DOMO – kommunal ilova
41.5K subscribers
107 photos
17 videos
212 links
Oʻzbekistondagi #1 raqamli kommunal ilova!

Kunlik, oylik iste'mol, to'lovlar, qarzdorlikni kuzatish va yana ko'plab qulayliklar bir ilovada!

📲 Ilovani yuklab oling: https://app.domo.uz

💬 Yordam markazi: 55 508 05 50
Download Telegram
🔔 Феврални ҳам якунладик!

🇷🇺 На русском

Янги фаслни эски қарздорликлар билан бошламанг. Ҳисобингизни текшириб чиқинг ва газ, сув, чиқинди ҳамда электр бўйича тўловларни DOMO орқали ўз вақтида амалга оширинг.

📲 DOMO иловаси орқали:
- Қарздорликни текширинг;
- Тўлов тарихини кўринг;
- Барча коммунал хизматларни бир жойда бошқаринг;
- Атиги 30 сония ичида тўловни амалга оширинг.

🌸 Янги фаслни тартибли ҳисоб ва хотиржамлик билан бошланг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍3723🤔3
❗️ 1-мартдан газ нархлари оширилмади!

🇷🇺На русском

Ижтимоий тармоқларда “1-мартдан табиий газ нархи ошди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 1-мартдан табиий газ тарифи оширилмаган ва тўловлар аввалги нархларда амалга оширилади.

🔎 Нима ўзгарди?
Бугундан бошлаб қиш мавсумида амал қилган оширилган базавий меъёр якунланди.

Ноябрь - февраль ойларида: ҳар ой 500 м³ гача базавий меъёр амал қилган.
Март - октябрь ойларида: ҳар ой 100 м³ гача базавий меъёр амал қилади.

📌 Шу сабабли, 1-мартдан 31-октябрга қадар ҳар ой учун 100 м³ базавий меъёр қўлланилади.

Эслатма: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қиш даври октябрь - февраль ойларини қамраб олади.

📣 Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
🤔7251🤷‍♂21👏18🔥10
🌧 Ҳафталик об-ҳаво маълумоти (2-март – 8-март)

🇷🇺 На русском

Янги ҳафта ёғингарчилик билан бошланади. Келинг, об-ҳавони бирга кўриб чиқамиз 👇

🌧 Душанба +13° / +8° — ёмғир (100%)
🌧 Сешанба +15° / +9° — ёмғир (100%)
🌧 Чоршанба +12° / +7° — ёмғир (100%)
🌧 Пайшанба +8° / +5° — ёмғир (100%)
🌧 Жума +13° / +6° — ёмғир (34%)
🌧 Шанба +12° / +9° — ёмғир (100%)
🌥 Якшанба +17° / +10° — булутли

☔️ Ҳафта давомида ёғингарчилик юқори. Режаларингизни об-ҳавога қараб мослаштиринг.

💡 Об-ҳаводаги ўзгаришлар билан бирга коммунал харажатларингизни ҳам назорат қилинг. Барча тўловларни DOMO орқали қулай ва тез амалга оширинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
53👍25🔥63🥰2
Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда!

🇷🇺 На русском

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 28-февралдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида:
- Кечаси: +3…+5°C
- Кундузи: +11…+15°C

Кеча ва кундуз орасидаги кескин ҳарорат фарқи ҳамда шамолсиз об-ҳаво эрталабки туман ва ҳарорат инверсиясига сабаб бўлди.

🌧 Синоптиклар прогнозига кўра, 2-мартдан бошлаб кутилган ёғингарчиликлар ҳаво сифати яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

💡 Совуқ кунларда иситиш ускуналари кўпроқ ишлатилади, шу сабабли газ ва электр сарфи ошиши мумкин. Сиз эса ушбу газ ва электр тўловларини DOMO орқали атиги 30 сонияда амалга оширишингиз мумкин.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
40👍17😱5🤔4
📊 DOMO’да ҳафта давомида нималар бўлди?

🇷🇺 На русском

Ушбу ҳафта коммунал ва уй хўжалиги мавзуларида муҳим янгиликлар эълон қилинди 👇

📊 Тежамкорлик бўйича фойдаланувчилар маҳалладаги ўрнини билиш имкониятига эга бўлишди.

☀️ Айрим хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиб бериш бўйича қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берилди.

⚠️ 1-апрелдан тўлов тартибидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилинди.

