Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.7K subscribers
21.7K photos
2.52K videos
125 files
6.69K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: http://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод тумани
#Эълон

🔖 Бекобод тумани “Хос” МФЙ ҳудудида жойлашган 49479 ҳарбий қисмга қарашли бўлган экин ер майдонларини шериклик асосида узоқ муддатли шартнома тузган ҳолда бириктириш мақсадида, шериклик танлови ўтказилиши маълум қилинади.
Танловда фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун 49479 ҳарбий қисмига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топшириш сўралади:
1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
2. Солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
3. Маҳсулот етиштириш ва ишларни бажариш бўйича лойихавий таклаф;
4. Лойихавий таклифнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари.


Батафсил маълумот ва мурожаат учун тел: 67. 764-45-01; 90. 194-94-35.

Манзил: Ширин шаҳар 49479 ҳарбий қисм
❇️ Бекобод тумани марказий стадионида туман Спорт бўлими таълим, фан ва маданият ходимлари ҳамда касаба уюшмаси билан ҳамкорликда
" Ватан ҳимоячилари куни " га бағишлаб мактаб ЧҚБТ раҳбарлари ўртасида спортнинг “Футбол” тури бўйичамусобақа ўтказдилар.
🔹 Мусобақада Бекобод тумани, Бекобод шаҳри ҳамда Бўка тумани ЧҚБТ раҳбарлари жамоалари ўзаро беллашишди.
🏆 Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
14-Январ Ватан ҳимоячилари куни!

Ватан ҳимояси муқаддас шараф,
Юртни асрагайдир ботир ўғлони.
Сиз борсиз осуда ҳар ён, ҳар тараф,
Мард, ботир ўғлонлар ватан қўрғони.

Ғурури тоғлардек виқорли, юксак,
Сабр матонати чинорга ўхшар.
Ҳар қандай ҳолатда халқига тиргак,
Яшаса эр йигит ватан деб яшар.

Ширин уйқунгиздан кечиб неча бор,
Хизматда турасиз сергак, мардона.
Либосингиз эрур, шижоат ва ор,
Атайсиз сиз юртни, иккинчи она.

Айланиб чиқсангиз етти жахонни,
Битта ҳақиқатга кўз ёполмайсиз.
Дўст этган ўзига орни, иймонни,
Ўзбек йигитидек мард тополмайсиз.

Барчангизни байрам билан чин юракдан самимий табриклаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Meҳнаткаш_халқим

Мукофот муборак бўлсин!

Бекобод тумани "Маллабой" маҳалласида яшовчи Абдумалик ота Нишонов "Намунали томорқачи" ва "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Қаюм ота Туробов "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мазкур кўкрак нишони тумандошларимизнинг меҳнатсеварлиги ифодасидир.
Айни пайтда меҳнаткаш тумандошимиз Абдумалик ота Нишонов ўз томорқасида "помидор" маҳсулотларини, Қаюм ота Туробов эса турли-туман шифобахш гуллар, ўсимликлар ҳамда япон "беҳи"си фундук" ёнғоғи ва "лимон" меваларини етиштириб келмоқдалар.

"Меҳнатнинг таги роҳат", деб бежизга айтишмайди. Иккала тумандошимиз ҳам бугун ўз меҳнатлари билан халқимизга хизмат қилаётганлигидан ва меҳнатлари муносиб эътироф этилганидан мамнунлар.
Шунингдек, биз ҳам бир дақиқа вақтни ҳам бўш ўтказмайдиган, бир қарич ернида бўш қолдирмайдиган меҳнаткаш Абдумалик ота Нишонов ҳамда Қаюм ота Туробовга толманг, деб қоламиз!
Бекобод тумани ҳокимининг Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриги

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мазкур Миллий армиямиз ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари куни билан кўкси қалқон акаларимиз, укаларимиз ва азамат ўғлонларимни самимий муборакбод этаман. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим.
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбийларимиз эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур!
Ватан ҳимояси йўлида ҳамиша шундек кўкси қалқон бўлган эр йигитлар, сизларга соғлик-саломатлик, метин ирода, ҳаёт йўлингизда бахт ва улкан зафарлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Бекобод тумани ҳокими Ф. Худойбердиев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

“Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🔷Жорий йилнинг 14-январь куни Бекобод тумани Бўстон МФЙдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида " Ватан ҳимоячилари куни " га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда махалла ёшлари иштирокида спортнинг Каратэ ВКФ тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Бекобод тумани Бўстон МФЙ да 14-январь куни "Ватан ҳимоячилари куни" га бағишланган БЎСМ гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг Бокс тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорларга 1-, 2-, 3- даражали дипломлар топширилди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🇺🇿 14- январ-Ватан ҳимоячилари куни

Бугун:

▫️ Бекобод тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!" шиори остида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

▫️ Ватан ҳимояси йўлида мардларча курашиб жон берган, юртнинг асл ўғлони Иномжон Ибрагимовнинг хотирасини ёд этиш мақсадида унинг монументи пойига бир гуруҳ ҳарбийлар ва туман ёшлари томонидан гулчанбарлар қўйилди.
#Бекобод_тумани
#Ёшлар_келажагимиз
#Спорт

🔹 Бекобод тумани Зафар шаҳарчасидаги сунъий қопламали мини футбол майдонида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби гуруҳлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг “Футбол” туридан мусобақа ўтказилди.
🏆 Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга диплом ва Эсдалик совғалари топширилди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Bekobod_tumani

Ma’naviyat sarchashmasi

Aholi orasida kitobxonlik madaniyatini oshirish, ayniqsa, yoshlarni kitobga, mutolaaga oshno qilib ulg’aytirish tom ma’noda birlamchi va ustuvor vazifadir.
Xususan, Bekobod tumani Axborot-kutubxona markazi tomonidan maktabgacha ta’lim tashkilotlari, mahalla fuqarolar yig’inlari hamda tuman korxona - tashkilotlarida
ko'chma kutubxonalar tashkil qilinib, shu bilan birgalikda davra suhbatlari ham tashkil etilmoqda.

✍🏻 Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги илк қадамлар Бекободда

🔸Республика Ўсма касалликлар шифохонасининг тиббий бригадаси туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги, масофа жиҳатидан энг олис "Пахтакор", "Деҳқонобод", "Ёшлик 2" маҳаллаларидаги аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.

▫️ Жумладан, 2020 йилда янги қуриб топширилган Бекобод қишлоқ шифокорлик пунктида ташкил этилган тиббий кўрикда эндикринолог, гинеколог, маммолог, травматолог ва бошқа малакaли мутахасcислар томонидан УЗИ, ЭКГ тиббий аппаратлар орқали 806 нафар аҳоли саломатлиги ўрганилди.

🔹 Айтиш жоизки, туман марказидан 40-50 км узоқда жойлашган маҳалларда ташкил этилган бундай тиббий кўриклар, фуқаролар саломатлиги учун кўрсатилаётган эътибор, албатта аҳоли кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Бекобод тумани ҳоким ўринбосари,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё.Мўминова
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
❗️ 1 февралдан тўловлар қандай миқдорларда ошиши билан танишинг

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.

Унга кўра 1 февралдан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);