Forwarded from ATF.UZ - Онлайн тиббий консултация
САВОЛ: Гепатит Д да ҳомиладорлик мумкинми?
Раҳмат.
ЖАВОБ: Гепатит D касаллиги Гепатит B вируси негизида шаклланади. (Яъни вирусли гепатит D гепатит B билан биргаликда кечади)
Гепатолог, инфекционист ва гинеколог назорати остида ҳомиладорликни ўтқазиш мумкин. Она вирусга қарши худди вирусли гепатит B вирусига эмлангандек эмланиши керак.
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН: Вирусли гепатит Д юқиш йўллари, аломатлари, даволаш, профилактикаси
МАНБА: WWW.ATF.UZ САЙТИ
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ: @ATFUZ
СИЗ ҲАМ ШИФОКОРЛАРИМИЗГА САВОЛ ЙЎЛЛАНГ
*САВОЛ ЙЎЛЛАШ*

🌹🌹ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ МУҲАББАТНИ КУЧАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ🌹🌹
Кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз.
1. Ўзаро ҳадялар улашиш. Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор.
@DnkUZ
2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш. Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар.
@DnkUZ
3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши. Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор қилишларининг ўзи муҳаббатни кучайтиришга кифоя қилмайди. Баъзида гап-сўзсиз, имо-ишоралар, қарашлар, овоздаги ўзига хос оҳанглар, кўзнинг муҳаббатга лиммо-лим ўтли нигоҳи ҳам ишни битириши мумкин. Буларнинг ҳаммаси кўнгил, руҳият орқали амалга ошириладиган ишлардир.
@DnkUZ
4. Ишга кетаётганда илиқ хайрлашув ва ишдан қайтганда илиқ кўришув.
5. Аёлни мақтаб туриш. Уни ҳамма нарсадан қизғонишини одоб билан изҳор қилиш.
6. Баъзи ишларда аёлга кўмаклашиш. Масалан, уйдаги шахсий кутубхона китобларини тартибга келтириш, баъзи таомларни пиширишда ёрдамлашиш, болаларга тегишли нарсаларни биргаликда амалга ошириш ва ҳоказо. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйларида оналаримизнинг ишларига ёрдам берар, кийимларини ўзлари тикар эдилар.
@DnkUZ
7. Ширин сўз. Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига шундай сўзларни топиб гапирсинларки, натижада ўрталаридаги муҳаббат яна ҳам кучайсин. Масалан, бир-бирига севишини айтсин, “Сиз менга Аллоҳнинг неъматисиз” каби сўзларни айтиш айни муддаодир.
8. Суҳбат учун ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой танлаш. Бунда ҳатто болаларнинг овозлари, шовқин-сурони ҳам эшитилмасин. Албатта, тўла хотиржамликни ҳис қилиб суҳбатлашиш эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишонч ва меҳрни янада жонланишга ҳисса қўшади.
@DnkUZ
9. Ўртадаги муҳаббат меъёрида бўлишига эътибор бериш. Бу жуда муҳим масала. Бир-бирини жуда қаттиқ ҳам севмасин, жуда бегоналашиб ҳам кетмасин. Ҳамма ишда мўътадиллик яхшидир. Зеро, муҳаббатга муккасидан кетишдан қайтарилган. Ўртада масофани сақлайман деб узоқлашиб ҳам кетмаслик керак. Зеро, ўртадаги масофани сақлашда қанчалик чуқур кетилса, муҳаббатга шунча путур етади. Кўпгина оилавий муаммолар ҳам аслида мана шу бегоналашувдан келиб чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом “Дўстингизни енгилроқ севингки, куни келиб у душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилингки, куни келиб у дўст бўлиб қолиши мумкин” деганлар.
@DnkUZ
10. Эр-хотин бир-бирига оғир дамларда далда бўлиши. Масалан, аёл касал бўлиб қолиши ёки ҳомиладорлик даврида унга моддий ва маънавий суянч кераклигини эр доим ёдида тутиши керак. Шунингдек, эрининг бирор сабаб билан кайфияти тушкунлигини, аёлининг меҳрига, далдасига муҳтожлигини фаросатли аёл дарҳол сезиб, қўлидан келган ёрдамини бериши, бундай пайтда эрининг ёнида туриши матлубдир. Шеригининг дардига ҳамдард бўлиш, уни қийнаётган муаммодан қийналиш ўртадаги муҳаббатни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.
Муаллиф: Нозимжон Ҳошимжон
🌐 www.dnk.uz

🌸🌸ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР🌸🌸
🌸Ҳомиладор аёл машина бошқариши мумкинми?🌸
Ҳомиладорлик даврида машина бошқариш маълум миқдорда куч талаб этади. Яъни аёл рулда бесаранжом ҳолда ўтиради, бутун диққат – эътибори йўлда бўлади. Шунинг учун, у тез толиқади. Айниқса, аёл чарчаган ва стресс ҳолатида бўлса, бола тушиш хавфи юзага келиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл то кўзи ёригунича машина бошқаришни афзал кўрса, у қуйидаги маслаҳатларга амал қилиши шарт:
✅ ўриндиқни ўзингизга қулай қилиб жиҳозланг, у юмшоқ ва машина ҳайдашга халақит бермайдиган бўлсин;
✅ хавфсизлик камари қорнингизни сиқиб турмасин, уни бўшроқ қилиб, бел пасти ёки кўкрак устидан ўтказинг;
✅ узоқроқ жойга бораётган бўлсангиз, ўзингиз билан бирор егулик ва зарур дори-дармонларни ҳам олинг;
✅ машина бошқараётганда чарчоқ сезсангиз, йўл чеккасида тўхтаб, бир пас дам олинг, кейин эса аста-секинлик билан яна йўл юрсангиз бўлади;
✅ руль бошқараётганингизда ўзингизни нохуш сезсангиз, қорнингизда оғриқ турса ёки кўнглингиз айниса, дарҳол машинани тўхтатиб, бир оз дам олинг. Агар ноҳуш ҳолат ўтиб кетавермаса, шифокорингиз билан боғланинг.
Иложи бўлса ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан сўнг аёл машина бошқармагани маъқул.
👩🏻⚕️Эксперт: Мавлуда ТОШБОЕВА, акушер-гинеколог.
🔖Манба: «Сиҳат-саломатлик» журнали.

👶ЎҒИЛ ФАРЗАНДНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?👶
САВОЛ: 3 нафар қизим бор. Тўртинчи фарзандни режалаштиряпмиз, аммо жинсини таваккал қилмоқчи эмасмиз. Эрим ўғил кўришимизни истайди. ЭКУ ёки инсеминациядан фойдаланиб боланинг жинсини режалаштириш мумкин, дейишяпти. Шу гап ростми?
ЖАВОБ: ЭКУ ва инсеминация муолажалари аввало ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликлар учун ўтказилади, фарзанд жинсини режалаштириш учунгина булардан фойдаланиш нотўғри. Тиббиёт нуқтаи-назаридан фарзанд жинсига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб ўтишим мумкин: аёлнинг овуляцияси, жинсий алоқадаги ҳаракатлар, овқатланиш тартиби ва сифати кабилардир. Бироқ ўғил ёки қиз бўлишига ёрдам берадиган маълум бир восита йўқ.
Қўшимча маълумот учун ушбу мақолани ўқинг:
ЭКУ — сунъий уруғлантириш👉 http://dnk.uz/k/eku-suniy-uruglantirish/
👩🏻⚕️Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, акушер-гинеколог.
🌐www.dnk.uz
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
📣 https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

🌹🌹ТУРМУШ САВОЛЛАРИ🌹🌹
САВОЛ: Турмуш қурганимизга 3 йил бўлди. Эрим билан муносабатларимиз яхши. Аммо жинсий яқинлик ҳақида гап кетганда негадир бир-биримиздан уяламиз. Бу ҳолат баъзида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқараяпти...
ЖАВОБ: Аёл ва эркак бир-бири учун қизиқарли суҳбатдош, кези келганда янги қирралари билан ҳайратга соладиган инсон бўла олишлари керак. Зотан, жинсий ҳаётда эр ва хотин муносабатлари уйғунликка суянмас экан, бу шунчаки одатий ҳолатдек қабул қилинади. Жинсий ҳаёт эса эркак ва аёлни бирдек қониқтириши керак. Эҳтимол эрингиз томонидан айтиладиган гапларни ёки ҳаракатларни жавобсиз қолдириб, ўзингиз мавзудан қочаётгандирсиз. Аммо эрингизнинг ўзида ҳам жинсий ҳаётдан тортиниш ҳолати мавжуд бўлса, мутахассисга мурожаат этишингиз мумкин.
👨⚕️Эксперт: Рамазон НАЗАРОВ, андролог-сексопатолог.
🔖Манба: "Суғдиёна" газетаси архиви

Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?
➥
http://dnk.uz/k/jinsiy-zaiflik-yosh-yigitlarda/
➥
http://dnk.uz/k/jinsiy-zaiflik-yosh-yigitlarda/
🌹🌹ТУРМУШ САВОЛЛАРИ🌹🌹
САВОЛ: Фригидликни ( аёлларда жинсий майлнинг сусайиши ) гормонал препаратлар ёрдамида бартараф этиш мумкинми?
ЖАВОБ: Фригидлик гинекологик муаммолар сабаб юзага келган бўлса, гормонал ҳолатни мувозанатлаштирувчи дорилар ичиш тавсия этилади. Ёки ҳомиладорликдан сақловчи контрацептив воситалар ҳам қўрқувни енгиб, рисоладигидек жинсий ҳаётни тиклашда ёрдам беради. Баъзи ҳолларда қин контрацепцияси бу борадаги қийинчиликларни бартараф этишда қўл келади. Сабаби бунда қин қуруқлиги йўқолади.
👨⚕️Эксперт: Лола АҲРОРОВА, сексопатолог.

САВОЛ: Жинсий яқинлик меъёри ҳақида гапириш мумкинми ё у ҳар бир жуфтликнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқми?
ЖАВОБ: Бу албатта индивидуал ва ҳар икки томоннинг розилиги асосида рўй бериши керак. Аммо 19-25 ёшли йигит гиперсексуаллик даврини бошидан кечиради. Шунга боғлиқ равишда 30 ёшгача ҳар куни-кунора ҳам жинсий яқинлик бўлиши табиий. 30 ёшдан кейин 45 ёшгача оилавий ҳаётга, ягона шерикка кўникиш туфайли ҳафтасига 2-3 марта, ёш ўтиши билан (50 ёшдан кейин) эса ҳафтасига 1-2 маротаба жинсий яқинлик бўлиши мумкин. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, эркаклар жинсий характер жиҳатидан ҳам 3 гуруҳга бўлинади: кучли, ўрта ва қониқарли. Кучли эркаклар ҳар куни, қайта-қайта жинсий яқинликка эҳтиёж сезса, қониқарли тоифадаги эркакларга ойда бир маротаба қовушиш ҳам етарли бўлади. Бу ҳам ҳеч қандай касаллик ёки патология эмас ва ушбу ўринда талаб, эҳтиёжлар борасида эр-хотин муроса қилиши керак.
👨⚕️Эксперт: Рамазон НАЗАРОВ, андролог-сексопатолог.
🌐 Манба: www.dnk.uz

Жинсий ожизлик сезаётган эркаклар ўзига қандай ёрдам бериши мумкин?
➥
http://dnk.uz/k/jinsiy-ojizlik-yordam-k/

👩🏻⚕️Эмизикли аёл ҳомиладор бўлса…👩🏻⚕️
Шифокорлар икки ҳомиладорлик ўртасидаги муддат камида уч йил бўлиши керак, деб бежиз таъкидлашмайди. Зеро, бу вақт оралиғида аёл организми ўзини тиклаб олиш ҳамда етарлича витамин ва минерал моддалар захирасини тўплашга уринади. Кўпчиликка аёнки, болани эмизиш пайти ой кўрмаганликлари сабаб, кўпчилик оналар ҳомиладорликдан сақланиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Аслида эса гўдакнинг кундалик таомномасига қўшимча озуқалар киритилиши билан организмда яна овуляция ҳолати тикланиши, шубҳасиз. Бу эса кутилмаган ҳомиладорликдан сақланиш керак, деганидир.
Сўз — педиатр шифокорга!
Аёл бемаврид ҳомиладор бўлгач, лактация жараёни ўз-ўзидан тўхтаб қолмайди — она қўлидаги гўдакни ҳар қандай вазиятда ҳам эмизишга мажбур. Аммо шуниси борки, ҳомиладор онанинг сутида гормонал ўзгаришлар туфайли лактоза миқдори камаяди. Натрий эса орта бориб, натижада, кўкрак сутининг таъми ўзгаради, яъни ширин бўлмай қолади. Гўдакка сутнинг янгича мазаси ёқмагач, у эмишдан бош тортади ва инжиқлана бошлайди. Қолаверса, лактация жараёнида ҳомиладор бўлиб қолган аёлларнинг 70 фоизида кўкрак сути миқдори камайиб кетади. Шу боис ҳар икки ҳолатда ҳам гўдакка қўшимча озуқа ва сут бериш зарур.
Тавсиямиз шуки…
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида аёл организми жисмоний, руҳий ҳамда гормонал ўзгаришларга юз тутади. Эмизикли гўдаги бор аёл ҳомиладор бўлиб қолса, албатта, шифокор кўригидан ўтиши ва кейинчалик нима қилиши лозимлиги ҳақида жўяли маслаҳатлар олиши даркор. Шунингдек, бир қанча хавфли ҳолатларни ҳам кўздан қочирмасликни тавсия этган бўлардик. Яна ҳам аниқроғи, гўдак эмаётганида она организми окситоцин гормонини ишлаб чиқара бошлайди. Мазкур гормон бачадон қисқаришига сабаб бўлгани боис, ҳомила тушиши хавфи бор. Умуман, бу борада гинеколог шифокорларнинг икки хил фикри мавжуд.
Биринчиси, ҳомиладор аёл организмига окситоцин гормони ҳомила 20 ҳафталик бўлгунига қадар таъсир этмайди. Иккинчиси эса ҳомиладор аёлнинг тўнғич фарзандни эмизишда давом этиши она учун ҳам, эмаётган бола учун ҳам хавфлидир. Айниқса, бачадон миомасидан азият чекувчилар ва илгари ҳомила тушишини бошдан кечирганлар эҳтиёт бўлишлари лозим. Бир сўз билан айтганда, ҳомила иккинчи уч ойлик бўлгунига қадар биринчи фарзандни эмизмаган маъқул.
ДАВОМИ⤵️⤵️⤵️

Уч киши учун овқатланамиз!
Эмизикли ва шу билан бирга ҳомиладор аёл энди нақ уч киши учун овқатланиши зарур. Худди эгизакларга ҳомиладор бўлганлар каби озуқавий кучи юқори бўлган таомларни истеъмол қилиш керак. Айниқса, биринчи уч ойликда токсикоз кузатилса, ўта эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади. Аёл организми, биринчи навбатда, ҳомилани, сўнг эмизикли гўдакни ва ниҳоят ўзини дармондорилар билан таъминлайди.
Таомномада витаминларга бой егуликлар мавжуд бўлмаслиги эса болаларнинг ўсиб-ривожланишида акс этади. Яъни уларда авитаминоз ва шунинг оқибатида юзага келадиган касалликлар кузатилиши эҳтимоли кучаяди. Аёл организмида гемоглобин миқдори пасайиб кетиши эса темир моддаси танқислиги ҳамда сурункали гепоксия ҳолатига сабаб бўлиши мумкин.
Қўшимча озуқа танлашда адашманг!
Гўдакни кўкрак сутидан ажратиш қарорига келган экансиз, буни секин-асталик билан амалга оширишингиз лозим. Мазкур юмушни иккинчи фарзандингиз дунёга келиши кутилаётган муддатдан камида икки–уч ой аввал бажаришни маслаҳат берамиз. Чунки бу вақт оралиғида гўдак онанинг кўкрагини бироз унутади. Аввалига кундузги эмизишлардан воз кечиш, болага қўшимча озуқа бериб бориш керак.
Сўнг тонгги ва тунги эмизишларни ҳам секинлик билан чеклаш лозим. Табиийки, болага қўшимча озуқа беришда баъзи муаммолар, яъни диарея ва аллергия кузатилиши мумкин. Шунинг учун, болага озуқа танлашда педиатр шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия этамиз.
Болага кўкрак беришни камайтирганингиз сайин сут ҳам озайиб боради. Агар бундай ҳолат кузатилмаса, шифокор маслаҳатларига амал қилган ҳолда лактацияни тўхтатувчи дори воситаларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
Сайтда ўқиш учун линк: http://dnk.uz/k/emizikli-ayol-homilador-bulsa/
Эксперт: Нафиса СУЛТОНОВА, педиатр.

САВОЛ: Жинсий майлнинг ортиб кетиши ҳам гормонал мувозанатнинг бузилиши ёки гинекологик касалликлар оқибатида юзага келиши мумкинми? Буни даволаш керакми?
ЖАВОБ: Жинсий майлнинг ортиб кетиши гинекологик бузилиш саналмайди. У олий асаб фаолияти ва бош миядаги тўлиқ ўрганилмаган жараёнларга боғлиқ. Жинсий майл меъёри ҳам ҳаммада ҳар хил. Бироқ бу аёлда турли ноқулайликлар туғдираётган бўлса, албатта мутахассисларга мурожаат қилиши керак.