"Besh_kappa"
9.12K subscribers
13.3K photos
4.63K videos
6 files
14.8K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Мулк сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
71%
30 оят
23%
40 оят
6%
50 оят
👍6
Наба сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
60%
40 оят
30%
50 оят
9%
60 оят
👍7
Тарвия куни Зулҳижжа ойининг нечанчи куни бўлади?
Anonymous Quiz
33%
8-куни
49%
9-куни
18%
1-куни
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Илк гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
ҲАШР ҲОЛАТИНИНГ ЗИКРИ

Қиёмат куни ҳамма Аллоҳ таоло ҳузурида ҳозир бўлганда ҳар бир киши ҳароратнинг шиддатидан ўз терига ғарқ бўлади. Ҳамма ўз гуноҳлари ҳақида ўйлайди. Кишининг ҳолини сўровчи бирор кимсаси бўлмайди. Қиз онадан, ўғил отадан, эр хотинидан, хуллас, ҳамма бир-биридан қочади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, ҳаммаси «Ўзим, ўзим» деб нола қилади. Ҳар томондан «Шўрим қурсин!» деган овозлар қулоққа эшитилади. Олдинда эса дўзах қайнаб туради. Ҳар бир ҳақдор ўз ҳаққини талаб қилиб, Аллоҳ таолонинг ҳузурига келади. Кимдир «Фалончи мени ғийбат қилган» деса, яна кимдир «У менга зулм қилган» ёки «Мени аҳмоқ деб айтган», дейди. Шунда фаришталар бандаларнинг ҳаққини поймол қилган одамларни Парвардигорнинг ҳузурига олиб борадилар. Уларнинг барчаси надоматдан боши эгик ҳолда бўлади. Сиз айбини очган киши у ерда этагингиздан ушлаб тортади. Аллоҳ таоло адолат кўрсатиб, ҳар бир ҳақдорни рози қилади, хурсанд қилади. Золимнинг яхшиликларини ҳақдорга олиб бериб, унинг ёмонликларини золимнинг номаи аъмолига ёзиб беради. Аллоҳ таоло фазлига олса, улар нажот топишади, акс ҳолда жаҳаннамга тушиб, бир қанча муддат у ерда куйиб ётади.

«Ғийбат ўзи нима» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Намл сураси 20-26-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
Бизнинг тилимизда таҳорат деб ўрганиб қолинган амал араб тилида нима деб аталади?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
40%
Хушуʼ
46%
Вузуʼ
6%
Рукуʼ
7%
Энди билиб оламан
👍7
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

Ота-онанинг болага: “Лапашанг", “Аҳмоқ", "Одобсиз” каби ёқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қaрғaшга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади.
Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди. фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
— ёлғон гапириш. Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍2🔥2
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #ginnes #rekord
☪️ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ

📢 2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Largest museum of Islamic civilisation” — дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи номинацияси бўйича Гиннеснинг Рекордлар китоби расмий рекорди берилди.


🤝 Тантанали тақдирлаш маросимида Гиннеснинг Рекордлар китоби ташкилотининг расмий вакили — судья Шейда Субаси иштирок этиб, Марказ барча белгиланган халқаро мезон ва стандартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — бу кенг қамровли илмий-маърифий ва музей мажмуаси бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилган йирик стратегик мегалойиҳа ҳисобланади. Мазкур Марказ “Янги Ўзбекистон”нинг ўзига хос платформаси сифатида илм-фан салоҳияти, бой маданий мерос ва замонавий технологияларни ягона маконда уйғунлаштиришга қаратилган...


➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 14-Апрель ,СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:22   сахарлик тугаши
БОМДОД -     05:06
ҚУЁШ -    05:46
ПЕШИН - 12:28
АСР -        17: 05
ШОМ -       19:06   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:22

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бизни уйқудан уйғотган, қалбимизга иймон нурини жойлаган ва яна бир кунни кўриш бахтини берган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Аллоҳ таоло банда бирор таом еб, унинг учун Унга ҳамд айтганидан ёки бирор ичимлик ичиб, унинг учун Унга ҳамд айтганидан рози бўлади». (Имом Муслим ривояти).

