"Besh_kappa"
9.18K subscribers
13.3K photos
4.61K videos
6 files
14.8K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
👍6
Forwarded from Fitrat.uz
КУРАШЛАР – АЛПЛАР БЕЛЛАШУВИ

Юртимизда қадимдан миллий спорт тури бўлган курашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Ҳа, айтганча, Ўзбекистон айнан кураш диёри бўлгани учун халқаро кураш мусобақаларида соф ўзбекча – "ҳалол", "ёнбош", "чала", "ғирром" деган сўзлар янграйди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан айни кунларда миллий кураш мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказиляпти.

Бугун Тошкент вилоятида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Беллашувлар турли ёш ва вазн тоифаларида ўтказилди.

35 ёшгача 80 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Нурфайз Корабоевга
(Бўстонлиқ тумани “Қоравой ота” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Акбаржон Қобиловга (Қибрай тумани “Ар-Раҳмон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Иброҳим Иштемировга
(Қуйи Чирчиқ тумани “Тошбой ота” жоме масжиди имом ноиби)га насиб этди.

35 ёшгача 80+ кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Ҳумоюн Сайдуллаевга
(Пискент тумани “Кўлота” жоме масжиди имом ноиби);
2-ўрин: Ҳожимурод Чўлпоновга (Оҳангарон тумани “Имом Ҳусайн ибн Али” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин:Илҳомжон Турматовга (Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом ноиби) насиб этди.

50 ёшгача 90 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин
: Ҳамидулла Жумадиллаевга (Чиноз тумани “Қулаҳмадхўжа” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Фатҳулла Қобуловга (Бўка тумани “Мой тепа” жоме масжиди имом-хатиби);

50 ёшгача 90+ кг. вазин тоифасида:
1-ўрин: Эрболат Анарматовга (Юқори Чирчиқ тумани “Миям Қангли” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: ИброҳимЖўраевга
(Зангиота тумани “Мир Абдуллоҳ Эшон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Усмонхўжа Орифжоновга (Бекобод тумани “Ҳазрати Мулла” жоме масжиди имом-хатиби) насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 9-Апрель ,ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:32   сахарлик тугаши
БОМДОД -     05:14
ҚУЁШ -    05:54
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17: 02
ШОМ -       19:00   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:16

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍6
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги кунга етказди

#Алҳамдулиллаҳ

☘️ Хайрли тонг ☘️

Ҳазрати Мавлоно Румий ҳикматлари:

“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”


“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍11
Тонгги зикр📿

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.

Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку  лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
👍9🔥1
#quron

📜Бир психолог шифокор айтади: «Қабулимга жамиятнинг барча тоифалари ташриф буюрди, фақат Қуръон ҳофизлари (қорилар) келмади».

Қуръон: қалбга, ақлга ва баданга шифодир.
Қуръон: нур, раҳмат ва ҳидоятдир.

Уни ёд олишга ва фаҳмлаб-тушунишга ҳаракат қил, шунда ҳаётингда яхшилик, барака ва саодатни кўрасан.


Дангасалик қилма... Умр жуда тез ўтиб бормоқда, қачон бошлайсан?

Мажид Закий

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥9
#Ҳадис_1026

УЙИ МАСЖИДДАН УЗОҚ ОДАМ


 وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْأَبْعَدُ فَالْأَبْعَدُ مِنَ الْمَسْجِدِ أَعْظَمُ أَجْرًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Масжиддан қанча узоқ бўлганнинг ажри шунча улуғ бўлур», дедилар». 
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадис уйи масжиддан узоқ эканлигини баҳона қилиб, масжидга қатнамай юрадиган кишиларнинг мутлақо хато қилишларини кўрсатади. Уйи масжиддан узоқ одам ўзига берилган фурсатдан фойдаланиб, кўпроқ ажр-савобга эга бўлиши лозим.
Масжидга жамоат намозига ёхуд бошқа хайрли ишлар учун келган одамлар ичида кўпроқ савобга эришадигани уйи масжиддан энг узоқ бўлганидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Ота соғинчи

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Кун_тарихи #Амир_Темур

▪️Бугун 9 апрел – Амир Темур таваллуд топган кун

▫️Темурбек, тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган ва 1405 йил 18 феврал Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.

▫️Темур буюк ва қудратли империя барпо этди. 15 аср бошларида унинг ҳудуди Ғарбда Арманистондан то Шарқда Ҳиндистонгача, шимолда Кавказ ва Орол денгизидан жанубда Форс қўлтиғигача етди.

▫️Олтин Ўрдани забт этиш орқали Темур, Европага олиб борадиган асосий карвон йўли, Буюк Ипак йўлини Самарқанд орқали ўтишига эришди.

▫️У Самарқандни беқиёс меъморчилик обидаларига тўлдирди, шаҳарда дунёга машҳур алломалар ва шоирлар яшаб ижод этдилар.

▫️Амир Темур дин раҳномаси ва Қуръон ҳофизи эди.

▫️Ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатини ўғиллари ва набираларига тақсимлаб берди. Темурийлар сулоласи вакили Мирзо Улуғбек Самарқанд амири эди, бироқ у амир сифатида эмас, ўрта асрларнинг энг буюк астрономи сифатида шуҳрат топди.

@Beshkappa_uzz
👍4