👑 Bekalar Uchun 💕
21.4K subscribers
10.7K photos
9.98K videos
19 files
14K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
-Опача, нега терс қараб ётиб олдингиз? Ким хафа қилди?
Гулюз худди шуни кутиб тургандек, шартта ўрнидан турди:
- Ҳеч ким мени эшитишни истамайди, Гулранг. Битта яхши ўқув-курси топгандим. Дадам бақириб берди. Қизиқ шу дадам ҳам. Менам ўқишим керак-ку! Жуда асабийлашиб юрибди дадам. Ойимга ҳам бақириб ташлади.
- Ишлари кўп, опача. Яхши дам олмаяпти, - отасига қайғуриб деди Гулранг. У Гулҳаёни «опа», Гулюзни «опача» дерди. Болалигидан шунга ўрганганди. - Мана, икки кундан буён молга кетяпти, уйгаям келолмаяпти. Жуда чарчаяпти. Шунга дадамдан хафа бўлманг. Бизни деб, елиб-югуриб юрибди-ку! Чарчоғи чиқса ўз ҳолига келади.

- Тўғри. Бугун менинг “контрагим”ни тўладик. Умидни клубига пул тўлаш керак. Уйга бозорлик қилишга улгурмаяпти. Шунга хафа бўлма, Гулюз. Ухла, - гап қўшди Гулҳаё ҳам.
Барибир Гулюзнинг чеҳраси ёришмади. Индамай жойига чўзилди. Гулранг эса унга меҳр билан қаради:
- Опача... эртага қизил спорт кийимингизни кийиб турай...
Гулюз унга энсасини қотириб бир қаради-ю, яна бошини ёстиққа қўйди. Гулранг унинг бу қилиғидан кулди:
- Демак, розисиз. Агар бергингиз келмаса... ҳозир тўқсонда гапни тўнқайтириб тахлаб ташлардингиз...
- Чироқни ўчирайл-и-и-ик, - деди Гулюз жавоб ўрнига.
- Айтганча, - Гулҳаё китобини ёпиб ўрнидан турди. - Мен бугун бир иш қилдим. Ҳалиги... Зилола дугонамнинг отаси касал эди-ку. “Контракт”ини тўлай олмади. Шунга... икковимиз зиракларимизни ломбардга бериб пул олдик.
Гулюз дик этиб ўрнидан турди-ю, ваҳима билан гапира кетди:
- Ва-а-а-й, нима қилдингиз? Зирагингиз ололмайсиз энди. Ҳар ойлик фоизини вақтида тўламасангиз, яна фоиз қўшилиб кетаверади. Ошиб кетади қарзингиз...
Гулҳаёнинг кўзлари катта-катта бўлиб, қўрқиб кетди:
- Унақа дейишмади-ку, менга. Шартномада кўрсатилган пулни тўлаб бўлсангиз, тиллангизни қайтариб берамиз дейишди.
- Ҳамма гап шу қайтаришда-да, - деди билимдонлик қилиб Гулюз. - Зилола дугонангизни ночор яшайди, дейсиз. Унинг учун ҳам ўзингиз тўлайсизми? Ўзи дадам тўнини тескари кийиб олган бўлса...
Гулҳаё хўрсиниб олганча дадасининг ёнини олди:
- Ҳозир ҳамма нарса тиқилиб келгани учун шунақа бўлиб турибди. Бир ҳафталарда ўзига келиб қолади.
- Худо билади, - энса қотириб деди Гулюз. - Мен ҳар куни уйдаман, биламан-ку! Уйда тургиси келмай қолган, ойимни доим жеркиб беради. Мана, бир ҳафтадан буён бозорлик ҳам қилмаяпти-ку! Аввал шунақа қилармиди?
Гулранг опасининг бу гапидан сўнг ўйланиб қолди:
- Дадамнинг бирор ташвиши йўқмикан? Қарз бўлиб қолмадими, опа?
- Йўқ, бозор яхши бўляпти, - деди Гулҳаё. - Бичиб бериб улгурмаяпман.
- Лекин барибир дадам ўзгарган... - деди гулюз ва яна терс қараб ётиб олди. - Бугун ҳатто Умидга шашлик олиб келишгаям рухсат бермади-ку! Аввал шашлик егимиз келса, пул бўлмаса, кафедаги танишига айтиб қарзга бўлсаям опкелдирарди...

* * *

Матлубанинг дунёси айни дамдаги тундан ҳам қаро эди. Дод солиб бақиргиси келар, дунёни остин-устун қилишни истарди. Афсус, дардини ичига ютишга мажбур. Бир девор нарида дилпоралари ётибди, уларнинг азобланишини истамайди. Ҳеч ким бахтсизлигини билишини хоҳламайди у. У бугун ўшани кўрди. Узоқдан бўлса-да, биринчи марта Аббосни ўзидан тортиб олган жувонни кўрди...
Ўша маназара ҳамон кўз ўнгида.
Аёл - ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ...
Матлуба дик этиб туриб, ўзини кўзгуга солди. Пешанасидаги ботиқ чизиқлар, кўзлари атрофидаги йиллар панжасининг изи шунчалар кўзларига хунук кўриндики...
Юраги батамом музлади, Матлубанинг...
Юраги олов ичида қолди, Матлубанинг...
Қалби ўлди, аёлнинг...
Қалби туганмас азобда қолди, аёлнинг...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари чил-чил бўлди...
Матлубанинг ишқ ҳақидаги ҳақиқатлари қайта бунёд бўлди...
- У ёш, гўзал, бахтли ва қувноқ... - пичирлади Матлубанинг лаблари. - Аббоснинг ўрнида мен бўлсам ҳам уни севардим. Менинг нимамни севсин?!

Давоми бор.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🍀Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹🍀... Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹🍀... Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹🍀... Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹🍀... Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹🍀... Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹🍀... Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹🍀... Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹🍀... Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌹🍀... Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

😊☀️🌹XАЙРЛИ ТОНГ!🌹🌤



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Manpar retsepti

10 kishi uchun:
Go'sht-800gr
piyoz-1dona
dayko'n-100gr
Basay karam-200gr
Balgarskiy-350gr
tamat pasta-50gr
Selder-1bog'
chenok-2dona
ziravorlar
Tuz, murch, bodyon, yulduzcha, xaju, imbir


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zgacha uslubdagi taom tayyorlash

Retsept:
Mol gòshti 1 kg
Dumba 0,5 kg
Limòn 0,5 ta
Kartòshka 2 kg
Bodring 0,5 kg
Suzma 200 gr
Yoĝ qòvurishga
Tuz
Paprika


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
👑 Bekalar Uchun 💕
-Опача, нега терс қараб ётиб олдингиз? Ким хафа қилди? Гулюз худди шуни кутиб тургандек, шартта ўрнидан турди: - Ҳеч ким мени эшитишни истамайди, Гулранг. Битта яхши ўқув-курси топгандим. Дадам бақириб берди. Қизиқ шу дадам ҳам. Менам ўқишим керак-ку! Жуда…
💥КУНДОШЛАР.  3-қисм.