Ҳар бир нафасимиз, ҳар бир ичган сувимиз ва кўрган тонггимиз учун «Алҳамдулиллаҳ!» дейишдан чарчамайлик. Зеро, розилик ҳамд айтувчиларникидир.

Кунингиз зикр ва истиғфор билан файзли ўтсин!

Каналга обуна бўлинг!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7
#Дуо

رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنتَ
السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنتَ
التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Роббанаа тақоббал миннаа иннака антас-самиъул-ъалийм ва туб ъалайнаа иннака антат-тавваабур-роҳийм.

Маъноси: «Эй Раббимиз, биздан (ушбу ишимизни) қабул эт, албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан.
... ва тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Таввоб (тавбаларни кўплаб қабул этувчи) раҳмли Зотсан».

Бақара сураси, 127~128-оятлар
.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8🔥1
#Ҳадис

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким мўмин-мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ ўша бандага ҳар бир мўмин-мўмина учун битта савоб ёзади”.
Имом Табароний ривоят қилган.

Шарҳ: Бир мусулмон киши: “Ё Аллоҳ! Мўмин-мўминалар гуноҳини кечир, уларни авф эт!” деб дуо қилса, ер юзида қанча мусулмон бўлса, шунча савобга эришади. Дунёда миллиардлаб мусулмонлар яшайди. Вафот этиб кетган иймонли инсонлар қанча? Шуни ҳисобга олганда, биродарлари ҳаққига истиғфор айтиш улкан савобли ишлиги маълум бўлади. Ҳар ким ўз она тилида истиғфор айтиши мумкин. Истаса, “Аллоҳуммағфир лий ва лил муъминийна вал муъминаат”, деса ҳам бўлади. Муҳими, истиғфорни ихлос билан, чин дилдан айтса бўлгани.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍8
#Ҳадис_1028

ҲАДЯСИ ЖУДА ОЗ, ОДДИЙ БЎЛСА ҲАМ, УНИ АРЗИМАС САНАМАСИН




عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا نِسَاءَ الْمُسْلِمَاتِ؛ لَا تَحْقِرَنَّ جَارَةٌ لِجَارَتِهَا وَلَوْ فِرْسِنَ شَاةٍ».  مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳой муслима аёллар! Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин». дедилар».

Муттафақун алайҳ.


📜 Шарҳ:

Бу ҳадисни икки хил тушуниш мумкин:
1. Бировнинг берган ҳадяси жуда оз, оддий бўлса ҳам, уни арзимас санамасин;
2. Бировга нарса бермоқчи бўлса, у жуда оз, оддий бўлса ҳам уни паст санамай, бераверсин.

Дарҳақиқат, ҳадя олди-бердиси кишилар орасидаги турли кўнгил ғашликларини кўтаради. Биров бошқа бир кишига кўнглида ҳиқду ҳасади бўлмагандагина ҳадя беради. Ҳадя олган эса агар кўнглида баъзи бир нарсалар бўлса ҳам чиқариб юборади. Бу ерда ҳадянинг катта қимматга эга бўлиши шарт эмас. Ўша вақтларда ҳадялар асосан таом бўлган. Туёқни ҳамма пайт ҳам ейилавермайди. Лекин шуни ҳадя қилинса ҳам беписандлик қилмаслик керак экан. Ҳадисда аёл қўшниларнинг зикр қилиниши бу масаладаги асосий гап-сўзлар аёллар томонидан  чиқиши эътиборидандир.

Риёзус солиҳийн шарҳи

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍5🔥1
Арафа кунининг рўзаси неча йилга каффорат бўлади?
Anonymous Quiz
16%
Ундан кейинги 2 йилга
54%
Ундан олдинги ва ундан кейинги 1 йилга
31%
1 йилга
👍10
«Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масъҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади». Ҳадиси шарифдаги «ғул» сўзи қандай маънони англатади?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
11%
Сирот кўпригидан ўтишдаги қийинчилик
23%
Жаҳаннам оловининг бир номи
61%
Бўйин ва қўл қўшиб боғланадиган кишан
5%
Энди билиб оламан
👍8