Шундай фикрга гватемалалик ошпаз Марио Давид Гарсия келди ва вулқоннинг ўзида пицца пишириш ғоясини амалга оширди. У ҳар куни махсус, оловда эримайдиган кийим-бош билан тоғга чиқади ва ўзи билан пицца учун керакли маҳсулотлар солинган 30 килограммлик рюкзакни олиб юради. Вулқон иссиғида пиширилган пиццаларни ўша ердан ўтиб кетаётган сайёҳларга сотади. У ўзининг очиқ осмон остидаги ресторанини Pizza Pacaya деб атайди.
Дунёдаги энг катта пицца деярли 1300 квадрат метрни ташкил этади.
2012 йил декабрь ойида Римда 1261,65 квадрат метр майдонда тайёрланган пицца Гиннес рекордлари китобига киритилган эди. Ушбу пицца NIPfood ресторани бош ошпази Довилио Нарди томонидан тайёрланган. Пицца император Октавиан Август шарафига “Оттавиа” деб номланган ва 100 фоиз глютенсиз таом бўлган.
Куни кеча мазкур рекорд Airrack тахаллуси остидаги америкалик блогер ва Pizza Hut компанияси томонидан янгиланди. Улар ҳамкорликда Лос-Анжелес анжуманлар марказининг улкан залида 1299,71 квадрат метр майдонга эга пицца тайёрлади. Унга 6193 килограмм хамир, 2244 килограмм ширин соус, 3992 килограмм пишлоқ ва 630 496 дона пепперони бўлакчалари сарфланди.
ОАВга берилган тақдимотдан сўнг пицца бўлакларга бўлиниб, Лос-Анжелесдаги хайрия ташкилотларига юборилди.
Пицца авваллари камбағал кишилар таоми бўлган.
Хамир устига турли маҳсулотлар қўйиб пишириш қадимдан мавжуд. Бундай таомларнинг кўплаб мисоллари бор: Хитойча бинг, Жанубий Осиёнинг наан таоми, французча киш ва африкача инжера кабилар шулар жумласидан. Уларнинг умумий жиҳати шундаки, хамирли таом учун идиш талаб этилмас ва уни қўлда ейиш мумкин бўлган.
Бугунги замонавий пиццалар Неаполда 16–17-асрларда вужудга келган. Пиццага аввал Америкадан испанлар олиб келган помидорлар қўшилган. Бундай таом кам таъминланганлар учун кўча таомлари ҳисобланган.
Бруклинда пиццали қутида пицца сотилади
Шон Бертем ўзи туғилиб ўсган Нью-Йоркнинг Бруклин районида сайр қилиб юрган эди ва кўчада пиццадан қолган кўплаб қутиларга кўзи тушди. Шунда унга ажойиб фикр келди ва Шон ўзининг Vinnie’s Pizzeria тармоғини очди. Ушбу кафеда пиццалар ейиш мумкин бўлган пиццали қутиларда сотилади. Устидан эса фольга қоғози билан ўралади.
Баъзан пиццага ноодатий маҳсулотлар, масалан, олтин қўшиб пиширишади.
Пиццага қўшиладиган ананас бўлаклари ҳозирда ҳеч кимни ҳайратда қолдирмайди. Лекин Европада ушбу таомга ўзгача маҳсултолар қўшиб тайёрлаш одати мавжуд. Масалан, Швецияда машҳур бўлган Pizza Africana’га банан, пиёз, ерёнғоқ ва товуқ гўшти қўшилади. Товуқ ўрнига Африкага хос экзотик гўшт, масалан, туяқуш гўшти бўлаклари солиниши мумкин.
Шунингдек, Глазгоуда бир дона пицца 4200 долларга сотилган. Pizza Royale 007 номли таом Дом Перигнон шампан виносига ботирилган қора икра, 100 йиллик конякда маринадланган кийик гўшти, шотландча дудланган лосось балиғи, юқори сифатли прошутто ва балзамик циркадан иборат. Бундай пиццанинг устига сусаль олтини сепилади ва дастурхонга тортилади.
#br_fakt

BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 640.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17
🌐Жаҳон янгиликлари:
iPhone смартфонлари чидамлилиги синаб кўриладиган лаборатория намойиш этилди
Тошкентда Хоккей спорт мажмуаси барпо қилинади
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
🌐Жаҳон янгиликлари:
iPhone смартфонлари чидамлилиги синаб кўриладиган лаборатория намойиш этилди
(1 дақиқа)
Google Photos ижтимоий тармоққа айланиши мумкин(1 дақиқа)
Йўл кўрсатувчи ақлли кўзойнак билан ҳеч қаерда адашиб қолмайсиз!(1 дақиқа)
Ҳиндистонда ҳарорат рекорд даражада кўтарилиб, 20 киши вафот этди(1 дақиқа)
🌐Маҳаллий янгиликлар:Тошкентда Хоккей спорт мажмуаси барпо қилинади
(1 дақиқа)
Ўзбекистонда энергия истеъмоли рейтинги жорий этилиши мумкин(1 дақиқа)
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
(1 дақиқа)
Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?
Ўқиш вақти: 10 дақиқа #мақола #shaxsiyrivojlanish
👉 https://shorturl.at/mCqiu
Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/Npv7M
Biznesrivoj.uz расмий саҳифалари👇
Telegram | Instagram | Facebook

BiznesRivoj
Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?
Бугун жаҳон иқтисодиётини юк автомобилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маҳсулотларнинг қарийб ярми улар ёрдамида ташилади. Шу сабабли ҳам жаҳон бозорида турли ҳажмдаги юк автомобилларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Сўнгги йилларда дунёда 80 га яқин компания…
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 640.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17
🌐Жаҳон янгиликлари:
NVIDIA ихчам компютерлари учун график карталар янги стандартини тақдим этди
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
Ўзбекистон бокс термаси Олимпиадага йўлланма олишда Осиёда тенгсиз жамоа бўлди
🌐Жаҳон янгиликлари:
NVIDIA ихчам компютерлари учун график карталар янги стандартини тақдим этди
(1 дақиқа)
Миясига Neuralink чипи ўрнатилган фалаж бемор ҳаёти қандай ўзгарганини гапириб берди(1 дақиқа)
1950 йиллардаги 5 мегабайтли флеш-диск ана шундай кўринишда бўлган(1 дақиқа)
Мексикада илк марта аёл киши президент бўлиши мумкин(1 дақиқа)
🌐Маҳаллий янгиликлар:Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
(1 дақиқа)
Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди(1 дақиқа)
Ўзбекистон бокс термаси Олимпиадага йўлланма олишда Осиёда тенгсиз жамоа бўлди
(1 дақиқа)
Биргина қўшиғи орқали дунёга танилган ва миллионлаб даромад олган юлдузлар
Бугунги рўйхатдаги хонандалар ва қўшиқ муаллифлари ҳаётининг қолган қисмини ҳеч қандай молиявий ташвишсиз ўтказиш имконини берадиган етарлича даромадга эга. Бундай натижага биргина мукаммал тарзда яратилган қўшиқ сабаб бўлди. Юлдузлар ҳозирда нафақага чиқиш ва муваффақиятдан завқланиш ўрнига севимли соҳаси — санъат йўналишида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Қўшиқнинг янгиланган версияси аслидан машҳурроқ бўлган тақдирда ҳам, муаллиф даромаднинг бир қисмига эга бўлади.
“Every Breath You Take” — Стинг
Қўшиқ 1982 йилда Тhе Police мусиқий гуруҳи томонидан ижро этилган. Қўшиқ матни мазкур гуруҳнинг собиқ аъзоси хонанда Стингга тегишли. Релиздан сўнг ушбу трек кетма-кет саккиз ҳафта давомида Billboard Top 100 чартида биринчи ўринни эгаллаган.
ДАВОМИ ИЗОХЛАРДА👇👇👇

Puff Daddy номи билан танилган хонанда Шон Комбс ўзининг марҳум дўсти — Тhе Notorious B.I.G. хотирасига бағишлаб “I’ll be Missing You” трекини ёзган. Қўшиқнинг ушбу версияси 7 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад келтирди.
“Yesterday” — Жон Леннон ва Пол Маккартни
Пол Маккартни Тhе Beatles гуруҳининг 1965 йилда яратилган машҳур “Yesterday” қўшиғи матнини ёзди. У хонанда Жон Леннон билан муаллифлик ҳуқуқини бўлишди ва уларнинг иккиси трекдан катта даромад олди. Қўшиқ АҚШ чартларида узоқ вақт давомида биринчи ўринни эгаллади. “Yesterday” муаллифларга ҳар йилда 30 миллион доллар фойда келтирди.
“Happy birthday to you” — The Hill Sisters
Туғилган кун билан табриклаш ҳақидаги қўшиқ 1893 йилда Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридан опа-сингил Ҳилл томонидан ёзилган. Патти Ҳилл мактабда ўқитувчи, унинг синглиси Милдред эса бастакор эди. Улар қўшиқни мактабдаги тадбир учун яратишди. Орадан бир асрдан ортиқ вақт ўца-да, мазкур қўшиқ бутун дунё бўйлаб байрамларнинг ажралмас қисмига айланган.
Асар муаллифлик ҳуқуқи бир неча марта ўзгарган ва ҳозирда Warner Chappel Music компаниясига тегишли. “Туғилган кунингиз билан” қўшиғи кунига тахминан 5000 АҚШ доллари миқдорида гонорар келтиради. Унинг энг машҳур версияси Мерилин Монро томонидан 1962 йилда президент Жон Кеннеди учун ижро этилган.
“Shape of You” — Эд Ширан, Стив Мак ва Жонни Макдейд
Хонанда Эд Шираннинг 2017 йилда намойиш этилган “Shape of You” қўшиғи барча даврларнинг энг юқори даромадга чиққан мусиқаси ҳисобланади. Асар британиялик мусиқачилар Стив Мак ва Жонни Макдейд томонидан ёзилган бўлиб, 42 миллион нусхада сотилган. Эд Ширан энг яхши поп ижрочи сифатида “Грэмми” мукофоти билан тақдирланган.
“Despacito” — Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер
“Despacito” 2017 йилда улкан муваффақиятга эришиб, барча даврларда энг кўп сотилган учинчи қўшиққа айланди. Луис Родригес, Рамон Аяла ва Эрика Эндер томонидан ёзилган бу асар дастлаб Луис Фонси ва Дедди Янки томонидан ижро этилган ва Лотин Америкасида ҳитга айланган.
Жастин Бибер кейинчалик Колумбиядаги тунги клубда трекни эшитиб қолиб унга ремикс ёзишга қарор қилди. Ушбу версия 2017 йилда 24 миллион нусхада сотилган йилнинг энг машҳур қўшиқларидан бирига айланди.
“Оh, Pretty Woman” — Рой Орбисон ва Билл Дис
Рой Орбисон ва Билл Дис биргаликда 1964 йилда оммага деярли танилмаган “Оh, Pretty Woman” қўшиғини ёзди. Трек 1990 йилда “Гўзал аёл” фильмида жаранглагач, қўшиқ нуфузи ошиб кетди.
Фильмнинг муваффақияти туфайли қўшиқ ҳитга айланди ва 19,75 миллион АҚШ доллар даромадга чиқди. Ёзувчи Билл Дис 2012 йилда таъкидлаганидек, у ҳали ҳам йилига 100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача фойда олади.
“I Will Always Love You” — Долли Партон
Мазкур қўшиқнинг асл муаллифининг исми кўпчиликка номаълум. Долли Партон буни 1973 йилда ёзган ва қўшиқ Billboard Hot Country Songs чартида икки марта биринчи ўринни эгаллаган.
Уитни Ҳюстон 1992 йилда “Тансоқчи” фильми учун қўшиқнинг янги версиясини ижро этди. Кавер 24 миллион нусхада сотилди ва Долли Партонга катта тижорий муваффақият олиб келди.

BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 690.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17
🌐Жаҳон янгиликлари:
Тарихда илк марта хитойлик олимлар қандли диабетга чалинган беморни тўлиқ даволашга муваффақ бўлди
ЎзМИ Фатво маркази криптовалюталар ножоизлиги ҳақидаги баёнотига раддия берди
Ўзбекистон экотуристик зоналарида ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади
Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатиш тақиқланди
🌐Жаҳон янгиликлари:
Тарихда илк марта хитойлик олимлар қандли диабетга чалинган беморни тўлиқ даволашга муваффақ бўлди
(1 дақиқа)
МИТ олимлари роботларни ўргатишнинг янги усулини ишлаб чиқди(1 дақиқа)
Португалия рекорд даражадаги иммиграцияга жавобан виза қоидаларини кучайтиради(1 дақиқа)
Туркияда инфляция рекорд даражада ошди: нималарнинг нархи кўтарилди?(1 дақиқа)
🌐Маҳаллий янгиликлар:ЎзМИ Фатво маркази криптовалюталар ножоизлиги ҳақидаги баёнотига раддия берди
(1 дақиқа)
Ўзбекистонда 2025 йилдан ташқи интернет канали монополияси бекор қилинади(1 дақиқа)
Ўзбекистон экотуристик зоналарида ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади
(1 дақиқа)
Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатиш тақиқланди
(1 дақиқа)
Бизнес ғоя: кир ювиш хизмати корҳонасини нолдан қандай очиш керак?
Катта шаҳардаги кир ювиш - масалан, Екатеринбург - нолдан яратилган бўлса, ўртача уч йил ичида ўзини тўлайди. Бундай хизмат олиб келиши мумкин бўлган фойда 5.000 минг сўмни ташкил қилади. Сиз қўшимча хизматларни таклиф қилиш орқали рентабелликни оширишингиз мумкин - дазмоллаш, меҳмонхона хизматлари, шунингдек, кир ювишда ёнида кафе очишингиз мумкин.
