Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.3K photos
2.75K videos
125 files
7.51K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Спорт

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани Истиқлол маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Bekobod_tumani

#Konferentsiya

Bekobod tumani Zafar shaharchasida O'zbekiston Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limining navbatdan tashqari yig'ilishi bo'lib o'tdi.

Unda Assotsiatsiyaning Toshkent viloyati bosh treneri, bosh hakami va trenerlari ishtirok etdilar.

Tashkil etilgan konferentsiyada Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limida 2020 yil davomida amalga oshirilgan ishlar va kuzatilgan xato, kamchiliklar tahlil qilindi hamda o'tkazilishi kutilayotgan musobaqalarga puxta tayyorgarlik ko'rish masalasi ko'tarildi.

Shu o'rinda konferentsiya yakunida, 2020 yilda nufuzli musobaqalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan va mazkur sport turining rivojlanishiga o'zining hissasini qo'shgan murabbiylarga "Faxriy murabbiy" ko'krak nishonlari topshirildi.

Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
#Билдириш

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?

Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.

@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.

Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.

Мазкур лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани "Назарвой" маҳалласида жойлашган 9- умумтаълим мактабида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролари диққатига!

Россия Федерациясининг Иркутск вилоятида қуйидаги йўналишлар бўйича фуқаролар ишга таклиф этилади.

Экскаватор ҳайдовчиси (ЭШ 6/45, 20/90, 15/100, 15/90, 11/75, 11/70, 10/70, 10/60, Komatsu PC-400, ЭКГ 5А)
– ишчилар сони – 80 нафар;
– иш ҳақи 75-120 минг рубль атрофида.

Электрослесарь
– ишчилар сони – 40 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Юк машинаси ҳайдовчиси (водитель погрузчика)
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Кран бошқарувчиси (крановщик)
– ишчилар сони – 10 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Кран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного)
– ишчилар сони – 10 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Слесарь
– ишчилар сони – 40 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Бульдозер ҳайдовчиси (SHANTUI SD-16, SD-32, SD-42, KOMATSU D-63, D-155, D-335, D-355, D-275, D-375)
– ишчилар сони – 60 нафар;
– иш ҳақи 70-110 минг рубль атрофида.

Машинист драги (драги с емкостью черпака 250, 380 л)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Драгер (драги с емкостью черпака 250, 380 л)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 95-110 минг рубль атрофида.

Машинист котла (драга)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Юк машинаси ҳайдовчиси (БелАЗ 7540, 7522, 7548, 7547)
– ишчилар сони – 30 нафар;
– иш ҳақи 75-90 минг рубль атрофида.

Насос ўрнатиш машинаси бошқарувчиси
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-85 минг рубль атрофида.

Автомобиль ҳайдовчиси
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Токарь (токарно-винторезные станки 16к-20, 16К-25, 16Д25, 16К-40, 16Е16К, S10MS, S11MS, CU-800, 1M-63H, 1K625, труборезный 9М-14, станокТТ.1637Ф 101 С5(1М63)
– ишчилар сони – 20 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Ёқилғи ускуналари таъмирловчиси (слесарь по ремонту топливной аппаратуры)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Агрегатлар таъмирловчи
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 65-80 минг рубль атрофида.

Бурғилаш ускунаси бошқарувчиси (машинист буровой установки)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 70-90 минг рубль атрофида.

Моторист промывочного прибора (ГГМ-3, ГГМ-5, ПКО-100, ПБО-100)
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 60-75 минг рубль атрофида.

Ошпаз
– ишчилар сони – 15 нафар;
– иш ҳақи 55-70 минг рубль атрофида.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

20 ёшдан 50 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
рус тилини бошланғич даражада билиши;
шимол иқлим шароитларида ишлашга тайёр бўлиши;
касб бўйича мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжатларга ва иш тажрибасига эга бўлиши.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 55 900-33-10;
Фарғона – 73 244-56-69;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз

🎼Бекобод туманида Маданият бўлими томонидан 2020 йил 4-декабрдан 2021 йил 19 январь кунига қадар ёшларни ўзлари қизиққан йўналишларда тўгаракларга қамраб олиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тарғибот – ташвиқот ишлари ўтказилди.

📈Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, тарғибот-ташвиқот ишларининг натижасида Маданият бўлимида мавжуд тўгаракларга 111 нафар вояга етмаган ўсмир - ёшлар жалб қилинди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Халқим_билан_бирга

Бугунги кунда фуқароларни тинглаш, уларни оғирини енгил қилиш, айниқса, ижтимоий муҳофазага мухтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

Хусусан, Бекобод туманида "темир дафтар" рўйхатида турган оилалар аъзолари ва тумандаги меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъмилаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Бекобод тумани касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан бугун бир қанча хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёзганларимизни юқоридаги видеолавҳада кўришингиз мумкин

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

"Спорт—соғлик гарови" деб, бежизга айтишмайди.
Шунингдек, айни пайтда, аҳоли ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни спортга ошно қилиб тарбиялаш мақсадида бугун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бекобод тумани “Гулистон” маҳалласида Wоrkout (кўча фитнеси) бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉🏼h ttps:\\t.me\Bekobodtumanihokimligi