Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
23.7K photos
2.68K videos
125 files
7.3K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_масаласи_кун_мавзуси

▫️Бекобод тумани "Қуштамғали" МФЙда жойлашган 53 - сонли умумтаълим мактабида "Кексалар маслаҳати" гуруҳи иштирокида ёшлар ўртасида "Биз бор жойда жиноятга ўрин йуқ!" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда кексалар маслаҳати гуруҳи раиси Б.Сайдинов ёшларга ва тадбир иштирокчиларига "Бир болага етти қўшни ота-она" мақоли бекорга айтилмаганини, фарзанд тарбиясида катталарнинг ўрни ҳақида гапириб утди.
🔹 Шунингдек, тадбирдан сўнг ёшларимизни бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида ёшлар ва кексалар ўртасида "Шахмат" спорт тури бўйича мусобоқа ўтказилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
#Кун_тарихи

🗓 14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан

“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.

Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси

“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони
TBC Bank томонидан онлайн кредит (микроқарз) берилиши тўлиқ йўлга қўйилибди.

Бунинг учун сиз аввал банкнинг мобил иловасини юклаб олиб, банк картаси учун буюртма бершингиз керак.
Картани олганингиздан кейин мобил илова орқали онлайн кредит олиш имкони мавжуд бўлади.

Кредит
• энг кўп миқдори – 20 млн.сўмгача;
• муддати – 36 ойгача;
• фоизи – мобил иловада автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади;
кредит қайтариш санаси – мустақил танланади.
Ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, TBC Bank 2020 йилнинг апрель ойида ўз фаолиятини бошлаш учун Марказий банкдан лицензия олган эди.
Forwarded from БЕКЗОД ОТАБЕКОВ РУСТАМОВИЧ
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси “Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари” танловини эълон қилади.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалар қабул қилинади:

- Сув тежовчи технологияларни қишлоқ хўжалигида ишлатиш;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ечимлар;
- Самарадорлиги юқори бўлган ўғитли маҳсулотлардан фойдаланиш;
- Иссиқхона фаолиятини ташкил этишнинг инновацион усуллари;
- Боғдорчилик, полизчилик йўналишидаги сўнгги технологиялар;
- Янги авлод кўчатларини етиштириш, кўпайтириш ва экиш;
- Қишлоқ хўжалигига оид бошқа йўналишлар.

❗️ Танлов шартлари:
- Лойиҳа муаллифи 40 ёшдан ошмаган бўлиши;
- Имтиёзли шартларда ер майдонига эга бўлиши;
- 1 та иштирокчи 1 та лойиҳа билан иштирок этиши мумкин.

📆 Танлов бўйича лойиҳалар жорий йилнинг 8 март санасига қадар қабул қилинади. Келиб тушган лойиҳалар экспертлар томонидан баҳоланади ва танлаб олинади.

💰 Танлов доирасида ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сщмгача пул маблағлари ажратилади.

Келиб тушган лойиҳалар ҳар ҳафта экспертлар томонидан баҳоланади ва энг яхши 25 таси танлаб олинади. Танлов якуни бўйича энг яхши 100 та лойиҳа танлаб олинади.

Лойиҳаларнинг республиканинг 13 та ҳудуди (Тошкент шаҳридан ташқари) кесимида қамровига алоҳида эътибор қаратилади.

📌 Tanlovda ishtirok etish uchun.

__________________
Бизнинг расмий саҳифаларимиз|Мы в социальных сетях👇

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali_bizneslar

Biznes reja: Бройлер товук боқиш бизнеси

Broyler tovuq boqish biznesi
Ayni yangi yilga savdosi zo'r bo'ladi.
40 kunda tayyor bo'ladi.

TADBIRKOR PRODUCTION
kanalga azo boling👇👇
https://t.me/joinchat/VyWb87yb4WS8fBiV
БеХабарлар телеграм каналида
ТАДБИРКОР КӮЧАГА ҲАЙДАЛМОҚДА эътирозлий мақолага Бекобод тумани ҳокимлигининг расмий муросабати:

Мақолада
келтириб ўтилган ушбу ер майдони Бекобод тумани ҳокимининг 08.09.2018 йилдаги 1860-сонли қарори билан “Қора қўйли” маҳалласи ҳудудидан 0,03 гектар ер майдони фуқаро З.Ж.Жаббарқуловга “Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” қурилиши учун ажратилган Фуқаро З.Ж.Жаббарқулов туман ҳокимлиги билан ўзаро келишилган холда фуқаро Марахимова Қундузхоннинг оилавий шароитини инобатга олиб, туман ҳокимининг 2019 йил 6 сентябрдаги 181ф-сонли фармойишига асосан фуқаро Марахимова Қундузхонга З.Ж.Жаббарқуловга ажратилган ернинг бир қисмига енгил конструкцияли “Суғурта” шахобчаси ўрнатишга 1 (бир) йил муддатга рухсат берилган. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасидан фуқаро Қ.Марахимова хабардор бўлган.
Шунингдек, белгиланган муддат якунига етгандан сўнг фуқаро Марахимова Қундузхонга З.Ж.Жаббарқуловга ажратилган ер майдонига ўрнатилган енгил конструкцияли “Суғурта” шахобчасини бошқа жойга кўчириш учун ер майдони таклиф қилинган. Ўз вақтида енгил конструкцияли “Суғурта” шахобчасини бошқа жойга кўчирмаганлиги учун туман ҳокимлиги томонидан ёзма ҳамда оғзаки огоҳлантиришлар берилган.
Огоҳлантиришларга қарамасдан фуқаро Марахимова Қундузхон томонидан ўрнатилган енгил конструкцияли “Суғурта” шахобчаси бошқа жойга кўчирламаганлиги сабабли тадбиркор З.Ж.Жаббарқулов томонидан “Суғурта” шахобчасини бошқа жойга кўчирилган.
Тошкент вилоятида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкалари савдога чиқарилди. Имкониятдан фойдаланинг ва сотиб олинг.

1. Олмалиқ шаҳридан 26,6 млн.сўмдан (кўриш)
2. Нурафшон шаҳридан 119,5 млн.сўмдан (кўриш)
3. Янгийўл шаҳридан 22,6 млн.сўмдан (кўриш)
4. Тошкент туманидан 11,3 млн.сўмдан (кўриш)
5. Ангрен шаҳридан 55,9 млн.сўмдан (кўриш)
6. Чирчиқ шаҳридан 55,2 млн.сўмдан (кўриш)
7. Бекобод шаҳридан 44,9 млн.сўмдан (кўриш)
8. Оққўрғон туманидан 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
9. Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
10. Бўка туманидан 6,6 млн.сўмдан (кўриш)
11. Бўстонлиқ туманидан 5,2 млн.сўмдан (кўриш)
12. Бекобод туманидан 5,9 млн.сўмдан (кўриш)
13. Зангиота тумани дан 16,2 млн.сўмдан (кўриш)
14. Қибрай туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
15. Паркент туманидан 16,9 млн.сўмдан (кўриш)
16. Пискент туманидан 86,5 млн.сўмдан (кўриш)
17. Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
18. Ўртачирчиқ туманидан 36,5 млн.сўмдан (кўриш)
19. Чиноз туманидан 190,7 млн.сўмдан (кўриш)
20. Юқоричирчиқ туманидан 29,8 млн.сўмдан (кўриш)
21. Янгийўл туманидан 7,2 млн.сўмдан (кўриш)
22. Оҳангарон шаҳри 106,5 млн.сўмдан (кўриш)
#elon

Bekobod tumani “Dalvarzin” hududida joylashgan kasb-hunar kollejida Rossiya Federatsiyasiga 2 ta yo‘nalish (qishloq xo‘jaligi va qurilish sohalari) bo‘yicha ishga qabul qilish yuzasidan 18-30 yoshgacha bo'lgan fuqarolar tanlovi tashkil etiladi.

Suhbat ertaga, ya’ni 16-fevral kuni soat ertalab 08:00dan boshlanadi.

📌Mo‘ljal Bekobod tuman hokimligi binosi.

Kanalga ulanish:
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Kirillda o‘qish | Facebook |Instagram
#Бекобод_тумани
#Обод_қишлоқ_дастури_доирасида

📍Туманда кўчаларни таъмирлаш, шағаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бекобод тумани "Пахтакор" ҳудудида 23 километр таъмирталаб йўллар мавжуд бўлиб, ҳозирда "Чегарачилар" кўчасининг 3,2 километри шағаллаштирилди.

〽️Шағаллаштириш туман ҳокимлиги, Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ФВБ ва фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан амалга оширилмоқда.

👉 @Bekobodtumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси


⚡️ "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбирлари" дастурининг 41-банди доирасида Бекобод тумани Ахборот-кутубхона марказига сара адабиётлар олиб келинди.

📖 Комилликнинг туб моҳияти ва замирида китоб-мутолаа ётади.
Ҳозирда туманимиз кутубхонасига етиб келган китоблар карвони ҳам кутубхона фондини бойитиб, туман аҳолисига маърифат ва зиё улашишда, айниқса ёшларимизни китобга ошно, маънан етук баркамол шахслар этиб тарбиялаш йўлида муносиб хизмат қилади, дейишимиз мумкин.

👉 @Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Ватанпарвар_ойлиги

⚡️ Бекобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли умумтаълим мактабида "Ватаннинг тинчлиги бизнинг бахтимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

✔️ Тадбир кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ташкил этилиб, унда ўқувчи ёшлар ўртасида турли спорт ўйинлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.

🔹 Тадбир сўнгида давра суҳбатига навбат берилиб, унда ўқувчилар ҳарбий хизматчилардан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
#Bekobod_tumani
#Yoshlar_kelajagimiz
#Sport

▫️O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Bekobod tuman Kengashi va 9226 harbiy qism "Saryuz" chegara posti hamkorligida yoshlar yetakchilari va askarlar o'rtasida sportning "Voleybol" turi bo'yicha o'rtoqlik uchrashuvi o'tkazildi.

🏆 Musobaqa yakunida "Chegarachilar" jamoasi g'oliblikni qo'lga kiritdilar va Yoshlar ittifoqi tuman Kengashi tomonidan esdalik sovg'alari bilan taqdirlandilar.