💡Ушбу мақолада бу соҳа билан боғлиқ барча янгилик ва керакли билимлар билан танишиб чиқишингиз мумкин
👉 https://shorturl.at/O9hom
#biznesgoya

Biznes g‘oya: kir yuvish xizmati korhonasini noldan qanday ochish kerak?
Katta shahardagi kir yuvish - masalan, Yekaterinburg - noldan yaratilgan bo'lsa, o'rtacha uch yil ichida o'zini to'laydi. Bunday xizmat olib kelishi mumkin bo'lgan foyda 5.000 ming so’mni tashkil qiladi. Siz qo'shimcha xizmatlarni taklif qilish orqali rentabellikni…
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 720.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17
🌐Жаҳон янгиликлари:
Apple ортда қолди: дунёдаги энг қиммат компания эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган Туркиядаги компания фаолияти билан танишди
Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади
🌐Жаҳон янгиликлари:
Apple ортда қолди: дунёдаги энг қиммат компания эълон қилинди
(1 дақиқа)
Дунёдаги биринчи сунъий интеллект касалхонаси кунига 3000 тагача беморни қабул қилади(1 дақиқа)
Дунёда миллионерлар сони ортиб бораётгани қайд этилди(1 дақиқа)
Рианна янги мусиқий рекорд ўрнатди(1 дақиқа)
🌐Маҳаллий янгиликлар:Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган Туркиядаги компания фаолияти билан танишди
(1 дақиқа)
Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди(1 дақиқа)
Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади
(1 дақиқа)
BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 700.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17
🌐Жаҳон янгиликлари:
Телеграм энди ўз валютасига эга
Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
🌐Жаҳон янгиликлари:
Телеграм энди ўз валютасига эга
(1 дақиқа)
Starship космик кемаси биринчи марта Ерга муваффақиятли қайтди(1 дақиқа)
Коинотда 3D-принтерда металл чоп этишни бошладилар(1 дақиқа)
Ҳаммаси тугадими? Женнифер Лопес ва Бен Аффлек яқинда харид қилган уй сотувга қўйилди(1 дақиқа)
🌐Маҳаллий янгиликлар:Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?
(1 дақиқа)
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди(1 дақиқа)
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
(1 дақиқа)
Лейла Усмонова
Лейла Усмонова Тҳеллиа Эстҳетиc ЛCC асосчиси. ва профессионал тиббий косметика ва жиҳозларнинг Ўзбекистондаги эксклюзив дистрибютори Ман Рей Клиникаси.
👇👇👇

Лейла тошкентлик бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 1998 йилда “Умид” жамғармаси стипендиясини олди. Бу Ўзбекистон фуқаролари учун хорижда таълимни ташкил этиш бўйича биринчи жамғармалардан биридир. “Умид” жамғармаси туфайли бўлажак тадбиркор Чикагодаги Жон Маршалл юридик мактабида “Халқаро савдо ҳуқуқи” йўналиши бўйича магистрлик даражасини олди. АҚШда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан шахсан учрашган талабалар орасида Лейла ҳам бор эди.
Лейла Усмонова ўқишдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ишлаган, сўнгра Тошкент давлат юридик университетида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. У чет элда ҳам яшаган ва Канадада соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган.
Ватанига қайтган Лейла нима қилишни истаётганини билди. Шу сабабли, Тҳеллиа Эстҳетиc ЛCC 2017 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда косметология соҳасида етакчи корхона ҳисобланади.
Аста-секин бизнес ривожланди ва тез орада Ман Рей Cлиник, кейин эса худди шу номдаги дўкон очилди.
Ҳуқуқ ва бизнесдаги катта муваффақиятларга қарамай, Лейла ҳар доим ўз ҳаётини расм ва санъат билан боғлашни хоҳлаган. Ўғлининг туғилиши уни Лофт Галлерй санъат аккаунтини очишга ундади, у эрда у ижодга бўлган муҳаббатини намойиш этади.
Лейла бу дунёни яхши томонга ўзгартиришга, ўзбек аёллари ва уларнинг фарзандларига ёрдам беришга, тарихда ўз изини қолдиришга интилади.
Иқтибос
“Қарамлик бўғади. Вазиятга ёки кимгадир қарам бўлиб қолсангиз, сиз автоматик равишда эркинлигингизни йўқотасиз."
"Барча муваффақиятли одамлар орзу билан бошлашган."
"Мен эркин яшай оламан ва ўзим ёқтирган нарсани қила оламан."
#br_tadbirkor