Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга тушади
✅ Қарорга мувофиқ, ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика ва нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабалар ОТМнинг тегишли магистратураси йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.
✒️ 2021/2022 ўқув йилидан ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаётган барча ОТМ мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) ўз олимпиадаси ўтказади.
🏢 Танловда 1-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар биринчи ўқув йили учун тўлов ОТМнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолда имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
💴 2021 йилдан “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчилар бир ойлик маош миқдорида бир марталик мукофотланади.
🎓 ОТМнинг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
🎓 Мактабларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида 1 йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари ТАТУга педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
🌐 Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар “Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” портали ишга туширилади.
ℹ️ Порталда, жумладан, дастурлаш соҳасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар ва акциялар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

⚡️ Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди
Ҳукумат қарори (762-сон, 02.12.2020 й.) билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди.
📝 Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёжи юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🏢 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
💰 Университетда ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
👨🏻💻 Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.
➡️ Талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори “Digital Knowledge Co., Ltd.” (Муассис) томонидан белгиланади.
✅ Шунингдек, Университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан 10 нафардан кам бўлмаган абитуриент ўқишга танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) қабул қилинади.
♻️ Университетнинг “Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналишига талабалар 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналишига эса кейинги ўқув йилидан қабул қилинади.
📋 Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистоннинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Forwarded from Aspirant blogi
Қанча университет очилса розиман.
Айниқса хориж билан ҳамкорликда. Айниқса технологиялар, тиббиёт, инжинерлик каби йўналишларда бўлса.
Фақат ўқиб одам бўламиз.
Россиядаги 2 миллиондан ошиқ қоракўзларимизни, тасаввур қилинг дастурчи, врач, химик, физик бўлганида.
Ҳиндлардаги камбағал маҳалладаги энг паст кастадаги иқтидорли боланинг бу ёруғ оламда инсон бўлиб бахтли яшашининг ягона йўли ўқиш-ўрганиш экан. У компьютер дастурчиси бўлиб бу қашшоқлик ва тенгсизлик муҳитидан чиқиб кетишга интилар экан.
Маълумот учун АҚШ ишчи визасига ҳар йили 200 мингдан ошиқ хорижлик ариза беради. 90 фоиз иш ўрни ахборот технологиялари соҳасига тегишли.
Давогарларнинг 90 фоизидан ошиғи ҳиндистонликлар! Улар дастурчилар, математиклар, илмий иқтидорлар. 2019 йилда виза олганларнинг 71 фоизи ёки 278 000дан ортиғи ҳиндлар бўлган!
@izlovchi_uz

Forwarded from Alimoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек Ютуб оламида яхши контентлар тобора кўпайиб бормоқда. Кеча йигитлар ўзим кўриб борадиган яхши ўзбекча каналлардан тавсия қилишимни сўрашган эди.
Так вот, Осмондаги болалар деган канал бор. Ушбу канал ўз соҳасида топ даражага эришган ёшлар ҳақида. Биринчи сонида дизайн соҳасида жуда катта даромад олувчи укамиз Абдусаттор билан суҳбат бўлган. Бу йигитни шахсан таниганим учун у ердаги гапларнинг бари ҳақиқатлигини биламан.
Иккинчи сони эса Ангренда оддий оилада ўсиб улғайиб, ҳозирда дунёга машҳур Uber компаниясида, ўша биз билган Силикон водийсида дастурчи бўлиб ишлайдиган ёш ўзбек йигити ҳақида бўлди.
Ҳар иккала сонини ҳам катта қизиқиш билан кўриб чиқдим. Контент юқори сифатли, боллар реально профессионал ишлашгани билиниб турибди. Бугун ҳам соат 11:00 да янги сони чиқиши керак. Унда машҳур ёш тадбиркор Жаҳонгир Пўлатов меҳмон бўлар экан.
Ушбу каналга обуна бўлинг, видеоларни кўринг ва катта мотивация олиб ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг! Комментларда эса Алимовдан салом айтишни унутманг😎

Forwarded from Vatandosh.com | Rasmiy kanal
Дастурчи бўлиш вақти: Oracle компанияси Java дастурлаш тили ўқув курсини бепул қилди
Инглиз тилини биладиганлар ва мустақил ўрганишга қобилияти борлар учун Oracle ўзининг Java Трейнинг курсини (Java training on Oracle Cloud Infrastructure) БEПУЛ ўқишни таклиф қилаётган экан. Одатда бу курс $3400 га тушар экан.
Батафсил:
http://vatandosh.uz/2021/03/oracle-kompaniyasi-java-dasturlash-tili-oquv-kursini-bepul-qildi/
Vatandosh саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram

Уй шароитида майнинг компьютер териш ҳақида мақола
https://t.me/CodersUzDevelopment
https://t.me/CodersUzDevelopment
cryptostate.ru
Компьютер для майнинга - сколько стоит, как собрать и какая нужна конфигурация
Обзор конфигураций для ПК, необходимых для запуска фермы в домашних условиях. Сколько стоят комплектующие, как правильно их установить, настроить и запустить добычу криптовалюты.
Forwarded from Vatandosh.com | Rasmiy kanal
#taqdirlar #muhojirlar_hayoti #ibrat #ta'lim #inson_qadri
Фаррошликдан NASA директорлигигача. Лотин америкалик иммигрант Марсга роботни қўндирди
“Мен қилган ҳар бир ишимда мен ўз мамлакатим, маданиятим, меросим, халқимнинг вакилиман ва ҳар сафар қўлимдан келганини қилишим керак.”
“Мен шунчаки чимда ётиб, осмонга қараб: “У ерда бу ердан яхшироқ жойлар бўлиши керак “, деб ўйлаганимни эслайман”, дейди АҚШга инглиз тилини билмасдан ва чўнтагида атиги 300 доллар билан келган Диана Тружилло.
“Мен ўзимга келган барча нарсани имконият сифатида кўрдим. Мен масалан ўша пайтларда “Ҳозир ҳаммомни тозалаётганимга ишонмайман”, деб ўйламадим. Мен шунчаки: “Ишим борлигидан хурсандман, овқат сотиб олишга пулим ва ётадиган уйим бор”, дер эдим. Шундай қилиб, менимча, буларнинг барчаси мени шакллантирди ва бугунги кунда ҳам ҳаётга бошқача қарашимга ёрдам берди”.
Диана ўтган ҳафта NASAнинг “Perseverance” роверининг Марсга қўнишини бошқариб турган эди.
“Мен Колумбияда туғилиб ўсганман”, дейди Диана Тружилло. “Мамлакатимда жуда кўп зўравонликлар содир бўлмоқда, шунинг учун осмонга ва юлдузларга қараш менга хотиржамлик бағишлар эди”, деди айни пайтда NASAнинг учиш бўйича директори. Бу соҳада у кам сонли лотин америкаликлардан бири.
Марсга етиб бориш учун “Perseverance” роверига етти ой керак бўлди, Диананинг шу даражага етишига эса, 30 йил кетди.
Диана, Лотин америкалик бошқа кўплаб одамлар сингари, аёлнинг ўрни уйда, эрига ғамхўрлик қилади, деб ҳисоблайдиган оилада катта бўлган. Диананинг онаси унинг отаси билан учрашганда тиббиёт мактабини ташлаб кетган. Ажрашганларида Диана ва унинг онаси ҳеч нарсасиз қолишган.
“Бизда ейишга овқат ҳам йўқ эди. Тухумни қайнатиб, уни иккига бўлиб ер эдик ва бу ўша кунги тушлигимиз эди. Эсимда, шунчаки чимда ётиб осмонга қараб, “У ерда бу ердан яхшироқ жойлар бўлиши керак”, деб ўйлар эдим.
Шундай қилиб, Диана 17 ёшида ўша ўзининг орзусини топишга киришди.
Диана чўнтагида атиги 300 доллар билан Маямига келиб тушди. У инглиз тилини умуман билмас эди. Аммо, у қатъиятли эди.
“Кичкиналигимда мен оиламдаги аёлларнинг жуда кўп нарсадан воз кечганини кўрдим. Бу менга ўз орзуимдан воз кечмаслигимга керак бўлган қатъиятни берди. Мен оиламга аёлларнинг қадри борлигини, аёллар муҳимлигини кўрсатиб бердим”.
У пул топиши мумкин бўлган ҳар қандай ишни қилишига тунда ишлаш, уй ишларини бажариш, ҳожатхоналарни тозалашига тўғри келди.
Охир-оқибат, Диана Флорида Университетига кирди ва у ерда аэрокосмик муҳандислиги ихтисослигини эгаллади.