🚨 2050-йилга бориб сув танқислиги 55% га етиши мумкинлиги ҳақида таҳлилий маълумот улашилди.

❗️ 1-мартдан газ нархи оширилгани ҳақида тарқалган маълумотлар хато экани тасдиқланди.

🌬 Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келаётгани ҳақида огоҳлантириш берилди.

🌧 2-мартдан 8-мартгача бўлган ҳафталик об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍4330👏5🤔3🤷‍♂1
#расмий_хабар

🇷🇺На русском

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимизнинг топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026-йилнинг 15-мартигача узайтирилди.

💙 ДОМО - сизники!


@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍7536🤔33🤷‍♂22😭15
👨‍👩‍👧‍👦 Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун йил давомида компенсация берилади

🇷🇺 На русском

Президент қарорларига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ой компенсация ажратилади. Дастур 2025-йил 1-майдан 2027-йил 1-апрелгача амал қилади.

📌 Компенсация миқдори:

⚡️ Электр энергияси учун - ойига базавий меъёр (200 кВт·соат)дан ортиқ истеъмол қилинган қисми учун 150 кВт·соатгача компенсация берилади.

🔥 Табиий газ учун Қиш ойларида - 250 куб метргача, бошқа ойларда - 150 куб метргача;
базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация ажратилади.

📆 Илгари компенсациялар фақат қиш мавсумида амал қилган бўлса, эндиликда улар йил давомида ҳар ой берилади.

Ушбу имконият ҳақида хабардор бўлиши керак бўлган инсонларга албатта юборинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
51🤔17😇5👌3😱2
#расмий_хабар

🇷🇺На русском

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республикамизнинг барча ҳудудларида 15-мартга қадар узайтирилди

☁️ Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026-йилнинг 15-мартига қадар узайтирилди.

15-мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

🚀 Ушбу янгиликни яқинларингизга жўнатиб қўйишни унутманг

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
1👍14526👏16🤔13🔥2
❄️ Кондитсионерни нега 24°C да ишлатиш керак?

🇷🇺 На русском

Кўпчилик ёзда кондитсионерни 18–20°C га қўяди. Аммо мутахассислар тавсиясига кўра 24°C - энг оптимал ва тежамкор ҳарорат ҳисобланади.

📌 Нега айнан 24°C?

1️⃣ Камроқ электр сарфи
Ҳар 1°C га паст қўйилган ҳарорат электр сарфини 5–10% га ошириши мумкин.

2️⃣ Организм учун қулай
24°C инсон организми учун мувозанатли ҳарорат бўлиб, кескин ҳарорат фарқининг олдини олади.

3️⃣ Қурилмага юклама камаяди
Кондитсионер ортиқча кучланишсиз ишлайди ва узоқроқ хизмат қилади.

💡 Маслаҳатлар:
- Эшик ва ойна очиқ қолмасин;
- Фильтрларни мунтазам тозаланг;
- Таймер режимидан фойдаланинг.

⚡️ Электр сарфини назорат қилмоқчимисиз?
Тўловларингизни DOMO орқали кузатинг ва харажатларингизни бошқаринг.

💙 DOMO - сизники!


@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍5546👏7🔥5😭2
💳 Энди пул ўтказишда “ўтказма мақсади”ни ҳам кўрсатиш керак бўлади!

🇷🇺 На русском

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги тартибни жорий этмоқда. Энди мобил иловалар орқали картадан картага пул ўтказиш вақтида фақат сумма киритиш етарли бўлмайди. Фойдаланувчилар ўтказма мақсадини ҳам танлашлари керак бўлади.

Айрим банк иловаларида бу функция аллақачон ишга тушган. Қолган иловаларда эса яқин вақтларда жорий қилиниши кутилмоқда.

📌 Пул ўтказишда қуйидаги мақсадлардан бирини танлаш мумкин:
1️⃣Товар ёки савдо учун тўлов;
2️⃣Овқатланиш ва таом харажатлари;
3️⃣Қарзни қайтариш;
4️⃣Ёрдам пули;
5️⃣Оила ёки қариндошларга ўтказма;
6️⃣Совға;
7️⃣Етказиб бериш ҳақи;
8️⃣Ижара тўлови;
9️⃣Коммунал тўловлар;
1️⃣0️⃣Сафар харажатлари;
1️⃣1️⃣Таълим харажатлари;
1️⃣2️⃣Тиббий харажатлар;
1️⃣3️⃣Хайрия;
1️⃣4️⃣Миннатдорчилик учун (чойпули);
1️⃣5️⃣Ўйин-кулги харажатлари;
1️⃣6️⃣Инвестиция ўтказмалари.

📤 Яқинларингизга ҳам юборинг!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤷‍♂4238🤔25👍14😱6
⚡️ 1 кВт электр аслида нимага тенг? Рақамларда кўрамиз

🇷🇺 На русском

Кўпчилик электр энергияси ҳисобидаги 1 кВт⋅соат қанчага етиши мумкинлигини тасаввур қилмайди. Келинг, уни оддий мисоллар орқали кўриб чиқамиз 👇

📊 1 кВт⋅соат электр энергияси тахминан:

💡 10 та LED лампани - 10 соат ёқиб туриши мумкин
📺 Телевизорни - 8–10 соат ишлатишга етади
💻 Ноутбукни - 15 соатгача ишлатиш мумкин
Электр чайнакни тахминан 10 марта қайнатишга етади

📌 Уй жиҳозларидан оқилона фойдаланиш электр сарфини сезиларли даражада камайтиради.

📩 Бу қизиқарли маълумотни яқинларингизга ҳам юборинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍6140🤔6🏆2
⚖️ Жарима ва пеня фарқи нимада?

🇷🇺 На русском

Кўпчилик бу икки тушунчани бир хил деб ўйлайди. Аслида эса жарима ва пеня турли ҳолатларда қўлланилади.

📌 Жарима - қонун ёки белгиланган қоидалар бузилганда бир марта қўлланиладиган тўлов.

Масалан: белгиланган талабларни бузиш, қоидаларга амал қилмаслик ва ҳ.к.

📌 Пеня - тўлов кечиктирилганда ҳар бир кечиккан кун учун ҳисобланадиган қўшимча тўлов.

Масалан: ичимлик суви ва оқова хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳар бир кечиккан кунга 0,1% пеня, юридик шахслар эса 0,4% пеня ҳисобланади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим.

📲 DOMO орқали коммунал тўловларни атиги 30 сонияда амалга оширинг ва қўшимча пеня тўловларни унутинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
30👍17👏1
🌧 Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда

🇷🇺 На русском

Синоптиклар маълумотига кўра, 9-12 март кунлари мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

🌧 9-11 март кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

🥶 10-12 март кунлари эса ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди:
— Кечаси: −10° гача
— Кундузи: −3° гача совуқ бўлиши мумкин.

DOMO орқали электр ва газ тўловларини тез амалга оширинг ва совуқ кунларда уйингизни доим илиқ сақланг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
33👍14🤔5🤷‍♂3😱1
🕌 Жума куни масжидлар учун коммунал хайрия қилинг

🇷🇺 На русском

Жума - хайрли ва баракали кун. Бу кунда қилинган ҳар бир яхшилик ва хайр-эҳсоннинг савоби янада улуғ бўлади.

🤲 DOMO иловаси орқали масжидларнинг электр энергияси ва табиий газ тўловлари учун осонгина хайрия қилишингиз мумкин.

💡 Бу орқали сиз масжидларнинг ёруғ ва илиқ бўлишига ўз ҳиссангизни қўшасиз.

🙏 Савобли ишга шерик бўлинг ва бу имконият ҳақида сахий яқинларингизга ҳам улашинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
38👍18🤔4
📊 DOMO’да ойлик газ, сув, электр ва чиқинди тўловларини бир жойда кўринг!

🇷🇺 На русском

Коммунал тўловларни алоҳида-алоҳида текширишга ҳожат йўқ. Энди барча маълумотларни бир жойда кўриш мумкин.

📲 DOMO иловаси орқали сиз газ, сув, электр ва чиқинди бўйича ойлик тўловларингизни осон текшириш ва назорат қилишингиз мумкин.

💡 Бу эса коммунал харажатларни тартибли юритиш ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
26👍18🤔7🔥6
🔔 Коммунал тўловларни унутмаслик учун DOMO’дан фойдаланинг!

🇷🇺 На русском

Кўпчилик фойдаланувчилар учун коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик катта муаммолардан бири. Тўловни унутиб қолиш эса ортиқча қарздорлик ва турли ноқулайликларга олиб келиши мумкин.

📱 DOMO иловаси бу муаммони push-хабарномалар орқали ҳал қилади. Сизга баланс ҳолати, тўлов вақти ёки муҳим янгиликлар ҳақида ўз вақтида хабар берилади — шунда ҳеч нарса эътибордан четда қолмайди.

🔔 Иловада push-хабарномаларни ёқиб қўйинг - биз сизга балансингиз камайгани ва бошқа фойдали маълумотлар ҳақида ўз вақтида хабар бериб борамиз.

❤️‍🔥 - Yoqqanman
💔 - Yoqmaganman

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
❤‍🔥3332💔12🤔4👍3
🌸 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муборак!

🇷🇺 На русском

Азиз ва муҳтарам аёллар, сизларни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаймиз.

Сизлар оилага меҳр, жамиятга гўзаллик ва ҳаётга илҳом бағишлайсиз. Ҳар бир кунингиз қувонч, бахт ва илиқ табассумларга тўла бўлсин.

🌷 Доимо соғ-саломат бўлинг, орзуларингиз ушалсин ва ҳаётингиз бахтли онларга бой бўлсин.

DOMO жамоаси сизларга байрамона кайфият тилайди!

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
🥰30👍1211🔥4🙏1
📹 DOMO’нинг Инстаграм саҳифасида янги фойдали видео чиқди!

🇷🇺 На русском

Коммунал мавзудаги фойдали маслаҳатлар билан бўлишишда давом этамиз.

▶️ Видеони кўриш

Cаҳифамизга обуна бўлинг - у ерда ҳам мунтазам равишда фойдали видеолар жойлаб борилади.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
16👍12
🌦 Ҳафталик об-ҳаво маълумоти (9-март – 15-март)

🇷🇺 На русском

Янги ҳафта ёғингарчилик билан бошланади. Келинг, об-ҳавони бирга кўриб чиқамиз 👇

🌧 Душанба +16° / +7° - ёмғир
❄️ Сешанба +6° / +1° - қор
☀️ Чоршанба +4° / −2° - очиқ ҳаво
☀️ Пайшанба +8° / +1° - очиқ ҳаво
🌥 Жума +11° / +4° — булутли
☀️ Шанба +15° / +5° - очиқ ҳаво
🌥 Якшанба +17° / +7° - булутли

🌤 Ҳафта бошида ёмғир ва қор кузатилиши мумкин, ҳафта охирига келиб эса об-ҳаво илиқлашади.

💡 Об-ҳаводаги ўзгаришлар билан бирга коммунал харажатларингизни ҳам назорат қилинг. Барча тўловларни DOMO орқали қулай ва тез амалга оширинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
50👍21🔥6🎉3🤔2
📲 Иловани яқинларингизга ҳам тавсия қилинг ва кешбек олинг!

🇷🇺 На русском

DOMO иловасидан фойдаланиш орқали нафақат ўзингиз, балки яқинларингиз ҳам коммунал сарфларини осон назорат қилиши мумкин. Энг муҳими - уларни таклиф қилиб, сиз реферал кешбек олиш имкониятига эга бўласиз.

📲 Қандай таклиф қилиш мумкин?
DOMO иловасига киринг → “Уйим” бўлимига ўтинг → “Реферал кешбек” ойнаси орқали дўстларингизни таклиф қилинг.

📊 Кешбек миқдори таклиф қилинган фойдаланувчилар сонига қараб ошади:
1–100 нафар таклиф — 0.1% кешбек
101–1000 нафар таклиф — 0.2% кешбек
1001+ нафар таклиф — 0.3% кешбек

👨‍👩‍👧‍👦 Яқинларингизни DOMO’га таклиф қилинг - улар ҳам коммунал тўловларни қулай амалга оширсин, сиз эса уларнинг ҳар бир тўловидан кешбек олинг.

💙 DOMO - сизники!

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
27👍18🤔18🤩3🔥1
📊 Кейинги ой коммунал тўловларингиз қанча бўлишини олдиндан билмоқчимисиз?

🇷🇺 На русском

DOMO иловасидаги AI таҳмин функцияси сизинг аввалги тўловларингизни таҳлил қилади ва келгуси ой учун тахминий тўлов миқдорини кўрсатади. Бу эса сизга харажатларни олдиндан режалаштириш имконини беради.

Натижада сиз:
Қарздорликка тушмасдан харажатларни назорат қиласиз;
Кутилмаган коммунал тўловларга тайёр бўласиз;
Ойлик бюджетингизни аниқ режалаштирасиз.

📲 Синаб кўриш

💙 DOMO - барча коммунал, битта иловада.

@DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
👍3221🤔6