"Besh_kappa"
8.98K subscribers
13.6K photos
4.72K videos
6 files
15.1K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
13711. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга муҳтожлик етса, ўша муҳтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади”, дедилар.

Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍2
​​#Ҳикмат

Сукут қилишнинг фазилати ҳақида нималар дейилган?

Ютуқ вақтида сукутинг – ишончдир.

Ғазаб вақтида сукутинг – қувватдир.

Ҳаддан ошиш, суистеъмол вақтида сукутинг – ҳикматдир.

Истеҳзо вақтида сукутинг – юксалишдир.

Фитна вақтидаги сукутинг – ғалабадир.

Одамлар сенга насиҳат қилган вақтдаги сукутинг – одобдир.

Эҳтиёжинг вақтидаги сукутинг – иззати нафсдир.

Қайғу вақтидаги сукутинг – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидандир.

Сўзлашинг сукутингдан кўра яхшироқ бўлмаса, сўзламагин.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4
Ҳадисга кўра 5 та фосиқ яъни Ҳарамда ҳам ўлдириш мумкин жонзотлар қайсилар?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
35%
қарға, калхат, чаён, сичқон, қутурган ит
29%
қарға, каламуш, чаён, илон, чўчқа
27%
қарға, каламуш, чаён, илон, чўчқа
9%
Энди билиб оламан
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЗО БЎЛГАН ИБОДАТЛАР ҲАҚИДА

57-савол

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф раҳимаҳуллоҳ


«Зикр аҳлидан сўранг» 1-китобидан

#Видео

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 4395-рақамли тавсияси ила тақдим этилган


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Ҳадис
Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса...


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


Улашинг ва Кузатинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍15
Мазлум сўзи қандай одамларга нисбатан ишлатилади?

📗 «Одоблар хазинаси» 3-жуз
Anonymous Quiz
75%
Зулмга дучор бўлган одамга
13%
Камбағал одамга
9%
Касал бўлган одамга
2%
Энди билиб оламан
👍9
Никоҳ сўзининг луғавий маъноси нима?

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
25%
қўшилиш, жамланиш
8%
яқинлашиш
61%
барчаси тўғри
6%
Энди билиб оламан
👍8
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса расулларнинг суннатларидандир: …», дедилар». Нуқталар ўрнини тўлдиринг

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
29%
ҳаё, хушбўй сепиш, мисвок ва никоҳ
21%
таҳорат, хушбўй сепиш, мисвок ва умра
46%
таҳорат, хушбўй сепиш, ғусл ва никоҳ
5%
Энди билиб оламан
👍13🔥3
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 11-Май ,ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:36   сахарлик тугаши
БОМДОД -     04:29
ҚУЁШ -    05:09
ПЕШИН - 12:24
АСР -        17: 22
ШОМ -       19:35   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -21:01

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍9
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

🌷Хайрли тонг! 🌷

Уйқудан тургач, ўқиладиган дуо:
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.
Маъноси:
« Биз ўлгандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тўпланиш ҳам унинг ҳузуригадир».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйқудан тургач: « Ўлик эканмиз, бизни тирилтирган, уйқуда эканмиз, бизни уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ўлимдан кейин ҳам тирилиб ҳашр бўлишимиз ҳам шу тариқа тариқа бўлади», дер эдилар. Яъни, бу дунё ҳаётида ўликдай ухлаб, сўнгра такрор уйғонаётган бўлсак, бу фоний оламдан кетгандан сўнг ҳам бир кун қиёмат кунида ана шундай тириламиз. Унинг ҳузурига борамиз. Ҳашр қилинамиз.
Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам…

🤲Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин!

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7
#ilm #mol_dunyo #podshoh

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: "Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва подшоҳликдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У зот илмни ихтиёр қилдилар. Натижада у зотга мол билан подшоҳлик ҳам қўшиб берилди".

♻️ Улашинг:


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍5
Ҳайит яқин

📜 Эй қурбонлик қилувчи! Камбағал яқинларинг, биродарларингни унутма! (Уларга қурбонлик гўштларидан улашгин)

Аллоҳ таоло айтади: "Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора, фақирларга ҳам егизинглар", Ҳаж сураси, 28- оят.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9
«БАСМАЛА»

Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин. Аллоҳ таоло (унинг) ҳар бир ҳарфини уларнинг ҳар бирига қарши қўрғон қилади. «Басмала» ўн тўққиз ҳарфдан иборат. Аллоҳ таоло жаҳаннам соқчилари ҳақида ҳам: «Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор» (Муддассир сураси, 30-оят) деган.
Яъни, дўзах фаришталарининг ададича. Саҳобалар ҳар бир ишини «Басмала» билан бошлар эдилар. Уларнинг кучлари ҳам мана шундан ибтидо ва қувват олар эди.
Қуртубий «Тафсир»ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2026

Чин зиёрат таассуротлари

📱
YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥3👍1
👍7
Саодатли ҳаётнинг 5 олтин калити

Кўпчилик бахтни узоқлардан излайди, аслида эса у жуда яқин. Саодатли яшашни истаган инсон қуйидагиларга эътибор қаратиши кифоя:
1. Шукр қилишда пешқадам бўлинг.
Неъматнинг катта-кичиги бўлмайди. Борига шукр қилган инсоннинг ризқига барака киради, йўғига сабр қилганнинг даражаси кўтарилади.
2. Қалбни ҳасад ва адоватдан покланг.
Бошқаларнинг ютуғидан қувонишни ўрганган қалбда ҳамиша баҳор бўлади. Адоват — инсоннинг ички хотиржамлигини ейдиган оловдир.
3. Яхшилик қилишдан чарчаманг.
Бахт — беришда, олишда эмас. Бировнинг оғирини енгил қилиш, кўнглини кўтариш сизга кутилмаган қувонч олиб келади.
4. Ўтмиш билан хайрлашинг, келажакни Аллоҳга топширинг.
Бугунги кун билан яшанг. Ўтган ишга афсусланиш ёки келажак хавотири билан яшаш бугунги бахтингизни ўғирлашига йўл қўйманг.
5. Роббингиз билан боғланинг.
Энг катта саодат — Аллоҳнинг зикридадир. Қалблар фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ором олур (Раъд сураси, 28-оят).

Хулоса: Саодат — бу ташқи оламнинг қандайлиги эмас, сизнинг ички дунёнгиз қандайлигидир.

Бугун кимгадир яхшилик қилиб, саодат эшигини очинг!



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН ЎТИШ

56-савол

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф раҳимаҳуллоҳ


«Зикр аҳлидан сўранг» 1-китобидан

#Видео

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 4395-рақамли тавсияси ила тақдим этилган


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Агар инсон хотинига зулм қилиш ва ҳақини поймол қилишига ҳамда оила харажатларини кўтара олмаслигига очиқ ойдин кўзи етса унга никоҳ … бўлади

«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
39%
Ҳаром
27%
Макруҳ
23%
Макруҳи таҳримий
11%
Энди билиб оламан
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM


#No_comment | “Haj–2026”: ziyoratchilarimiz Makka shahrida

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7