BESH TASHABBUS | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
1.38K subscribers
19.8K photos
5.21K videos
1.51K files
5.08K links
@buxdu_5_tashabbus_bot - ijodiy ish yuborish, savol va murojatlar uchun
@buxdu_5_tashabbus- расмий гуруҳ
@buxdu_5tashabbus - расмий канал
https://www.facebook.com/buxdudabeshtashabbus
https://youtube.com/@buxdubeshtashabbus5584
Download Telegram
Иймон деб дунёдан юзни ўгирдик,
Ҳаром деб ҳаммадан кўзни ўгирдик…
На ҳалол, на ҳаром нелигин билмай
Иккисин ортидан итдек югурдик…

✍️ Асқар Маҳкам
OITS va OIV insho.docx
22.4 KB
#BuxDU_Besh_Tashabbus
#OITSga_qarshimiz
#eng_yaxshi_insho

Sattorova Mukarram
Buxoro davlat universiteti
Agronomiya va biotexnologiya fakulteti
13-2 AKT 20 guruh talabasi
Guruh rahbari: Sattorova M

@buxdu_5tashabbus
Абдурауф Фитрат.pptx
800.5 KB
#Abrauf_Fitrat
#adiblar_xiyoboni
#buxdu_besh_tashabbus
#adabiyotga_etibor_manaviyatga_kelajakka_etibor
#eng_yaxshi_taqdimot #fakultet_bosqichi_3_òrin
-----------------------------------------------
Кульянова Нигина
Факультет Бухарского государственного университета филологический , кафедра русского языка и литературы группа 6-2rus18

👉@buxdu_5tashabbus
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Abrauf_Fitrat
#adiblar_xiyoboni
#buxdu_besh_tashabbus
#adabiyotga_etibor_manaviyatga_kelajakka_etibor
#eng_yaxshi_parcha
#fakultet_bosqichi_1_òrin
-----------------------------------------------
Фозилова Малика
Факультет Бухарского государственного университета филологический , кафедра русского языка и литературы группа 6-2rus18

👉@buxdu_5tashabbus
#BuxDU_Besh_Tashabbus
#OITSga_qarshimiz
#eng_yaxshi_rasm

Murodova Fotima
Buxoro davlat universiteti
Agronomiya va biotexnologiya fakulteti
13-2 AKT 20 guruh talabasi

@buxdu_5tashabbus
#Buxdu_Besh_Tashabbus
#OITSga_qarshimiz
#eng_yaxshi_rasm

Ravshanova Nargiza
Buxoro davlat Universiteti
Boshlang'ich ta'lim fakulteti
9-4 BTU S-18 guruh talabasi

𝗕𝗶𝘇𝗱𝗮𝗻 𝘂𝘇𝗼𝗾𝗹𝗮𝘀𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴! 👇
@buxdu_5tashabbus 🇺🇿
* Ҳикматли дунё

ИККИ БЎРИ

Қадим-қадимда бир чол ўзининг набирасига ҳаётий воқеани айтиб берган экан:
Ҳар бир инсон вужудида аёвсиз кураш кечади. Бу икки бўри ўртасидаги олишувга ўхшайди. Бир бўри ўзида залолат: ғараз, нафрат, рашк-алам, афсус, худбинлик, ўзига бино қўйиш, ёлғончиликни мужассам этган. Бошқа бўри эса яхшилик, тинчлик, муҳаббат, орзу-умид, ҳақиқат, эзгулик ва садоқатни акс эттиради.
Набира бу сўзлардан қалбининг туб-тубигача ҳаяжонланиб сўради:
– Охирида қайси бўри енгади?
Чол кулиб жавоб берди:
– Ҳамиша ва ҳамма вақт сен боққан бўри енгиб чиқади.
* Дейдиларки

КИМ НУҚСОНСИЗ ЖУФТ ХОҲЛАСА, БЎЙДОҚ ЯШАЙДИ
...

***
“Эй, Роббим! Мени ва ота-онамни мағфират этгин!” деган дуони кўп қилинг! Чунки, бу дуо ўзида учта ибодатни жамлайди:
– дуони;
– ота-онага яхшиликни;
– истиғфорни.

***
Ким айбсиз дўст хоҳласа, ёлғиз яшайди.
Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.
Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, ўшандай қадрдонни излаб ўтади.
Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошларидан алоқани узган ҳолда яшайди.

***
Агар “Деворнинг ҳам қулоғи бор” деган мақолни “Фариштанинг қалами бор” деган гапга алмаштирсак, одамлардан эмас, Аллоҳ таолодан қўрқиб, гуноҳдан тийиладиган ва Унинг Ўзидан умид қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.

