Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
3.59K subscribers
34.3K photos
4.08K videos
17 files
14.8K links
Download Telegram
Forwarded from Nurafshon TV | RASMIY (NURAFSHON TV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CHIRCHIQ SHAHRI_BESHTA MAHALLA BINOSI FOYDALANISHGA TOPSHIRILDI_01.08.2023

obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.me/nurafshontvrasmiy
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан олиб берилган мажбурий ижро
ҳаракатлари натижасида қарздор “CHIRCHIQ QISHLOQ XO’JALIGI TEXNIKASI ZAVODI” ОАЖ дан ундирувчи “ТАКТ”ОАО ҳорижий корхонаси фойдасига 169.526
АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириб берилиб ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти иқтисодий судининг ижро варақаси ижроси тўлиқ таъминланиб қарздор «BAO XIN METALL» МЧЖдан ундирувчи «SNAB TORG KОMPANY» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига 21.105 АҚШ доллари қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлим иш юритувида ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг 2017 йил 22 августдаги суд буйруғига асосан қарздор Т.М.Ндан ундирувчи О.М.Ш фойдасига 1/4 қисм миқдорида алмент қарздорлиги юзасидан МЖтКнинг 47 моддасига асосан қарздорга нисбатан 2023 йил 26 июль куни 15 сутка маъмурий жазо тайинланди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по наращиванию запасов и увеличению объемов освоения полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #foydaliqazilmalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача иссиқ бўлади - "Ўзгидромет"

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 2 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#obodlik
#Chirchiq_shahri

Mahalla faollari faoliyati hamda aholiga qulay qilish maqsadida barcha sharoitlarga bir qator mahalla binolari foydalanishga topishirilmoqda.

Mazkur ishlar uchun davlat byudjetidan mablag‘lar yo‘naltirilmoqda.

Tafsilotlar bilan videolavhada tanishamiz.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Ташкентскую область. Предусматривается ознакомление с крупными промышленными комплексами и спортивными объектами, запуск новых предприятий.

Также ожидается проведение видеоселекторного совещания по мерам сокращения бедности, обеспечения занятости населения и увеличения доходов местного бюджета.

Facebook|Instagram|Twitter
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлим иш юритувида ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг 2017 йил 11 декабрдаги суд қарорига асосан қарздор Р.Абдушаитовдан ундирувчи М.Абдушаитова фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати юзасида  мажбурий ижро  ҳаракатлари натижасида қарздордан 20.000.000 сўм алимент пуллари ундирилиб Алоқа банк томонидан очиб берилган пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш бежизга Тошкент вилоятида ўтказилмаётгани, ҳудуддаги иқтисодий натижалар Тошкент вилоятининг ҳақиқий салоҳиятига мос келмаслиги таъкидланди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиб, алоҳида дастурлар ишлаб чиқилгани ҳисобига мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди.

Бу бир ярим йилнинг ўзида 3 миллион аҳоли доимий даромадга эга бўлди, 1,5 миллион аҳоли эса камбағалликдан қутилди, дегани.

Умуман, республикамиздаги 347 та маҳалла камбағалликдан холи, яна 1,5 мингга яқин маҳалла эса ишсизлик бўлмаган ҳудудга айланди.

Вазирлар ва ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Камбағалликни қисқартириш битта вазирлик ёки агентликнинг иши эмас, аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмайди.

Бунинг учун, энг аввало, ҳудудларда инфратузилма бўлиши, бу орқали ишлаб чиқариш ва хизматлар ривожланиши керак
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ўтган йилда Тошкент вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш ҳажми 135 фоизга ўсиб, 480 миллион долларни ташкил қилгани таъкидланди.

Лекин бу кўрсаткич 8 та туман ва шаҳарда 2021 йилдаги ҳажмга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ўтган олти ойда инвестиция дастурлари доирасида 240 миллион долларлик 322 та лойиҳа ишга туширилиб, 8 мингта иш ўрни яратилди.

Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари фақат кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш билан чекланиб қолмоқда.

Мисол учун, Ўртачирчиқ, Чиноз, Қибрай, Тошкент, Янгийўл туманлари ва Нурафшон шаҳрида бирорта ҳам йирик лойиҳа йўқ.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига
йил якуни билан камида 100 миллион доллардан тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш бўйича топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилнинг олти ойида вилоятда 440 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.

Лекин Янгийўл тумани, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида тўқимачилик маҳсулотлари; Зангиота ва Юқоричирчиқда электротехника маҳсулотлари; Олмалиқ шаҳрида қурилиш материаллари экспорти ўтган йилга нисбатан камайган.

Сўнгги уч йилда вилоятда саноат ҳажми 19 фоизга ўсиб, 94 триллион сўмга етди. Лекин ушбу даврда саноат маҳсулотлари Бекобод туманида 3,6 фоизга камайган бўлса, Паркентда бор йўғи 2,6 фоизга ошган.

Ўтган уч йилда Зангиотанинг вилоят саноатидаги улуши 8,3 фоиздан 3,5 фоизга, Ангрен шаҳрида эса 7,5 фоиздан 4,8 фоизга камайган.

Жорий йилнинг олти ойида вилоятда хизматлар ҳажми 7,3 фоизга ўсган бўлса-да, бу кўрсаткич Қибрай ва Янгийўл туманларида 1 фоизга ҳам етмайди.

Жорий йилда қурилиши режа қилинган 114 та кўп қаватли уй-жойлардан бугунги кунгача атиги 9 таси фойдаланишга топширилди.

Шу ва бошқа камчиликларга йўл қўйгани, ишларни лозим даражада ташкил қилмагани учун:

- Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш;

- вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга масъул ўринбосари Н.Шарипов, қурилишга масъул ўринбосари Ш.Маҳмудовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Тошкент вилоятидаги янги имконият ва ташаббуслар Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри мисолида кўриб чиқилди.

Янги имкониятларни ишга солиш орқали Оҳангарон туманида йил якунигача қўшимча 180 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаш учун барча шароитлар етарли.

Бунинг ҳисобига 5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил қилинади ва қўшимча 40 миллиард сўм солиқ тушумларига замин яратилади.

Ангренда эса 150 миллион долларлик 80 та лойиҳани амалга ошириш, 7 минг нафар аҳолини банд қилиш ва қўшимча 35 миллиард сўмлик солиқ тушуми манбасини яратиш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Умуман, Тошкент вилоятида ишларни самарали ташкил қилиш орқали йил якунига қадар 2 миллиард долларлик янги лойиҳаларни бошлаш, бюджетга қўшимча 1 триллион сўм тушириш учун барча имкониятлар борлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала - тадбиркорликни ривожлантириш орқали солиқ базасини кенгайтиришга тўхталди.

Биринчи ярим йилликда республикада солиқ тушумлари 76,3 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,5 фоизга ўсди.

Ушбу даврда 2,3 триллион сўм маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилди.

Лекин, бу мавжуд салоҳиятимиздан анча кам. Тан олиш керак – кундан-кунга ўсаётган иқтисодиётимизнинг самараси бюджет даромадларида тўлиқ кўринмаяпти.

Бу борада тадбиркорларни айблаб бўлмайди. Бунинг учун солиқ идоралари ўз дунёқарашини ўзгартириши керак.

Солиқчилар тадбиркорларга пул ундириш нуқтаи-назаридан эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали ўстириб, солиқ базасини кенгайтириш манбаи сифатида қараши зарур
”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда солиқ тушумларининг 60 фоизини Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси электрон тизим орқали жойига чиқмасдан ундираётгани, лекин вилоят ва туман солиқ ходимлари хотиржам бўлиб ўтиргани танқид қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда даромад солиғи тўлаётган корхоналар сони 425 мингтани ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 9 фоизга камайган.

Айниқса, бундай корхоналар Хоразм ва Қорақалпоғистонда 20 фоизга, Тошкент вилоятида 14 фоиз, Бухоро, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 12 фоизга камайган.

Ёки, жорий йилнинг беш ойида 40 та туманда тадбиркорлар даромади деярли ўзгармаган, айримларида ҳатто тушиб кетган.

Шу боис, Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олгани қайд этилди.

Масалан, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан ортиқча тўланган солиқлар ҳажми 320 миллиард сўмга ошиб, 4,4 триллион сўм бўлган.

Афсуски, солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда”, - деди Президент.

Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент назоратни сусайтириб юборгани танқид қилиниб, унга солиқчилар томонидан ортиқча тўловлар ундириш, уларни вақтида қайтармаслик, текширишдаги сохтакорлик каби қонун бузилишларни олдини олиш бўйича амалий тизим яратиш топширилди.

Шунингдек, бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун:

- Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;

- Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент жойларда солиқ базасини кенгайтириш учун мавжуд имкониятларни санаб ўтди.

Масалан, 14 та туманда ўтказилган ўрганишларда жами 4 минг 150 та бўш бино ва 850 гектар бўш ер майдонлари аниқланди.

Паст қувватда ишлаётган 6 минг 650 та корхонада қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 30 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳисоб-китоб қилинди.

Умуман, бир ҳафта ичида 14 та тумандаги 766 та маҳаллада 15 триллион сўмлик 30 мингга яқин кичик лойиҳа таклифлари шакллантирилди. Ушбу лойиҳаларга кредит, солиқ, инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилса, 170 минг иш ўрни яратилади, йилига 12 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, бюджетга қўшимча 560 миллиард сўм тушум таъминланади.

Жумладан, Бўка туманида паст қувватда ишлаётган 440 та корхона хом ашё, 26 миллиард сўм айланма маблағ ва маҳсулоти учун бозор топиб берилса, қўшимча 2,5 минг аҳолини банд қилиш мумкин.

Аниқланган лойиҳалар ишга тушса, Бўкада бюджетга қўшимча 30 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин бўлади. Бу – туманда бюджетга йиллик тушумларни 1,5 карра кўпайтириш, дегани. Туманда бандлик масаласи тўлиқ ҳал бўлиб, “ишсизликдан холи ҳудуд”га айланади.

Энг муҳими, хориждаги 5 мингдан зиёд миграцияда юрган юртдошларимизнинг қайтишлари учун муҳит яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳар бир тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилишга алоҳида солиқчи масъул бўлиши белгиланди. Бунда, йиллик айланмаси:

- 1 миллиард сўмгача бўлган микро бизнес вакиллари билан маҳалладаги солиқ ходимлари;

- 10 миллиард сўмгача бўлган кичик тадбиркорлар билан туман солиқ раҳбари ва унинг ўринбосарлари;

- 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта бизнес корхоналари билан вилоят солиқ раҳбари ва унинг ўринбосарлари;

- 100 миллиард сўмдан юқори бўлган йирик корхоналар билан эса Солиқ қўмитаси ўринбосарлари шахсан ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб боради.

1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобот топширмайди. Бу ишлар билан маҳаллага бириктирилган солиқчилар шуғулланади.

Келгуси йил 1 январдан эса кичик бизнес субъектлари ва фермерларнинг ҳисоботини солиқ идоралари электрон шаклда юритадиган тизим бўлади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитасига солиқ идораларини коррупциядан холи тузилмага айлантириш, ходимларининг маънавий-ахлоқий қиёфасини яхшилаш бўйича тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter