"Besh_kappa"
8.99K subscribers
14K photos
4.83K videos
6 files
15.4K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги кунга етказди
#Алҳамдулиллаҳ

☘️ Хайрли тонг ☘️

Аллоҳим! Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилгин.

Сен ҳақингда сўзлаган тилларни, Сени англатган холатларни, Сен учун ўтган кунларни, Муҳаббатинг билан тўлган ойдин қалбларни насиб этгин бизларга.
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.

Эҳсон бердинг, қоим айла. Биз ва яқинларимизни жаннату жамолингга мушарраф айла.

Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма.
Амийн...🤲🏻


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9
Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуолар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

- "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил" (Аҳқоф сураси, 15-оят).

- "...ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тилайман" (Оли Имрон сураси, 36-оят).

- "Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт..." (Фурқон сураси, 74-оят).

- "Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин" (Иброҳим сураси, 40-оят).

- "Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил..." (Бақара сураси, 128-оят).

- "Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт" (Оли Имрон сураси, 38-оят).

- "...ва мени ҳамда болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан йироқ қилгин" (Иброҳим сураси, 35-оят).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8
#кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ لَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ ۖ وَنُدْخِلُهُمْ ظِلًّا ظَلِيلًا.

"Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий боқий қолурлар. Унда уларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритамиз". (Ушбу оятда зикр этилган саодатманд кишилар мазкур улуғ неъматга Аллоҳнинг фазли ила, иймонлари ва солиҳ амаллари туфайли эришадилар).
(Нисо сураси, 57-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9
#quron

📜Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мусҳафга назарни давомли қилинглар", деди.

Ибн Абу Шайбанинг "Мусаннаф"идан.

▫️Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Қалб(ёддан)дан қироат қилишдан кўра Мусҳафдан қироат қилиш афзал. Чунки мусҳафга қараш матлуб ибодатдир. Бу ўринда қироат ва қараш жам бўлади”, дедилар.
“Ат тибяни лиадаби ҳамалатил Қуръан” асаридан.



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍6
#Ҳадис

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.


«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8
#Ҳадис

ЖАМОАТ ФАЗЛИ

Абу Умомадан қилинган ривоятда: «Қоронғуда масжидга борувчиларга қиёмат кунида нурдан бўлган минбар бўлишининг хабарини хурсандлик ила бер. Кишилар қўрққанида улар қўрқишмайди», - дейилган.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Биз бу дунёда қоронғуда масжидга боришга қодир бўлмаймиз-у, лекин унинг фойда ва самараларини, иншааллоҳ, қиёмат даҳшатлари пайтида кўрамиз. Кечасида масжидга бориб орттирган баъзи қийинчилик ва машаққатларимиз нурдан бўлган қубба ва нур сочувчи қуёшга айланиб қолади. Қиёмат зулумотида қаерга борсак, у нур ҳам биз билан бирга юради.

«Фазоилул аъмол» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ўзганинг ҳаққидан сақланайлик!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олинг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Масжидлар», дедилар».
«Сайл нимадир?» дедим.
«Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», – дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинлар хусусида батафсил — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Сажда сураси 11-19-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
13778. Сеҳрга энг кўп дучор бўладиганлар

Сеҳрнинг таъсир қилиши яъни, ўтиши кўпинча аёллар, болалар, жоҳиллар, саҳро аҳли (бадавийлар)да ҳамда диндан, таваккулдан ва тавҳиддан насибаси кам бўлган кимсаларда кузатилади.
Шунингдек, илоҳий вазифалар (вирдлар), набавий дуолар ва таъаввузот, паноҳ тилаш дуоларидан ҳеч қандай насибаси бўлмаган кишиларга ҳам тез таъсир қилади.
 
“Зодул маъод”дан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Ҳадисга кўра, инсон қаттиқ ғазабланганда унга ёрдам берувчи қайси калимани айтиш керак?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
10%
Аманту биллаҳи ва расулиҳи
48%
Астағфируллоҳ
39%
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм
2%
Энди билиб оламан
👍9🔥2
Қуръони Каримнинг қайси сурасида
«Роббана атина...» дуоси келган?
«Тафсири Ҳилол» 1-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
49%
Бақара сураси, 201- оят
33%
Оли Имрон сураси, 100-оят
11%
Ясин сураси, 75-оят
7%
Энди билиб оламан
👍8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Сажда сураси 20-30-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 9-Июнь ,СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:06   сахарлик тугаши
БОМДОД -     04:10
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:27
АСР -        17: 37
ШОМ -       19:59   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:35

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍9🔥3
Ассалому алайкум рахматуллохи ва барокатуху!

Ҳар бир инсон қўлидан келганича эзгулик қилиши, яхшилик улашиши лозим. Қўлидан келмаганига эса қўлларини очиб, дуо қилмоғи даркор...

Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни истаб қиладиган хайрли амалларимизни ҳусни мақбул айла, кунимизга файзу баракот эҳсон эт!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг

👇


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9🔥1
#Дуо

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ УММАТИНИНГ ДУОСИ

رَّبَّنَا عَلَيۡكَ تَوَكَّلۡنَا وَإِلَيۡكَ أَنَبۡنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ

“Роббанаа ъалайка таввакалнаа ва илайка анабнаа ва илайкал масийр”.

“Эй Роббимиз! Фақат Сенга таввакал қилдик, фақат Сенгагина юзландик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгадир”.
(Мумтаҳана сураси, 4 – оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9
#сақлаб_қўйинг

Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.”
(Абу Нуайм)

Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.”
(А.Довуд)

Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.”
(Ибн Можа)

Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.”
(Термизий)

Бомдод намозидан кейин 11марта Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.”
(Хараит)

Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.”
(Термизий)

Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.”
(И.Аҳмад)

Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!”
(И.Аҳмад)

Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.”
(Байҳақий)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍12🔥2
Бандам Менинг зикримни қилиб турса...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай деган: “Модомики, бандам лаблари қимирлаб, Менинг зикримни қилиб турса, Мен у билан биргаман”. 

Имом Бухорий ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Энг яхши ҳадя дуодир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍1