Бухоро вилоят прокуратураси
7.66K subscribers
16.1K photos
1.23K videos
1 file
3.65K links
Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали
Download Telegram
🌟⚡️Айни дамда Вобкент туманининг "Работохун" МФЙ ва Жондор туманининг "Занги" МФЙларида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ва кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ NO COMMENT...

Батафсил:👇👇👇

Buxoro_ viloyat_ prokuraturasi
“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.

🔢 Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
▫️1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
▫️2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
▫️3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
▫️4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
▫️5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.
☑️ 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.
📌 Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
🔹туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
🔹вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
🔹республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️ NO COMMENT...

Батафсил:👇👇👇

Buxoro_ viloyat_ prokuraturasi
Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди.

☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–762-сон, 11.04.2022 й.) билан суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди.
➡️ Унга кўра, мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
📌 Шунингдек, йирик битимлар тузишда, молия-кредит хизматларини кўрсатишда, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланди. Унга кўра, соддалаштирилган тартибда ундирув қарздорнинг мол-мулкига (пул мустасно) қаратилмайди ва қарздорга жавобгарлик чоралари қўлланилмади.
Соддалаштирилган тартибда ундирув банкдаги пулга, МҲТЭКМдан (822 минг сўмдан) кўп бўлмаган суммани ундириш учун эса иш ҳақига, стипендия, пенсия ва бошқа даромадларга қаратилади.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11.04.2022/21.00

#Buxoro

MEHNAT MUHOFAZASI TO'G'RI TA'MINLANMAGANLIGI FOJIALARGA SABAB BO'LYAPTI

Muxbir: Zilola XUDOYQULOVA🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.me/zortv_bukun
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг буйруғига асосан Эшмуродов Аббос Илёсович
Бош прокуратура вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Эшмуродов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Шофиркон тумани прокурори лавозимида ишлаган.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг буйруғига асосан Ярашев Бекзод Шавкатович Бухоро вилояти Шофиркон тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ярашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Когон тумани прокурори лавозимида ишлаган.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me Buxoro_viloyat_prokuraturasi
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг буйруғига асосан Ғуломов Баҳодир Ботирович Бухоро вилояти Когон тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ғуломов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me Buxoro_viloyat_prokuraturasi
🌟⚡️Айни дамда Вобкент тумани "Ширин" МФЙ марказида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Бухоро шаҳар 2-сектор раҳбари И.А.Расулов томонидан маҳаллабай ишлаш самарадорлигини янада ошириш орқали ҳудуд аҳолисининг кайфиятини кўтариш, маҳаллада фуқаролар, айниқса, нуронийлар, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “ Аёллар дафтари”даги шахслар учун “Бунёдкор ” маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик дастурхони ёзилиб, миллий таомлар тортилди.

➡️ Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi