"Besh_kappa"
9.13K subscribers
13.3K photos
4.62K videos
6 files
14.8K links
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
Download Telegram
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1447 йил | 2026 йил, 7-Апрель ,СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 04:35   сахарлик тугаши
БОМДОД -     05:17
ҚУЁШ -    05:57
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17: 00
ШОМ -       18:58   +5 ифторлик вақти   ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:13

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz‌‌
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Хайрли_тонг

#Алҳамдулиллаҳ

Алдамчи дунёда сенсан суянчим,
Хақ йўлни Аллоҳим дилимга солгин.
Куним битар бўлса сендан ўтинчим,
Жойнамоз устида жонимни олгин.!

Хайрли тонг Азизим!
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.
Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Нажот калити қўлида бўлатуриб ҳалокатга учраган одамдан ажабланаман!" дедилар. Шунда: "Нажот калити нима?" деб сўрашди.
Али розияллоҳу анҳу: "Истиғфор", деб жавоб бердилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍6
#Ҳадис

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍7🔥1
Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...

Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.

Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...

Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...

Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...

Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.

Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...

Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍11🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳалокатга етакловчи гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#taziya
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идора тизимида кўп йиллар меҳнат қилган уламо Аҳмаджон домла Бобомуродзоданинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳум устознинг дин ривожи, Ватан равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилиб, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, Ўзининг раҳматига олсин.

Маълумот ўрнида Аҳмаджон домла “Мир-Араб” мадрасаси
ва Тошкент ислом институтида таҳсил олган. Марҳум уламо узоқ йиллик фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Кўктерак” ва “Ислом ота” (аввалги Жўрабек) масжидлари имом-хатиби, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси вазифаларида хизмат қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум уламонинг барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

📍Жаноза намози бугун, 7 апрель куни пешин намозидан сўнг "Шайх Зайниддин" (Кўкча) жоме масжидида ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔥2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммаларининг қизи бўлган мўминлар онаси ким эди?

«Ҳадис ва ҳаёт» 25-жуз
Anonymous Quiz
21%
Зайнаб бинти Жаҳш онамиз розияллоҳу анҳо
22%
Рамла бинти абу Суфён онамиз розияллоҳу анҳо
43%
Зайнаб бинти Хузайма онамиз розияллоҳу анҳо
13%
Энди билиб оламан
👍8
Валима, яъни никоҳ тўйи қилиш қандай амал ҳисобланади?

📗 «Одоблар хазинаси» 4-жуз
Anonymous Quiz
24%
Фарз
12%
Мустаҳаб
63%
Суннат
1%
Энди билиб оламан
👍8
Ўзи, бола-чақаси, нафақаси вожиб бўлганларнинг нафақасини ва қарзини узиш учун касб қилишнинг ҳукми қанақа?

📙 «Ижтимоий одоблар»
Anonymous Quiz
22%
Мустаҳаб
30%
Суннат
40%
Фарз
7%
Энди билиб оламан
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хатми_Қуръон
Шуаро сураси 130-153-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
#Савол

НАМОЗ ОХИРИДА ТАСБЕҲ АЙТИШ ШАРТМИ?

Намоз охиридаги тасбеҳ айтиш шартми? Тасбеҳни қўлда айтиб бўлмайдими? 33 мартадан ортиқ айтса нима бўлади?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз охиридаги тасбеҳни қўл бармоқларида ҳам махсус тасбеҳларда ҳам санаш мумкин. Мақсад шу ҳадисда келган 33 та субҳаналлоҳ, 33 та алҳамдулиллаҳ ва 33 та Аллоҳу акбарни айтиш. Шу мақсад ҳосил бўлса кифоя. Ҳадисга мувофиқ намоз кетидан 33 тадан айтилади. Ундан ортиқ айтилиши эса бошқа пайтларда қилиниши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло эртаю-кеч тасбеҳ айтувчиларни, Аллоҳни кўп зикр қилувчиларни яхши кўради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz
👍13
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР: ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲНИНГ 1-ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

💬 Дастлаб Музаффар Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, бош имом ўринбосари ва Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” мажмуаси раиси ва “Ал-Азҳар” битирувчилари бутунжаҳон ташкилоти кенгаши раиси ўринбосари доктор Салама Довуд, Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад ал-Жундий ва бир қатор давлат арбоблари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

📚 Учрашувда икки давлат ўртасидаги илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

📁 Музаффар Камилов ад-Дувайний билан ўзбекистонлик талабаларни Ал-Азҳарга қабул қилишни осонлаштириш мақсадида таълим, тарғибот ва ўқитиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги таълим сертификатига тенглаштирилиши соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Имом Мотуридий илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш, экстремизмга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.


Музокаралар якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг хулосалари соҳа мутасаддиларига тақдим этиши белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
👍2