Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.68K subscribers
22.3K photos
2.57K videos
125 files
6.92K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Ифтихор

🎖Бекобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40 сонли умумтаълим мактабининг 3 синф ўқувчиси Д.Олимов спортнинг "Таэкwондо" ИТФ тури бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида фахрли lll ўринни эгаллади.
#Бекобод_тумани
#Китобхон_ҳафталиги
#Маънавият_сарчашмаси

💠 Бекобод тумани Ахборот-кутубхона марказида "Китобхонлик хафталиги" доирасида 55 сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Уйла, изла, топ" номли интеллектуал уйин ўтказилди.

🔮 Шунингдек, интеллектуал ўйин сўнгида фаол қатнашган ўқувчилар Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан иақдирландилар.
#Бекобод_тумани

#ЁШЛАР_СИЁСАТИ_АМАЛДА

🎗Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида" ги Фармони ижросини таъмилаш мақсадида "Найман" маҳалласида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича маҳалла ходимлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, кўчабошилар, спортчилар ва бошқа кўнгиллилар бириктирилган.

🔹44- мактабда ташкил этилган "шашка" ва "шахмат"тўгараклари иштирокчилари ҳам кўплаб совринларни қўлга киритмоқдалар.

🥇Жумладан куни кеча ёшларимиздан - Р.Суюнбоева, Ш.Мавлонов, А.Абдубаширов ва Г.Мавлановалар спортнинг "шашка" тури бўйича вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌸 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸 Қадрдонлар Жума муборак!

🌸 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌸 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
🌸 ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌙 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

🤲 Авф этилмаган БАНДА;
🤲 Қабул бўлмаган ДУО;
🤲 Даф бўлмаган БАЛО;
🤲 Шифо топмаган ХАСТА;
🤲 Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
🤲 "АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

💐🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙💐

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
"Бекобод ҳаёти" телеграм канали орқали Бекобод тумани Боғишамол маҳалласига қарашли Пахтакор, Зиёли ва Боғча кўчалари кесишмасида ўтувчи пиёдалар ўтиш йўлакчасига светофор йўқлиги айтилмоқда. номли видео мурожаат юзасидан расмий муносабат:

Бекобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълум қиладики, "Боғишамол" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р20 "Қорасув -Бўка -Бекобод" автомабиль йўлидаги пиёдалар ўтиш йўлига фуқаро томонидан светофор ўрнатиб берилиши сўралган.
Ушбу автомабиль йўли Бекобод ТЙФУКси тасарруфидаги давлат аҳамиятидаги 1-тоифага эга 4р20 "Қорасув -Бўка -Бекобод" автомобиль йўли 82 кмда светофор қурилмаси ўрнатиш кўрсатилrан жой амалдаги "Йўл ҳаракатини бошқариш воситалари ва улардан фойдаланиш қоидалари " ГОСТ 23457-86-сонли давлат стандартининг 4.14 -бандида кўрсатилган шартларини бажарилаётганлигини аниқлаш мақсадида, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракат жадаллиги 8 соатлик 3 иш кунида ҳисобланади ва светафор ўрнатиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмас деб топилади. Ҳозирги кунда ушбу мурожаатда кўрсатилган жой аҳоли яшаш пункти бўлиб, пиёдалар ўтиш жойи ётиқ чизиқлари мавжуд ва керакли йўл белгилари билан жиҳозланган.

✍🏻Бекобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
"Бекобод ҳаёти" телеграм канали орқали
Iltimos DVZ-1,2-Bo‘lim "Yangi bozor"MFY da piyodalar yo‘lakchasi o‘chib ketgan mutasaddilardan iltimos shu joyni zebra chiziqlarini bo‘yab qo‘yishsin.maktab o‘quvchilari mahalla aholisi shu erdan juda ko‘p o‘tishadi. номли мурожаатга расмий муносабат:

"Янгибозор" МФЙ ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойини белгилаш фуқоролар томонидан сўралган.

Сўралган жой Бекобод ТЙФУКси тасарруфидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К762 ж "Янгибозор қишлоғига шаҳобча" автомабиль йўлининг 3 км бўлиб,
пиёдалар ўтиш жойини белгилаш корхонага ажратилган лимит доирасида 2021 йилнинг II чоракда амалга оширилишини маълум қиламиз.

✍🏻Бекобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
#тайинлов

Таниқли тележурналист вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида таниқли тележурналист Хамза Жумаев иш бошлади. У бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига ҳам раҳбарлик қилади.

Х. Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келаётган ижодкор ўзининг ўнлаб долзарб телелойиҳалари билан шуҳрат топган.

Ҳамкасбимизга мазкур масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилаймиз.
#Бекобод_тумани


🔹Бугун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бекобод туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🔸Йиғилишда вояга етмаган фарзандларига таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳамда вояга етмаган фарзандлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйган жами 5 нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

♦️Йиғилишда вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандларининг таълим-тарбияси билан етарли даражада шуғулланмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жавогарликка тортиш юзасидан комиссия қарорлари қабул қилинди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиб берилмаган – президент хотин-қизлар муаммолари ҳақида

«Халқимизнинг қарийб ярмини, яъни 17 миллионга яқин аҳолини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Лекин барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера оляпмизми? Афсуски, йўқ.

Ўтган икки йилда 116 мингга яқин аёллар ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган. Қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмас. Масалан, мамлакатимизда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар, аёлларга хос касалликлардан вафот этмоқда»,
— деди президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда.
Етим қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт тўловини ҳокимият ва олийгоҳлар тўлаб беради

📍http://uza.uz/posts/244963

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг