Doniyor Gʻaniyev
2.89K subscribers
576 photos
128 videos
510 links
Ushbu kanal Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati G‘aniyev Doniyor Avazovichning saylovchilar bilan muloqot olib borishi maqsadida tashkil etilgan

Taklif va murojaatlaringizni @deputy_margilan orqali yozishingiz mumkin.
Download Telegram
Фарзандлари хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ота-оналар даромад солиғидан озод этилади.

Кеча Халқ таълими вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишида иштирок этдим. Йиғилишда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда бугунги кунда соҳада мавжуд муаммоларга тўхталиб, уларни ечими юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мактабларда таълим сифатини ошириш, янги ўқув ўринларини яратиш, тизимда коррупция ва непотизм ҳолатларини кескин камайтириш ҳамда дарсликлар ва ўқув дастурлари сифатини яҳшилаш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Менимча, таълим соҳасидаги энг асосий муаммо бу давлат мактабларида ўқув ўринлари сиғимларининг етишмаслиги. Статистикага кўра, ҳозирда мактабларимиз сиғимидан ортиқ ўқувчилар сони 1,2 миллионтага етган. Натижада кўплаб мактабларимизда дарслар икки, хатто уч сменада ташкил қилинган, болалар эса ўқувчилар сони 35-40 тага етган синфларда ўқишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ўз-ўзидан уларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гарчи йилдан йилга янги қурилаётган мактаблар сони ортаётган (2022 йилда 40 та янги мактаб қурилиши белгиланган) ва Тараққиёт стратегиясига асосан 2026 йил якунига қадар мактаблар сиғимини 6,4 миллионтагача етказиш режалаштирилган бўлсада, лекин ошиб бораётган аҳоли сони ҳисобига қурилаётган янги мактаблар ўқув ўринлари ҳамда ўқувчилар сони орасидаги фарқни сақлаб туриш учун ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Куни кеча Президент фармони билан тасдиқланган Тараққиёт Стратегияси ва уни амалга оширишга оид Давлат дастурида эса айнан юқоридаги муаммога энг самарали ечимлардан бири, яъни таълим соҳасида хусусий мактаблар сонини оширишни рағбатлантириш назарда тутилган. Фармонга асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн. сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланмоқда. Бу мамлакатда таълим соҳасида хусусий секторни ривожланиши ва хусусий таълимга бўлган талабни ортишига катта ижобий туртки бўлади. Чунки:

Биринчидан, фуқаролар тўлайдиган солиқларни катта қисми бюджет орқали таълимга йўналтирилишини инобатга олинса, солиқдан тушадиган маблағларни давлатдан кўра фуқаролар қўлида қолдирилиши бу маблағларни таълим учун мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди.

Иккинчидан, ҳозир ҳудудларда таълим сифати ва шароити қониқарли хусусий мактаблар нархи ўртача 700 мингдан 1.5млн сўмгачани (пойтахтда бундан 2 баробаргача қиммат ) ташкил этади. Яъни болани хусусий мактабга юбориш харажатини бир кисмини солиқлардан тежалган 360 минг сўм (3млн х 12%) ҳисобига қоплаш мумкинлигини англатади. Бу бир томондан ҳозирда фарзанди хусусий мактабда таълим олаётган оилаларни молиявий қўллаб-қувватласа, иккинчи томондан фарзанди хусусий мактабга бормайдиган ота-оналарни эндиликда хусусий мактабга юборишга рағбатлантиради.

Учинчидан, фарзанди хусусий мактабларда таълим олишни истайдиган оилалар сони ошиши табиийки хусусий мактабларга бўлган талабни оширади. Талаб ошган жойда эса ўз навбатида таклиф ҳам ошади. Худди мактабгача таълим соҳасида каби қисқа муддатларда тадбиркорлар томонидан очилган хусусий мактаблар сони ортиб, хусусий сектор улуши ҳозирги 1% лик ачинарли кўрсаткичдан сезиларли даражада ошишига имконият яратилади.

Тўртинчидан, хусусий мактаблар кўпайиши ўз навбатида таълим соҳасида рақобат муҳитини яратади, фарзандларимизга таклиф этилаётган таълим сифатини оширади. Қолаверса, бу рақобат яхши ўқитувчиларга бўлган талабни ошишига, уларнинг маоши ва ижтимоий мавқеи ортишига сабаб бўлади.

Бешинчидан ва энг асосийси, таълим соҳасида хусусий секторнинг улуши ортиши ҳамда нисбатан юқори даромад ва молиявий имкониятга эга оилаларнинг фарзандлари хусусий мактабга бориши давлат мактабларига бўлган босимни камайтириб, энг қисқа муддатларда ўқув ўринларига нисбатан ўқувчилар сони мутаносиб бўлишига эришишга имконият яратади, деб ўйлайман.

@D_Ganiyev
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“- Kod keldi, aytib yuboring, iltimos…”

🎞 Jamoamizdan yangi ijtimoiy rolik: kiberhujum, firibgarlik xavfidan ogohlikka chaqiradi!

So’nggi paytlarda aktual muammo – fuqarolar ma’lumotlariga nisbatan tahdid ancha ko’paygan, ammo o’zimizdan ham hushyorlik, ziyraklik talab etiladi.

Firibgarlarga aldanib qolmang!

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича аудио подкаст ташкил этилади

🔰Адлия вазирлигининг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” лойиҳаси доирасида аудио подкаст ташкил этилади.

🎙Суҳбат спикери: Бош прокурор ўринбосари Артикова Светлана Баймирзаевна.

Овозли чат бугун соат 19:00да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Жумладан, суратларда давлатимиз раҳбари БМТ бош котиби Aнтонио Гутерриш, Миср Aраб Республикаси президенти Aбдулфаттоҳ Aс-Сиси, Қатар Aмири шайх Тамим бин Ҳамад Aл Тани, Aбу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зайд Aл-Наҳён билан илиқ суҳбат қурганини кўриш мумкин.

@D_Ganiyev
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли жамоатчилик вакиллари!

Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.

Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак
. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади.
Қонунчилик палата спикери ​​Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон президенти Тоқаев билан учрашди.

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Қозоғистон президенти Қ.Тоқаев билан учрашди.

Қозоғистон президентининг таъкидлашича, “Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шунинг учун биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва маданий соҳалар каби кенг қамровга эга”.

Шунингдек, Тоқаев Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берган Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини ҳам юқори баҳолади.

Ўз навбатида Н.Исмоилов Қ.Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди.

@D_Ganiyev
Фарзандларимиз билимсизлиги учун айбдор ўқитувчиларми?

Бугун Қонунчилик палатасининг "Ҳукумат соати"да мактабларда "Электрон таълим" тизимини жорий этиш бўйича Халқ таълими вазири Бахтиёр Одиловичнинг ахбороти эшитилиб, депутатлар саволларига жавоб олинди.

Таълим соҳасида амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар ҳақида гап кетганда, негадур ҳаммамиз биринчи навбатда савиясиз ва тажрибасиз ўқитувчиларни мамлакатда таълим сифатининг паст даражадалигининг асосий сабаби сифатида айблаймиз. Эҳтимол, кеча Aндижон вилояти Марҳамат туманидаги ҳолатга жамиятни бир бўлаги бўлган ҳоким, ХТБ мудирасининг шу каби стреотиплари сабаб бўлгандур.

Тўғри, ўқитувчиларимиз савияси ва сифати охирги 30 йил давомида ёмонлашиб бормоқда (ҳозир буни сабабларига тўхталиб ўтирмоқчи эмасман). Болаларимизга юқори билимли ва тажрибали ўқитувчини дарс бериши уларни ёмон ўқитувчи қўлида таълим олишидан яхшилиги ҳам ҳаммага кундек равшан. Финландия, Сингапур ва Жанубий Корея каби давлатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, соҳага биринчи навбатда малакали, фидоий ва иқтидорли ўқитувчиларни жалб қилиниши таълим соҳасидаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда муҳим эканлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Лекин ҳақиқатда ҳам шундайми, ҳаммаси ўқитувчига боғлиқми? Болаларнинг академик ўзлаштиришига, уларнинг билим даражасига энг кўп таъсир қилувчи омил бу ўқитувчининг малакасими?

Aфсуски, ўтказилган кўплаб илмий тадқиқотлар натижаси бундай хулоса бермайди. Олимлар фикрига кўра, оиладаги муҳит, яъни ота-оналарнинг ўз фарзандларида билим олишга иштиёқ уйғота олиши, улар билан уйда ўз устиларида ишлашларига кўмаклашиши, уларга ўргатиши ва бу жараёнга қанча вақт ажратиши болалар таълимида муҳим рол ўйнайди. Aгар бу оилавий омиллар бўлмаса, мактабдаги малакали ўқитувчиларнинг боланинг билим олишига у қадар катта фойдаси тегмайди.

Қолаверса, фарзандларимиз кун давомида максимум етти соат вақтларини, йил давомида эса 365 кундан 200 кунга яқинини мактабда ўтказадилар. Бу уларнинг умумий вақтини (уйқудан ташқари) тахминан 25% ни ташкил этади холос. Мактабда сарфланган вақтнинг ҳаммаси ҳам синфхоналарда, дарс жараёнларида ўтмаслигини инобатга олсак, болаларнинг мактабларда илм олишга сарфлайдиган вақти аслида биз ўйлаганчалик кўп эмаслигини англашимиз мумкин.

Табиийки, болаларнинг катта вақти мактабдан ташқарида, оиласи, яъни ота-онаси ва яқинлари даврасида ўтади. Шундай экан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, фарзандларимизни билим даражаси ҳақида гап кетганда, муаммони мактаблардан эмас, балки ўзимиздан, ота-оналардан излашни бошлашимиз керак, деб ўйлайман. Нега мактабларда таълим сифати ёмон деб эмас, балки нега фарзандларимизнинг илм олишга иштиёқи, қизиқиши паст деб, савол беришни ўрганишимиз керак.

Токи фарзандлар учун масъул бўлган ота-оналар ўз фарзандлари таълими учун ҳаракат қилмас экан, уларни "одам" қилишда мактабдаги ўқитувчилардан сеҳргар каби мўжиза кутишимиз хато.

@D_Ganiyev
Импорт автомобиллар учун божхона божи 2 баробар пасаяди.

Бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ бергани айтилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш, 1 майга қадар эса автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди.

P.S. Божхона божларини 15 фоизга пасайтирилиши ҳисобига хориждан олиб келинадиган импорт автомобилининг нархи ўртача 10% арзонлашиши мумкин.

@D_Ganiyev
Марғилонда “Ватанимиз равнақи йўлида ёшлар бирлашайлик” шиори остида Ёшлар форуми ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Марғилон шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, истеъдодли йигит-қизларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Ватанимиз равнақи йўлида ёшлар бирлашайлик” шиори остида Ёшлар форуми ўтказилди.

Ёшлар ўртасида маданият ва санъатни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳамда маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишларида ташкил этилган форум “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида соғломлаштириш тадбири билан бошланди.

Форум дастури доирасида маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёшларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш мақсадида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан “Ишга марҳамат” акцияси, “Тинчлик- осойишталик олий неъмат” мавзуида иқтидорли ижодкор ёшлар кўргазмаси, “Билим ва истеъдодим Сен учун Ватан!” номли ёш санъатсеварлар, “Истеъдодларни излаймиз” номли ёш мусаввирлар кўрик-танловлари, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари ўртасида “Сектор раҳбарлари соврини учун” “Маҳалламиз пахлавонлари” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка, қўл тўпи ҳамда стол тенниси турлари, шунингдек, тош кўтариш, арқон тортиш ўйинлари ва бошқа соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмалари намойиши, “ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларда китобхонлик фазилатларини шакллантириш мақсадида “Мен ўқиган китоб” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини, “Хорижий тил билимдони” мавзуида билимлар синови тадбирлари ҳам ташкил этилди.

Шаҳар Маданият марказининг хушовоз санъаткорлари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар ҳамда жозибали рақслар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

Кенг қамровли форум якунида ўтказилган ўндан ортиқ танлов ғолиблари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.