DOMO – kommunal ilova
58.5K subscribers
183 photos
25 videos
1 file
361 links
Oʻzbekistondagi #1 raqamli kommunal ilova!

Kunlik, oylik iste'mol, to'lovlar, qarzdorlikni kuzatish va yana ko'plab qulayliklar bir ilovada!

📲 Ilovani yuklab oling: https://app.domo.uz

💬 Yordam markazi: 55 508 05 50
Download Telegram
⚡️ Электр нархи: Дунёнинг ЭНГ АРЗОН давлатлари

Ваъда қилганимиздек, бугун тескари томондан қараймиз - дунёда электр учун энг кам тўлайдиган давлатлар қайси?

Энг арзон жойлар (1 кВт·соат):
🇮🇷 Эрон - ~36 сўм ($0.003)
🇪🇹 Эфиопия - ~75 сўм ($0.006)
🇰🇬 Қирғизистон - ~185 сўм ($0.015)
🇸🇩 Судан - ~210 сўм ($0.017)
🇿🇲 Замбия - ~280 сўм ($0.023)

Энди аниқ мисол билан ҳисоблаб кўрамиз. Ойига 200 кВт·соат ишлатган бир хил оила:

🇮🇷 Эронда - 7 200 сўм тўлайди
🇹🇲 Туркманистонда - 17 000 сўм

Нега бунчалик арзон? Бу давлатларнинг аксарияти энергия ресурсларига бой ёки йирик ГЭСларга эга ҳудудлар.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8837🤔15🔥10👏4
⚡️ Ўзбекистонда 100 000 дан ортиқ электромобил борлигини билармидингиз?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган электромобиллар сони 109,2 мингтага етди. Бу кўрсаткич йилига қарийб 68% га ўсиб бормоқда!

🔋 Электромобил эгалари машинасини ҳафтасига неча марта қувватлайди?

Ўртача ҳисобда электромобил эгалари машиналарини ҳафтасига 2-3 марта зарядкага қўядилар. Албатта, бу ҳайдаш масофаси ва батарея сиғимига боғлиқ. Аммо ҳар сафар харажатларни ҳисоблаш, ток сарфини кузатиш бироз чалғитувчи бўлиши мумкин.

🚀 Энди ҳаммаси анча осон - DOMO иловасида янги «Электромобил» бўлими ишга тушди!

Уйингизда ёки махсус ҳисоблагич орқали электромобилингизни қувватлайсиз ва барча жараённи бир жойда бошқарасиз:

📊 Ҳисоб киритиш ва бошқариш - қувватлаш ҳисоблагич маълумотларини осонликча киритасиз

💳 Тезкор тўлов - электр энергияси учун тўловларни тўғридан-тўғри илова орқали амалга оширасиз

📈 Ойлик таҳлил - ҳар ой машинангиз қанча ток сарфлагани ва сизга қанчага тушаётганини аниқ кўриб борасиз

Ушбу постни электромобили бор ёки яқин орада сотиб олмоқчи бўлган яқинларингизга жўнатиб қўйинг

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3326🔥5👏1
Энди газ ва электр энергияси компенсациясини my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин

Куз-қиш ва ёз ойларида энергия ресурслари харажатини камайтириш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан компенсация тўланиши жорий этилган. Ва энди буни уйдан чиқмай туриб расмийлаштириш мумкин.

Мазкур хизматдан: Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги мезонларга мос, оиладаги жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар фойдаланишлари мумкин.

Компенсация базавий меъёрдан ошган қуйидаги истеъмол ҳажми учун ажратилади:
Электр энергияси: ойига 150 кВт·соатгача;
Табиий газ: иситиш мавсумида ойига 250 куб метргача, бошқа ойларда эса ойига 150 куб метргача.

📲 Аризани:
🗄 Онлайн: my.gov.uz орқали.
🗄 Офлайн: Давлат хизматлари маркази, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали топшириш мумкин.

Ариза ҳар ойнинг 16-санасига қадар қабул қилинади (16-санадан кейингилари навбатдаги ойга ўтади).

💳 Тўлов тартиби қуйидагича: Компенсация тасдиқлангач, маблағ кейинги ойнинг 27-санасига қадар «Халқ банки» орқали фуқаронинг ижтимоий ёки банк картасига ўтказиб берилади. Натижа ҳақида SMS ва шахсий кабинетга хабарнома келади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

💻 Ҳозироқ ариза юбориш учун: https://my.gov.uz/uz/service/1363

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍224🔥3😭3😱2
Сизларда ҳам иссиқ ёндиряптими? 🥵

Бунақа иссиқда кондиционер тўхтовсиз ишлайди - сиз билмаган ҳолда 200 кВт лимитдан ўтиб кетишингиз мумкин. Лимитдан ошгач тариф қиммaтлашади, электр ҳисобига тез-тез пул тўлдириб туришга тўғри келади.

Шу муаммони ҳал қилиш учун DOMO иловасида автотўловни ёқинг 👇

Автотўлов сизга нима беради?

Ўрнингизга ўзи тўлов қилади
Иловага кирмасангиз ҳам бўлади
Белгиланган кунда тўлов ўтади
Маблағ кам қолганда автоматик тўлдирилади


Нафақат коммунал тўловлар - масжидлар ва эҳтиёжманд оилалар учун ҳам автотўловни ёқишингиз мумкин. Белгиланган кунда DOMO ўзи хайрия қилади.

Ҳозироқ автотўловни ёқинг ва DOMO билан хотиржам яшанг

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
41🔥9😭8🤔6👍1
🌤 Бу ҳафталик об-ҳаво

Бу ҳафта яна қизишни бошлайди: Шу сабабли эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг

☀️ Душанба - 39°/24°
☀️ Сешанба - 39°/24°
☀️ Чоршанба - 41°/26°
☀️ Пайшанба - 43°/27°
☀️ Жума - 44°/28° 🔥
☀️ Шанба - 44°/28°
☀️ Якшанба - 44°/28°


Ўтган ҳафта салқинроқ эди. Бу ҳафта эса ҳарорат кескин кўтарилади - ҳафта охирига бориб 44° гача етади.

Шу сабабли коммунал тўловларингизни олдиндан амалга оширинг - айни жазирама пайтида электр ўчиб қолишининг олдини олинг. DOMO’да бу 15 секундлик иш 💙

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34🔥12👍8👌32
📌 Бу ҳафта DOMO каналида нималар бўлди?

Электр нархи: дунёнинг энг қиммат давлатлари
Бермуд ороллари, Италия, Германия… Улар 1 кВт·соат учун бизга қараганда 9 баробар кўп тўлайди.

Электр нархи: дунёнинг энг арзон давлатлари
Эрон, Қирғизистон, Замбия… 200 кВт·соат учун атиги 7 000-17 000 сўм тўлашади.

🚗 DOMO’да янги «Электромобил» бўлими
Ўзбекистонда 109 000+ электромобил бор. Энди уларнинг ток сарфи, тўлови ва таҳлили - ҳаммаси DOMO’да.

🏠 my.gov.uz орқали компенсация расмийлаштириш мумкин
Эҳтиёжманд оилалар электр ва газ харажатлари учун давлат компенсациясини уйдан чиқмай олиши мумкин.

🌡 Автотўлов ва иссиқ ҳаво 44° иссиқда эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг

Ўтказиб юборган постлар бўлса DOMO каналда топасиз

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24🔥7👍21❤‍🔥1
Ўзбекистонда камида 2 кун фавқулодда иссиқлик кутилмоқда 🌡

13–17 июль: ҳафтанинг энг иссиқ кунлари келяпти

Бугун (13 июль) - 38–43°, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида 44–45°
Ҳафта давомида - текислик ва чўлларда ҳарорат +46…+48° гача кўтарилиши кутиляпти
Тошкент ва водийда энг иссиқ кунлар - жума ва шанба

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва яна 8 та туманида 13–18 июль кунлари боғчалар вақтинча ёпилади - СЭС тавсияси билан, болалар хавфсизлиги учун.

💡 Бунақа иссиқда кондиционер тўхтовсиз ишлайди - сиз сезмаган ҳолда 200 кВт лимитдан ўтиб кетишингиз мумкин. Лимитдан ошгач эса тариф қимматлашади.

💳 Шунинг учун:
- ҳисоблагич кўрсаткичини DOMO'да кузатиб боринг
- коммунал тўловларни олдиндан амалга оширинг
- автотўловни ёқиб қўйинг - белгиланган кунда тўлов ўзи ўтади, узилиб қолиш хавотири бўлмайди


Ўзингизни ҳам эҳтиёт қилинг: кун ўртасида қуёш тиғида юрманг, кўпроқ сув ичинг.

Ва бу постни барча танишларингизга юборинг

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
39👍8🔥7🥰2
Автотўлов функцияси қандай ишлайди ва нима учун фаоллаштиришингиз керак - шу ҳақида пост қилдик 💙

Кейинги пост нима ҳақида бўлсин? Фикрингизни изоҳда ёзинг 👇

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍208🔥61🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 6447 та ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

➡️ Мазкур қонунбузарликлар туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 103,4 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан, 22,3 млрд сўмлик келтирилган зарарлар қопланиши таъминланган.

🔴 Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида, жорий йилда 68,7 минг нафар қарздор истеъмолчилар бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларига 196,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида республика бўйича 20 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан вақтинча узилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари ўтган йилнинг мос даври билан олинганда 252 млрд сўм ёки 31 фоизга қисқартирилган.

Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, қонунбузарларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.

DOMO'да сув автотўловини ёқиб қўйсангиз, бундай қарздорликлар сизда кузатилмайди. Ҳисоб камайганини DOMO ўзи кўради, ўзи тўлайди. Cув эса ҳеч қачон узилмайди 💙

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1817🤩3🔥1👏1
📢 Пенсия тизими ўзгармоқда!

Бу ўзгаришлар миллионлаб ишлаётган фуқароларнинг келажагига бевосита таъсир қилади.

Асосий таклифлар:
Ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмгача бўлганлар жамғарма ҳисобварағига маошнинг 5 фоизини ўтказса, давлат қўшимча 2,5 фоиз қўшади.

7,6 млн сўмдан юқори маош олувчилар учун - ижтимоий солиқнинг ошган қисмидан 1 фоизи жамғарма ҳисобварағига ўтказилади.

Пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 5 йилдан 20 йилгача узайтирилиши мумкин.

2027 йилдан пенсия ҳисобидаги иш ҳақи юқори чегараси 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга оширилади.

Давлат раҳбари ҳар бир таклиф аҳоли, жамоатчилик ва блогерлар иштирокида очиқ муҳокама қилинишини таъкидлади.

Бу постни ишлаётган яқинларингизга улашинг 👇

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
48🤔27👍135🔥3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2825🔥6👏43
Forwarded from DOMO Hayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1👍7913🔥11😱3❤‍🔥2
Аномал иссиқ яна давом этади 🌡

18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 45 даражага, баъзи жойларда эса 48 даражагача чиқади.

Иссиқда ўзингизни эҳтиёт қилинг. DOMO билан коммуналларингизни вақтида тўлаб, хотиржам бўлинг 💙

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍10🔥4👏3💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
134🥰7🙏7👌5🔥2
Жума кунида эҳтиёжманд оилалар ва масжидларнинг коммунал тўловларини тўлаб, бугунги савобга шерик бўлинг.

DOMOда Хайрия бўлими орқали:

- Масжиднинг газ ёки электр тўловини қиласиз
- VAQF фондига ҳисса қўшасиз
- Эҳтиёжманд оилага ёрдам берасиз

Суммаси қанча бўлишидан қатъи назар, ҳар бир қилинган яхшилик ўз жойига боради.

DOMO билан яхшилик қилишда давом этинг

Хайрия қилиш учун ҳаволани босинг

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2718🔥5❤‍🔥11
Айрим туманларда электр 2 соатгача мажбурий чекланди

Ҳозирги кунда электр энергиядан жуда кўп фойдаланиляпти - натижада 16 июль куни мамлакат бўйича суткалик электр истеъмоли 291 млн кВт·соатга чиқди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Катта авария бўлмаслиги учун Энергетика вазирлиги айрим туманларда электрни вақтинча, 2 соатгача чеклашга мажбур бўлди:

Қашқадарёда - Кўкдала ва Чироқчи
Жиззахда - Шароф Рашидов ва Зомин
Хоразмда - Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир
Тошкент вилоятида - Тошкент ва Зангиота туманлари


Вазирлик ноқулайликлар учун узр сўради ва электрдан тежамкор фойдаланишга чақирди. Кераксиз жиҳозларни ўчириб, кондиционерни 24-26° да ишлатсак, тармоққа ҳам, чўнтагимизга ҳам енгил бўлади. Қанча ишлатаётганингизни DOMO'да кўриб турасиз - 200 кВт лимитга қанча қолгани ҳам кўриниб туради.

📅 Яхши хабар: Ўзгидрометга кўра, 21 июлдан барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасая бошлайди - 6-9 даражага тушади.

Бу постни яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг - улар ҳам хабардор бўлишсин 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍15😭8🤔4👏3