***
Уламоларнинг ёнида ақлинг билан ўтир.
Раҳбарларнинг ёнида илминг билан ўтир.
Дўстларнинг ёнида одобинг билан ўтир.
Оила аъзоларинг ёнида меҳринг билан ўтир.
Нодонларнинг ёнида ҳалимлигинг билан ўтир.
Ҳар бир жойнинг муносиб гапи бор.

***
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапига шакар қўшиб гапиради.
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапидан тузни олиб ташлаб гапиради.

***
Тўрт киши борки, уларни ҳаётингда йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўл:
Ғазабланганингда сенинг гап-сўзларингга чидаган инсонни;
Йўқлигингда сени ғийбат, ҳақорат ва бошқа нарсалардан ҳимоя қилган инсонни;
Сиқилган пайтингда сени хурсанд қилишга уринган инсонни;
Мағлуб бўлганингда сенга ёрдам берган инсонни.

***
Беш тоифа одам уйланишга, оила қуришга яроқли эмаслар:
– эътиқоди сустлар;
– ахлоқсизлар;
– бахил кимсалар;
– аёлларга кўз олайтирадиганлар;
– феъл-атвори нодурустлар.

***
Фақирлар бойлардан кўра кўпроқ қўли очиқроқ, сахийроқ бўлишади. Чунки, улар эҳтиёж сезгиси нималигини жуда яхши билишади.

***
– Менга жаннатнинг неъматларини васф қилиб бер, – деди.
– У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлар, – деди.

***
Ҳаётингдаги муҳим шахс – сен унинг борлигини ҳис қиладиган эмас, балки, сен унинг йўқлигини ҳис қиладиган шахсдир.

Интернет материаллари асосида тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон ИМИНЖОНОВ
* Дил дафтари

МАКТУБ

Дунё асли такрор-такрор юрагингдан тонишмасми?
Ишқ оташи армонларга айланганда, ёнишмасми?
Ҳавво янглиғ Одам излаб кўкка учган кабутарим,
Бу савдолар, бу савдолар сенга асло танишмасми?!

Карвон шошиб ўтган маҳал мен томонга қарайсанми,
Шеърингизнинг давомини айтинг, дея сўрайсанми?!
Бир тумор бор, осмон ҳадя этган тумор, юрагимда,
Уни сенга ҳадя этсам, асрамоққа ярайсанми?

Маъюс-маъюс термуласан Ой балқиган ҳовузларга,
Оғушимда Ойдек балқи, термулганча юлдузларга.
Капалакнинг қанотига мактуб битиб юбор, қумрим,
Даҳри дуннинг не иши бор сендек, мендек ёлғизларга?!

Қояларни титратмайди ёлғиз шернинг наъралари,
Овозимни ютиб кетди дунёнинг тор даралари.
Қалдирғочнинг қанотига кўнглинг илиб юбор, қумрим,
Ахир, сен ҳам, мен ҳам ўтли муҳаббатнинг болалари.

Ортга боқсам, изим йиғлаб ўтса, бундан кимга фойда,
Мангу уйғоқ кўзим йиғлаб ўтса, бундан кимга фойда?!
Юрагимни бир тўп қузғун талашганда, қараб турдим,
Маҳшаргача сўзим йиғлаб ўтса, бундан кимга фойда?!

Не бўлибди бизнинг тонгдек тоза, мунглиғ нафасларга,
Ҳали йиғлаб хат битгаймиз бу оташлар, бу сасларга.
Ҳаввогинам, минг йил кутган Одамингдан тонасанми?!
Минг йил излаб топганим – сен, ташлаб кетма нокасларга...

Шодмон СУЛАЙМОН
* Биласизми?

Декабрь ойи – юртимиз ва жаҳон тақвимида

1 декабрь – Бутунжаҳон орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) касаллигига қарши кураш куни.
1 декабрь (1945 йил) – Аёллар халқаро демократик федерацияси ташкил топган кун.
3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни.
4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни.
4 декабрь (1993) – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси тасдиқланган кун.
5 декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни.
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни.
11 декабрь (1946 йил) – ЮНИСЕФ болалар фонди ташкил топган кун.
Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
12 декабрь – атоқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
12 декабрь – атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов таваллуд топган кун.
16 декабрь – Ўзбекистон Республикаси ФИФАга аъзо бўлган кун.
18 декабрь (1950 йил) – Халқаро мигрантлар куни.
22 декабрь – Ўзбекистон Республикаси энергетика ходимлари куни.
24 декабрь – атоқли болалар шоири Пўлат Мўмин таваллуд топган кун.
28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун.
31 декабрь – Янги йилни кутиб олиш куни.