DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик
900 subscribers
231 photos
1 video
151 links
DNK.UZ - Репродуктив саломатликка оид сайт.

DNK.UZ сайтининг расмий канали

Веб-сайт: www.dnk.uz
Facebook: www.facebook.com/dnkuzoficcial
Download Telegram
👨‍⚕️👩🏻‍⚕️ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ👩🏻‍⚕️

САВОЛ: «Ой кўриш»имдан 2-3 кун аввал бошим қаттиқ оғрий бошлайди. Безовталик ҳайз циклининг биринчи кунларида ҳам давом этади. Оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир қилмайди. Ишлашга қийналаман. Бунинг сабаби нима, даволанишим керакми?

ЖАВОБ: 5-10 % аёлларни ҳайз олди кучли бош оғриғи (мигрень) безовта қилади. 25-30 % заифаларда эса турли хасталиклар ва иқлимнинг ўзгариши оқибатида турли ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Ҳайз циклининг сўнгги фазасида организмда тестостерон гормонининг миқдори кескин равишда ошади, айнан у бош оғриғини юзага келтиради. Аксарият ҳолларда аёллар бошнинг икки чаккаси ҳамда гарданида кучли оғриқ ҳис қилаётганидан шикоят қилишади. Бу ҳолатлар артериал қон босимининг ошиши, мияда сув йиғилиши каби симптомларга тахмин қилинади. Маслаҳатим, гинеколог ва невролог кўригидан ўтинг.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Ҳомиласиз ҳомиладорлик бу қандай синоат?!
👉 http://dnk.uz/k/homilasiz-homiladorlik/

👩🏻‍⚕️Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, гинеколог.
🔖Манба: DNK.UZ
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
📣 https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog
Спермограмма таҳлилини топшириш шартлари қандай?

http://dnk.uz/k/spermogramma-tahlili/
Хавотирли ташхис — Елбўғоз (Пузырный занос)

http://dnk.uz/k/elbugoz-puzyrnyj-zanos-k/
Уйланиш ва жинсий муносабат борасида Кайковус ҳикматлари

http://dnk.uz/k/uylanish-hikmatlar/
👨‍👩‍👧‍👦СОҒЛОМ ОИЛА👨‍👩‍👧‍👦

Оилада янги чақалоқнинг дунёга келиши шубҳасиз қувончли воқеа. Янги меҳмонни қарши олган қариндош-уруғ, яқинлар борки, боланинг кимга ўхшашини муҳокама қилишади: «Буни қаранг, бурни худди дадасиникига ўхшабди, қош-кўзининг қоралиги онасига тортган бўлса керак. Қаерларидир бобосига ҳам ўхшайдими?..» Хўш, кичкинтойнинг ташқи кўриниши, феъл-атвори учун ота-онадан қандай генлар ўтадию қайсилари қариндош-уруғ, буви, бувалардан мерос қолади?

Туғилажак боланинг қандай кўринишга эга бўлишини олдиндан аниқ айтиш имконсиз. Бироқ қисман бўлса-да, асосий белгиларини тахмин қилиш мумкин. Бунда бизга етакчи доминант (кучли) ва рецессив ( заиф) генлар кўмак беради.

Доминант генларга кўра боланинг ташқи кўриниши:

👉сочлари қорамтир, қуюқ;
👉кўзлари қора;
👉ияги кенг;
👉лаблари бўлиқ;
👉тана ранги буғдойранг бўлиши мумкин.

Ретсессив генларга кўра боланинг ташқи кўриниши:

👉сочлари ёрқин рангли, текис, майин;
👉кўзлари оч жигарранг, мовий, кўк;
👉ияги тор ва ингичка;
👉лаблари ингичка;
👉танаси очиқ рангда бўлиши мумкин.

Доминант ва рецессив генлар

Бола ички ва ташқи ҳар бир белги учун ота-онадан 2 тадан генга эга бўлади. Мазкур иккилик бир-бирига мос келиши ёки фарқланиши мумкин. Одатда кучли ва заиф генлар тўқнаш келса, ғалаба кучли томонда бўлади. Масалан, она тўқ кулранг кўзли, қора сочли бўлса-ю, ота мовий кўз, оқ сариқдан келган бўлса, туғилажак фарзандлари тахминан қора сочли ва кулранг кўзли бола бўлади.

Сайтда ўқиш учун линк: http://dnk.uz/k/farzand-genetika

Давоми
⤵️⤵️⤵️
Баъзида эса…

Тўқ кулранг кўзли ота-онадан мовий кўз, тана ранги очиқ тусли ва сарғиш сочли бола дунёга келади. Бу ҳолатда ота-онадан ҳам кўпроқ бувию буваси ёки яқин қариндошларнинг генлари асосий вазифани бажаради. Шифокорлар мазкур жараённи шундай изоҳлашади. Илгарилари ота-онадан болага биттидан генлар ўтади, деб қаралган эди. Аммо илмий кузатувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳар қандай хатти-ҳаракатимиз учун бир эмас, бутун бошли генлар гуруҳи жавобгар экан. Бироқ айрим ҳолларда бир дона геннинг ўзи бир неча вазифани назорат қилиши ҳам мумкин.

Қиз бола отасига, ўғил бола онаси ўхшайдими?

Ҳақиқатан ҳам кўп ҳолларда ўғил бола онасига, қиз фарзанд эса отасига ўхшаш бўлади. Бунинг сабаби шундаки, ҳомила юзага келиш вақтида ўғил бола она томонидан битта Х хромосомага эга бўлади. Бу хромосома эса ташқи кўриниш учун жавобгар бўлган генлардан иборат (қош-кўз тузилиши, юз шакли, тана ранги каби). Қиз бола эса битта Х хромосомани онадан, биттасини отадан олади. Шу боис унинг ташқи кўринишида биргина онасининг эмас, отасининг ҳам ўхшаш жиҳатлари мавжуд бўлади.

Наслдан ўтувчи касалликлар

Туғилажак фарзанд ота-она ва қариндош-уруғдан нафақат ташқи кўриниш ва феъл-атворни, балки турли касалликларни ҳам мерос қилиб олиши мумкин. Жумладан, юрак-қон томир, онкологик касалликлар, қандли диабет, Альцгеймер ва Паркинсон хасталиклари, шизофрения, депрессия кабиларни келтириш мумкин. Қувонарлиси шундаки, ҳамма вақт ҳам бу касалликлар номоён бўлавермайди.

Аммо баъзида соғлом, ҳеч қандай сурункали касаллик билан оғримаган ота-онадан ҳам ирсий хасталик ташхиси билан фарзанд дунёга келиши мумкин. Бу ҳолатда ота-онанинг бирида ёки иккисининг генларида ҳам бирор-бир касаллик илгари кузатилган бўлиб, бир неча авлоддан сўнг айнан уларнинг фарзандига тўғри келган бўлади. Соддароқ айтганда, каслликнинг насл суриши кузатилади. Аммо бу ота-онанинг кейинги фарзандлари ҳам шундай туғилади, дегани эмас. Бундай генлар кейин ҳатто уларнинг фарзандларида ҳам учрамаслиги мумкин.

Сайтда ўқиш учун линк: http://dnk.uz/k/farzand-genetika

Давоми
⤵️⤵️⤵️
Бундан ташқари…

Заиф генлар табиатан бир неча авлодни четлаб ўтиши ҳам мумкин. Бордию ота-онанинг ҳар иккисида рецессив генлар мавжуд бўлиб, тўқнаш келса у ҳолда камдан-кам учрайдиган касаллик — Альбинизм юзага келиш эҳтимоли мавжуд.

Етти пушти нега сўралади?

Кўпни кўрган кексаларимиз оила қураётган ёшларнинг ота-бобосини эринмай, обдон суриштиришади. Кимгадир бу ҳолат аҳамиятсиздек туюлса-да, аслида унинг негизида соғлом авлод давомийлиги кафолати яшириндир. Шу боис ҳам оила аъзоларининг бирида ёки қариндошларда бирорта иккиланишларга дуч келсалар, албатта асл сабабини сўраб-суриштириб, кези келса, бундай никоҳни маъқуллашмайди.

Бўй ўлчами

Боланинг бўй ўлчамига таъсир этувчи кимёвий омиллардан бири бўй ўстирувчи гормон номи билан яхши маълум. Бўй ўстирувчи гормон гипофиздан қон айланиш йўлига ўтади. Агар қон таркибида мазкур гормон кўп бўлса, бўй ўсиши тезлашади. Аксинча бўлса, секинлашади. Гоҳида болаларда бўй ўстирувчи гормон кам ишлаб чиқарилади. Бунда боланинг бўй ўсиши жуда секин бўлиб, баъзида умуман ўсишдан тўхтайди ва паканалик юзага келади. Мазкур гормоннинг ортиқча ишлаб чиқилиши эса бўйнинг жуда тез ўсиши ва гигант (жуда баланд) ўлчамни юзага келтиради. Бироқ айрим ҳолларда организмнинг ривожланиш босқичларида бўй ўсиши маълум муддатга секинлашиб, кейин эса мисол учун балоғат ёшига етгач, яна ўсишни давом эттиради. Шу боис агар ота-онанинг бўйи паст ёки баланд бўлса, бола ҳам шундай ўлчамга эга бўлади деган фараз унчалик ҳам тўғри эмас. Боладан бўй ўлчамини назорат қилувчи қандай ген мавжуд бўлса, вақти-соати билан у ўзини ошкор этади.