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА.

Матлуба ўзининг сўлғин юзларини силади. Сўнг алам билан юзини чангаллади.
- Шунчалар ҳам қаримсиқ бўласанми? - деди ўзига ўзи у. - Шунчалар ҳам хунук бўласанми?
Матлуба йиғлаб юборди. Ўша жувон билан ўзини солиштирса, осмон ва  ерча фарқ бордек.
Унинг бутун танасидан жон кетаётгандек ҳолсизланди. Секин кўзгу қаршисида тиз чўкиб, ўтириб қолди. Яна ўз аксига тикилди. Кўз олдига ўша жувон келди. Узоқдан кўринган бўлса-да, гўзаллиги, ёшлиги яққол кўзга ташланганди.
- Муҳаббат! - телбавор пичирлади Матлуба. - Сен иккиюзламачисан, сен – ёлғончисан! Сенда вафо йўқ! Сен ёшликни севасан... Гўзалликни севасан! Муҳаббат садоқат билан тирик деганлари ёлғон! Аслида сен ўзинг, кексаларни тарк этасан! Ноинсофсан! Ёшларга қараб югурасан! Нигора тўғри айтди... Мен ўзимга қарамай қўйдим. Рўзғорим, болам деб чўридек югуриб юравердим. Мана... сен бу фидойилигимни, садоқатимни билмадинг... Шунчалар инсофсизсан, муҳаббат! Нигора тўғри айтди, семириб кетдим, пардоз қилмадим...
Матлубанинг миясида бир нима ярқ этгандек бўлди. Шартта туриб қўлига телефонини олиб, дугонаси Нигорга қўнғироқ қила бошлади. Айни дамда уни тун, вақт, дугонасининг ҳолати умуман қизиқтирмасди. Нариги томондан Нигоранинг уйқусираган овози эшитилди:
- Тинчликми, Матлу. Ярим кечаси...
- Мен уни кўрдим, - йиғлаб юборди Матлуба. - Жудаям ёш...
Аёлнинг бўғзини алам ғиппа бўғди. Гапира олмай қолди.
- Кимни? Нималар деяпсан? - ҳеч нарсага тушунмади, Нигора.
- Чиройли, қувноқ экан...
- Уф-ф-ф, ким? - тоқати қолмади Нигоранинг. - Тушунтириб гапир. Ухлаб ётгандим, ахир.
- Тур, - деди Матлуба йиғлаб. - Мени эшитмасанг, бўлмайди. Менга ёрдам бермасанг бўлмайди. Ўлиб қоламан ҳозир. Юрагим ёниб кетяпти. Бақиргим келяпти, дунёни бузгим келяпти...
- Вой тавба, астағфурилло... Тушунтириб гапир...
- Ўша... эримни йўлдан урган аёлни кўрдим. Жудаям ёш у. Ўттизга ҳам кирмаган... - бўғриқиб гапирди Матлуба.
- Ў-ҳ-ў-ў!  Шунчалар ёш эканми? - Нигоранинг овозидан уйқуси очилиб кетгани сезилди. - Қаерда кўрдинг?
- Кафеда... Аббос билан жудаям бахтли эди. Қувноқ...
- Қувноқлигини қаердан била қолдинг?
- Юзидан сездим...
- Аббос-чи? Уям бахтлимиди?
- Унга қарамабман...
- Бу табиий, - хотиржам деди Нигора. - Аёллар рақибини кўрганида, атрофдагиларни унутади. Ҳатто энг яқин инсони бўлса ҳам. Чиройли ҳам дедингми?
- Ҳа, - маюс овозда деди Матлуба.
- Яна ўттизга ҳам кирмаган... Тавба, Аббоснинг нимасига учди экан? Ёш тафовути жуда катта, демак аёлни Аббос билан моддий манфаат боғлаб турибди. Аббос эса унинг ёшлиги ва гўзаллигига учган. Демак... уларни ажратиб юбориш мумкин. Фақат... ёшлик ва гўзаллик билан курашиш бироз мушкул бўлади, дугонажон!
Матлуба дунёни ёқишга тайёр аждар мисоли ўтли хўрсинди.
- Боласи йўқми, ишқилиб?
- Иккита ўғли боракан?
- Ана бу катта ва жиддий муаммо! - деди Нигора.
- Нега? Боласи борлиги қайтанга бизга ёрдам бермайдими?
- Афсуски, йўқ, - уҳ тортди Нигора. - Ёшгина аёлни сенинг қари эринг билан боғлаган ришта аслида болалар! Аёл ана шу болаларини яхши таъминлаш учун эрингни ушлаган. Агар болалари бўлмаса, ўзидек ёшроғига осиларди... Шундай экан дугонажон, фарзандлари учун ўзидан ўн беш ёш катта эркакка тегишга рози бўлган аёл билгинки, ҳамма нарсага тайёр бўлади. Ўлжасини осонликча қўйиб юбормайди.

Матлуба чуқур уҳ тортаркан, сўради:
- Бўлдими, эримдан умидимни узайми?
- Эртага ёнимга кел. Бафуржа гаплашамиз...

* * *

- Турмайсанми, болам. Мактабингга кеч қоласан...
Умид онасининг ғамнок овози ва сочларини силаган бармоқлари тафтидан уйғонди. Мияси ғувиллар, кўзлари ачишарди. Каравотининг бир четига ўтирганча уни уйғотишга уринаётган онасининг ҳам кўзлари қизариб шишган, ранги ҳам сўлғин эди.
Умиднинг ёдига ярқ этиб кечаги манзара тушди: отаси, бегона аёл ва икки болакай... Умиднинг югуриб бормоқчи бўлгани, онасининг йиғлаб йўлини тўсгани... Уйга келгунча онасининг унсиз йиғлагани, ўзининг бирорта сўз айтиб тасалли беролмагани, ярим тунгача онасининг ким биландир йиғлаб гаплашганиларини эшитиб ухлолмагани ҳамма-ҳаммаси қоришиб баттар миясини пармалагандек бўлди.
Ўрнидан тураркан, бошини чангаллади.
- Яхши ухлаб турдингми? – хавотир олди Матлуба.
Умид бош ирғаганча каравотидан турди. Ошхона томон кетаётган онасини кузатаркан, ачиниб кетди: ғамгин, ёлғиз, бечораҳол, аммо меҳрибон она...
Худди кечаги каби юрагидаги отасига нисбатан бўлган ғазаб алангалана бошлади. Ва... туни билан унга тинчлик бермаган савол кўнглига ғулғула солди: “Наҳот, унинг укалари бор?! Наҳот, Умид Аббоснинг ёлғиз ўғли эмас!”
Умид қандай ювинди, қандай ошхонага келди, ўзиям сезмай қолди. Дастурхонда иссиқ чой, бир-икки бўлак кесилган буханка нон бўлаклари ва шакар турарди.
- Шуларни **** тур. Сариёғ ҳам тугабди. Бугун дадангдан пул олиб, бозорлик қилиб келаман...
- Қилманг, - шарт ўрнидан турди Умид. – Ўзим қиламан, бозор!
- Пул олиш керак, дадангдан...
- Дадамнинг пулини қандай олишни биламан... – Умид шундай дея Матлубанинг ҳай-ҳайлашига, “Мактабга боришинг керак”, дейишига ҳам қарамай уйдан чиқиб кетди.
Умид шу кетганча тўғри тикув цехига борди. У дадасининг ишчилари – тикувчи аёлларнинг аксарияти кўпроқ пул топиш илинжида вақтли келиб, кўпроқ кийим тикишга ҳаракат қилишини яхши билади. Шу боис, цех очиқ бўлиши тайин.
У адашмаганди. Борганида цехда иш қизғин экан. У тўғри дадасининг хонасига кирди ва столи устидаги дафтарни варақлади. Бу дафтарда дадасидан қарзга улгуржи мол олган бозорчиларнинг телефон рақамлари ва бериши керак бўлган пуллар ёзилган. У рўйхатнинг бошида турган Анвар исмли савдогарнинг рақамини терди. Икки марта қарзга мол олибди - беш миллион бериши керак экан.
- Ало, - деди Умид нариги томон гўшакни кўтаргач.
- Алў, ким бу?
- Ассалому алайкум. Мен... Аббос аканинг ўғлиман. Умидман.
- Волайкум, қайси Аббос? - ҳайрон бўлди Анвар деганлари ҳам бирдан эслай олмай.
- «Оптом»чи. Мол олардингиз-ку!
- Э-э-э, Умид сенми? Умидман, деявермайсанми? Расмий таништирасан, одамни қўрқитиб, - нариги томондан суҳбатдошнинг кулгани эшитилди. - Яхшимисан? Ака яхшими?
- Яхши. Анвар ака, дадамга телефон қилсам кўтармади. «Мол»га кетувди. Ўқишимга пул керак бўлиб қолди. Сиздан олиб турай, қарзингиз боракан-ку, ўшандан ўчириб қўяман.
- Ҳаммасиними? - хавотир билан сўради Анвар.

- Йўқ, бир миллион берсангиз етади.
- Бўлди ука, кел.
- Майли, мен дафтардан бир миллон сўмни ўчириб қўяман. Дадам сўраса, ўғлингизга берувдим, дейсиз. Ўзим ҳам айтаман.
- Хўп ука, кел.
Умид енгил нафас олди. Дафтарни ёнига тортиб, «5.000.000-1.000.000=4.000.000 қолди» деб ёзиб қўйди-ю, цехдан чиқиб кетди.

* * *

Аббоснинг ўзига бўлган ишончи анча ортган, димоғи чоғ. У Севара тайёрлаган нонуштани иштаҳа билан еди. Сўнг ёш хотини ва унинг кичкина ўғлини машинага ўтқизиб, йўлга тушди. Севара югургилаб кириб, Самирни Рита холанинг уйида қолдириб чиқди. Аббоснинг назарида Севара янаям очилиб кетган, иккита фарзанди борга ўхшамас, хипча бел ва мафтункор эди.
- Бозорда қолдирайми? - деди ёнгинасига келиб ўтирган суюклисига.
- Ҳа! Ё айлантириб келгингиз келяптими? - қаҳ-қаҳ отди Севара. - Йўқ, демайман!
- Қаерга олиб борай? - кулди Аббос ҳам.
- Йўқ, бозорга бораверамиз. Берган кўйлакларингиз яхши сотиляпти. Сотай, бориб. Ўзи кечаям анчага тушдингиз. Уйда овқатлансак ҳам бўларди, ўзи, - Севара Рита хола уқтиргандек, ўзини меҳрибон, ғамхўр кўрсатиш баробарида, мақсадини ҳам Аббоснинг онгига сингдириб кетди. - Шундоқ ҳам уй оламиз, деяпсиз. Сизнинг қийналиб қолишингизни истамайман. Менам ёрдам қиламан. Топганимизни тежаб, биргаликда йиғиб, бошпана олиб қолсак марра бизники...
Аббос Севаранинг айтганини қилди, уни бозор ёнида тушириб, ўзи кетди. Аммо хаёли у билан қолди.
«Пешанам ярқираб, шундай ёш, ақлли, фаросатли, тушунадиган аёлга учрадим. Бошқа аёл бўлса, «Кетдик, айланамиз», дерди. Мениям ўйлаганини-чи?.. «Қийналиб қолишингизни истамайман», дейди. Матлуба бирор марта шунақа демаган. Доим «Рўзғор қилишингиз керак», «Контракт» пулини тўланг», «Умидни футболига пул керак», «Қизларнинг сепига у олишим керак, бу олишим керак. Оддийси бўлмайди, мен оламан, деганим Туркияники... Қиммат, кўпроқ пул беринг», «Свет»ни пулини тўладингизми? Газ-чи? Иссиқ сувга тўламабсиз...» Кун бўйи уйда ўтиради.
Бирор марта «Шу тинмай ишлаяпти, чарчаган, қийналаётгандир?» демайди...»
Аббос ўзига ўзи хўрсиниб қўйди. Жиринглай бошлаган телефони хаёлларини, Матлубага нисбатан кучайиб бораётган нафратини тарқатиб юборди.
- Ало? - деди Аббос ким қўнғироқ қилаётганига ҳам эътибор қилмай.
- Аббосжон, яхшимисиз? Мен фитнес клубдаги Самад акангизман.
- Э-э-э ака, ассалому алайкум! Яхшимисиз?
- Бугун келасизми, клубга? Мен шу ерда эдим. Кўринмадингиз... Бир соатларча шу ерда бўламан, келаман, десангиз...

- Бораман ака, бораман. Ҳозироқ бораман. Атай кийимларимни машинага солиб қўйгандим, чақирган заҳотингиз етиб бораман, деб.
- Жуда яхши, келинг...
Аббоснинг кайфияти яна-да, кўтарилиб кетди. Ўзича қилаётган ишидан хурсанд ҳам бўлди.
«Яхши бўлди. Энди сал қоматни тўғирлаб, ихчамлашмасам бўлмайди. Севарага муносиб бўлишим керак. У ёшгина, мен ёнида амакисига ўхшаб юрсам, бўлмас...»
Аббос шу ўйда фитнес клубга йўл олди.

* * *

- Гулҳаёда пул бўларди. Боя дарсга кетгунича сўрамабман. Дадаси уни ҳеч қачон пулсиз қўймайди, - ўзига ўзи пичирлади Матлуба. - Лекин Нигоранинг қабулиям қиммат экан. Нақ олтмиш минг. Гулҳаёдаям бунча пул бўлмаса керак. У-ф-ф-ф! Умид қаерларда юрибди, экан? Телефонини ҳам олмаяпти. Менимча, дадасининг ёнига кетди. Бориб пул сўрайди. Ишқилиб, кеча кўрганлари эсига тушиб, жанжал қилмасин-да...
Яна кечаги манзара Матлубанинг кўз олдига келди. Ёш ва гўзал Севаранинг қиёфаси юрагини ёқди, хўрсиниб қўйди.
Шу дам эшик қўнғироғи жиринглади, сўнг каридордан Гулюз ва Умиднинг овози эшитилди. Матлуба ўғлининг келганини билиб ўрнидан қўзғалди. Ётоқхона эшигидан каридорга чиқиб, бир зум қотди: Умид нақ етти-саккизтача елим сумкаларга рўзғор учун бозорлик қилиб келганди.
- Вой... Даданг билан бозорга бордиларингми?
- Дадам қаердалигини билмайман. Ўзим олиб келдим, - тўнғиллади Умид.
Ҳамон унинг қовоқлари осиқ, кайфияти йўқ эди.
- Вой ўлмасам, пулни қаердан олдинг? - бир зумда Матлубаннинг юзини ваҳм қоплади. - Ким берди?
- Хавотир олманг, дадамнинг пули. Ўғирлик қилмадим.
Матлуба енгил тортди. Бозорликни ошхонага олиб бораётган Гулрангга кўмаклашиш учун сумкаларга эгилди.
- Ўзим олиб бораман, ойи, - деди Умид ва онасининг қўлига бир даста пул узатди. - Сиз мана бу пулни олинг. Керак бўлса, ишлатаверасиз. Дадамдан сўраб юрмайсиз.
- Даданг бердими? Бориб олиб келдингми? - қўрқиб кетиб сўради Матлуба. – Ё, телефон қилиб сўрадингми?
- Ҳа, - ёлғонлади Умид.
Матлуба ўғлининг сўзларига ишонди. Пулни боғламига қараб, чамалади: ярим миллиондан кўпроқ.
«Нигорнинг ёнига ўтсам бўларкан, - деди ичида Матлуба. - Менинг ҳозирги қайғумдан қутқарадиган одам фақат Нигора. Бошқа одам ёрдам бера олмайди!»
Унинг хаёлида Нигоранинг ёнига борса, у ўша эрининг ўйнашидан ҳам ёш ва ҳурлиқо қилиб қўядигандек эди. Шунданми, бирдан фикри қатъийлашди: «Борману келаман!»

Пулни жавонга қўйиш асносида у бирдан кийимларига қўл чўзди. Айлантириб қаради.
- Тавба, дурустли кийимим ҳам йўқ экан, - минғирлади ўзига-ўзи. - Кеча у нима кийиб олганди? Кийимига қарамаган эканман-да! Ўйнашлар нима ҳам киярди? Калта юбка, тор кофта кийгандурда! Ё менам қизларимнинг кийимларидан бирини кийиб кўрсаммикан? - Матлуба ўзини кўзгуга солди. Қоматига қараб баттар жиғибирони чиқди. Йўғон бели, осилиб туша бошлаган қорнини ғижимлаб кўрди. - Шу қоматингга қизингнинг кийимини киймоқчимисан? Ўзингни ким деб ўйлаяпсан, чўчқа! Семиз! Шу ҳолингда менам бўлса, севмасдим, сени!
Матлуба ўзини ёмон кўриб кетди. Ўзининг кўзига шунчалар хунук кўриндики, Нигоранинг ёнига учиб бориб, гўзаллашишни истади. Тезда кийина бошлаганди, телефони жиринглади. Синглиси экан.
- Ҳа, Марғуба, - деди шошиб Матлуба.
- Яхшимисиз, опа? Ассалом. Болаларингиз яхшими? Нималар қиляпсиз?
- Яхшимиз. Нигора дугонамнинг ёнига бормоқчи бўлиб тургандим.
- Нигора опа ҳам яхшими? Иши зўр бўлиб кетган дегандингиз-а? – қизиқиб сўради Марғуба. – Бирор жойда ўтирмоқчимисизлар?
- Қанақа ўтириш? Маслаҳат сўрагани бормоқчиман?
- Нега? – бепарво сўради Марғуба.
- Ҳалиги... – Матлуба бир зум ўйланди.
“Синглисига айтсинми-йўқми? Дардини бошқа кимга ҳам айтарди? Барибир билади бир кун. Ахир Аббос ажрашаман, деб туриб олган-ку! Ҳозирдан билиб қўйгани яхши. Балки, қизларига куёв топишда ёрдамлашар...”
– Поччанг... бир ёш аёлга илакишиб қолган...
- Вой, - ҳайратга тушди Марғуба. – Қўйсангиз-чи, опа? Поччамнинг кўзи сиздан бошқани кўрмайди-ку!
- Ўтиб кетди у замонлар... – бўғилди Матлуба. – Ажрашмоқчимиз.
- Нима? Жиннимисиз, опа? Қизларингиз бўй етганда ажрашишга бало борми?
- Қизларни узатсак, ажрашамиз. Хуллас, шунга Нигордан маслаҳат сўрагани бормоқчи эдим. Кейин ўзим қўнғироқ қиларман сенга?
- Нигора опа нима деб маслаҳат беради,сизга? Нигора опага ўқиган ўқишда сизам бирга ўқигансиз. Уям психолог, сизам психолог. У билган нарсани сизам биласиз. Ундан кўра, ўша мегажиннинг ёнига бориб, сочини битталаб юлиб келинг. Лаллайи-и-иб, ажрашаман деб ўтирмай. Йигирма йиллик турмушни осонгина бой берасизми? Тавба...
- Нима қилай? Поччанг ўша билан яшайман, деяпти. Ажрашармуш мен билан. Адо бўлдим... – Матлуба йиғлай бошлади. – Шунга... уч қизниям эртароқ узатиб олишим керак.
- Айтаверади эркаклар! Ажрашадиган аҳмоқ бор эканми? Қизларингиз ёш бўлса, қаёққа узатасиз? Тавба. Ажрашаман, деса ажрашиб кетавермайсиз-ку! Бориб ўша ўйнашининг шармандасини чиқариб келмадингизми? Унинг ҳам ота-онаси бордир, акаси, укаси бордир? Шартта маҳалласига бориб расвосини чиқаринг. Ака-укасининг ўзи номусга чидолмай йиғиштириб олади...

- Қандай бораман? – пиққилади Матлуба.
- Нега боролмайсиз? Нимадан қўрқасиз? Эр сизники бўлса, қонуний, ҳалол эрингиз бўлса... Нигора опанинг олдида бало борми? “Ўзингни қўлга ол, ўзингга қараб юр, ширин гапир”, деб жўнатиб юборади. Уларни ўзингиз ҳам ўқигансиз беш йил, - Марғуба куйиб-пишиб нақ ярим соат гапирди. Қандай бориш, кимга учрашиш, нималар дейиш ҳамма-ҳаммасини уқтирди. – Иложи бўлса, “маҳаллаком”и билан “участкавой”ини ёнингизга оволинг. Сизга ҳеч ким “ғинг” деёлмайди, шунда. Бутун маҳалласига шармандаси чиқади.
Синглисининг гаплари тўғридек туюлди, Матлубага. Хайрлашиб бўлгач, Нигоранинг ёнига бориш фикридан қайтди.
- Тўғри, ўша ойимтилланинг маҳалласига бораман! Кўради мендан, - деди ўзига ўзи.

* * *

Малик ҳар кунги йўлидан эмас, ариқ ёқалаб юрди. Опасининг ўғли – Сардордан хабар олмоқчи. Болакай ўйлаганидек яна ўша ариқ бўйида, қўлига нам докани ушлаганча ўзидан катта йигитчалар билан гаплашиб ўтирган экан.
- Бу ёққа кел, - деди у жиянига қараб.
Сардор қўрқувданми, аламданми, “қулт” этиб ютиниб қўйди. Сўнг секингина тоғасининг ёнига келди.
- Нега келдинг, яна? Нима дегандим, сенга? Ойинг боқа олмаяптими?
- Ойим бозорда, - деди Сардор нима дейишини билмай.
- Ойинг юборяптими? Бор, машина ювиб пул топ, деяптими? - жаҳли чиқа бошлади Маликнинг.
Сардор “йўқ” дегандек бош чайқади.
- Бўлмаса, нега келаваерасан?
Сардор индамай бош эгиб тураверди.
- Тилингни ютиб юбордингми?
Сардор хўрсинди, аммо жавоб бермади.
- Мен сенга гапиряпман...
- Ўзим келяпман, тоға. Ойимга ёрдам бўлсин, деб. Кейин... Гулранг опам келади. Машинасини мендан бошқага ювдирмайди.
- Ким? – бошлари чимирилди Маликнинг. - Нима опанг?
- Гулранг опам...
- Ҳа, анув куни менга жириллаган қизми?
Сардор бош ирғади.
- Исми Гулрангми, унинг?
- Ҳа.
- Ҳар кун келяптими?
Сардор яна жавоб ўрнига бошини ликиллатди.
- Бугун ҳам келадими?
Болакай энди елка қисди:
- Келишиям мумкин. Айтмайди. Келиб қолса керак.
- Ҳмм, - деди Малик ва негадир ариқ четига ўтиб ўтирди. Кейин ўша кунги жанжални хотирлади:
“Малик ғазаб, ўша важоҳат билан Гулрангга қаради:
- Бировнинг ишига бурнингни тиқма!Гулранг йигитдан бундай муомалани кутмаганди. Унинг сенлаб гапирганини ва бақирганини ҳазм қила олмади, тутақиб кетади.
- - Мени сенлама! Қўйвор, болани, - деди тап тортмай. Сўнг Сардорнинг қўлидан тортиб, ўз ёнига ўтказди.
Йигит эса энса қотириб, киноя билан кулди. Кейин Гулрангга яқин келиб, паст овозда шивирлади:
- Ўзинг бир мактаб ўқувчиси бўлсанг... Балки опа ҳам дерман, сени? Йиғиштир, сенам аравангни!
- Мен билан ишинг бўлмасин! - бўш келмади Гулранг ҳам. - Бу болага яна тегсанг, ўлдираман!”
Малик мийиғида кулди. Хотира таъсирида жилмайиб Сардорга қаради:
- Опангни кутиб турсаммикан? Балки бугун ҳам уришар мен билан...
Сардор тоғасининг ёнида жимгина ўтираверди. Тоғаси ҳам ариқни ёнида ўтириб олди. Кетиш нияти йўқ. Устига устак иккита мижоз кўп. Аммо Сардор ёнига югуриб боришга қўрқаяпти. Тоғаси бежизга жим эмас. Сардорни синаяпти. Агар ҳозир Сардор югургилаб бориб бирорта машинани ювса жанжал бўлиши, калтак **** қолиши тайин.
- Сардор, деди ярим соатча вақт ўтганидан кейин Малик.
- Ҳа, тоға... - Сардор ўрнидан туриб Маликка яқинроқ бориб ўтирди.
- Ижара уйга қанча тўлаяпсизлар?
Сардорнинг юраги ўйнаб кетди. Қорбобо топган уйда яшашаётганини, Қорбобонинг ўзи ҳам улар билан яшаётганини айтса, тоғасининг жаҳли чиқармикан? Яхшиси айтмайди.
- Билмайман, ойим билади, - деб қўйди болакай.
- Энг арзон ижара уй ҳам юз эллик доллар. Бир хона бўлса... Сизлар икки хонали уйда яшайсизлар-а?
Сардор бош ирғади.
- Демак, икки юз долларлар бор. Яна ейиш-ичишларинг, кийимларинг... Етказолмайди. Ойинг шунинг учун сенинг ишлашингга индамаётган-да...- узоқ-узоқларга қараб гапираркан Малик хўрсиниб қўйди.
Сардор ерга қаради. Аввал шундай эди. Онаси топганини етказолмасди. Кўп асабийлашарди. Рита хола уйида яшашлари учун кам пул олгани билан Сардор ва Самирни кўп тергар, онасига «болаларинг безор қиляпти, тинчимни бузяпти, бошқа ижара уй топ ё озроқ қўшиб бер, асабларим кетгани учун, дори оляпман, ахир», деб нолирди. Яна бозорликни ҳам онасига қилдирар, онаси олиб келган меваларни яшириб қўйиб, Сардорга ҳам, Самирга ҳам бермасди. Бунинг устига Самирга қараб қолгани учун ҳам пул оларди. «Шу болаларинг қаритяпти, мени», деб барибир норози бўларди. Жаҳли чиқиб кетган онаси кейин Сардор ва Самирни калтаклар, «Жим ўтирларинг, бўлмаса «детдом»га топишириб юбораман», деб қўрқитарди. «Детдом» ёмон жой эмиш. У урда ота-оналари йўқ болаларга тарбиячилар қараб ўтиришар, онасини умуман кўрсатмасмиш. Онасисиз қандай яшайди, улар? Шунинг Сардор укасини жим қилиб ўтиришга тиришарди.
Ҳозир унақа эмас. Ҳозир онасининг ҳар доим кайфияти яхши. Уйларида ейиш учун ҳам ҳамма нарса бор. Сардор укаси билан хоҳлаганча ўйнасаям, бақирсаям, югурсаям ҳеч ким ҳеч нарса демайди.
- Қўшнилар охири бизни қувиб юборади, секинроқ югуринглар, - деб қўяди онаси ора-сира.
- Майли, - нималарнидир ўйладими Малик ўрнидан турди. - Бекор ўтирмай, мен сенга бир-иккита машина ювишаман. Ойингга айтма! Агар ойингга айтсанг, калтак ейсан, тушундингми?
Сардор тоғасига ҳайрат билан қаради. Наҳот, шу унинг тоғаси? Ахир бобоси, бувиси, катта тоғаси каби уям онасини ёмон кўрар, ҳаммаси бирга уйдан қувишганди-ку! Тўғри, нега онасини ҳайдашганини Сардор билмайди. Аммо эс-эс онасининг йиғлаганини, бобосининг оёғини қучоқлаб «Дада, кечиринг», деганини эслайди. Аммо бобоси кечирмади. Онаси Сардор ва Самирни етаклаб йиғлаб-йиғлаб бобосининг уйидан чиқиб кетганди. Ўшандан буён тоғалари ҳам уларни ёмон кўришарди. Малик тоғаси ҳам сира яхши гапирмаган. Ҳозирги муомаласи чиндан-да, лол қолдиргулик.
- Майли, - деди Сардор хурсандлигини яшира олмай.
- Лекин ҳалиги бақироқ опанг келиб қолса, унинг машинасини ювмайман,- кулди Малик.
Сардор қувонганидан бу юмушни ўз зиммасига олди:
- Ўзим ювмиб ташлайман, тоға!

* * *

- Шунчалар ҳам товуқмия бўласанми? - кийимларини алмаштиргунча ўзини ўзи роса койиди Матлуба. - Синглингчалик миянг ишламаса... Товуқмия бўлмасам, «Қизларимни бир йилда узатиб оламан», дермидим? Нега ўша аёлни йўқ қилиш хаёлимга келмади? Марғуб, каллангга балли! Ўша аёл йўқ бўлса, эрим ҳам ҳеч нарса қила олмайди-ку! Шунинг калламга келмаганини қара-я! Нигораям жинни! Қоматингни тўғирла, ўзингга қара, дейди. Марғуб тўғри айтди. Уям психолог, менам психолог. Ўзим билган нарсани айтади-да, у!
Матлуба бидирлай-бидирлай кўйлакни кийиб ўзини ойнага солди. Аксига олиб кўйлаги тиқилиб қолгандай бўлиб турибди. Роса семирибди-да, ўзи.
- Бу кўйлакда унинг маҳалласига бориб бўлмайди. Одамлар ҳам «Молдек семирган экансан, қайси эр қарасин, сенга?» демайдими? Чиройли кийиниб, чиройли бўлиб боришим керак. Қора кўйлаганимни кияман. Озғинроқ кўрсатади, - у яна жавонни очиб қора либосини олди. Кийиб яна кўзгуга қаради. - Мана бу бошқа гап! Энди яхшилаб пардоз қилишим керак.
Матлуба ўтириб обдон пардоз қилди. Сочни ҳам турмаклади. Қўлига сумкасини олиб, каридорга қадам қўйди.
- Гулюз, мен бир жойга ўтиб келаман. Кечга яхшироқ овқат қила қол. Неча кундан буён дурустли қозон қайнамади, - деди у ошхонага қараб.
Ошхона томондан Гулюзнинг норози товуши эшитилди:
- Ўша яхши овқат нималигини айтиб кетинг, ойи. Битта шу овқатни деб бош қотиришим қолувди. Ҳамма нарсани мен қилишим керак...
- Оббо, бошланди инжиқ хонимнинг нолишлари, - деди Матлуба энса қотириб. - Умиддан сўра. Нима овқатни айтса, ўшани қилиб бер.
- Хўп, - деди Гулюз.
Матлуба оёқ кийимини кийди-ю, остонада таққа тўхтади:
- Ие, қаерга бораман? У аёлнинг на маҳалласини, на уйини билсам...
Матлуба эшик олдида бир муддат қотиб қолди. Сўнг пойафзалини ечиб яна ётоқхонасига кирди. Телефонини қўлига олиб, синглисига қўнғироқ қилди.
- Марғуб, менга қара! Мен у аёлнинг қаерда яшашини билмайман-ку! Қаерга бораман?
- Билинг-да, - деди Марғуба бепарво.
- Қаердан биламан? - ростмана сўради Матлуба.
- Поччамдан сўранг, - хандон отди Марғуба.
- Кул-а, кул! Мен ўламан, десам сен кул.
- Ўзингизам қизиқсиз-да, опа. Сиз билмаган одамни мен қаердан биламан?
- Менам қаердан биламан? Поччангнинг смсидан бошқа нарсани кўрмаган, эшитмаган бўлсам...

- Ажрашаман, деяпти, дедингиз-ку! Шу даражагача келгунча билиб олмадингизми?
- Қаёқдан биламан? - жаҳли чиқди Матлубанинг.
- Анқовсиз-да! Ўрганинг энди.
- Қандай қилиб? Тўғрисини айтсам, умуман каллам ишламаяпти.
- Секин ўрганасиз-да! Ҳеч бўлмаса, касбини биларсиз? Ишхонасиними? Ишхонадагилардан сўраб олсангиз бўлади.
- Билмайман, ҳеч нарсани.
- Оббо, унда қийин масала. Поччам ҳам жуда писмиқ эканда, ҳеч нарсани сездирмабди. Лекин-чи, менинг тахминимча, у аёл бозорда турса керак. Ё цехларингизда... Ё поччамнинг «клиенти».
- Цехда бўлса-я!
- Ундан ҳам осон. Дарҳол уй манзилини билиб оласиз. Гулрангнинг ўзи ҳам билиб беради.
- Йўғ-е! Болалар билишини истамайман, - қўрқиб кетди Матлуба.
- Кўрсангиз танийсизми, ўша мегажинни?
- Ҳа, танийман. Узоқдан кўрган бўлсам ҳам кўз олдимда қолиб кетди.
- Бўлмаса, цехларингизга боринг, - маслаҳат бера бошлади Марғуба. - Кўринг. Цехда бўлмаса, бозордан қидирасиз...
- Майли, ҳозир цехга бораман унда. Бўпти, яхши ўтир.
- Майли, қўрқманг, ўзингизни қўлга олинг. Эр, оила сизники... - деди синглиси тасалли бериб.
- Хўп, - синглисининг сўзларидан куч олиб, Матлуба дадил қадамлар билан йўлга тушди.

* * *

Зилола ёзган қоғозини секин Гулҳаё томон сурди. У Гулҳаё билан бир партада ўтирар, иккаласи доим нимадир бўлса, дарс жараёнида бир-бирига хат ёзиб суҳбатлашарди. Сал аввал хат ёзишни Гулҳаё бошлаганди. Зилола Гулҳаёнинг «Эрталабдан буён кайфиятинг йўқ. Нима бўлди, яна?» деб ёзган саволига жавоб ёзганди.
Гулҳаё Зилола ўзи томон сурган қоғозни тортиб, ўқий бошлади: «Дадам шифохонага тушиб қолди. Аҳволи яхшимас. Шунга кўнглимга ҳеч нарса сиғмаяпти».
«Сиқилма, соғайиб кетади. Ким касал бўлмаган? Ҳамма касал бўлади, тузалади...» - дея тасалли ёзган Гулҳаё қоғозни яна дугонаси томон итарди.
Зилола Гулҳаёни ёзганини ўқирган кўзлари ёшга тўлди. Сўнг яна ёза бошлади: «Дадамни онкологияга ётқизишибди. Саратон бўлиши мумкин...»
Гулҳаё ўзи томон яқин қўйилган қоғоздаги ёзувни ўқиб, бир зум ўзини йўқотди. Бир зум дугонасига қандай малҳам бўлиш ҳақида ўйлади. Лаҳзалар ичида миясида яшин чақнагани каби минг турли фикр ярқ этди. Умид билан қараб турган дугонасига қувват бўладиган сўз топишни истарди у. Излаганда лаббай топилмас. Гулранг ҳузурбахш сўз топа олармиди? Ноилож оддийгина туюлса-да, ёзди: “Балки саратон эмасдир? Бирдан ёмон ният қилма. Тузалиб кетади, Худо хоҳласа...”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌦Ассалaaму-алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Умрингиз давомида илоҳим
🍂•Аллоҳ сизга
☂️•сўнмас иймон,
🍁•гўзал ахлоқ,
🌻•шукр этгувчи қалб,
🍂•зикр этувчи тил,
☂️•хайрли умр,
🍁•дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳ таоло
☂️Хонадонингизга тинчлик,
🌻рузғорингизга барака,
🍂ишларингизга омад,
🍁чўнтагингизга даромад беришини тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
☂️Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Қизалоғим – Жаннатим менинг

Сўзингдаги шакар, болингдан,
Юзингдаги дона холингдан ,
Ўргилайин мен иқболингдан ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.

Бағримдаги митти қуёшим ,
Куюнчагим, ўзинг сирдошим
Қўлларингдан тутай издошим ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.

Яратганим берган фариштам ,
Турмушимда узилмас риштам,
Гулдан гўзал, нозигим қушдан
Қизалоғим – Жаннатим менинг.

Ота бўлдим, бир одам эдим ,
Меҳринг туйиб шукурлар дедим
Дуо қилай, сендан умидим ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.

Таскин олдим ,,дил ободим« деб
Кулганингда ,,моҳитобим» деб
Эркалайин зурриёдим деб ,
Қизалоғим – Жаннатим менинг.

Суғдиёна

   
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Гулҳаё номасини дугонаси томон суриш баробарида унинг кўзларига тикилди. Зилола кўзларида мунг билан қоғозга кўз югуртираркан, лаблари пичирлади: илоҳим!
Гулҳаёнинг хотирасида эса негадир сингиллари билан бўлган манзара жонланди:
“- Айтганча, - Гулҳаё китобини ёпиб ўрнидан турди. - Мен бугун бир иш қилдим. Ҳалиги... Зилола дугонамнинг отаси касал эди-ку. “Контракт”ини тўлай олмади. Шунга... икковимиз зиракларимизни ломбардга бериб пул олдик.
Гулюз дик этиб ўрнидан турди-ю, ваҳима билан гапира кетди:
- Ва-а-а-й, нима қилдингиз? Зирагингиз ололмайсиз энди. Ҳар ойлик фоизини вақтида тўламасангиз, яна фоиз қўшилиб кетаверади. Ошиб кетади қарзингиз...
Гулҳаёнинг кўзлари катта-катта бўлиб, қўрқиб кетди:
- Унақа дейишмади-ку, менга. Шартномада кўрсатилган пулни тўлаб бўлсангиз, тиллангизни қайтариб берамиз дейишди.
- Ҳамма гап шу қайтаришда-да, - деди билимдонлик қилиб Гулюз. - Зилола дугонангизни ночор яшайди, дейсиз. Унинг учун ҳам ўзингиз тўлайсизми? Ўзи дадам тўнини тескари кийиб олган бўлса...”
Гулҳаёнинг юрагига ваҳима ўрмалади: “Чиндан ҳам бу ҳолида Зилол “ломбард”нинг қарзини узолмайди...”

* * *

Аббос Самад ака билан нақ бир соат шуғулланди. Бутун аъзойи баданидан оққан тер реза-реза. Ҳансираб нафас олиши нақ қирғоқда қолган балиқни эслатарди.
- Аслида бугун ярим соат шуғуллансангиз ҳам бўларди, - деди қилт этмай турган Самад ака кулиб.
- Сизга таъсир ҳам қилмадими, ака, - ҳайратини яшира олмади. – Неча ойда менам сиздек чарчамайдиган бўлиб пиширканман?
- Менам терга ботдим. Тезроқ ювиниб чиқмасак, ғашим кела бошлади. Сиз узоғи билан тўрт ойларда пиший бошлайсиз.
- Майли, юринг ювиниб чиқа қоламиз. Менам цехга боришим керак...
Иккаласи душ қабул қилиб чиққач қушдек енгил бўлишди.
- Бу қадар одам мазза қилишини билмаган эканман, - деди Аббос Самад акага.
- Эртага бўлади, энг қизиғи, - қаҳ-қаҳ отди Самад ака. – Белингизни кўтара олмай, оёғингизни боса олмай қолсангиз, мендан ўпкаламанг. Чунки ўзингиз биринчи кунданоқ зўр бериб шуғулландингиз.
- Бир гап бўлар...
Шу билан иккаласи хайрлашиб, ўз ташвишлари сари йўл олишди. Аббос тўғри цехга келди. У энди қарзга мол олган танишларидан секин пулларни сўраб, йиғишни бошламаса бўлмайди. Ахир, Севарага уй ваъда қилди. Севара ҳам “Эр-хотин қўш хўкиз”, деганларидек “Биргалашиб йиғаймиз, деди. Эркакдек бўлиб, бир-икки сўм олиб бориб, “Мана, уй учун йиғавер”, демаса бўлмас...
Аббос шу хаёлда қалин ва катта қарз дафтарини олдига тортди. Рўйхатга бир-бир қараб қўнғироқ қилишга киришди.
- Ие, мана буни ким ёзибди? – аввалига ҳайрон бўлди у. Кейин Умиднинг ёзувини таниди. – Умид ёзибдими? Умид қачон келди, экан бу ерга? Ё Анвар ўзи келиб бериб кетдимикан?
Аббос телефонини қўлга олиб, ўғлига қўнғироқ қилди:
- Ало, Умид?
- Ассалом, - Умиднинг кайфиятсиз овози эшитилди.
- Волайкум, Умид Анвардан бир миллионни сен олдингми?
- Ҳа, олдим, - қўрс гапирди негадир Умид.

- Ўзи бериб кетдими? Қолганини қачон бераркан?
- Мен сўрадим. Қолганини қачон беришини билмайман...
- Ўзинг сўраб олдингми? Нега? Нима қилдинг, шунча пулни?
- Керак эди. Уйга картошка, сабзи опкелдим. Мен клубга келдим, дада, - Умид шундай деб алоқани узди.
Аббос ўғлининг муомаласидан уни таниёлмай қолди: “Шу ўзининг ўғлими? Уни нима жин урди? Ҳеч қачон бунақа сўроқсиз пул олмасди. Яна катта пул... У билан жиддий гаплашмасам, назорат қилмасам бўлмайди, шекилли...”

