирокида 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

Ушбу ҳолат юртимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган курашнинг кичик бир намунасидир.
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI QUYIDAGI HOLLARDA RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🔰ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔰qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔰o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔷 Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔷 Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу борадаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларига ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по реализации программ «Обод кишлок» и «Обод махалла». На предусмотренные программами мероприятия решено направить 21 триллион сумов.
Кабинету Министров и областным хокимиятам поручено в десятидневный срок начать строительные работы во всех селах и махаллях, включенных в программы.
Особое внимание уделено вопросам повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #obodqishloq #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР БЕРИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ

Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги
оборотидан чиқишига сабаб бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 229/4-моддаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ

🟥 Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш,
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса,

🟥 мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Кўп бўлмаган миқдор деганда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 200/2-модда.

Telegram Instagram YouTube Facebook