Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.3K photos
2.75K videos
125 files
7.52K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Bekobod_tumani

Bogʻchalarda bayram tadbirlari boʻlib oʻtmoqda.

Mahalla hududida joylashgan maktabgacha taʼlim muassasalarida hamda davlat sherikchilik asosida ochilgan uy bogʻchalarida, mahalla masʼullari bilan hamkorlikda yangiyil bayrami koʻtarinki ruhda boʻlib oʻtmoqda.

🎄Bolajonlar yodolgan sheʼr va qoʻshiqlarini qorbobo va qorqizga aytishib yangiyil sovgʻalarini olishmoqda.Ertak qahramonlari ishtirokidagi ajoyib tomoshalar bolajonlarni bagʻoyatda xursand etmoqda.

Bekobod tumani mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash bo'limi Axborot xizmati.

👉
https://t.me/bekobodtummahalla
Forwarded from Bekobod diyori
Жиноят ва жазо

Тергов харакатлари олиб борилмоқда


Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Бекобод тумани "Бўстон" МФЙ "Дўстлик" кўчаси рақамсиз уйда яшовчи 15.01.1963 йилда туғилган А.С Бекобод тумани 26-сонли Мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик мудираси бўлиб ишлаб келиши даврида 2021 йилнинг январь ойидан май ойига қадар бўлган вақт мобайнида 26-сонли МТТдаги тарибяланувчиларнинг таомларига ишлатилиши лозим бўлган гўшт махсулотларини ушбу МТТда ошпази бўлиб ишловчи Ё.Шерматовага турли хил важларни айтиб уни алдаб унга таомномада кўрсатилганидан кам миқдорда гўшт махсулотларини топшириб уни ишончига кириб камомат бўлган гўшт махсулотларини ўрнини қопламасдан ишлаб келганлиги аниқланган. Шундан сўнг ушбу холат юзасидан Бекобод тумани МТБ томонидан текширув ўтказилган бўлиб, ушбу текширув натижасига кўра С.А. МТТнинг хўжалик мудираси лавозимида ишлаб келиб 2021 йилнинг январь-май ойлари давомида жами бўлиб 250 кг гўшт махсулотларини ўзининг шахсий эхтиёжига ишлатиб юбориб, ушбу камомат гўшт махсултларини ўринини қопламасдан келаётганлиги аниқланган. Хозирда мазкур холат юзасидан А.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.
#Бекобод_тумани

Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул тарқатиш давом этмоқда.

📍Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

⚡️⚡️Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга белгиланган пул маблағларини тарқатиш ишлари давом этмоқда.

🔹Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

💥Бекобод тумани ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 24 декабрь кунидаги "Бекобод тумани ҳудудида “Янги 2022 йил” байрамини ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этишга жалб қилинадиган туман йиғма командаларини шай холатга келтириш тўғрисида"ги 8-сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида, туман механизация ишлари йиғма командалари "Йиғин сигнали" бўйича саф кўриги ўтказилди.

🚒Мазкур тадбирда жами 17 та махсус техника ва 106 нафар ишчи-ходимлар иштирок этди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#ташаббус

📍Вилоят ҳокими томонидан белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида аҳолига арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари тарқатиш мақсадида, "Истиқлол" маҳалласида ташкил этилган "Элга хизмат" ярмаркаида туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан 250 килолик буқа сўйилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Bekobod_tumani

Prezidentimizning aholiga bayram sovgʻalari yetkazilmoqda

🛍Bekobod tumani DSI boshligʻi 4-sektor rahbari J.Alimov boshchiligida Prezidentimizning "Aholining kam ta’minlangan qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida»gi qaroriga asosan bugun Bekobod tumanida "Temir daftar" roʻyxatida boʻlgan oilalarga, 18 yoshga toʻlmagan farzandlari bor boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi yoki nafaqasini oluvchi oilalarga, 18 yoshgacha bolalar uchun nogironlik nafaqasini oluvchi oilalarga 800 ming soʻm miqdorida bir martalik moddiy yordam pullari hamda Yangi yil sovgʻalari tarqatildi.

✍️Bekobod tumani Davlat soliq inspeksiyasi
👉@soliq_bekobod_t