Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
23.7K photos
2.68K videos
125 files
7.3K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Эълон

Аукционда Тошкент вилоятидан 477 та ер участкаси савдода турибди

▪️ Янгийўл тумани 79 та (кўриш)
▪️ Пискент тумани 68 та (кўриш)
▪️ Оҳангарон тумани 39 та (кўриш)
▪️ Чиноз тумани 35 та (кўриш)
▪️ Зангиота тумани 32 та (кўриш)
▪️ Оққўрғон тумани 30 та (кўриш)
▪️ Бекобод тумани 29 та (кўриш)
▪️ Қуйи Чирчиқ тумани 29 та (кўриш)
▪️ Нурафшон шаҳри 24 та (кўриш)
▪️ Бўка тумани 22 та (кўриш)
▪️ Паркент тумани 20 та (кўриш)
▪️ Ўртачирчиқ тумани 14 та (кўриш)
▪️ Бўстонлиқ тумани 11 та (кўриш)
▪️ Олмалиқ шаҳри 9 та (кўриш)
▪️ Юқори Чирчиқ тумани 9 та (кўриш)
▪️ Оҳангарон шаҳри 5 та (кўриш)
▪️ Чирчиқ шаҳри 5 та (кўриш)
▪️ Ангрен шаҳри 4 та (кўриш)
▪️ Бекобод шаҳри 4 та (кўриш)
▪️ Тошкент тумани 4 та (кўриш)
▪️ Янгийўл шаҳри 3 та (кўриш)
▪️ Қибрай тумани 2 та (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда вилоятимиз ёшлари диққатга!

📆Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликдa “Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофазаси куни” га бағишлаб “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида Бўстонлиқ ва Ўрта Чирчиқ туманида экологик акция ташкил этилади.

📌Унда ҳудудлардан 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

👍Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

☎️Қўшимча маълумот учун тел: (71) 232-80-24

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

#Ғалла

Хирмонларинг юксалаверсин Бекободим!

📍Айни дамда Бекобод туманида ғалла ўрими авжида бугунги репортажимизни Янги ҳаёт маҳалласидаги АПК Бекобод унитар корхонасига қарашли ғалла майдонидан олиб бормоқдамиз.

Батафсил лавҳада томоша қилишингиз мумкин👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Инфографика:

💰 Ўзбекистон иқтисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

✍️ Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

💼 Инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари

📄 2020 йил учун хусусийлаштириш дастури

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Sizdan Telegram канали орқали “Тошкент вилояти Бекабод тумани Зафар тумани Файзулла Хўжаев маҳалласи 25-уйда яшовчи кам таъминлаган оила кўмакка муҳтож. Хусусан, уйни таъмирлаш учун маблағ зарур...” дея чиқарилган постга Бекобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати:
Фуқаро Сидиқов Икром Қурбоналиевич Ўзбекистон маҳалласи Файзулла Хўжаев кўчасида яшайди.
Унинг оилавий шароити оғир, оила аъзолари тўрт нафардан иборат, қарамоғидан икки нафар фарзанди бор. Ўзи ва турмуш ўртоғи доимий иш жойига эга эмас. Бекобод туман ҳокимлиги, 3-сектор ва Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида 2020 йил пандемия даври бошлангандан буён доимий озиқ-овқат махсулотлари бериб келинган, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан уй-жойлари таъмирлаб берилган. Нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилган. Бекобод туман хокимлиги, 3-сектор, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида 2021 йил 16 март куни озиқ-овқат маҳсулотлари, 2021 йил 20 март куни субсидия орқали 0,01 сотихли иссиқхона ҳам қуриб берилган ҳамда доимий ёрам кўрсатилиб келинмоқда.
#Бекобод_тумани
#Спорт
#Туман_очиқ_биринчилик_мусобақаси

🤼 Бекобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 58- сонли умумтаълим мактабида спортнинг "Таэквондо" ITF тури бўйича Бекобод тумани очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

🎗 Мусобақада Тошкент, Бекобод шаҳри ва Оққўрғон, Бекобод туман спорчилари ўзаро беллашиб куч синашдилар.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пилла етиштириш мавсуми давом этмоқда
#5june #uzbekiston24
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўлими томонидан Бекобод тумани мактаблари ўқитувчилари учун Kundalik.com платформасида ишлаш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда кўплаб соҳаларда ахборот технологиялари муваффақиятли қўлланмоқда. Бекобод туман ХТБга қарашли жами 60 та умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, 2020-2021 ўқув йилида 11 та умумий ўрта таълим мактаб электрон Kundalik тизимида рўйхатдан ўтган эди, 2021-2022 ўқув йилида 49 та умумий ўрта таълим мактаб, тумандаги жами барча умумий ўрта таълим мактаблари Kundalik.com платформасига ўтишди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси АКТ бўлими, туман бўлими ходимлари ҳамда тумандаги Kundalik.com платформаси жорий этилган умумтаълим мактабларининг педагог ходимлари қатнашишди. Амалий семинар давомида йиғилганларга Kundalik.com платформасида ўқув жараёнини ташкил этиш, электрон журнал юритиш ва платформани жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тушунчалар берилди.

Электрон кундалик ёрдамида ота-оналар ишдан чалғимаган ҳолда масофадан туриб фарзандларини барча баҳоларидан, мактаб ҳаётидан хабардор бўлиши, синф раҳбари ва бошқа ўқитувчилар билан доимий алоқада бўлиб, болада ўқув жараёни билан боғлиқ қийинчиликларни ўз вақтида енгишга ёрдам бериши мумкин.

Аввалгидек, мактаблар учун бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган қоғоз муқобилидан фарқли ўлароқ, ўқитувчилар учун электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Кўп йиллар давомида электрон журнал ва кундалик қўлланилаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчилар унинг ёрдами билан ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

📍Тошкент вилояти ХТБ

@talimda
#Ғалла

📍Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Бекобод туманида ҳам ғалла ўрими бошланди. Шу қаторда "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ғалла майдонларида ҳам ғалла ўрими бошланди.
🌾Бугунги кунда АПК Бекобод кластерида ҳамда "Азаматжон Маҳлиё" фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим бошланди.
🗻Барча деҳқонларимизнинг хирмонлари юксалсин ғалла бошоқларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишларида, давлат режасини ортиғи билан бажаришларини тилаб қоламиз.

⚡️Хирмонингизга барака берсин, азиз деҳқонлар!

✍️Бекобод тумани "Дўстлик" МФЙ ахборот хизмати.