Doniyor Gʻaniyev
2.94K subscribers
578 photos
129 videos
516 links
Download Telegram
Яна бир гап.

Вазиятдан келиб чиқиб, енгил автомобилларга жорий этилган амалдаги импорт божи ва акциз солиғи ставкаларини пасайтириш ва импорт асосида келтирилган енгил автомобиллар учун сертификатлаштириш, климатик синовдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Қудратовга депутатлар Р. Кушербаев, Д. Ғаниев, Н. Жумаев томонидан "парламент назорати" тартибида депутатлик сўрови юборилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу ўз ўрнида автомобил саноатидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни комплекс қайта кўриб чиқиб, Жаҳон савдо ташкилоти талабларига тайёрлаш ва мувофиқлаштириб боришни талаб этади.

👉 @deputat_kusherbayev
А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори этиб ҳамшаҳарим, мактабдошим, дўстимиз Аюбхон Раджиев тайинланибдилар.

Аюбхон дўстимизга мамлакатимиз, миллатимиз келажаги учун энг муҳим бўлган таълим тизимидаги фаолиятида муваффаққият ва омад тилаб қоламан. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга, таълим сифатини яҳшилашга Aюбхон ёш, замонавий ва билимли янги кадр сифатида ўзини ижобий ҳиссасини қўшишига ишонаман.

@D_Ganiyev
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Фарғонага Хитойдан 3 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 500 дона кислород концентратори, 5 мингта пульс оксиметрлари олиб келинди. Мазкур тиббий техникалар захира учун тайёрлаб қўйилган масканларга топширилди.

Бир дона кислород концентратор нархи барча харажатлари билан 4 миллион 200 сўмга тушди.


➡️ @uzauz
Фарғонага коронавирусга қарши зарурий тиббиёт жиҳозлари олиб келинди.

COVID-19 коронавируси тарқалиши ортидан cўнгги икки ой ичида ўпка тўқималарининг ўткир яллиғланиши яъни пневмония касаллиги ҳам аҳоли орасида тарқалиши авж олди. Бу эса ҳолатга етарли даражада тайёргарлик кўрилмаган ҳудудларда оғир оқибатларни келтириб чиқарди.

Фарғона вилоятида айнан шу эҳтимолий тўлқинга тайёргарлик кўриш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарурий тиббий жиҳозлар заҳираси шакллантирилди.

Хусусан, аввал хабар берганимдек вилоят ҳокимлиги томонидан буюртма берилган кислород концентраторлари ҳамда пулсоксиметрлар Хитой давлатидан олиб келинди.

Пулсоксиметрлар энг аввало коронавирус пандемияси учун мўлжалланган шифохоналарда хамда эҳтимолий тўлқинга тайёргарлик сифатида ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказларида фаолият юритадиган шифокор ва тиббиёт ходимларига, шунингдек, вилоятдаги барча тез тиббий ёрдам шифокорларига тарқатилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқлар орқали айрим фукаролар томонидан “вазият барқарор бўлса шунча тайёргарликнинг, ортиқча харажат қилишнинг нима кераги бор” каби этирозлар билдирилмоқда.

Лекин бу чоралар эҳтимолий тўлқинга тайёргарлик сифатида амалга оширилмоқда. Тўғри бугунги кунда вилоятимизда вазият барқарор, касалланиш ҳолатлари нисбатан кам бўлсада, эҳтимолий вазиятда чорасиз қолгандан кўра, ҳар қандай вазиятга тайёр турган маъқул деб ўйлайман.

Қолаверса, четдан олиб келинаётган тиббиёт жиҳозлари, махсус ҳимоя кийимлари, дори-дармонлар пандемиянинг кейинги тўлқини юз бермаган тақдирда ҳам вилоятимиз соғлиқни сақлаш муассасаларида қолади. Бу жиҳозлар фақатгина COVID-19 коронавирус пандемияси даврида учун эмас, балки узоқ йиллар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳамдир.

PS: бир дона кислород концентратор нархи заҳира эҳтиёт қисмлари, авиакарго ҳамда ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 4,2 млн. сўм, пулсоксиметрлар эса 150,0 минг сўмга тушди.

@D_Ganiyev
“UzAutoMotors”нинг "ишчанлик обрўсига" путур етганмиш....

“UzAutoMotors” АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясига депутат Расул Кушербаев устидан шикоят хати юборибди. Шикоятда иддао этилишича Кушербаев компания ва унинг фаолияти ҳақида асоссиз фикрлар билдириш орқали “UzAutoMotors”нинг "ишчанлик обрўсига" путур етказганмиш (йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин ҳайронман).

Кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий фракцияси йиғилишида ушбу шикоят хати кўриб чиқилди. Унда фракциянинг барча депутатлари бир овоздан Кушербаевни қўллаб-қувватлашди. Зеро, “UzAutoMotors” АЖ ҳақида Кушербаевнинг билдирилган фикрлари қанчалик ҳақиқатга яқинлигини унга булган халқнинг муносабати кўрсатиб турибди.

UzAutoMotors” АЖ эса йиллар давомида давлатнинг ўнлаб триллион сўмлик имтиёз ва префенцияларидан фойдалангани, истеъмолчилар ҳуқуқларини доимий камситиб келгани етмаганидек, энди унга нисбатан халқнинг, депутатларнинг, жамоатчиликнинг танқидларини рад этиб, ўзи тушиб олган кўлмакдан чиқишни истамаслиги бу компаниянинг қанчалар юзсиз эканлигини кўрсатиб қўйди.

Қолаверса, бир неча кун аввал Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига оид текшируви натижалари бўйича махсус комиссияси муҳокама йиғилишида компаниянинг бир қанча кирдикорлари ошкор бўлган эди. Йиғилишда кўтарилган масалалар якунига кўра компания 2020 йилда автомобил таннархларини шакллантиришда жами 1,1 трлн.сўмдан кўпроқ асоссиз харажатлар ҳисобланганлиги текширув давомида аниқланган. Бу эса ўртача ҳисоблаганда ҳар бир автомобил таннархи камида 4-5 млн.сўмгача асоссиз оширилганини англатади.

Шундай экан, "UzAutoMotors” АЖ депутат устидан шикоят қилиб, гапни айлантиргунча Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан аниқланган 1,1 трлн.сўм бўйича аниқ фактлар асосида ҳисоб берса яхши бўлармиди?

Кушербаев ҳам депутат, ҳам фуқаро сифатида ўзининг конституциявий ҳуқуларидан фойдаланган ҳолда ўз фикрини билдирди. “UzAutoMotors” АЖ эса унинг бу ҳуқуқларидан фойдаланганлигини қораламоқда. Бу эса муҳтарам президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсий ўзгаришлар, хусусан мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, кучли демократик давлат қуриш йўлидаги ислоҳотларга зиддир.

PS: Aгар бу гапларим билан мен ҳам "UzAutoMotors”нинг "обрўсига путур етказиб, уларнинг пахтадек юмшоқ кўнглига озор берган бўлсам", илтимос овора бўлиб шикоят юбориб юришмасин. Ўзим олдиндан узр сўраб қўя қоламан)))

👉👉 @D_Ganiyev
Forwarded from Dilmurodov
💥Farg‘onada oshxona, choyxona, restoran va kafelar o‘z faoliyatini qayta boshlaydi

Farg‘onada viloyat koronavirusga qarshi kurashish bo‘yicha ishlarni muvofiqlashtirish shtabi va maxsus komissiya qaroriga asosan 2020-yil 11-avgustdan boshlab, viloyat hududidagi umumiy ovqatlanish obyektlari, jumladan, oshxona, choyxona, restoran va kafelar faoliyatiga ruxsat berildi.

Bu viloyatdagi epidemiologik vaziyat jilovini mahkam ushlagan holda karantin talablarini bosqichma-bosqich yumshatishga qaratilgan ishlardan biridir.

Umumiy ovqatlanish shahobchalari karantin talablari va sanitariya-gigiyena qoidalariga qatʼiy amal qilib, kirish-chiqish joylarini pirometrlar, antiseptik vositalar bilan taʼminlagan holda o‘z faoliyatini qayta boshlaydi.

Faoliyatini davom ettirishga ruxsat etilgan tadbirkorlik subyektlarida tegishli organlar tomonidan karantin talablari, sanitariya-epidemiologik qoidalariga rioya etilishi ustidan nazorat olib boriladi. Barcha xodimlar tibbiy niqob va qo‘lqopda bo‘lishi, ijtimoiy masofani saqlashi shartligi belgilangan.

Restoran va kafelarda banketlar hamda boshqa ommaviy tadbirlarni o‘tkazishga yo‘l qo‘yilmaydi hamda faoliyatini soat 8:00 dan 20:00 ga qadar tashkil etadi.
Д. Ғаниев: Монополияни куни эртами кечми барибир охирига етади. Бугунги кунда ҳукумат томонидан Жаҳон савдо ташкилотига ёки ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масалалари ўрганиляпти. Агар буни якунига етиб шулардан бирига қўшилсак, албатта монополияни йўқ қилишга мажбур бўламиз. Монополларга қанчалик оғир ёки енгил бўлиши улар ўзларини жараёнга қай даражада мослаб боришига боғлиқ бўлиб қолади. Булар ўзларини янги замонга, интеграцияга тайёрламасалар, монополни «арқон»ини қўйиб юборган пайтимизда кеч бўлади. Бу «бомба»ни портлаши давлат бюджети, солиқ тўловчиларнинг чўнтагига жуда катта зарар бўлади.

👉 @D_Ganiyev

Батафсил: 👇👇👇

https://kun.uz/24838751
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Депутатлар авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига қўйилмаслик ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди

Яқинда “Mening fikrim” веб-порталида “Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида”ги таклиф 10 000дан ортиқ овоз олган эди.

Ушбу таклиф Низомга мувофиқ Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни амалга ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги (ёки ДЙҲХХ ходими сўраган вақтида ёнида бўлмаганлиги) учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Ўрганишлар ҳорижий давлатларда хусусан Германия, Англия, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, АҚШнинг бир қатор штатларида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланган бўлиб, бироқ транспорт воситасини ушлаб туриш кўрсатилмаганлигини кўрсатмоқда.

Қонун лойиҳаси тез орада Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

👉 @deputat_kusherbayev
Қизиқ ҳолат.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди.

Ўтган сафар “UZAUTOMOTORS” АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра,
“UZAUTOMOTORS” АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан...

Шунга қарамай Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам “UZAUTOMOTORS” АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашди. Ва ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда.

Маълумот учун “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди.

“UZAUTOMOTORS” АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...

Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз.

👉 @deputat_kusherbayev
Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.

👉👉 @D_Ganiyev
Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

– “Spark” русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;

– “Nexia 3” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;

– “Cobalt” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;

– “Gentra” русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;

– “Damas” русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим.

@D_Ganiyev
Монополияга қарши курашда илк қадам

Бугунги куннинг энг катта янгилиги бўлиб улгурган автомобил нархлари бўйича жуда ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Барча фуқаролардан (айниқса, асоссиз оширилган нархда автомобил харид қилганлар) йўлланган саволларига аниқ ва тўлиқ жавоб олишлари учун вазиятни кузатиб боришларини сўрайман. Чунки гарчи Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAutoMotors”га бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган бўлса-да, компаниянинг комиссия қарори устидан судга шикоят киритиш ҳуқуқи бор.

Умуман олганда, бугунги қарор “UzAutoMotors” АЖ томонидан нархларни оширилиши бўйича март ойида айтган гапларимизнинг тасдиғи десак бўлади. Яъни нархлар манипуляцияси, асосан, юртдошларимизнинг катта қисми сотиб оладиган, энг талаб юқори бўлган Damas, Gentra, Соbalt каби автомобил нархларини асоссиз ошириш ҳисобига тўғри келган.

Ўйлайманки, бугунги тарихий қарор нафақат “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига берилган баҳо, балки мамлакатдаги барча табиий ва сунъий монопол корхоналарга нисбатан бўлган огоҳлантириш ҳамдир. Қолаверса, бу қарор ижроси рақобатни ҳимоя қилишга оид давлат сиёсати соҳасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллашувига ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мавқеси ва институционал салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бугунги илк ғалаба, шубҳасиз, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг журъати, жасорати ва меҳнати ҳисобига эришилди. Қўмита раҳбари Нажмиддинходжа Шариповга, комиссия раиси Бекзод Умматовга ҳамда текширувда қатнашган барча комиссия аъзоларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Мавжуд табиий монопол ва устун мавқега эга корхоналар сони кўплигини ҳисобга олсак, мамлакатда рақобатни таъминлаш ва истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳали бу жамоа олдида қилинадиган кўп катта ишлар турибди. Қўмита олдида турган ушбу вазифаларга эришишда биз депутатлар эса қўмита раҳбарияти билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз.

@D_Ganiyev
Kutganimizdek UzAuto Motors Monopoliyaga qarshi kurashish qo'mitasi qarori ustidan sudga shikoyat qilishini e'lon qilibdi.

Nima ham deymiz. Faqatgina odil sudlov bo'lishini hamda tekshiruv davomida aniqlangan fakt va raqamlar sud tomonidan inobatga olinishini umid qilib qolamiz.

UzAuto Motors sud orqali jarayonni qanchalik cho'zishga va shu orqali masalani kun tartibidan chiqarishga harakat qilmasin, biz baribir qo'mita bilan birgalikda kompaniya bilan oxirigacha kurashamiz.

@D_Ganiyev
Forwarded from bakiroo
Ҳафсалалар совумаслиги лозим

Монополистлар билан кураш узоқ ва муракаб йўл. Бармоқларни битта шақиллатиш билан улар йўқ бўлиб қолмайди.

Монополист судга шикоят қилишини билдирипти. Демак кураш давом этади. Демак антимонополия ва ўзбек жамоатчилигини, ростанам халқ сайлаган фаол депутатларнинг келишилган ҳаракатлари ҳар доимгидан ҳам кўра зарурроқ бўлади.

Энг аввало, Ўзавтомоторс потенциал харидорларининг ҳозирги стратегияси кутиш режими тарзида бўлиши керак. Улар ҳеч нарса ютқазмайди. Монополист сотувлар ҳажми кескин пасайиши (бусиз ҳам пасаймоқда) ва антимонополия босими, шунингдек харидорларнинг жамоавий ҳаракати ортидан нархларни пасайтиришга барибир мажбур бўлади.

Айни ўринда, энг асосий талаб Ўзавтомоторс билан бирга Ҳукуматга бўлиши лозим (бу антимонополия органларининг эмас, депутатларнинг ваколати).
Агар ҳукумат ҳар чоракда/ҳар ярим йилда/ҳар йилда ҳеч қурса 10%дан бож тарифларини пасайтириб борса, Ўзавтомоторс бунчалар юзсиз монополистга айланмаган бўларди.

Божларнинг пасайтирилиши нисбий афзалликни кўрсатувчи ҳисоб-китоб моделлари жамоатчиликка ва Ҳукуматга етказилиши керак. Бож тарифлари туширилиши ва бюджетга тушумлар ошиши корреляцияси жудаям юқори. Божларнинг босқичма-босқич пасайтирилиши Ўзавтомоторс орқали бевосита ва билвосита бюджетга тушаётганидан кўпроқ тушумларни таъминлай олишини кўрсата олиш зарур, айниқса ҳозирги карантин чекловлари вақтида.
Бу йўлда аввало Ҳукуматнинг иродали қарори ва ҳаракат режаси керак холос.

Ҳеч ким Ҳукуматдан импорт тарифларини бугундан ноллаштиришни сўрамаяпти. Монополист Ўзавтомоторсга унинг монополияси импорт тарифларини пасайтирилиши орқали яқин истиқболда йўққа чиқарилиши борасида очиқ сигналлар берилиши лозим.

@the_bakiroo
Forwarded from Fikratonline.uz
Сизнингча, "UzAutoMotors" Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан судга даъво киритса, қайси томон ғолиб чиқади?
Anonymous Poll
56%
"UzAutoMotors"
38%
Монополияга қарши кураш қўмитаси
6%
Менга қизиқ эмас
Forwarded from Nodir Jumaev
✍️ Рақобат шароитида ишлашга ўрганинг, ўзингизни оқлашга эмас

Хабарингиз бор сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиль нархлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббуси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори кенг муҳокама қилинаяпти. Айтиш мумкинки, мазкур воқелик сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда қонун устуворлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги катта қадамлардан бири бўлди.

Дунё амалиётидан маълумки, бугунги интеграция ва глобаллашув жараёнида кучли рақобат муҳитида иш олиб бориш иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили ҳисобланади. Чунки, рақобат истеъмолчиларга сифатли ва мақбул нархларда харидни амалга ошириш имкониятини берса, ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчиларга харажатларни минималлаштириш, фаол маркетинг ва кадрлар сиёсати олиб боришга туртки беради. Ўз фаолиятини илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишга ўргатади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, монопол корхоналар, умуман олганда ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўз фаолиятини истеъмолчилар талабига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратиши давр талаби ҳисобланади.

Бу талабни "UzAuto Motors” англаб етаяптими, монополист корхона ана шу рақобат муҳити шароитида бозор қонунларини ва истъемолчиларни қачон ҳурмат қилишга ўрганади. Улар ўз қобиқларидан чиқиб атрофга қарашса, янги Ўзбекистон барпо этилаётганини ҳис қилган, барча соҳаларда шаффофлик, фаолиятга янгича ёндашув таъминланаётганига гувоҳ бўлар эдилар.

Уларнинг эълон қилаётган расмий баёнотларига эътибор қаратсангиз, бозор иқтисодиётига қатъий ўтиш жараёнида принципиал масала сифатида қаралаётган рақобат ҳақида тушунча ҳам йўқлигини кўрасиз. Жорий йилнинг май ойида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан қатъий позиция белгилаб берилди. Мазкур йиғилишда Президент: “Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади”, дея таъкидлаган эди.

Савол туғилади: "UzAuto Motors” тизимида бугунги кун талабларини, ислоҳотларни англаб етадиган мутахассислар борми, стратегиячи? Агар бу сўралганлар бўлганда бугунгидек тортушувлар, ўзини оқлашлар бўлмасмиди.

Аслида "UzAuto Motors” ҳақида гап кетганда соғлом рақобат муҳитида ишлашга чорловчи, истеъмолчилар манфаатини ҳурмат қилишга ундовчи шароитни вужудга келтириш тўғрисида гапириш ўринли бўлар эди. Қувонарлиси, мамлакатимизда яратилган инвестициявий муҳит сабабли автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар билан инвестицияларни жалб этиш бўйича музокаралар натижасида қатор муҳим келишувларга эришилди. Ўйлаймизки, бу жараён давом этаётган муросасиз баҳсларга ижобий ечим бўлади. Шунингдек, 2020 йил 3 июндаги "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори автомобилсозлик саноатида рақобат шароитларини яратиш борасидаги ишларга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Бугун биз шуни тушуниб етишимиз керакки, ҳар қандай ҳаракатларимиз халқ розилиги ва фуқаролар манфаатларидан устун бўлиши мумкин эмас.

Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Иқтисод фанлари доктори, профессор.
Маълумот учун

Бир гуруҳ депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий бахо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди.

Депутатлик сўрови депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан имзоланиб, юборилган.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Шунинг учун, аҳолини кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди.

Бир томондан,
интернетда баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар ўзи кучли касалланмасада, катталарга қараганда кучлироқ вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Иккинчи томондан, бу вирусдан яқин орада қутилмаслигимизни, вакцина ишлаб чиқилган тақдирда ҳам уни барча ҳавфсизлик синовларидан ўтказишга ва ишлаб чиқариб бизга етиб келишига анча вақт кетиши ҳам аниқ. Шунга, ушбу вақт даврида фарзандларимиз билим олишдан орқада қолиб кетмасликлари зарур.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши касаллик ҳолатларининг ортишига олиб келиши мумкинлиги, уларни даволашга ҳам қўшимча вақт талаб этилиши кераклиги ҳамда ўқиш бошланишидан аввал уларни даволаб, камайтириш муҳимлиги каби факторларни инобатга олиб экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Шунингдек, бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Мактаблар қайта очилиши, таълимни аралаш кўринишда ташкил этиш, албатта, мактаб жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шунинг учун, ушбу жараёнларда, ҳурматли ота-оналаримиздан, педагоглар меҳнатини ҳам қадрлашларини сўраб қоламиз!

Иловадаги Халқ таълими вазирлигининг расмий мурожаатини кенгроқ аҳолига етказишда ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламиз.

Telegram:
t.me/uzedu/8479
Facebook:
www.fb.com/uzedu
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Элбек Шукуров Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ҳоким лавозимига тайинланибди.

Янги масъулиятли вазифада ёруғ юз билан халқ манфаати учун хизмат қилишда муваффақиятлар тилаймиз!

👉 @deputat_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter