Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.
#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

"Amerika Ovozi" muxbiri, latofatli jurnalist Navbahor opa Imamova hamda MY5ning iste'dodli jurnalisti Sarvar Bahodirov bilan qisqa suhbat uyushtirgandik.
Suhbatda bugungi O'zbekistonda parlamentning roli, uning faoliyati va undagi o'zgarishlar, shuningdek amalga oshirilayotgan islohotlar samaradorligi, manfaatlar to'qnashuvi va boshqa mavzularda firk almashdik.
@D_Ganiyev

YouTube
Doniyor G'aniyev: Deputatlik kim uchun?
Farg'ona viloyatining Marg'ilon shahridan Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan Doniyor G'aniyev parlamentdagi birinchi yilini qanday tahlil qilmoqda? Oliy Majlisni u qanday tasavvur qilgan edi, amalda qanday ekan? Shuningdek, bugungi O'zbekistonda…
"Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир"
Бугун илк қисми Миллий Твда премъераси бўлиб ўтган «Мендирман Жалолиддин» сериалини кўрдим. Очиғини айтсам, сериал намойиши олди янграган шунча реклама, тарғибот ва гап-сўзларга қарамай, негадир унга унча қизиқмагандим. Лекин сериални кўргач, фикрим ўзгарди, сериал менга ёқди.
Биринчидан, кино бизнинг бой ўтмишимиз, ҳар қанча мақтанса арзигулик тарихимиз ва қаҳрамонларимиз борлигини нафақат ўз халқимизга, балки бошқаларга ҳам яна бир бор кўрсатиш имконини берибди. Гарчи сериалдаги кўп воқеалар бадиий тўқималарга асосланган бўлса ҳам, ёшларимиз ва оммани тарихимизни, миллий қаҳрамонларимизни қайтадан кашф қилишга ҳамда шу баҳона тарихимизни яҳшироқ ўрганишга ундаши аниқ.
Иккинчидан, сериалдаги воқеалар якуни, яъни Хоразмшоҳлар қисмати, улкан армия, катта бойлик ва юқори цивилизацияга эга бўлишига қарамай, мамлакатни Чингизхон бошчилигида кўчманчилар армияси томонидан босиб олиниб, вайрон этилиши бизга тарихимиздаги «қора кунлар»дан, хатолардан тўғри хулоса чиқаришга чақиради.
Учинчидан, бу каби сериаллар орқали биз она юртимиз тупроқларида туғилган буюк уламою-олимлар, саркардалар, миллий қаҳраҳмонларга нафақат ўзимизда, балки жаҳон саҳнасида ҳам эга чиқишга имкон беради. Чунки бир халқнинг, давлатнинг маданияти, шонли тарихи ва қадриятларини дунёга танитишда кинодадан яхши пропаганда воситаси йўқ (Усмонлилар Империяси ҳақидаги турк сериаллари ёки дунё тарихининг катта саҳнасида ҳеч қанча ўрни бўлмаган Корея императорлари ҳақида олинган сериаллар натижаси бунга ёрқин мисол) Қолаверса, буни тезроқ амалга оширмасак, тарихимиздаги буюк шахсларни битта-битта бошқа халқ/давлатларга бериб қўямиз (Масалан, қозоқлар Тўмарисни ўз қаҳрамонларига айлантириб бўлишди, Ибн Синони эса Ғарбда кўпчилик эронлик, Aл-Хоразмийни эса араб ҳисоблайди)
Энди кинони ўзига келсак, менга энг ёққани сериалда ишлатилган мусиқалар бўлди. Туркча мусиқалар ишлатишмабди яхши. Aксинча, миллий чолғуларимизда ижро этилган ажойиб, сеҳрли, томошабинни ўзига тортадиган оҳанглар яратилибди.
Гарчи бош ролни турк актёри ўйнаган бўлса ҳам (менимча, режиссёр кастингда Жалолиддин образини очиб берадиган ўзбек актёрини тополмаган бўлса керак), ўзбек актёр ва актрисалари ҳам ўз ролларини жуда маҳоратли ижро этишибди (Жавоҳир Зокировга ҳар доимгидек гап йўқ). Қолаверса, сериал бизнинг актёрларимизга, кино ижодкорларимизга ҳам катта мактаб бўлгани аниқ.