Генлар ўзгариши

Олимлар генлар ўзгаришида бир неча омилларни санаб ўтишади. Булар:

👉Наслий кетма-кетлик тартиби;
👉Ноодатий ҳаёт тарзи;
👉Маълум ҳолатлар сабаб юзага келган руҳий жарохатлар.

Кузатувлар натижасида аниқланганки, генларга боғлиқ бирор бир салбий ўзгаришларда генларни айблашдан аввал инсон яшаш шароитини яхшилаши лозим. Қулай ва соғлом шароитгина наслий давомийликнинг саломатлигини таъминлайди.

Сайтда ўқиш учун линк: http://dnk.uz/k/farzand-genetika

Давоми
⤵️⤵️⤵️
Нима истеъмол қилиш ҳам муҳим

Маълумки, боланинг бўй ўлчами учун бир неча генлар масъул бўлади. Шунингдек, кичиклигидан нима истеъмол қилиш ҳам муҳим саналади. Бордию бола кичиклигидан фойдали озуқа билан таъминланмаган, суяк тўқимасини шаклантирувчи фойдали элемент ва минералларга эга бўлмаса, келажакда унинг бўй ўлчами ўрта ёки кичик бўлиши мумкин.

Ёқимсиз ҳолатга дуч келмаслик учун…

👉Танимаган-билмаган инсон билан турмуш қуришга шошилманг. Аввал унинг ота-онаси ҳақида маълумотга эга бўлиб, танлаган номзодингизни феъл-атвори, сифатлари ҳақида суриштиринг.
👉Танишув вақтида қиз ёки йигитнинг мактабда қандай таҳсил олгани, қандай ёмон одатлари бўлганигагача эътибор қаратинг.
👉Агар турмуш қургач, умр йўлдошингизнинг қариндошларидан бирида руҳий хасталиклар борлиги маълум бўлса, ҳомиладорлик вақтида бу ҳақда албатта шифокорга хабар бериб, маслаҳатлашинг.
👉Энг асосийси, ўзингизни психологик тарафдан тўғри ва ижобий томонга йўналтиринг. Ана шунда ҳаммаси яхши бўлади.

Эгизаклар гени

Эгизакларда ген ва хромосомалар танлови бир хил кўрсаткичда бўлади. Бир тухум ҳужайрадан туғилган эгизакларнинг жинси ҳам бир хил бўлиб, генлар тузилиши ҳам бир-бирига яқин бўлади. Уларнинг ташқи кўриниши, феъл-атворидаги ўхшашликларга шубҳа йўқ. Алоҳида тухум ҳужайрадан туғилган эгизакларда эса жинс икки хил бўлиб, генлар мослигида ҳам фарқланиш кузатилади. Агар она томонидан эгизаклар туғилган бўлса, аёлнинг эгиз фарзанд кўриш имконияти юқори бўлади.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳам мумкинми?
👉 http://dnk.uz/k/kizlik-pardasi/

Муаллиф: Дилдора НАЗАРОВА.
Манба: «Суғдиёна» газетаси.
Аноргазмия — жинсий алоқада оргазмни ҳис қилмаслик
👉 http://dnk.uz/k/anorgazmiya/
Forwarded from ATF.UZ - Онлайн тиббий консултация
САВОЛ: Гепатит Д да ҳомиладорлик мумкинми?
Раҳмат.


ЖАВОБ: Гепатит D касаллиги Гепатит B вируси негизида шаклланади. (Яъни вирусли гепатит D гепатит B билан биргаликда кечади)
Гепатолог, инфекционист ва гинеколог назорати остида ҳомиладорликни ўтқазиш мумкин. Она вирусга қарши худди вирусли гепатит B вирусига эмлангандек эмланиши керак.


ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН: Вирусли гепатит Д юқиш йўллари, аломатлари, даволаш, профилактикаси

МАНБА: WWW.ATF.UZ САЙТИ

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ: @ATFUZ

СИЗ ҲАМ ШИФОКОРЛАРИМИЗГА САВОЛ ЙЎЛЛАНГ
*САВОЛ ЙЎЛЛАШ*
Forwarded from Avitsenna.uz
Оғриқларсиз туғиш мумкинми? (Гинеколог маслаҳати)

http://dnk.uz/k/ogriqlarsiz-tugish/
🌹🌹ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ МУҲАББАТНИ КУЧАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ🌹🌹

Кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз.

1. Ўзаро ҳадялар улашиш. Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор.

@DnkUZ

2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш. Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар.

@DnkUZ

3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши. Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор қилишларининг ўзи муҳаббатни кучайтиришга кифоя қилмайди. Баъзида гап-сўзсиз, имо-ишоралар, қарашлар, овоздаги ўзига хос оҳанглар, кўзнинг муҳаббатга лиммо-лим ўтли нигоҳи ҳам ишни битириши мумкин. Буларнинг ҳаммаси кўнгил, руҳият орқали амалга ошириладиган ишлардир.

@DnkUZ

4. Ишга кетаётганда илиқ хайрлашув ва ишдан қайтганда илиқ кўришув.

5. Аёлни мақтаб туриш. Уни ҳамма нарсадан қизғонишини одоб билан изҳор қилиш.

6. Баъзи ишларда аёлга кўмаклашиш. Масалан, уйдаги шахсий кутубхона китобларини тартибга келтириш, баъзи таомларни пиширишда ёрдамлашиш, болаларга тегишли нарсаларни биргаликда амалга ошириш ва ҳоказо. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйларида оналаримизнинг ишларига ёрдам берар, кийимларини ўзлари тикар эдилар.

@DnkUZ

7. Ширин сўз. Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига шундай сўзларни топиб гапирсинларки, натижада ўрталаридаги муҳаббат яна ҳам кучайсин. Масалан, бир-бирига севишини айтсин, “Сиз менга Аллоҳнинг неъматисиз” каби сўзларни айтиш айни муддаодир.

8. Суҳбат учун ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой танлаш. Бунда ҳатто болаларнинг овозлари, шовқин-сурони ҳам эшитилмасин. Албатта, тўла хотиржамликни ҳис қилиб суҳбатлашиш эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишонч ва меҳрни янада жонланишга ҳисса қўшади.

@DnkUZ

9. Ўртадаги муҳаббат меъёрида бўлишига эътибор бериш. Бу жуда муҳим масала. Бир-бирини жуда қаттиқ ҳам севмасин, жуда бегоналашиб ҳам кетмасин. Ҳамма ишда мўътадиллик яхшидир. Зеро, муҳаббатга муккасидан кетишдан қайтарилган. Ўртада масофани сақлайман деб узоқлашиб ҳам кетмаслик керак. Зеро, ўртадаги масофани сақлашда қанчалик чуқур кетилса, муҳаббатга шунча путур етади. Кўпгина оилавий муаммолар ҳам аслида мана шу бегоналашувдан келиб чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом “Дўстингизни енгилроқ севингки, куни келиб у душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилингки, куни келиб у дўст бўлиб қолиши мумкин” деганлар.

@DnkUZ

10. Эр-хотин бир-бирига оғир дамларда далда бўлиши. Масалан, аёл касал бўлиб қолиши ёки ҳомиладорлик даврида унга моддий ва маънавий суянч кераклигини эр доим ёдида тутиши керак. Шунингдек, эрининг бирор сабаб билан кайфияти тушкунлигини, аёлининг меҳрига, далдасига муҳтожлигини фаросатли аёл дарҳол сезиб, қўлидан келган ёрдамини бериши, бундай пайтда эрининг ёнида туриши матлубдир. Шеригининг дардига ҳамдард бўлиш, уни қийнаётган муаммодан қийналиш ўртадаги муҳаббатни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.

Муаллиф: Нозимжон Ҳошимжон
🌐 www.dnk.uz
Вагинизм — аёлнинг эркакдан нафратланиши

http://dnk.uz/k/vaginizm/
Эркакларда жинсий совуққонлик: сабаб ва ечим

http://dnk.uz/k/erkaklarda-jinsiy-sovuqqonlik/
🌸🌸ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР🌸🌸

🌸Ҳомиладор аёл машина бошқариши мумкинми?🌸

Ҳомиладорлик даврида машина бошқариш маълум миқдорда куч талаб этади. Яъни аёл рулда бесаранжом ҳолда ўтиради, бутун диққат – эътибори йўлда бўлади. Шунинг учун, у тез толиқади. Айниқса, аёл чарчаган ва стресс ҳолатида бўлса, бола тушиш хавфи юзага келиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл то кўзи ёригунича машина бошқаришни афзал кўрса, у қуйидаги маслаҳатларга амал қилиши шарт:

ўриндиқни ўзингизга қулай қилиб жиҳозланг, у юмшоқ ва машина ҳайдашга халақит бермайдиган бўлсин;
хавфсизлик камари қорнингизни сиқиб турмасин, уни бўшроқ қилиб, бел пасти ёки кўкрак устидан ўтказинг;
узоқроқ жойга бораётган бўлсангиз, ўзингиз билан бирор егулик ва зарур дори-дармонларни ҳам олинг;
машина бошқараётганда чарчоқ сезсангиз, йўл чеккасида тўхтаб, бир пас дам олинг, кейин эса аста-секинлик билан яна йўл юрсангиз бўлади;
руль бошқараётганингизда ўзингизни нохуш сезсангиз, қорнингизда оғриқ турса ёки кўнглингиз айниса, дарҳол машинани тўхтатиб, бир оз дам олинг. Агар ноҳуш ҳолат ўтиб кетавермаса, шифокорингиз билан боғланинг.

Иложи бўлса ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан сўнг аёл машина бошқармагани маъқул.

👩🏻‍⚕️Эксперт: Мавлуда ТОШБОЕВА, акушер-гинеколог.
🔖Манба: «Сиҳат-саломатлик» журнали.

🌐 www.dnk.uz
Қачон ўғил болани кестириш (хатна қилдириш) лозим?

http://dnk.uz/k/xatna/
👶ЎҒИЛ ФАРЗАНДНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?👶

САВОЛ: 3 нафар қизим бор. Тўртинчи фарзандни режалаштиряпмиз, аммо жинсини таваккал қилмоқчи эмасмиз. Эрим ўғил кўришимизни истайди. ЭКУ ёки инсеминациядан фойдаланиб боланинг жинсини режалаштириш мумкин, дейишяпти. Шу гап ростми?

ЖАВОБ: ЭКУ ва инсеминация муолажалари аввало ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликлар учун ўтказилади, фарзанд жинсини режалаштириш учунгина булардан фойдаланиш нотўғри. Тиббиёт нуқтаи-назаридан фарзанд жинсига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб ўтишим мумкин: аёлнинг овуляцияси, жинсий алоқадаги ҳаракатлар, овқатланиш тартиби ва сифати кабилардир. Бироқ ўғил ёки қиз бўлишига ёрдам берадиган маълум бир восита йўқ.

Қўшимча маълумот учун ушбу мақолани ўқинг:
ЭКУ — сунъий уруғлантириш👉 http://dnk.uz/k/eku-suniy-uruglantirish/

👩🏻‍⚕️Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, акушер-гинеколог.
🌐www.dnk.uz
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
📣 https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog
Эркаклик қувватининг сустлашиши асабданми?

http://dnk.uz/k/erkaklik-quvvatining-sustlashishi/
🌹🌹ТУРМУШ САВОЛЛАРИ🌹🌹

САВОЛ: Турмуш қурганимизга 3 йил бўлди. Эрим билан муносабатларимиз яхши. Аммо жинсий яқинлик ҳақида гап кетганда негадир бир-биримиздан уяламиз. Бу ҳолат баъзида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқараяпти...

ЖАВОБ: Аёл ва эркак бир-бири учун қизиқарли суҳбатдош, кези келганда янги қирралари билан ҳайратга соладиган инсон бўла олишлари керак. Зотан, жинсий ҳаётда эр ва хотин муносабатлари уйғунликка суянмас экан, бу шунчаки одатий ҳолатдек қабул қилинади. Жинсий ҳаёт эса эркак ва аёлни бирдек қониқтириши керак. Эҳтимол эрингиз томонидан айтиладиган гапларни ёки ҳаракатларни жавобсиз қолдириб, ўзингиз мавзудан қочаётгандирсиз. Аммо эрингизнинг ўзида ҳам жинсий ҳаётдан тортиниш ҳолати мавжуд бўлса, мутахассисга мурожаат этишингиз мумкин.

👨‍⚕️Эксперт: Рамазон НАЗАРОВ, андролог-сексопатолог.
🔖Манба: "Суғдиёна" газетаси архиви

🌐 www.dnk.uz
Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

http://dnk.uz/k/jinsiy-zaiflik-yosh-yigitlarda/