DOMO – kommunal ilova
41K subscribers
107 photos
17 videos
210 links
Oʻzbekistondagi #1 raqamli kommunal ilova!

Kunlik, oylik iste'mol, to'lovlar, qarzdorlikni kuzatish va yana ko'plab qulayliklar bir ilovada!

📲 Ilovani yuklab oling: https://app.domo.uz

💬 Yordam markazi: 55 508 05 50
Download Telegram
📦 Совутгич танлашда нималарга эътибор бериш керак?

🇷🇺 На русском

Янги совутгич олмоқчимисиз? Тўғри танлов қилиш нафақат қулайлик, балки электр тежамкорлиги учун ҳам муҳим 👇

📌 Асосий жиҳатлар:

1️⃣ Ҳажм, oила аъзолари сонига қараб танланади 1-2 кишиga 150–250 л, 3-4 киши — 250–350 л, Катта оила — 400 л+

2️⃣ Энергия самарадорлиги
A+, A++ ва A+++ классдаги совутгичлар камроқ электр сарфлайди.

3️⃣ No Frost технологияси ❄️
Муз йиғилмайди, қўлда эритиш шарт эмас - бу жуда қулай

4️⃣ Шовқин даражаси 🔇
40 dB гача бўлса - деярли эшитилмайди.

💡 Маслаҳат: Совутгич - узоқ муддатга олинадиган техника. Шунинг учун арзонини эмас, сифатли ва тежамкорини танланг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
48👏13👍12
🚰 Тошкентда сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

🇷🇺 На русском

Баҳор мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилади ва бу ишлар 30 мартдан бошланади.

Шу муносабат билан шаҳримизнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув босими пасайиши ёкида айрим вақтларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ичиш ва маиший эҳтиёжлар учун сувни олдиндан захира қилишни тавсия этамиз.

📌 Манба: O‘zsuvta’minot

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
21👍7🔥4🤩1
🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

🇷🇺 На русском

Азиз дўстлар, барча юртдошларимизни ушбу муборак айём билан самимий табриклаймиз!

Аллоҳ тутган рўзаларингизни, қилган дуо ва эҳсонларингизни, барча эзгу амалларингизни қабул қилсин.

Юртимизда тинчлик, хонадонларингизда файз-у барака, дастурхонларингизда эса тўкинчилик доимий бўлсин 🌸

🌟 Яқинларингиз билан бирга меҳр ва шодликка тўла, унутилмас онларга бой айёмни ўтказишингизни тилаймиз!

💙 DOMO жамоаси сизга доимо хизмат қилишдан мамнун!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍2917🔥1
Уйингиз яқинидаги масжидларга хайрия қилишнинг айни вақти

🇷🇺 На русском

Энди яхшилик қилиш учун узоққа бориш шарт эмас. DOMO иловаси орқали уйингиз яқинидаги масжидларга осонгина хайрия қилишингиз мумкин.

DOMO ва “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида масжидларимизнинг коммунал тўловлари (электр ва газ) учун хайрия қилиш тизими йўлга қўйилди.

🔹 2 000 дан ортиқ масжидлар қамраб олинган
🔹 Шаффофлик: тўловингиз тўғридан-тўғри масжиднинг ҳисоб рақамига ўтказилади
🔹 Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, ўз маҳаллангиз масжидига эҳсон қилишингиз мумкин

📌 Қандай амалга оширилади?
1️⃣ DOMO иловасига киринг
2️⃣ “Хизматлар”“Коммунал хайрия” бўлимини танланг
3️⃣ Яқинингиздаги масжидни топиб, хайрия қилинг

Бугун жума ва Ҳайит - қўшалоқ байрам. Шунинг учун эҳсон қилишнинг айни вақти. Кичик эҳсон ҳам масжидларимизнинг ёруғ ва иссиқ бўлишига ҳисса қўшади.

💙 DOMO - савобли ишларда ҳам сиз билан!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
1👍2413🔥2
🌸 Наврўз муборак бўлсин!

🇷🇺 На русском

Азиз юртдошлар, сизларни янгиланиш, яшариш ва меҳр-оқибат айёми - Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!

Бу гўзал кун хонадонларингизга файз-у барака, қалбингизга қувонч ва илиқлик олиб келсин. Ҳар бир янги кун сиз учун янги имкониятлар, бахт ва муваффақиятларга бой бўлсин.

Наврўз барчангизга янгиланиш ва илҳом олиб келсин!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
122👍13🔥2
📊 DOMO’да ҳафта давомида нималар бўлди?

🇷🇺 На русском

Ушбу ҳафта каналимизда долзарб мавзулар ва фойдали маълумотлар билан бўлишдик 👇

Газ лимити ҳақида кўпчиликда туғилаётган саволларга жавоб берилди ва тушунтиришлар қилинди.

📲 DOMO’ни оила аъзоларингизга ўрнатиб бериш орқали коммунал тўловларни янада осонлаштириш мумкинлиги айтилди.

⚠️ Қарздорлик сабаб электр таъминоти чекланиши мумкинлиги ҳақида муҳим огоҳлантириш берилди.

📦 Совутгич танлашда эътибор бериш керак бўлган асосий жиҳатлар тушунтирилди.

🚰 Тошкентда сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши ҳақида маълумот берилди.

🌙 Рамазон ҳайити муносабати билан табрик ва эзгу тилаклар билдирилди.

🤲 Уйингиз яқинидаги масжидларга хайрия қилиш имконияти ҳақида маълумот берилди.

🌸 Наврўз байрами муносабати билан табрик пости улашилди.


💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
10👍10🤷‍♂5😭4👏1
🌦 Ҳафталик об-ҳаво маълумоти (23-март - 29-март)

🇷🇺 На русском

Янги ҳафта ёмғир билан бошланади, ўртаси эса илиқ ва очиқ об-ҳаво билан давом этади. Ҳафта охирида яна ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

🌧 Душанба +22° / +14° - ёмғир
☀️ Сешанба +23° / +14° - очиқ ҳаво
☀️ Чоршанба +25° / +14° - очиқ ҳаво
☀️ Пайшанба +25° / +14° - очиқ ҳаво
🌥 Жума +27° / +17° - булутли
🌥 Шанба +28° / +18° - булутли
🌧 Якшанба +20° / +17° - ёмғир

💡 Об-ҳаводаги ўзгаришлар билан бирга коммунал харажатларингизни ҳам назорат қилинг. Барча тўловларни DOMO орқали қулай ва тез амалга оширинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍3622
💡 Нега LED лампочкалар яхшироқ?

🇷🇺 На русском

Кўпчилик ҳали ҳам оддий лампочкалардан фойдаланади. Лекин LED лампочкалар бир қарашда қимматроқ бўлса ҳам, амалда анча фойдали ҳисобланади 👇

⚡️ Камроқ электр сарфлайди
LED лампочкалар оддий лампочкаларга нисбатан 80–90% камроқ энергия ишлатади.
Масалан 60W ўрнига 9W — бир хил ёруғлик беради.

Узоқ хизмат қилади
Оддий лампочка тахминан 1 000 соат ишласа, LED лампочкалар 15 000–25 000 соатгача хизмат қилади.
Яъни 1 та LED ўрнига тахминан 20–25 та оддий лампочка керак бўлади.

Ундан ташкари Ўзбекистонда электр тарифлари босқичма-босқич белгиланган:
0–200 kWh — 600 сўм
201–500 kWh — 800 сўм
500+ kWh — 1 000+ сўм

Қанча кўп электр сарфласангиз, тариф шунча қиммат бўлади. Оддий лампочкалар билан эса юқори тарифга тезроқ чиқасиз.

📊 Реал мисол:
5 та лампочка, кунига 6 соат ишлатилса, 800 сўмлик тарифда йилига тахминан 440 000+ сўм тежаш мумкин. LED лампочкаларга сарфланган маблағ эса кўп ҳолларда биринчи ойдаёқ қопланади.

Хулоса: LED лампочка - бу шунчаки ёритиш эмас, балки оқилона ва тежамкор танлов.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
39👍26🤩6🤷‍♂5🤔3
🌡 Бойлер учун оптимал ҳарорат қайси?

🇷🇺 На русском

Кўпчилик ўз уйидаги сув иситгични максимал ҳароратда ишлатади. Лекин бу ҳар доим ҳам тўғри эмас 👇

Сув иситгич учун оптимал ҳарорат 55–60°C. Бу ҳарорат сувни етарлича иситади ва ортиқча электр сарфини олдини олади.

💸 Нега юқори қўймаслик керак?
Ортиқча электр сарфланади;
Қурилма тезроқ эскиради;
Қайноқ сувдан куйиш хавфи ортиб кетади.

📊 Хулоса: Агар сиз ҳам сув иситгичингиз узоқ муддат хизмат қилишини хоҳласангиз, уни максимал ҳароратда эмас, 55-60°C да сақлаш мақсадга мувофиқ.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍4622🤔7
🚨 Банкомат пулни қайтармади — нима қилиш керак?

🇷🇺 На русском

Баъзи ҳолларда банкомат пулни қабул қилади, лекин операцияни охиригача бажармасдан тўхтаб қолиши мумкин 👇

Бунга сабаблар еса хаво жуда иссиқ ёки совуқ бўлиши ёкида техник носозликлардир.

📌 Нима қилиш керак?

1️⃣ Бир неча дақиқа кутиб кўринг - қурилма қайта ишга тушиши мумкин

2️⃣ Агар муаммо ҳал бўлмаса банкоматни суратга олинг, манзилини ёдда сақланг ва банкнинг яқин филиалига мурожаат қилинг

🚨 Муҳим:
Пул йўқолиб кетмайди - текширувдан кейин маблағ одатда картага қайтарилади.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍4016🤔4🤷‍♀3
📊 2 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилар DOMO’ни танлади!

🇷🇺 На русском

Бугунги кунда DOMO иловасидан 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчи доимий равишда фойдаланмоқда.

Бу эса шунчаки рақам эмас - бу ишонч, қулайлик ва тежамкорлик танлови 💙

📌 DOMO орқали сиз:
- коммунал қарздорликни текшириш;
- тўловларни бир неча сонияда амалга ошириш;
- сарфларни таҳлил қилиш;
- барча хизматларни бир жойда бошқариш имкониятига эгасиз.

🚀 Сиз ҳам миллионлаб фойдаланувчилар қаторига ҳозироқ қўшилинг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
25👍17🔥8🤔3
💸 Чиқинди тўловлари ошмоқда - қарзларни ёпишга улгуринг!

🇷🇺 На русском

Тошкент вилоятида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш хизмати учун янги тарифлар тасдиқланди.

📅 Янги тарифлар 1 апрелдан амал қилади:

👤 Аҳоли учун 7 840 → 10 864 сўм (+38,6%)

🏢 Юридик шахслар учун 82 880 → 97 316,8 сўм (+17,4%)

💡 Тарифлар ошишидан олдин мавжуд қарздорликларни ёпиб қўйиш мақсадга мувофиқ.

🚀 Қарзларни кечиктирманг - ҳозироқ текшириб, DOMO орқали тўлов қилинг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
😭4636😱21🤔15🤷‍♂10
Электр таъминоти масалалари бўйича аҳоли билан тезкор мулоқот тизими янада соддалаштирилди

🇷🇺На русском

Электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг ҳудудий корхоналари (филиаллари) масьул хисобланади.

Истеъмолчилар электр таъминотидаги мурожаатларни тўғридан-тўғри ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига йўллайди.

Ҳар бир мурожаат шахсан раҳбар назорати остида кўриб чиқилади ва жавоб қайтарилади.

Боғланиш учун ҳар бир ҳудудий корхоналарнинг махсус Телеграм ботлари ва гуруҳ админлари рўйхати:

🔵Андижон вилояти
🔵Фарғона вилояти
🔵Наманган вилояти
🔵Қорақалпоғистон Республикаси
🔵Хоразм вилояти
🔵Навоий вилояти
🔵Бухоро вилояти
🔵Сурхондарё вилояти
🔵Қашқадарё вилояти
🔵Самарқанд вилояти
🔵Жиззах вилояти
🔵Сирдарё вилояти
🔵Тошкент вилояти
🔵Тошкент шаҳри

Шунингдек, электр таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат, таклиф ёки саволлар 1154 Call-markazi операторлари томонидан 24 соатлик иш режимида қабул қилинади.

💙 ДОМО — сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
34👍9😱2
📶 Wi-Fi роутер кунига қанча электр ишлатади?

🇷🇺 На русском

Кўпчилик Wi-Fi роутер доим ёниб туриши сабаб катта электр сарф қилади деб ўйлайди. Аслида эса бу унчалик катта эмас 👇

📊 Ўртача роутер қуввати: 5-10 Вт
Бу Кунига тахминан 0.12 - 0.24 кВт⋅соат, Ойига эса 3.6 – 7.2 кВт⋅соат атрофида электр сарфлайди

💸 Бу қанча пул бўлади?
Ўртача ҳисобда ойига атиги 2 000 – 4 500 сўм атрофида чиқади.

💡 Қандай тежаш мумкин?
Узоқ вақт уйда бўлмасангиз - ўчириб қўйиш мумкин;
Эски роутерлар кўпроқ электр сарфлайди - янги моделлар тежамкорроқ;

📌 Хулоса: Wi-Fi роутер катта харажат қилмайди, лекин кичик тежамкорликлар ҳам ой якунида сезилади.

💙 ДОМО - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
45👍35🤷‍♂32👏2
💳 P2P ўтказмаларда мақсад кўрсатиш мажбурийми (ёки йўқ?)

🇷🇺 На русском

Сўнгги кунларда ўтказма мақсадини кўрсатиш талаби бекор қилинди деган хабарлар тарқалди.

Аслида эса бу талаб бошиданоқ мажбурий эмас, ихтиёрий бўлган. Пул ўтказишда мақсадни кўрсатишингиз шарт эмас. Бу функция айрим банк ва тўлов иловаларида қўшимча имконият сифатида жорий қилинган.

⚠️ Тушунмовчилик сабаби:
17 февралдаги хатда талаб мажбурийдек кўрсатилган. Лекин 5 март куни Марказий банк унинг ихтиёрий эканини расман тасдиқлади.

📊 Хулоса: P2P ўтказмаларда “мақсад кўрсатиш” - мажбурий эмас. Бу фақат айрим иловалардаги қўшимча функция холос.

💙 ДОМО - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍3635🔥8🤔5
🎉 Payme’нинг 10 йиллиги билан!

🇷🇺 На русском

DOMO жамоаси Payme'ни 10 йиллик юбилейи билан самимий табриклайди.

🤝 Cизларга янада катта ютуқлар, инновациялар ва янги марралар тилаймиз!

Келгусида ҳам рақамли хизматларни янада ривожлантирамиз.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍8228👏9🔥8🤔8
🌍 DOMO’да янги рус ва қорақалпоқча каналлар очилди!

DOMO ўз фойдаланувчилари учун қулайликлар яратишда давом этади. Энди сизлар учун рус ва қорақалпоқ тилларида ҳам алоҳида каналлар ишга туширилди.

📌 Бизни кузатинг:
Ўзбекча - DOMOuz
Русча - DOMOrus
Қорақалпоқча - DOMOqr

📲 Ўзингизга қулай тилдаги каналга обуна бўлинг ва коммунал хизматларга оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
1👍3819🤔7🔥6🥰3
DOMO – kommunal ilova pinned «🌍 DOMO’да янги рус ва қорақалпоқча каналлар очилди! DOMO ўз фойдаланувчилари учун қулайликлар яратишда давом этади. Энди сизлар учун рус ва қорақалпоқ тилларида ҳам алоҳида каналлар ишга туширилди. 📌 Бизни кузатинг: Ўзбекча - DOMOuz Русча - DOMOrus Қорақалпоқча…»
🌦 Ҳафталик об-ҳаво маълумоти (30-март – 5-апрель)

Янги ҳафта булутли об-ҳаво билан бошланади, ҳафта ўртасидан эса ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳафта охирига келиб яна барқарор об-ҳаво қайтиши кутилмоқда.

🌥 Душанба +27° / +18° - булутли
🌥 Сешанба +27° / +18° - булутли
🌧 Чоршанба +24° / +18° - ёмғир
🌧 Пайшанба +24° / +14° - ёмғир
🌧 Жума +23° / +14° - ёмғир
🌥 Шанба +25° / +17° - булутли

💡 Об-ҳаводаги ўзгаришлар билан бирга коммунал харажатларингизни ҳам назорат қилинг. Барча тўловларни DOMO орқали қулай ва тез амалга оширинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍2920🔥6👏5
📊 DOMO’да ҳафта давомида нималар бўлди?

Ушбу ҳафта каналимизда долзарб мавзулар ва фойдали маълумотлар билан бўлишилди 👇

💡 LED лампочкалар нима учун яхшироқ экани ҳақида тушунтириш берилди.

🌡 Бойлер учун оптимал ҳарорат қандай бўлиши кераклиги бўйича маслаҳат берилди.

🚨 Банкомат пулни қайтармаса нима қилиш кераклиги ҳақида йўриқнома берилди.

📊 DOMO’ни 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар танлагани ҳақида маълум қилинди.

💸 Чиқинди тўловлари ошиши ҳақида огоҳлантирилди.

Электр таъминоти бўйича янги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

📶 Wi-Fi роутер қанча электр сарфлаши ҳақида тушунтирилди.

💳 P2P ўтказмаларда мақсад кўрсатиш мажбурий ёки йўқлиги ҳақида аниқлик киритилди.

🎉 Payme’ни 10 йиллиги муносабати билан табрик билдирилди.

🌍 DOMO’да янги рус ва қорақалпоқча каналлар очилгани эълон қилинди.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
66🔥9👍3🥰2
🧮 Газ ва электрга бу ой қанча тўлайсиз? DOMO калькулятори бир дақиқада аниқ жавоб беради!

Ой охирида коммунал тўлов қанча чиқишини тахмин қилиш ҳар доим ҳам осон эмас.

💡 DOMO’даги Коммунал калькулятор эса сизга тўлов миқдорини олдиндан ҳисоблаб олиш имконини беради:

📊 Калькулятор орқали:
тахминий газ сарфини ҳисоблаш;
электр харажатларини режалаштириш;
ойлик бюджетни аниқроқ тузиш мумкин;

💸 Бу эса кутилмаган харажатлардан сақланиш ва қарздорликка тушмасликка ёрдам беради.

📲 Қандай фойдаланиш мумкин?
1️⃣ DOMO иловасига киринг
2️⃣ Калькулятор бўлимини танланг
3️⃣ Хизмат турини ва сарф миқдорини киритинг — натижа тайёр!

📲 DOMO’га кириб, коммунал калькуляторни синаб кўринг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍4336😭4🤔3👏2