Эҳтимол, сериални биринчи қисми асосан кириш, қаҳрамонларни таништиришдан иборат бўлгани учунми воқеалар ривожи менга бироз секин, зерикарлидек туюлди. Лекин, биринчи қисм охиридан хулоса қилинадиган бўлса, кейинги қисмлардан воқеалар ривожи янада жадаллашиб боради. Ишонаманки, қизиқ, адреналин ва интригага бой воқеалар томошабинни сериални қолдирмай томоша қилишга, келгуси қисмлари эфирга чиқишини интизорлик билан кутишга ундайди.
Қисқа қилиб айтганда, сериал маъқул, бошланишига ёмон эмас. Тўлиқ баҳо ва хулоса эса келгуси қисмларни кўргандан кейин айтилади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, сериал яратилишида бош бўлганларга, лойиҳада иштирок этганларга ва ҳомийларга раҳмат.
Жалолиддиндан кейин Темур бобомиз ҳаёти ва салтанати ҳақида ҳам шундай муҳташам, сифатли сериал/кино олишларини кутиб қоламиз.

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланади
Кеча Вазирлар Маҳкамасида Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Махсус комиссия йиғилишида биринчи марта бир гуруҳ Олий Мажлис Қонунчилик депутатлари ҳам иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишларини бошлаш ва ташкиллаштириш чоралари муҳокама қилинди.
Жамоатчиликка яхши маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда Инновация вазирлиги бошчилигида Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси билан ҳамкорликда ZF-2001 рекомбинант вакцинасининг 3-фаза клиник синов босқичи ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар 3-фаза клиник синови доирасида 6697 та кўнгилли ҳамюртимиз вакцинанинг 1-дозаси билан эмланган бўлса, яна 1209 таси 2-дозани ҳам қабул қилганлар.
Клиник синовнинг дастлабки натижаларига кўра, вакцина қабул қилганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар (аллергик реакция, бироз иситма чиқиши, бош оғриғи) 5 нафар шахсда кузатилган ёки 0.3%ни ташкил этган холос (солиштириш учун, бу кўрсатгич "Pfizer/Biontech"да 2-3.8%, "Сутник V"да эса 0.3-0.4%ни ташкил этган). 2- ва 3-даражали ножўя таъсирлар эса кузатилмаган.
Ушбу клиник синовнинг муваффақиятли натижалари ортидан Инновация вазирлиги Ўзбекистонда аҳолини эмлашда мазкур вакцинадан фойдаланишни ҳамда бунинг учун Махсус комиссия томонидан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат (EUA) берилишини таклиф қилмоқда.
Агар махсус комиссия томонидан бундай рухсат берилган тақдирда, вакцина яратилишида ҳамкор томон сифатида Ўзбекистонга вакцина имтиёзли нархларда ва етарли қувватларда етказиб берилади. Шунингдек, мамлакатда вакцина ZF-UZ-2001 номи остида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда тижоратлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Махсус комиссия раисига кўра, Хитой компанияси маҳаллий фармацевтика компаниялар билан ҳамкорликда ZF-UZ-2001 вакцинацини жорий йилда 300 млн. донагача ишлаб чиқиш қувватига эга ҳамда бизга аҳоли сони ва талаблари асосида етарли миқдорда вакцина дозаларини етказиб бериши мумкин. Бу эса жорий йил охиригача мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш имкониятини яратади.
Шунингдек, Ҳукумат раҳбари Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2.5млн. га яқин Astra-Zeneca (Оксфорд, Британия) вакциналарини бепул етказиб берилиши бўйича ҳам музокаралар якунланаётганини маълум қилди. Музокаралар якунига қараб, ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси жорий йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.
Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати аҳолини катта қисмини, биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор, фуқароларга биринчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлашни ўз олдига мақсад қилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож, ёши катта ва аҳолини бошқа заиф қатламлари вакилларини вакцина билан эмлаш бепул тарзда яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Жаҳонни энг ривожланган, бой давлатларида ҳам эмлаш ишлари суст кетаётган бир пайтда Ўзбекистон ҳукумати томонидан бу борада аниқ манзилли ишларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар бўлаётгани ҳам қувонарли, ҳам фахрланарли ҳолат, деб ҳисоблайман.

Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Ўзбекистонда шу пайтга қадар 6751 нафар кўнгиллида коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи ўтказилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
〰️〰️〰️
🦠 Ўзбекистонда коронавирус…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда биринчи навбатда 4 миллиондан ошиқ киши эмланади
👉 https://kun.uz/08212341
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👉 https://kun.uz/08212341
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
БЕЧОРА ТАДБИРКОР ҲАР ДОИМГИДЕК “AЙБСИЗЛИГИ ИСБОТЛАНГУНЧА АЙБДОР”МИ???
Шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўнг мингга яқин тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилганлиги кўплаб тадбиркорларнинг эътирози ва норозилигига сабаб бўлмоқда.
Гап нимада?
Маълум бўлишича, Давлат солиқ қўмитаси томонидан февраль ой бошида «Лозим даражада эҳтиёткорлик» хизмати ишга туширилиб, унда шубҳали солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилган.
Солиқ кодексининг 14-моддасига мувофиқ, нотўғри ишлаган солиқ тўловчи билан ҳамкорлик қилган тадбиркорлик субъектларига ҳисобга олиш қўлланилмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, буджетга тўланмай келинган 1 триллион сўмга яқин маблағни ўрнига қўйиш мақсадида Солиқ қўмитаси томонидан, шубҳали рўйхатга кирган 396 солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик қилган қарийб 10 мингга яқин яқин тадбиркорга солиқ қарзи (ҚҚС миқдори) ҳамда солиқ қарзини вақтида тўлаш ҳақида талабнома юборилган.
Менга келиб тушган мурожаатларга кўра, тадбиркорлар томонидан “Электрон солиқ хизматлари” портали орқали белгиланган муддатда рўйхатга киритилган “шубҳали” солиқ тўловчи билан ўзаро иқтисодий муносабатларни тасдиқловчи барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда солиқ органига юборилган бўлса-да, уларнинг ҳисоб рақамларидан талабномада кўрсатилган солиқ қарздорлиги ечиб олинган ёки маблағ етарли бўлмаган ҳолатларда картотека ўрнатилиб, уларнинг ҳисобрақамлари музлатилган.
Ҳолбуки, тадбиркорлар “шубҳали” деб топилган солиқ тўловчилар билан уларни ҚҚС тўловчиси эканлигини айнан “Электрон солиқ хизматлари” портали орқали текшириб кўргач ва уларнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйҳатдан ўтиш кодига эга эканлигини аниқлагач, ҳамкорлик қилган.
Қолаверса “шубҳали” корхоналар билан тузилган битимлар (камида катта қисми) ДСҚ таъкидлаганидек қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилмаган, аксинча тузилган шартномалар бўйича ишлар бажарилган ва товарлар етказиб берилган.
Шунингдек, Кодексининг 14-моддасида “...кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади”, деб кўрсатилган..
Лекин амалда ДСҚ томонидан судга мурожаат қилмаган ҳолда битим қалбакилигининг оқибатларини минглаб тадбиркорларга ўзбошимчалик билан қўллаб, уларга ҚҚС солиғидан қарздорлик ҳисоблаб чиқилган ва уни ундириш бўйича талабнома юбориб, қонунга хилоф тарзда қарздорликни ундириш чораларини кўришни бошлаган.
Бу эса табиий равишда тадбиркорлар эътирозига сабаб бўлмоқда, солиқчилар ҳаракати юзасидан тадбиркорлар ва жамоатчиликда кўплаб саволларни юзага келмоқда.
Бюджетга тўланмаганлиги айтилаётган 1 трлн. сўмлик солиқлар нега “шубҳали” деб топилган корхоналарнинг ўзидан ундирилмаябди? Нега улар жавобгарликка тортилмаябди? Нега уларни ўрнига улар билан иқтисодий алоқалар қилган тадбиркорлар жазоланмоқда?
Қолаверса, корхоналарнинг “шубҳали” солиқ тўловчи эканлигини аниқлаш хизмати қўмита томонидан феврал ойида ишга туширилган бўлса, унгача улар билан транзакциялар амалга оширган тадбиркорлик субектлари уларнинг солиқдан қочувчи “обнал” фирма эканлигини қаердан билади?? Ҳар доимгидек саволлар кўп, жавоблар эса йўқ.
"INNOCENT UNTIL PROVEN GUILTY"
Аслида, “обналчи” фирмалар билан ноқонуний транзаксия қилишда айбланаётган тадбиркорларнинг айбдорлиги солиқ органлари томонидан исботланиб, суд томонидан тасдиқлансагина, уларга чора кўрилиши керак. Биздагига ўхшаб, тадбикрорлар ўзининг айбсизлигини исботлаб бера олсагина, кейин унга нисбатан қўлланилган ноқонуний жазо бекор қилиниши керак эмас.
P.S. Юқоридагилар бўйича тегишли тартибда Давлат Солиқ қўмитасига депутатлик сўрови юборилади.

Kun.uz
«Yemagan somsaga pul to‘lash kerakmi?» – Tadbirkorlar Soliq qo‘mitasidan norozi
DSQ yuborgan minglab talabnomalar tadbirkorlarni ijtimoiy tarmoqlarda guruhlarga birlashtirdi. Shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarda Soliq qo‘mitasi binosi oldida yig‘ilgan bir guruh norozi tadbirkorlar aks etgan videolar tarqaldi. Ularning hisobraqamlari muzlatib…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Human.uz (@humanuzofficial) ахборот сайтининг “Эркин Микрофон” лойиҳасида журналист Муслимака Мирзажанов билан эркин, норасмий форматда суҳбатлашдик.
Суҳбат давомида сайловлар муддати ўзгариш сабаблари, янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг самарадорлиги, хусусийлаштириш жараёнларидаги айрим ҳолатлар, ношаффоф жараёнлар, Coca-cola атрофидаги фикр-мулоҳазалар, “тонировка” ва хусусий радарлар каби мавзуларда фикрлашдик.
Суҳбатимиз бироз чўзилиб кетганини ҳисобга олмаса, жуда самимий ва очиқ бўлди.
Агар қизиқсангиз, вақтингиз ва имконингиз бўлса тўлиқ видеони қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Тўлиқ видео учун 👉 https://youtu.be/bmpZSq8mJkg

Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️“ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасидан 1 млн доза харид қилиш ва Ўзбекистон аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлашга йўналтириш масалаласи Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритилади — Республика махсус комиссияси қарори.
Yuksalish_live
Yuksalish_live
Forwarded from davletovuz
Хусусийлаштиришни жадал эмас, сифатли ўтказиш муҳим
Ташқаридан қараганда, гўёки, хусусийлаштириш жараёнининг муваффақият мезони сифатида «тезлик» кўриниши мумкин. Аммо, юқоридаги ҳолатлар ва муваффақиятли хусусийлаштиришни амалга оширган давлатлар (Польша, Венгрия) тажрибаси кўрсатдики, йирик давлат объектларини хусусийлаштиришда эволюцион, органик йўлдан юриш энг мақбул йулдир.
Эътироз туғилиши мумкин – «ахир шунча йил ўтди, яна қанча кутиш мумкин – тезда хусусийлаштириш ва самарасиз давлат корхоналаридан кутилиши керак» деб. Мана қанча вақтдан бери савдога чиқарилган давлат акция пакетларини (улушлари) ҳеч ким олмайди – уларнинг нархини тушириб, тезроқ сотиш керак деб уйлаши мумкин. Бу фикрда ҳам жон бор. Сабаби, давлат корхоналари «давлатнинг қучоғи»да юришга ўрганиб қолган. Улар имтиёз, ёрдам олишда доимо приоритетда. Энг яқин мисол – пандемия даврида уларга кўрсатилган ёрдамни олиш мумкин.
Лекин, янги давр йилларида амалга оширилган ва бугунга келиб маржинал нафлилиги пасайиб бораётган ислоҳотлар фонида хусусийлаштиришни сифатли ўтказиш – ҳукуматга бугунги кунда сув ва ҳаводек зарур бўлган ишончни жонлантириш ва келгуси ислоҳотлар учун левередж беради.
Яна бир муҳим масала – хусусийлаштириш жараёнида мувафаққият мамлакатда институтларнинг қанчалик самарали ишлаши билан узвий боғлик. Самарали институтлар бу – кучли антикоррупция тизими, кучли корпоратив бошқарув, кучли капитал бозори регулятори дегани. Булар хусусийлаштириш ортидан келиши мумкин бўлган — бошқарувдаги ўзбошимчалик (self-dealing), миноритар ҳуқуқларнинг бузилиши, манфаатлар тўқнашуви каби ҳолатларга қарши ишлайдиган механизмлар ҳисобланади. Мана шундай кучли механизм бугунда Ўзбекистонда мавжудми? Афсуски, ишонч билан ҳеч ким тасдиқлолмайди.
Шунинг учун бугун амалга оширишга ҳаракатлар қилинаётган тезкор хусусусийлаштиришнинг муқобили – ишончли, очиқ, шаффоф ва босқичма-босқич хусусийлаштириш бўлиши керак. Хусусийлаштириш юқорида қайд этилган институтларни шакллантириш билан ҳамоҳанг кетиши зарур. Самарасиз давлат корхоналарига келсак, уларнинг бюджети қаттиқ «қисилиши» ва шу тариқа уларни бозорнинг табиий селекция жараёнига қўйиб бериш керак.
Ўйлайлик, постсовет давлатлари тажрибаларини чуқуррок ўрганайлик, ўзимиз босиб ўтган йўлга қарайлик. Энг мухими, бошқалар ва ўзимиз қилган хатоларни такрорламайлик. Қисқа айтганда, хусусийлаштириш Сталин ўтказган коллективлаштиришнинг тескариси – ҳамма нарсани текинга бериб юбориш жараёнига айланмаслиги керак. Зеро, ўртага ишонч тикилган. Ишонч эса энг қиммат актив.
Батафсил https://telegra.ph/Tarih--sabo%D2%9B-uchun-02-18

Telegraph
Тарих – сабоқ учун
Ҳаммамизга маълум бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири – хусусийлаштириш жараёнлари ҳисобланади. Шу ҳақида фикрларимиз билан ўртоқлашишни лозим деб топдик. Умумий консенсус мавжуд – хусусий сектор одатда давлат секторидан самаралироқ, деб ҳисобланади.…
Кеча маълум қилганимдек, Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) томонидан "Обнал"фирмаларни аниқлаш ва минглаб тадбиркорлик субъектларига тўланмаган ҚҚС қарздорлигини тўлатиш можароси бўйича ДСҚга депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровида ДСҚ раҳбариятидан қуйидаги масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериши сўралди:
1. ДСҚ томонидан 396 та шубҳали солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик қилган (товар ёки хизмат олган) тадбиркорлик субъектларига солиқ қарзи ҳамда солиқ қарзини вақтида тўлаш ҳақидаги талабномаларни юборилишида қонунчилик хужжатларига риоя этилганлиги;
2. талабнома юборилган тадбиркорлик субъектлари томонидан 396 та шубҳали солиқ тўловчилар билан товарларни (хизматларни) олиш бўйича тузилган битимлар қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг оқибатларини қўллаш юзасидан норозилиги маълум қилинганига қарамай, битим қалбакилигининг оқибатларини қўллаш бўйича суд қарорисиз солиқ оранлари томонидан талабномада кўрсатилган солиқ қарздорлигини тадбиркорлар розилигисиз уларнинг ҳисоб рақамларидан ечиб олинганлиги ёки маблағ етарли бўлмаган ҳолатларда инкассо ўрнатилганлиги ҳолатларини қонунчилик хужжатларига мувофиқлиги;
3. давлат солиқ қўмитаси томонидан шубҳали солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган 396 та солиқ тўловчидан давлат бюджетига тўланмаган 1 триллион сўмга яқин ҚҚС қарздорлигини ундириш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича амалга оширилган ишлар;
4.“шубҳали солиқ тўловчилар”ни аниқлаш механизмини жорий этиш ортидан ДСҚ ва ўнг минга яқин тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларлар тўғрисида маълумотлар.
P.S. Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунининг 15-моддасига асосан депутатлик сўровига 10 кун муддатда ёзма жавоб берилиши керак. Сўров натижалари бўйича жавоб олингач маълум қилинади.
👉 @D_Ganiyev

Ғаниев Дониёр Авазович
БЕЧОРА ТАДБИРКОР ҲАР ДОИМГИДЕК “AЙБСИЗЛИГИ ИСБОТЛАНГУНЧА АЙБДОР”МИ???
Шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўнг мингга яқин тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилганлиги…

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
❗️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган текширишлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қатъий риоя қилинган ҳолда адолатли, ҳолисона ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилишига умид қилади.
Ўрганиш натижалари юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш сўралади.
👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/8360
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Forwarded from Депутат _Нодир Абдувалиев
🟢 Вазиятга тез, ҳаққоний, адолатли баҳо берилиши керак
👉 Шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчиликнинг жиддий мунозара ва муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
❗️Солиқ органларининг ушбу ҳаракатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқармоқда.
❓ Агар ДСҚ айтганидек ҳаммаси қонуний бўлганида шу ишга аралашган тадбиркорлар йиғилиб, бунчалик жазавага тушишмаган бўларди. Демак бу ерда қандайдир адолатсизлик юз берган. Ҳозир вазият тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Улар вазиятга тез, ҳаққоний, адолатли баҳо беришади деган умиддамиз.
➡️ Ачинарлиси, ДСҚнинг биргина қарори туфайли бугун кўплаб тадбиркорларнинг иши тўхтаб қолган, у ерда ишлаётганлар эса маош ололмаяпти. ДСҚнинг қарори ўзлари айтаётгандек қанчалик қонуний бўлмасин, инсон омили турганда масалага кескинлик билан эмас, босиқлик ва мушоҳада билан ёндашилса, шунча одам ишсиз, маошсиз қолмаган бўлармиди?!
📌@deputat_abduvaliyev

Замонавий иқтисодиётчиларнинг деярли барчаси хусусийлаштиришнинг, иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришнинг афзалликларини тан олади. АҚШ, Британия ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси ва муваффақияти буни яна бир бор тасдиқлайди.
Лекин шу билан бирга, Собиқ иттифоқ давлатлари, айниқса Россияда хусусийлаштириш ортидан иқтисодиётни локомотиви бўлган йирик корхоналарни қисқа муддатларда таназзулга учраши, давлат мулкларининг талон-тарож қилиниши ва юз минглаб иш ўринларини юқотилиши хусусийлаштириш жараёни, агар тўғри амалга оширилмаса, ҳар доим ҳам иқтисодий самарадорликни оширмаслиги ёки кутилган натижаларга эришилмаслиги мумкинлигини исботлади.
Шу боис, хусусийлаштириш жараёни аниқ механизм, пухта ишлаб чиқилган стратегия ҳамда мукаммал қонунчилик асосида очиқ, шаффоф ва босқичма-бочқич амалга оширилишини талаб этади. Шунингдек, бази соҳа ва тармоқларни хусусийлаштиришда аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш, мамлакат сиёсий мустақиллиги, хафвсизлигини таъминлаш масалаларини ҳам инобатга олиш муҳим.