Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.3K photos
2.75K videos
125 files
7.51K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
❗️👇👇👇❗️
БЕПУЛ ЮРИДИК МАСЛАҲАТ ОЛИНГ.

1) Алимент масаласи
2) Меҳнат низолари
3) Бола пули олиш (Ижтимоий нафақалар)
4) Тадбиркорлик фаолияти
5) Оилавий муносабатлар
6) Ажрим
7) Кредит

Юқоридаги ва бошқа ҳуқуқий масалаларда ўзингизни қизиқтирган саволларингизга қуйидаги каналга уланиб “Савол юбориш боти” орқали маслаҳат олишингиз мумкин. Карантин шароитида кўпчиликни адвокатга ҳам тўлашга маблағи йўқ шу сабабли кўпчиликни фикрини ва илтимосларини инобатга олиб бир нечта юристлар жамоаси бирлашиб фуқароларга бепул маслаҳат ботини ташкил қилдик.

САВОЛ ЮБОРИШ
👇
👇
👇
@Yurist_Blogerr
❗️2021 йилда иш стажи ва ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади

Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровнинг маълум қилишича, 2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари, ҳокимликлар фаолиятини такомиллатиришга алоҳида эътибор қаратилади. “Электрон қарор” ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базасини юритилади.
FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: 11.01.2021 yil, Toshkent vaqti bilan 00:38 da (10.01.2021 yil, Grinvich bo'yicha 19:38 da) Qirg'izistonda zilzila sodir bo'ldi. Zilzila koordinatalari: 41,09 gradus shimoliy kenglik; 73,55 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=4,4. Chuqurlik 20 km. Zilzila episentridan Toshkentgacha masofa 363 km janubiy-sharqiy yo'nalish bo'yicha.
Zilzila O'zbekiston hududida:
Namangan : 158 km, 2 ball.
Andijon : 107 km, 2 ball.
Farg'ona : 168 km, 2 ball.
--------------
Республиканский Центр Сейсмопрогностического Мониторинга МЧС сообщает: 11.01.2021 г. в 00:38 по Ташкентскому времени (10.01.2021 г. в 19:38 по Гринвичу) в Кыргызстане произошло землетрясение. Координаты: 41,09 градуса северной широты; 73,55 градуса восточной долготы. Магнитуда М=4,4. Глубина 20 км. Расстояние от эпицентра до Ташкента 363 км в юго-восточном направлении.
Сила подземных толчков на территории Узбекистана:
Наманган : 158 км, 2 балл.
Андижан : 107 км, 2 балл.
Фергана : 168 км, 2 балл.
--------------
Batafsil ma'lumot uchun:
https://rcsm.fvv.uz/
--------------
Kanalimizga qo'shiling:
https://t.me/joinchat/AAAAAEmVUN9featEd1PJCQ
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси

📖📖📖

▫️ Бекобод тумани Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан аҳоли ўртасида китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида туман ИИБ да "Сархадларимиз мустҳкам, кунглимиз хотиржам" номли давра суҳбати ва китоб кургазмаси ташкил килинди.
🔰 Шунингдек, амалдаги ишларнинг яна бир бор қувонишга, эътироф этишга муносиб томони шундаки, ҳозирда туманда фаолият юритаётган кўплаб корхона ва ташкилотларда ҳам кучма кутубхоналар ташкил килинаётганлигидир.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША!”

⚡️ Бекобод туман маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан 9226 ҳарбий қисмда "Ватан ҳимояси муқаддас бурч" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🔸 Айтиш жоизки, давра суҳбати кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ташкил этилди.

🔹 Суҳбатда 57 нафар ёшлар иштирок этиб, тадбир ташкилотчилари билан эркин фикр алмашишди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз

Мурожаат ва ижро

🔹 Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Г. Камолова, Ж.Бердиқулов, ҳамда “Қўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи Д. Маматқулов, М. Қоплонованинг мурожаатларига асосан Бекобод тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан субсидиялар ажратилиб иссиқхоналар қуриб берилган.
⚡️ Қувонарли томони, мазкур ёшларимиз эндиликда ўз ўзини банд қилиб, шахсий томорқаларида деҳқончилик фаолиятларини бошлаб юборишди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
O‘zbekistonda aholini sinov tariqasida ro‘yxatga olish 2023-yilda bo‘lib o‘tadi
Aholini ro‘yxatga olish 2021-yil 1—25-noyabrda sinov tariqasida Andijon viloyati Xo‘jaobod tumani, Toshkent viloyati Yuqori Chirchiq tumani, Xiva shahri hamda Toshkent shahri Yashnobod tumanlarida bo‘lib o‘tadi.
Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom 11-noyabr kuni hukumat tomonidan tasdiqlangan. Hujjatga ko‘ra, aholini to‘liq ro‘yxatga olish 2021-yildan 2023-yilga ko‘chirilgan.
1—25-noyabr kunlari esa u quyidagi tartibda o‘tkaziladi:
1—5-noyabrda aholi internet tarmog‘i orqali ro‘yxatga olinadi;
6—10-noyabrda internet orqali ro‘yxatga olingan respondentlar va ularning uy manzillari ro‘yxati shakllantiriladi;
11—22-noyabrda aholini ro‘yxatga olish varag‘i shakllari asosida uyma-uy yurib aholi ro‘yxatga olinadi;
23—25-noyabrda har bir uchastkadagi uy-joy manzillarining 10 foizi tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida o‘rganiladi.
Davlat statistika qo‘mitasi aholini ro‘yxatga olishni 2023-yilga ko‘chirish qarori respublikada mustaqillik yillarida aholini ro‘yxatga olish tadbiri ilk bor o‘tkazilayotganligi inobatga olingan holda, shuningdek, tadbirga puxta tayyorgarlik ko‘rish va uni sifatli o‘tkazish maqsadida qabul qilinganini bildirgan.
Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston Prezidentining 2019-yil 5-fevraldagi farmonida 2022-yilda aholini ro‘yxatga olish o‘tkazilishi belgilangan edi. 2020-yil 16-martda “Aholini ro‘yxatga olish to‘g‘risida”gi qonun qabul qilingan. Shavkat Mirziyoyev iyun oyida milliy statistika sohasini takomillashtirish chora-tadbirlari bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazgan va O‘zbekistonda mustaqillik yillarida mamlakatda aholini ro‘yxatga olish o‘tkazilmaganini ta’kidlangandi.


Bekobod tumani statistika bo'limi
ТИЛИМИЗ ~ ҒУРУРИМИЗ

Бекобод тумани маънавият ва маърифат бўлинмаси халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 40- мактабда "Тилимиз ~ ғуруримиз" мавзусида она тили ва адабиёт ўқитувчилари учун семинар ўтказдилар. Семинар давомида мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокида "Зумрад ва Қиммат" эртаги саҳналаштирилиб, семинар иштирокчиларига намойиш этилди. Йиғилишда 37 нафар иштирокчи қатнашди.

Маънавият ва маърифат маркази Бекобод туман бўлинмаси
АҲОЛИ ТУРАР ЖОЙЛАРИДА ЁНҒИННИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА МЕЪЁР ҚОИДА ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!

Ҳозирги кунда туманимизда янги қурилаётган корхоналар, кўп қаватли Давлат хизмат уйлари, савдо мажмуалари, муассасалар ва замонавий типдаги бино-иншоотларни қуришга эътибор берилмоқда. Айниқса турар-жой бинолари қурилишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш жоизки, томорқали ҳовлилардаги турар-жой биноларини қуришда қурилиш меъёр ва қоидаларига зид бўлган камчиликларга йўл қўйилиши сабабли содир бўлган ёнғинлар бир уйдан иккинчи уйга ўтиб, зарар миқдори кўпайиш ҳолларини келтириб чиқарилмоқда.

2020 йилнинг 12 ойи давомида туманимиз ҳудудида 55 та ёнғин содир бўлиб, асосий ёнғинларнинг 80% аҳоли яшаш уйларига тўғри келади. Афсуски, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳоллар, яъни ёнғиннинг бир уйдан бошқаларига хам ўтиб кетиш ҳолатлари вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам учраб турибди. Бунга кўпгина мисоллар келтириш мумкин ва бу ерда бир нарсани айтиб ўтиш лозимки, бундай кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларнинг келиб чиқишига асосий сабаб, уйлар орасида ёнғинга қарши оралиқлар ва ёнғинга қарши деворлар бўлмаганлигидир. Ёнғинга қарши девор 2.5 соатгача оловга чидамли даражада бўлиши ва қўшни томорқали ҳовли биноларининг том қисмидан ва туташ деворларидан 60 сантиметр баланд бўлиши лозим.
Кўнгилсиз ҳолларнинг олдини олиш учун кўрсатилган қурилиш меъёр ва ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига мунтазам риоя қилишимиз керак бўлади. Шундагина биз ёнғинларни олдини олишга қисман бўлсада ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Сизни Қурилишда ёнғин хавфсизлиғи қоидаларига риоя этишингизни сўрайди.
#Бекобод_тумани
#Спорт

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани Молия бўлими ходимлари ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#БЕКОБОД_ТУМАНИ

#Халқим_билан_бирга

#Сайёр_қабул

❇️ Халқни тинглаш, уларнинг оғирини енгил қилиш, том маънода бирламчи ва устувор вазифадир.

🔹 Шунингдек, Президентимизнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси доирасида Бекобод тумани ҳокими Ф. Худойбердиев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказиш давомида Мурожаатномада айтилган фикрларни халқчил тарзда фуқароларга таъкидлаб ўтдилар.

▫️Хусусан, сайёр қабул “Олтин водий” маҳалласида жойлашган 12- умумтаълим мактабида туман сектор раҳбарлари ва корхона ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.

▪️ Ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари мутасаддилар томонидан тингланиб жойнинг ўзида ҳал этилди, айрим мурожаатларнинг эса маълум муддатда ижобий ҳал қилиниши режага киритилди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_дастури_амалда

“Workout” спорт майдончалари сектор раҳбарлари назоратида

▫️ Бекобод туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизмини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 33-бандини ижроси юзасидан маҳаллаларда аҳолини спорт билан шуғулланиши учун “Workout” спорт майдончалари туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этилиб келинмоқда.

▪️ Хусусан, туман сектор раҳбарлари маҳаллаларда қурилаётган мазкур спорт майдончаларини кўздан кечириб, назоратдан ўтказдилар.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

#Ёшлар_келажагимиз


▫️ Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида жойлашган 11- сонли умумтаълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 9226 ҳарбий қисм хизматчилари билан билан биргаликда тадбир ташкил қилинди.

🔹 Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, меҳнат фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

🔸 Шунингдек, тадбирда спортчи ёшларимизнинг чиқишлари ҳамда гўзал куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ ва юқори кайфият бахш этди.


✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔹Бекобод тумани “Олтин водий” маҳалласида жойлашган 12- сонли умумтаълим мактабида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман сектор раҳбарлари ва корхона ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

▫️ Учрашувда ёшлар туман раҳбарларига ўзининг таклиф ва муаммоларини билдириб ўтди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати