DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
30.4K subscribers
10.3K photos
1.57K videos
1 file
6.1K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.me/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xalqaro_hamkorlik #jahon_banki #the_world_bank

Айни дамда Жаҳон Банки, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида Жаҳон Банки томонидан уюштирилаётган навбатдаги “Давлат ва муниципал ер ва кўчмас мулкларини бошқаришни қандай мақбуллаштириш мумкин” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтмоқда.

Давра сухбати

(!) ернинг қийматидан даромад олиш ва уни халқаро миқёсда қўллаш концепциясини тақдим этиш;

(!!) муниципал ерларни бошқаришда энг яхши халқаро тажрибаларни тақдим этиш;

(!!!) илгари марказлашган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда ерга бўлган ҳуқуқларни хусусийлаштириш тажрибасини тақдим этиш кабиларни қамраб олган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Андижондан 2021 йилда 489 та бўш ер участкалари аниқланган.

Андижон вилоятида 2021 йилнинг ўтган давр мобайинида Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда уй-жой қуриш мақсадида "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасига қўйиш учун 489 та ҳолатда 12,3 гектар бўш ер майдонлари аниқланган, шу жумладан 43 таси уй-жой қуриш учун.

Аниқланган ер участкаларидан 431 таси аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 419 таси тегишли тартибда ўз харидорларига реализация қилинган.
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #matbuot_kotib #OAV

Бугун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори “27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами муносабати билан видео конференция орқали ҳудудий матбуот котиблар билан мулоқот қилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон Қарори билан Матбуот котиблар раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори билан Кадастр агентлиги марказий аппаратида ҳамда ҳудудий бошқармаларида Ахборот хизмати штат бирликлари жорий этилгани алоҳида эътироф этилди.

"Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳамда матбуот котиблар! Барчангизни байрам билан самимий қутлайман.
Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда шижоатингиз сўнмасин, сўзингиз ўткир, ижодингиз эҳтиром ва эътиборда бўлсин!"

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастр агентлиги директори
Ф.К.Умаров
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Xorazm viloyat boshqarmalarining kengaytirilgan matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Kun tartibidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF-6243 sonli farmonining mazmun-mohiyati to‘g‘risida hamda Qishloq xo‘jaligi yer maydonlarini xatlovdan o‘tkazish va ular тўғрисида tuzilgan bitimlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish o‘rin oldi. Shundan so‘ng yig‘ilgan jurnalist va blogerlarga so‘z berilib, savol va murojaatlarga atroflicha javoblar berildi. Shuningdek 27 iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni! munosabati bilan Kadastr sohasi bo‘yicha hamkorlik qilgan bir guruh jurnalist va blogerlarga tashakkurnomalar topshirildi.
#Sayyor_qabul #kadastr #palata

Qashqadaryo viloyatining Kitob tumanida tuman aholisining kadastrga oid murojaatlari ko'rib chiqildi.

Boshqarma Axborot xizmati xabariga ko'ra, Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi boshlig'i boshchiligida sayyor qabulda 20 yaqin fuqarolarning murojaatlariga e'tibor qaratilgan.

Shu kungacha oilaviy sharoitimiz sabab bo'lib, kadastr hujjatlarini tayyorlay olmay kelayotgan edik. Bugun kelib murojaatimizni aytdik. Boshqarma rahbari holatimizni tushunib, bugunni o'zida murojaatimiz hal etilishini kadastr hujjatini tayyorlashga ketadigan harajatlarni shaxsan to'lab berishini aytdi" deydi kitoblik murojaatchi Rano Aliyeva.

Ma'lumot uchun, bu kabi sayyor qabullar G'uzor tumani va Qarshi shahrida tashkil etilib, unda 50 dan ziyod tadbirkor va fuqarolarning murojaatlari ko'rib chiqildi.
Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

Ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари:

🔹республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;

🔹фазовий координатларнинг ягона тизимини (WGS-84) қўллаш;

🔹ер кадастрига доир маълумотларни ишлаб чиқиш услубининг бирлиги ва узлуксизлиги;

🔹ер кадастри доир маълумотларнинг ишончлилиги ва тежамлилиги.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bayram_tabrigi #OAV_xodimlari #matbuot_xodimlari #Davlat_kadastrlari_palatasi

Davlat kadastrlari palatasi

27 iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni bilan

barcha soha mutaxassislarini tabriklaydi.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#oav #sayyor_qabul

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🔹Кадастр йўналишида пойтахтимизнинг Яшнобод тумани фуқаролари учун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг сайёр қабули ўтказилди.

🔹 “O’zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган сайёр қабул тафсилотлари билан танишинг.
#Raqamlashtirish #Dasturiy_ta_minot #Andijon_viloyati_tumanlari

2021 yil 28 iyun holatiga Andijon viloyati bo‘yicha qishloq xo'jaligi yer maydonlari va yerdan foydalanuvchilar to'g'risidagi 6 370 ta yer uchastkalari haqidagi topografik maʼlumotlar ArcGIS dasutriga kiritildi hamda 3 383 tasi yangi umumlashgan tizim orqali davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni tuman (shahar)lar kesimida:

🔹Oltinko'l tumani -134 ta
🔹Andijon tumani - 246 ta
🔹Andijon shahar - 10 ta
🔹Asaka tumani - 157 ta
🔹Baliqchi tumani - 311 ta
🔹Buloqboshi tumani - 203 ta
🔹Bo'ston tumani - 151 ta
🔹Izboskan tumani - 293 ta
🔹Xonoobod shahar - 24 ta
🔹Xo'jaobod tumani - 199 ta
🔹Qo'rg'ontepa tumani - 309 ta
🔹Marxamat tumani - 206 ta
🔹Paxtaobod tumani - 361 ta
🔹Shaxrixon tumani - 200 ta
🔹Ulug'nor tumani - 298 ta
🔹Jalaquduq tumani - 281 ta
Forwarded from Kadastr - Live
#vazirlar_mahkamasi #qaror #kadastr #yer

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқукий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сон қарори асосида эришиладиган натижалар:

💻 Давлат кадастри маълумотларини ахборот тизимлари орқали алмашиш йўлга қўйилади;

📑➡️💻 Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ортиқча қоғозбозлик йўқолади;

Давлат кадастри маълумотларидан очиқ ва шаффоф фойдаланиш имконияти яратилади;

👨‍💼 Кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш жараёнига хусусий сектор жалб қилинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #UzA #Jizzax

Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади.

Бугун Кадастр агентлиги тизимида ёш салоҳиятли ходимлар кўпайиб бормоқда. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов.

БАТАФСИЛ ЎзА мақоласида
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#press_konferensiya #kadastr #OAV

МАТБУОТ АНЖУМАНИ
🔷Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

🔷"Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида ўтган йиғилишда масалага доир - ярим йиллик қилинган ишлар хисоботи бошқармалар бошлиқлари томонидан тақдим этилди.

🔷Йиғилишда соҳага оид саволларга бошқарма бошлиқлари жавоб беришар экан, журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик натижасида соҳадаги камчиликлар очиқ ўрганилишини, уларнинг ёрдами билан кадастр тизимидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳалққа тезроқ етказилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бугун Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқукий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишлаб семинар ташкил этилди.

Тадбирда мазкур қарор асосида эришиладиган натижалар тўғрисида сўз юритилди:

💻 Давлат кадастри маълумотларини ахборот тизимлари орқали алмашиш йўлга қўйилади;

📑➡️💻 Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ортиқча қоғозбозлик йўқолади;

Давлат кадастри маълумотларидан очиқ ва шаффоф фойдаланиш имконияти яратилади;

👨‍💼 Кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш жараёнига хусусий сектор жалб қилинади.