Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.7K subscribers
21.7K photos
2.52K videos
125 files
6.7K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#БЕКОБОД_ТУМАНИ

#Халқим_билан_бирга

#Сайёр_қабул

❇️ Халқни тинглаш, уларнинг оғирини енгил қилиш, том маънода бирламчи ва устувор вазифадир.

🔹 Шунингдек, Президентимизнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси доирасида Бекобод тумани ҳокими Ф. Худойбердиев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказиш давомида Мурожаатномада айтилган фикрларни халқчил тарзда фуқароларга таъкидлаб ўтдилар.

▫️Хусусан, сайёр қабул “Олтин водий” маҳалласида жойлашган 12- умумтаълим мактабида туман сектор раҳбарлари ва корхона ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.

▪️ Ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари мутасаддилар томонидан тингланиб жойнинг ўзида ҳал этилди, айрим мурожаатларнинг эса маълум муддатда ижобий ҳал қилиниши режага киритилди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_дастури_амалда

“Workout” спорт майдончалари сектор раҳбарлари назоратида

▫️ Бекобод туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизмини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 33-бандини ижроси юзасидан маҳаллаларда аҳолини спорт билан шуғулланиши учун “Workout” спорт майдончалари туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этилиб келинмоқда.

▪️ Хусусан, туман сектор раҳбарлари маҳаллаларда қурилаётган мазкур спорт майдончаларини кўздан кечириб, назоратдан ўтказдилар.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_келажагимиз


▫️ Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида жойлашган 11- сонли умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 9226 ҳарбий қисм хизматчилари билан билан биргаликда тадбир ташкил қилинди.

🔹 Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, меҳнат фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

🔸 Шунингдек, тадбирда спортчи ёшларимизнинг чиқишлари ҳамда гўзал куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ ва юқори кайфият бахш этди.


✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔹Бекобод тумани “Олтин водий” маҳалласида жойлашган 12- сонли умумтаълим мактабида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман сектор раҳбарлари ва корхона ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

▫️ Учрашувда ёшлар туман раҳбарларига ўзининг таклиф ва муаммоларини билдириб ўтди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этишга киришилди.Дастур барча соҳаларни қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Хусусан, жорий йилнинг 11 январигача бўлган маълумотларни таҳлил қилсак, вазият ойдинлашади.

🔸Ҳозиргача “Энг яхши ҳарбий-ватанпарварлик тадбирини ўтказган туман (шаҳар)” деб Чиноз тумани, “Энг яхши спорт тадбири ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Ангрен шаҳри, “Энг яхши маънавий-маърифий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” этиб Бекобод тумани, ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича “Энг яхши тадбир ўтказган туман (шаҳар)” деб Ўрта Чирчиқ тумани, “Энг яхши маданий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Тошкент тумани топилди.

🔹Ўтган муддат ичида 27 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

🔸Мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига ёшларнинг қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 13 та тадбир ташкил этилиб, 935 нафар ёшлар жалб этилди.

🔹 Йигит-қизларни жисмоний чиниқтириш, спортдаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича 143 марта тадбир уюштирилиб, жараёнда 4872 нафар ёшлар иштирок этишди.

🔸Ёшлар билан 67 маротаба мусобақалар ташкил этилиб, 2288 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги ёшлар билан ўтказилган машғулотларда 2584 нафар йигит-қизлар иштирок этди.

🔹Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича 30 марта ташкил этилган тадбирларда 1844 нафар ёшлар қатнашди.

🔸 Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш бўйича 26 марта тадбир ташкил этилиб, 910 нафар йигит-қизнинг иштироки таъминланди.

#янги_тизим
#таҳлил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ижтимоий тармоқларда тарқаётган “Қовун туширишлар навбати” сарлавҳаси остида тарқалаётган пост юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати

Ёшлар билан ташкил этилган учрашувда туман ҳокими ёшлар мурожаатларини ёзма тарзда қабул қилиб олишидан мақсад, ёшлар мурожаатлари баённома орқали расмийлаштириб, мурожаатлар баённомага илова қилинган ҳолда мутасаддилар орқали мурожаатни ҳал этиш муддатлари белгиланади.

“Олтин водий” маҳалласида фуқаролар билан ташкил қилинган сайёр қабул “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”дан сўнг ташкил этилгани ҳамда умумтаълим мактабида аҳолини қамраб олишга фақат мактаб спортзалининг мавжудлиги боис аҳоли билан сайёр қабул шу жойнинг ўзида ўтказилган.

Шунингдек, мактаб спортзалида мажлисбозлик эмас фуқаролар мурожаатларини тинглаш мақсадида аслида сайёр қабул ташкил этилган эди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод тумани
#Эълон

🔖 Бекобод тумани “Хос” МФЙ ҳудудида жойлашган 49479 ҳарбий қисмга қарашли бўлган экин ер майдонларини шериклик асосида узоқ муддатли шартнома тузган ҳолда бириктириш мақсадида, шериклик танлови ўтказилиши маълум қилинади.
Танловда фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун 49479 ҳарбий қисмига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топшириш сўралади:
1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
2. Солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
3. Маҳсулот етиштириш ва ишларни бажариш бўйича лойихавий таклаф;
4. Лойихавий таклифнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари.


Батафсил маълумот ва мурожаат учун тел: 67. 764-45-01; 90. 194-94-35.

Манзил: Ширин шаҳар 49479 ҳарбий қисм
❇️ Бекобод тумани марказий стадионида туман Спорт бўлими таълим, фан ва маданият ходимлари ҳамда касаба уюшмаси билан ҳамкорликда
" Ватан ҳимоячилари куни " га бағишлаб мактаб ЧҚБТ раҳбарлари ўртасида спортнинг “Футбол” тури бўйичамусобақа ўтказдилар.
🔹 Мусобақада Бекобод тумани, Бекобод шаҳри ҳамда Бўка тумани ЧҚБТ раҳбарлари жамоалари ўзаро беллашишди.
🏆 Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
14-Январ Ватан ҳимоячилари куни!

Ватан ҳимояси муқаддас шараф,
Юртни асрагайдир ботир ўғлони.
Сиз борсиз осуда ҳар ён, ҳар тараф,
Мард, ботир ўғлонлар ватан қўрғони.

Ғурури тоғлардек виқорли, юксак,
Сабр матонати чинорга ўхшар.
Ҳар қандай ҳолатда халқига тиргак,
Яшаса эр йигит ватан деб яшар.

Ширин уйқунгиздан кечиб неча бор,
Хизматда турасиз сергак, мардона.
Либосингиз эрур, шижоат ва ор,
Атайсиз сиз юртни, иккинчи она.

Айланиб чиқсангиз етти жахонни,
Битта ҳақиқатга кўз ёполмайсиз.
Дўст этган ўзига орни, иймонни,
Ўзбек йигитидек мард тополмайсиз.

Барчангизни байрам билан чин юракдан самимий табриклаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Meҳнаткаш_халқим

Мукофот муборак бўлсин!

Бекобод тумани "Маллабой" маҳалласида яшовчи Абдумалик ота Нишонов "Намунали томорқачи" ва "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Қаюм ота Туробов "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мазкур кўкрак нишони тумандошларимизнинг меҳнатсеварлиги ифодасидир.
Айни пайтда меҳнаткаш тумандошимиз Абдумалик ота Нишонов ўз томорқасида "помидор" маҳсулотларини, Қаюм ота Туробов эса турли-туман шифобахш гуллар, ўсимликлар ҳамда япон "беҳи"си фундук" ёнғоғи ва "лимон" меваларини етиштириб келмоқдалар.

"Меҳнатнинг таги роҳат", деб бежизга айтишмайди. Иккала тумандошимиз ҳам бугун ўз меҳнатлари билан халқимизга хизмат қилаётганлигидан ва меҳнатлари муносиб эътироф этилганидан мамнунлар.
Шунингдек, биз ҳам бир дақиқа вақтни ҳам бўш ўтказмайдиган, бир қарич ернида бўш қолдирмайдиган меҳнаткаш Абдумалик ота Нишонов ҳамда Қаюм ота Туробовга толманг, деб қоламиз!
Бекобод тумани ҳокимининг Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриги

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мазкур Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни билан кўкси қалқон акаларимиз, укаларимиз ва азамат ўғлонларимни самимий муборакбод этаман. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим.
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбийларимиз эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур!
Ватан ҳимояси йўлида ҳамиша шундек кўкси қалқон бўлган эр йигитлар, сизларга соғлик-саломатлик, метин ирода, ҳаёт йўлингизда бахт ва улкан зафарлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Бекобод тумани ҳокими Ф. Худойбердиев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

“Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🔷Жорий йилнинг 14-январь куни Бекобод тумани Бўстон МФЙдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида " Ватан ҳимоячилари куни " га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда махалла ёшлари иштирокида спортнинг Каратэ ВКФ тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Бекобод тумани Бўстон МФЙ да 14-январь куни "Ватан ҳимоячилари куни" га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг Бокс тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорларга 1-, 2-, 3- даражали дипломлар топширилди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🇺🇿 14- январ-Ватан ҳимоячилари куни

Бугун:

▫️ Бекобод тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!" шиори остида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

▫️ Ватан ҳимояси йўлида мардларча курашиб жон берган, юртнинг асл ўғлони Иномжон Ибрагимовнинг хотирасини ёд этиш мақсадида унинг монументи пойига бир гуруҳ ҳарбийлар ва туман ёшлари томонидан гулчанбарлар қўйилди.