Buxoro shahar 32-maktab
879 subscribers
7.84K photos
1.58K videos
68 files
6.07K links
Бухоро шахар 32-мактаб фаолияти ва таълимга оид янгиликлар.
Почта:32maktabbuxoro@gmail.com
Facebook:https://www.fecebook.com/groups/320343939044573/?ref=share
Instagram:www.instagram.com/Buxoro sh 32 maktab
Telegram:t.me/Buxoro_sh_32_maktabbot
Download Telegram
2023-2024-O‘QUV YILI UCHUN 1-SINFGA QABUL 20-IYUNDAN BOSHLANADI

O‘rnatilgan tartibga ko‘ra, 1-sinfga qabul jarayonlari 2 bosqichda amalga oshiriladi.

1-BOSQICH: mikro-hudud doirasida
(20-iyun – 31-iyul)
2-BOSQICH: mikro-hududdan tashqarida
(1 - 15-avgust)

43 ta tuman (shahar)da 1-sinfga qabul jarayonlari elektron shaklda davlat xizmatlari orqali amalga oshiriladi.

Bunda, ota-onalar 20-iyun soat 10-00dan boshlab my.maktab.uz elektron platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tib, ariza topshirishlari mumkin.

Qolgan tumanlarda an’anaviy shaklda, ya’ni bevosita maktab tomonidan qabul qilinib, 1-sinfga qabul qilingan o‘quvchilar vazirlik elektron tizimi (adm.maktab.uz)ga kiritiladi va nazorat etib boriladi.


Muhim eslatma!
“Ta’lim to‘g‘risida”gi Qonunning (9-moddasi)ga asosan bolalar, ular 7️ yoshga to‘ladigan yilda maktabga qabul qilinadi. Ya’ni bu yil 1-sinflarga 2016-yilning 1-yanvaridan 31-dekabriga qadar tug‘ilgan bolalar qabul qilinadi.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
⚡️Bugundan ko'p maktablarda elektron shahodatnomalarni berish boshlandi.

Shahodatnomani olish uchun 9-11-sinf o'quvchilarining o'zlari e-shahodatnoma.uz saytiga kiradi va quyidagi ketma-ketlik asosida hujjat ma’lumotlarini kiritib shahodatnomalarini yuklab oladi.

🔷Shahodatnomani olish bo'limiga kiradi
🔷Hujjat raqamini kiritadi, (PINFL va tug'ilgan sanasini) 9-sinflar metrka raqam va tug'ilgan sanalarini kiritadi. So'ng rasmdagi himoya kodini kiritadi va "Qidirish" tugmasi bosiladi.
🔷Bitiruvchining FISh va maktabi kelib chiqadi va "Yuklab olish" tugmasi bosiladi.

Shu tariqa bitiruvchilar shahodatnomalarini o'zlari yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

⚠️ESLATMA: elektron shahodatnomalar 2023-yil 20-iyunga qadar o'quvchilarga yetib borishi shart.

Asos:
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-yanvardagi 44-son qarori

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
❗️1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади

Жорий ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади 1-синфлардаги информатика дарсини бошланғич синф ўқитувчилари ўқитади. Бунда улар А.Авлоний институти томонидан ташкилланадиган курсларда ўқиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши керак бўлади.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Qabul kvotalari.pdf
23.7 MB
❗️Абитуриентлар диққатига! Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди.

2023/2024-ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
— бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
— магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.

Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023-йил 20-июнгача тасдиқлайди.

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
⚡️Мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси камайтирилади

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариники 20 соатдан 18 соатга туширилади.

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев педагогларни қўллаб-қувватлашга оид режалари ҳақида сўзлаб берди. Жумладан:

“Муаллимларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, уларнинг кўп йиллик иш стажи учун илк бор устама ҳақи тўлаш тизими жорий этилади.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариники 20 соатдан 18 соатга туширилади.

Бу орқали, тўлиқ ставкада ишламаётган жами 150 минг нафар муаллимнинг ойлиги ўртача 30 фоизга оширилади.

Ўқитувчиларга ҳар йили сиҳатгоҳларда соғлиғини тиклаши учун имтиёзли йўлланмалар берилади. Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар муаллим стажировка ўташ учун хорижга юборилади”, — деди номзод.

📩 Юристга савол юбориш

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
⚡️Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади

“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама *40* фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
2030 йилга қадар барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади.

Педагогика олийгоҳларининг ўқув дастурлари ҳам, Президент мактабларидаги ўқитиш ва баҳолаш услубларига мослаштирилади”, – деди номзод.
————

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Ўзбекистондаги мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

➡️https://idum.uz/ru/archives/19163

————————————

В школах Узбекистана внедрят новую дисциплину Social Emotional Learning

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#абитуриент
#мактаб_битирувчиларига

2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш видео йўриқномаси

➡️ https://idum.uz/ru/archives/16299

————————————

Видеоруководство по онлайн-регистрации для поступления в вузы Узбекистана на 2023-2024 учебный год

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#ўқувчиларга
#ученикам

Ёзги таътилда ўқиш учун бадиий адабиётлар рўйхати
(керакли синф устига босинг)

💬 5 синф

💬 6 синф

💬 7 синф

————————————

Список литературы для чтения летом
(нажмите на нужный класс)

💬 5 класс

💬 6 класс

💬 7 класс

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

➡️https://idum.uz/ru/archives/19168

————————————

Во всех школах будут внедрены учебные программы и методики Президентских школ

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_видео
Нега боламни урдиз?

Кўринг ва яқинларга хам улашинг

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

My.gov.uz портали орқали абитуриентларни (2022/2023-ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш бошланди.

▪️Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади (имтиҳонларни қайта топширганлар).

▪️Рўйхатга олиш 20 июлга қадар давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.
http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#ўқувчиларга
#ученикам

Ёзги таътилда ўқиш учун бадиий адабиётлар рўйхати (8 синф)

➡️
https://idum.uz/ru/archives/19215

————————————

Список литературы для чтения летом (8 класс)

➡️ https://idum.uz/ru/archives/19215


http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактаб 11-синф битирувчилари Ражабов Фарҳод ва Миржонова Ситора мактабни аъло баҳоларда тугатганликлари учун олтин медаль билан тақдирландилар.
http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактаби 8-"А" синф ўқувчиларининг "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилган марафонда иштирокидан лавҳалар.
http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
Бухоро шаҳар 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилган марафонда иштирокидан лавҳалар.
http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Давлат раҳбари байрамни оила, дўстлар ҳамда яқинлар билан бирга файзли ва мазмунли ўтказишни тилади.


http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab
#байрам_табриги

Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!

Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган ”Ийд-Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Яратгандан сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунё саодатини насиб этишини сўраб қоламан. Дастурхонингиздан қут-барака ҳеч қачон аримасин.
Азиз Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда яратганнинг ўзи доимо мададкор бўлсин!

Ушбу муборак айёмда давлатимиз раҳнамолигида юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламиз.

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни Бухоро шаҳар 32-мактаб жамоаси номидан самимий муборакбод этаман!

http://t.me/Buxoro_sh_32_maktab