Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.67K subscribers
22.1K photos
2.55K videos
125 files
6.85K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Халқим_билан_бирга

Бугунги кунда фуқароларни тинглаш, уларни оғирини енгил қилиш, айниқса, ижтимоий муҳофазага мухтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

Хусусан, Бекобод туманида "темир дафтар" рўйхатида турган оилалар аъзолари ва тумандаги меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъмилаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Бекобод тумани касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан бугун бир қанча хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёзганларимизни юқоридаги видеолавҳада кўришингиз мумкин

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

"Спорт—соғлик гарови" деб, бежизга айтишмайди.
Шунингдек, айни пайтда, аҳоли ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни спортга ошно қилиб тарбиялаш мақсадида бугун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бекобод тумани “Гулистон” маҳалласида Wоrkout (кўча фитнеси) бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉🏼h ttps:\\t.me\Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Ҳоким_кубоги
#Тақдирлаш

“Ҳоким кубоги” финал босқичи ғолиблари тақдирланди

Бекобод туманида корхона-ташкилотлар ўртасида бўлиб ўтган “Ҳоким кубоги” мусобақасида мутлақ ғолибликни қўлга қиритган туман Халқ таълими бўлими жамоасига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉🏼https://t.me/Bekobodtumanhokimligi
#Bekobod_tumani

Bekobod tumani Axborot-kutubxona markazida Prezidentimizning Oliy Majlisga qilgan Murojaatnomasini aholiga kengroq yetkazish maqsadida tushuntirish-targ'ibot tadbiri bo'lib o'tdi.

Tadbirda Toshkent viloyati Yoshlar ishlari agentligi bosh boshqarmasi o'rinbosari G.Artikov, Yoshlar agentligi tuman Kengashi rahbari A.Karimov, tuman Axborot-kutubxona markazi xodimlari va faollar qatnashdilar.

Bizni kuzatib boring!
Kanalga ulanish: @Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида
Бекобод тумани "Бўстон" маҳалласида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
@Bekobodtumanihokimligi
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 16 февралдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Бекобод тумани Статистика бўлими
#Бекобод_тумани
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4363-сон қарорига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарори тўғрисида”ги 514-сон қарори билан “Вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция”си ташкил этилган.
Тошкент вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция тасарруфида бўлган қуйида кўрсатилган манзилларда бўш турган бино иншоотлари ҳамда ер майдонларини қонунда белгиланган имтиёзлар бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов савдоларида иштирок этишларига таклиф этади:

Бекобод тумани “Янгибозор” МФЙ ҳудудидаги
Бекобод туман кичик саноат зонасининг 1-Лот 0.42(сотих), 4-Лот 0.41(сотих), бўлган ер майдонлари кичик саноат ишлаб чиқариши учун танлов савдолари учун берилади.

📞 Батафсил маълумот ва мурожаат учун телефон: 99890-916-82-92
#Бекобод_тумани
#Сайёр_суд

Бекобод тумани ИИБ мажлислар залида, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр судда Пробация гуруҳи назорати остида турувчи 9 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, 8 нафар назорат остидаги шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавсифланганлиги сабабли, жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига хукм қилинган маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.
Шу ўринда, суд мажлиси давомида Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларига, суд раиси Х.Камолов ва туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Қурбоновлардан тегишли жавоблар олишди.