DOMO – kommunal ilova
58.6K subscribers
182 photos
25 videos
1 file
360 links
Oʻzbekistondagi #1 raqamli kommunal ilova!

Kunlik, oylik iste'mol, to'lovlar, qarzdorlikni kuzatish va yana ko'plab qulayliklar bir ilovada!

📲 Ilovani yuklab oling: https://app.domo.uz

💬 Yordam markazi: 55 508 05 50
Download Telegram
📌 Бу ҳафта DOMO каналида нималар бўлди?

Электр нархи: дунёнинг энг қиммат давлатлари
Бермуд ороллари, Италия, Германия… Улар 1 кВт·соат учун бизга қараганда 9 баробар кўп тўлайди.

Электр нархи: дунёнинг энг арзон давлатлари
Эрон, Қирғизистон, Замбия… 200 кВт·соат учун атиги 7 000-17 000 сўм тўлашади.

🚗 DOMO’да янги «Электромобил» бўлими
Ўзбекистонда 109 000+ электромобил бор. Энди уларнинг ток сарфи, тўлови ва таҳлили - ҳаммаси DOMO’да.

🏠 my.gov.uz орқали компенсация расмийлаштириш мумкин
Эҳтиёжманд оилалар электр ва газ харажатлари учун давлат компенсациясини уйдан чиқмай олиши мумкин.

🌡 Автотўлов ва иссиқ ҳаво 44° иссиқда эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг

Ўтказиб юборган постлар бўлса DOMO каналда топасиз

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24🔥7👍21❤‍🔥1
Ўзбекистонда камида 2 кун фавқулодда иссиқлик кутилмоқда 🌡

13–17 июль: ҳафтанинг энг иссиқ кунлари келяпти

Бугун (13 июль) - 38–43°, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида 44–45°
Ҳафта давомида - текислик ва чўлларда ҳарорат +46…+48° гача кўтарилиши кутиляпти
Тошкент ва водийда энг иссиқ кунлар - жума ва шанба

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва яна 8 та туманида 13–18 июль кунлари боғчалар вақтинча ёпилади - СЭС тавсияси билан, болалар хавфсизлиги учун.

💡 Бунақа иссиқда кондиционер тўхтовсиз ишлайди - сиз сезмаган ҳолда 200 кВт лимитдан ўтиб кетишингиз мумкин. Лимитдан ошгач эса тариф қимматлашади.

💳 Шунинг учун:
- ҳисоблагич кўрсаткичини DOMO'да кузатиб боринг
- коммунал тўловларни олдиндан амалга оширинг
- автотўловни ёқиб қўйинг - белгиланган кунда тўлов ўзи ўтади, узилиб қолиш хавотири бўлмайди


Ўзингизни ҳам эҳтиёт қилинг: кун ўртасида қуёш тиғида юрманг, кўпроқ сув ичинг.

Ва бу постни барча танишларингизга юборинг

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
39👍8🔥7🥰2
Автотўлов функцияси қандай ишлайди ва нима учун фаоллаштиришингиз керак - шу ҳақида пост қилдик 💙

Кейинги пост нима ҳақида бўлсин? Фикрингизни изоҳда ёзинг 👇

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍208🔥61🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 6447 та ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

➡️ Мазкур қонунбузарликлар туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 103,4 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан, 22,3 млрд сўмлик келтирилган зарарлар қопланиши таъминланган.

🔴 Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида, жорий йилда 68,7 минг нафар қарздор истеъмолчилар бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларига 196,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида республика бўйича 20 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан вақтинча узилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари ўтган йилнинг мос даври билан олинганда 252 млрд сўм ёки 31 фоизга қисқартирилган.

Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, қонунбузарларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.

DOMO'да сув автотўловини ёқиб қўйсангиз, бундай қарздорликлар сизда кузатилмайди. Ҳисоб камайганини DOMO ўзи кўради, ўзи тўлайди. Cув эса ҳеч қачон узилмайди 💙

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1817🤩3🔥1👏1
📢 Пенсия тизими ўзгармоқда!

Бу ўзгаришлар миллионлаб ишлаётган фуқароларнинг келажагига бевосита таъсир қилади.

Асосий таклифлар:
Ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмгача бўлганлар жамғарма ҳисобварағига маошнинг 5 фоизини ўтказса, давлат қўшимча 2,5 фоиз қўшади.

7,6 млн сўмдан юқори маош олувчилар учун - ижтимоий солиқнинг ошган қисмидан 1 фоизи жамғарма ҳисобварағига ўтказилади.

Пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 5 йилдан 20 йилгача узайтирилиши мумкин.

2027 йилдан пенсия ҳисобидаги иш ҳақи юқори чегараси 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга оширилади.

Давлат раҳбари ҳар бир таклиф аҳоли, жамоатчилик ва блогерлар иштирокида очиқ муҳокама қилинишини таъкидлади.

Бу постни ишлаётган яқинларингизга улашинг 👇

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
48🤔27👍135🔥3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2725🔥6👏43
Forwarded from DOMO Hayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1👍7913🔥11😱3❤‍🔥2
Аномал иссиқ яна давом этади 🌡

18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 45 даражага, баъзи жойларда эса 48 даражагача чиқади.

Иссиқда ўзингизни эҳтиёт қилинг. DOMO билан коммуналларингизни вақтида тўлаб, хотиржам бўлинг 💙

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍10🔥4👏3💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
134🥰7🙏6👌5🔥2
Жума кунида эҳтиёжманд оилалар ва масжидларнинг коммунал тўловларини тўлаб, бугунги савобга шерик бўлинг.

DOMOда Хайрия бўлими орқали:

- Масжиднинг газ ёки электр тўловини қиласиз
- VAQF фондига ҳисса қўшасиз
- Эҳтиёжманд оилага ёрдам берасиз

Суммаси қанча бўлишидан қатъи назар, ҳар бир қилинган яхшилик ўз жойига боради.

DOMO билан яхшилик қилишда давом этинг

Хайрия қилиш учун ҳаволани босинг

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2718🔥5❤‍🔥11
Айрим туманларда электр 2 соатгача мажбурий чекланди

Ҳозирги кунда электр энергиядан жуда кўп фойдаланиляпти - натижада 16 июль куни мамлакат бўйича суткалик электр истеъмоли 291 млн кВт·соатга чиқди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Катта авария бўлмаслиги учун Энергетика вазирлиги айрим туманларда электрни вақтинча, 2 соатгача чеклашга мажбур бўлди:

Қашқадарёда - Кўкдала ва Чироқчи
Жиззахда - Шароф Рашидов ва Зомин
Хоразмда - Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир
Тошкент вилоятида - Тошкент ва Зангиота туманлари


Вазирлик ноқулайликлар учун узр сўради ва электрдан тежамкор фойдаланишга чақирди. Кераксиз жиҳозларни ўчириб, кондиционерни 24-26° да ишлатсак, тармоққа ҳам, чўнтагимизга ҳам енгил бўлади. Қанча ишлатаётганингизни DOMO'да кўриб турасиз - 200 кВт лимитга қанча қолгани ҳам кўриниб туради.

📅 Яхши хабар: Ўзгидрометга кўра, 21 июлдан барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасая бошлайди - 6-9 даражага тушади.

Бу постни яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг - улар ҳам хабардор бўлишсин 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍14😭8🤔4👏3
⚠️ Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, бугун соат 14:30 ҳолатига кўра:

Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 минг 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилди - Энергетика вазирлиги

Бу постни Тошкентда яшайдиган яқинингизга жўнатиб кўйинг 💙

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱43197🔥7❤‍🔥1
Ипотекага олинган уйга ҳам пропискага қўйиш мумкин бўлади

Кўпчиликни йиллаб қийнаган муаммо ниҳоят ечилди. Илгари ипотекага олинган уйга - гаров, хатлов ёки тақиқдаги бўлгани учун - яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш қийин эди.

Давлат раҳбари имзолаган қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга пропискага қўйиш мумкин бўлади.

Шарти шуки: рўйхатдан ўтаётган шахс - мулкдор (ёки гаровга олувчи, масъул орган) мурожаат қилса, унинг пропискаси бекор қилинишига олдиндан рози бўлиши керак.

Бу постни ипотека уйи бор яқинларингизга улашинг 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍125🔥2
🌤 Бу ҳафталик об-ҳаво (20-26 июль)

Ўтган ҳафта иссиқ кучли бўлди - сўнгги йилларнинг энг жазирама кунлари. Бу ҳафта эса иссиқ бироз тушади.

☀️ Душанба - 43°/26°
🌤 Сешанба - 34°/23°
🌤 Чоршанба - 34°/23°
🌤 Пайшанба - 34°/21°
☀️ Жума - 36°/21°
☀️ Шанба - 38°/22°
🌤 Якшанба - 39°/22°

Душанба 43° билан ҳафтанинг энг иссиқ куни бўлади. Аммо хушхабар бор - сешанбадан бошлаб ҳарорат 34° атрофига тушади ва анча енгил бўлади.

Барча коммунал тўловларингизни олдиндан текшириб қўйинг. DOMO билан хотиржам яшанг 💙

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38243❤‍🔥3🔥3
Ҳафталик дайджест | 20-26-июль

Бу ҳафта каналимизда нималар бўлди - қисқача эслатиб ўтамиз:

🔔 Билдиришномалар қаерда? - DOMO’дан келган билдиришномаларни илованинг қаеридан топиш мумкинлигини кўрсатдик.

💳 Автотўлов қандай ишлайди? - Нима учун уни ёқиб қўйиш кераклиги ва қандай ишлаши ҳақида батафсил ёздик.

💧 Сув қарздорлиги - Йил давомида 20 минг истеъмолчи қарз учун сувдан узилган. Автотўлов ёқилган бўлса - бундай ҳолат сизда бўлмайди.

📢 Пенсия тизими ўзгаряпти - Миллионлаб ишлаётган фуқароларга таъсир қиладиган янги таклифлар.

🏠 Ипотека уйига прописка - 2027-йилдан тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

Қайси пост сиз учун энг фойдали бўлди? Изоҳда ёзинг 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍15❤‍🔥31
☀️ Жазирамада очиқ ҳаводаги айрим ишлар тўхтатилади

Аномал иссиқ сабабли Давлат меҳнат инспекцияси барча ҳокимликларга махсус кўрсатма юборди

Куннинг энг иссиқ қисми - соат 10:00 дан 17:00 гача ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган очиқ ҳаводаги ишлар вақтинча тўхтатилади.

📅 Яхши хабар: сешанбадан ҳаво ҳарорати пасайиб, 34° атрофига тушади.

💡 Бундай кунларда энг яхшиси - уйдан чиқмаслик. Коммунал тўловларни ҳам уйда ўтириб, DOMO орқали амалга оширинг.

Бу постни очиқ ҳавода ишлайдиган яқинларингизга улашинг 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2813🔥5👏2🤔2