У ушбу соҳада ишлайдиган камдан-кам лотин америкаликлардан. Лотин америкаликлар фан, технология, муҳандислик, математика йўналишида ишлаётганларнинг атиги 8 фоизини ташкил қилади.
Аммо, Диана NASAнинг реактив ҳаракатланиш лабораториясига ишга кирганида, кейин эса, Марс ровери парвозини бошқарганида у ёлғиз эмаслигини билди.
Диана Марс сайёрасида ҳаёт мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган намуналарни йиғадиган робот қўлини лойиҳалашда қатнашди.
“Бу коинотда ҳаёт биз ёлғизмизми ёки йўқ, деган савол энг асосий савол”, дейди у. “Умид қиламанки, Марс сиртидаги тадқиқотлардан бир йил кейин биз бу саволга жавоб топаоламиз.” Ва буни амалга оширишда лотин америка муҳожири ёрдам берган бўлади.
Батафсил:
http://vatandosh.uz/2021/03/farroshlikdan-nasa-direktorligigacha-lotin-amerikalik-immigrant-marsga-robotni-qondirdi/

Forwarded from TECHNOCORP
‼️Diqqat ‼️ Diqqat ‼️Diqqat ‼️
🧬"Axborot tehnologiyalari va axborot resurslarini rivojlantirish markazi" (Technocorp) vatanimiz mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan "30 for 30" loyihasini e'lon qiladi!
🔰Loyiha maqsadi dasturlashga qiziquvchi 30 nafar yoshlarga "Full stack JavaScript developer" trening kursida mutlaqo be'pul qatnashish imkoniyatini taqdim etish!
😍Qiziqdingizmi?😍
📝Unday bo'lsa quyidagi havola orqali berilgan so'rov shaklini to'ldirib bizga jo'nating.
So'rov shaklini to'ldirish
✅ Ro'yxatdan o'tish bosqichi 5⃣-avgustdan
2⃣0⃣-avgustgacha davom etadi. Agar ro'yxatdan o'tganlar soni 20-sanaga qadar 100-nafarga yetsa ro'yxatdan o'tish to'xtatiladi va keyingi bosqichga o'tiladi.
✅Birinchi bo'lib ro'yxatdan o'tgan 100 nafar nomzod markaz tomonidan suhbatga chaqiriladi.👍
🗣Suhbat davomida kichik topshiriqlar va savol-javoblar orqali sizning 💻kompyuterdan foydalanish ko'nikmalaringiz va mantiqiy fikrlash salohiyatingiz tekshirib ko'riladi.
🤩Suhbatdan o'tgan 30 (18-35 yoshgacha) nafar iqtidorli nomzodlar trening kursiga qabul qilinadi.🤩
🔰Trening davlat tilida 9 oy mobaynida haftasiga 3 marta 2 soatdan olib boriladi.
🔰Kursni tugatgandan so'ng siz "Full stack web developer" bilimlariga va tajribasiga ega bo'lasiz.
Bu degani siz veb dasturlarning ham "Frontend", ham "Backend" qismlarini yoza oladigan dasturchiga aylanasiz!👨💻
🔰Treningdagi dasturlash tili, texnologiyalar, freymvork va kutubxonalar:
HTML, CSS
JavaScript, TypeScript
SASS, Bootstrap css, Tailwind css
React JS, Next JS
Node JS, Express JS, Nest JS
PostgreSQL, Mongo DB
Qo’shimcha: Webpack, SEO, Git, Docker va yana boshqa kerakli ko’nikmalar
🔰Loyiha haqidagi yangiliklardan xabardor bo'lib turish uchun kanalimizga obuna bo'ling va bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
Murojat uchun telefon: (55) 501-43-13
E-mail: info@technocorp.uz
Web | Facebook | Instagram | YouTube

15 ёшли Ғиёс Apple иловасидаги хатоликни тузатди
Батафсил:
http://vatandosh.uz/2021/09/15-yoshli-giyos-apple-ilovasidagi-xatolikni-tuzatdi/
Vatandosh саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram
Батафсил:
http://vatandosh.uz/2021/09/15-yoshli-giyos-apple-ilovasidagi-xatolikni-tuzatdi/
Vatandosh саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Antikorrupsiya.uz
#аналитика #иқтисодиёт #криптовалюта
Шу Криптовалютанинг битта хусусияти зўр экан. Яъни масалан, ўша биткоинни ҳар битта тийинини (ёки микро-тийинини) фақат маълум бир турдаги товарлар сотиб олишгагина чеклаб, шифрлаб қўйса бўлар экан. Масалан, 50% ига фақат алькоголсиз озиқ-овқатлар сотиб олиш мумкин, 25% ига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар чиқарган кийим-кечакларни олиш мумкин, 15% ига фақат импорт маҳсулотлар олиш мумкин, қолган 10% и фақат коммунал тўловларгагина ишлатилиши мумкин, деб электрон ҳамённи шифрлаб қўйса бўлар экан.
Буни, масалан, бир одамга пул берилаётганда, пулни мақсаддан ташқари ишлатиб қўйишининг олдини олиш учун қўлласа бўлади. ("Страус хаус" пирамидаси, "Хюман" иш агентлиги, солла яхшими?)
Ёки, масалан, қурилиш ташкилотига ажратилган маблағни нотўғри ишлатишини олдини олишда. (Ғиштга ажратилган пулга цемент ололмайди, пудратчига ажратилган пулга арматура ололмайди, яна ҳар бир категорияга ўрнатилган лимитдан ортиқча ишлатолмайди ва шунга ўхшаш.)
Масалан, Марказий Банк "УзКоин" деган криптовалюта чиқариб, миллий олтин заҳирасининг бир қисмига боғлаб қўяди. Яъни бу электрон валюта моддий-молиявий таъминланган (обеспеченный) бўлади. Электрон ҳамёндаги "УзКоин"ни исталган вақт миллий реал сўмга "1 га 1" қилиб алмаштириш мумкин бўлади.
Кейин, Молия Вазирлиги масалан, Халқ Таълими Вазирлигига мактабларга компьютерлар сотиб олишга "УзКоин"нинг бир қисмини шифрлаб беради. Бўлди, у электрон валютага фақат компьютер сотиб олиш мумкин, бошқа нарсага ишлатиб бўлмайди, талон тарож қилиб сохта (фиктив) харажат ўйлаб топиб ҳам ишлатиб бўлмайди.
Маблағ ортиб қолса, давлат дешифровка қилиб, уни яна бошқа мақсадга қайта шифровка қилиб олаверади. Пулни сарфлайдиган ижрочи шифрни билмайди, шунинг учун маблағни фақат ўрнатилган рамкадагина ишлата олади. Давлат ҳам "фалон пулни фалон жойга мақсадли ишлатдимикин, бошқа нарсага ишлатиб қўймадимикин" , деб текшириб юришигаям хожат қолмайди, чунки жисмонан бунақа бўлишининг иложи йўқ.
Бу эса юзлаб тафтишчилар, аудиторлар, молиявий терговчиларни бир у вилоятга, бир бу соҳага "десант" қилиб ташлашга, вақт исрофи ва ортиқча харажатларга ҳожат қолдирмайди.
Криптовалютанинг шифрлар калити давлатнинг ва фуқароларнинг юз минглаб компьютер, сервер ва смартфонларида сақланади (блокчейн). Ва масалан, алоҳида бир неча юзта одам бир вақтда шифрни ўзгартирсаям, қолган иштирокчилардаги блокчейн дастур шу заҳоти буни хитлайди ва огоҳлантириш бериб, "тревога" қилади. Яъни ҳамма иштирокчилар қурилмаларида бир вақтни ўзида операция тасдиқланмагунча, бу операция тугалланган деб ҳисобланмайди. Хакерлар бунақа системани бузиши ўта қийин, деярли имконсиз. Бузиш учун Ўзбекистондаги (ва қисман хориждаги) ҳамма блокчейн иштирокчиларининг қурилмаларига баравар бузиб кириш керак бўлади, бу эса амри маҳол!
Худди шу нарсани статистика вазирлиги, давлат архиви, кадастр ёки жиноий ишлар делоларини учётигаям қўлласа бўлади. Бунда битта маълумот базага киритилгандан кейин хеч ким уни ўзича ўчириб ёки ўзгартириб ололмайди. Махинация, ёлғон статистика, делоларни сохталаштириш, архивларни йўқ қилиш... буларнинг иложи қолмайди. Чунки маълумотлар базаси бир вақтнинг ўзида миллионлаб қурилмаларда бўлак-бўлак ҳолда занжир қилиб уланган ҳолатда (блокчейн ҳолатида) сақланади.
Ишлатишни билса зўр восита экан хуллас.
Бобур Ниёзов,
дастурчи, ҳисобчи
@antikorrupsiyaUZ