* * *

Матлуба Аббос цехга кириб келишидан ўн дақиқача аввал чиқиб кетганди. У шунчаки хабар олган киши бўлиб, тикувчи аёлларга разм солди. Ҳеч бири ўша эрини шайдо қилган жувонга ўхшамади. Шундай бўлса-да, Матлуба ўзининг юрак уришига ўзи дош беролмайдиган даражада эди.
“Яхшиям, юрак ичкарида жойлашган. Кўз ёки қулоққа ўхшаб ташқарида жойлашса, борми? Нақ мени шарманда қиларди...”- ўзича ўйлади Матлуба. У юрагини типирчилатиб ташлаган ҳис қўрқувми, ҳаяжонми ўзи ҳам билмасди. Худди шу ҳаяжон билан бозорга борди. Бозор катта бўлса... Қаердан излайди, уни энди?
- Катта эҳтимол билан поччам “оптом” сотадиган магазин атрофида бўлади. Ўша жойларни қаранг, - маслаҳат берди Марғуба.
Матлуба “Лазги”га ўйнаётган раққоса каби титраётган юрагини босолмай бозорни айлана бошлади. Эри савдо қиладиган магазин арофига келганида-ку, юраги нақ бўғзида туриб тепкилашга тушди. Лекин бу магазинлар қаторида у қидирган одамини кўрмади. Кейинги қаторга ўтиб, икки қадам ташлаган ҳам эдики, нақ рўпарасида Севарани кўрди...
Матлубанинг ҳоли шернинг рўпарасидан чиқиб қолган қуённикидан кам эмасди. У бир зум Севарадан кўз узмади. Жувоннинг сочлари сезилар сезилмас жингалак қилинган, пушти рангдаги тор кофта, пойи юпкадек кенгайиб кетган шим кийиб олган. пастқамгина бассоночкаси ҳам, тирноқларига, лабига суркалган буёқлари ҳам эгнига мос - пушти рангда. Бу уйғунлик ҳам, пушти ранг ҳам, ёйилган тўлқинсинмон сочлари ҳам ҳамма-ҳаммаси Матлубага қасд қилгандек гўзал ва мафтункор. Матлубанинг нафас олиши тўхтагандек бўлди. Аёлнинг ўтган кетган қиз-аёлларга, харидорларга кулиб гапириши, ширин муомала қилиши ҳам рўпарасида унга бақадек тикилиб турган кундошига гурзидек таъсир қилаётганди. Матлубанинг бўғзига нимадир тиқилди. Дод деб йиғлагиси, қаршисидаги кўзига дунёнинг энг гўзал, энг бахтли аёли бўлиб кўринаётган кундошининг таранг, лўппи юзларини юмдалаб чандиқ қилгиси, селкиллаб аламини келтираётган жозибали сочларини юлиб ташлагиси, сарвдек қоматини тепкилиб майиб қилгиси келди. Тўхтаб қолган нафас олиши тезлашиб, аъзойи баданини муздек тер босгандек бўлди. Бехос Севаранинг кўзи Матлубага тушди.
- Нима олмоқчисиз, опа? Келинг, сизнинг қоматингизга, ёшингизга мос кўйлакларим ҳам бор, - у Матлуба томон икки қадам ташлади. Матлубанинг унга боқиши бошқачалигини сезди. - Сизга нима бўлди, опа? Вой, мазангиз бўлмаяптими? Терлаб кетибсиз-ку! Менинг стулимга ўтира қолинг.
Севара кийимлар ёнига қўйилган стулни суриб Матлубани ўтқизди.

Баклашкадан жажжи финжонга сув қуйиб, оғзига тутди.
- Ичиб олинг. Нега мазангиз қочди? Қон босимингиз борми ё? - Севара унга ўзи билмаган ҳолда ғамхўрлик қиларди.
«Сени кўриб мазам қочди, жодугар! Сени кўриб, қон босимим кўтарилди, мегажин! Ифлос, ўзингга, ёшингга мос эр топсанг ўласанми?», - ичида деди Матлуба. Қани энди бу гапларни ташига чиқара олса?
- Яхши бўлиб қолдингизми? «Тез ёрдам» чақирайми? - саволга тутди уни Севара.
- Йўқ... - зўрға деди Матлуба.
У Севарага яхшилаб разм солишни истар, аммо бунга журъати озлик қилаётганди. Янаям очиқроғи, қўрқаётганди. Бир разм солиб шу аҳволга тушди. Агар кўзларига, юзларига яхшилаб қараса, юраги куйганидан ўлиб қолмасмикан?
- Бироз ўтириб туринг бўлмаса... Сув берайми, яна?
Матлуба «йўқ» дегандек бош чайқади. Севара эса ўз ишига шўнғиб кетди.
- Келинг, опа? Кўйлакларни кўринг. Синглим, мана бу кўйлакни кўринг... - у харидор чақириш билан банд бўлганида Матлуба яна унга қаради.
Катта-катта кўзлари, чиройли қилиб бўялган қошлари, бироз узунроқ бурни ҳам қандайдир жозибали эди. Матлуба ўзини ўта ожиз ва ночор ҳис қила бошлади. Ўзи ва Севарани асло солиштира олмасди. Ахир у қандай қилиб ёш ва гўзал ҳурлиқога тенглаша олсин?
«Унинг ёнида семиз ва тасқараман. Аббосни ўрнида бошқа эркак бўлсаям, ҳатто ўзим бўлсам ҳам уни деган бўлардим-да!» - хўрлиги келди Матлубанинг.
У Севарадан кўз узмай кузата бошлади.
«Ўзига қараб, пардоз қилиб, чиройли кийиниб юрадиган аёл экан. Озода ва тартиблилиги ҳам кўриниб турибди...»
Борган сари Матлубани таслим қиладиган сабаблар кўпайиб бораётгани уни янаям ожиз қилаётганди.
«Ўлгурнинг тили ҳам ширин экан. Келган харидорларни ҳам айланиб-ўргилиб, авраб оляпти. Кўйлак олишни истамаганлар ҳам унинг чиройли муомаласидан кейин рад этолмай қоляпти...»
Матлубага қарагани сари, уни билгани сари юраги куяр, олов ичида қолаётгандек эди.
«Аслида бировларнинг эрига осилиб юрадиганлар шаллақи, қўпол ва оғзидан боди кириб-шоди чиқадиган бўларди. Балки бу бошқадир? Мен адашгандирман. Одам одамга ўхшайди-ку! Эримнинг ўйнашига шунчаки ўхшаш бўлса-чи? Ростдан ҳам бу бошқа аёл. Ўйнашлар бунақа бўлмайди...»
Бирдан Матлубанинг томирлари бўйлаб жон суви югургандек бўлди: тетиклашди, юраги ёришди, енгил тортди.
- Исмингиз нима синглим?
- Ие, яхши бўлиб қолдингизми, опа? - деди Севара унга қараб.
- Ҳа, яхшиман? - деди Матлуба.
- Нима олмоқчи эдингиз? Ўзингизга олмоқчимидингиз?
- Йўқ...
- Қизингизга кўринг, унда. Менда қизларга ҳам яхши нарсалар бор, - Севара осилган либосларни бирма-бир кўрсата бошлади.
- Қизларим ўзи келиб кўрмаса... Бу нечинчи қатор?
- Ҳа, қизларингиз инжиқми? Майли, ўзларини етаклаб олиб келинг. Айтганча, сизга ташриф қоғозимни берай, қизларингиз билан келсангиз, қидириб юрмайсиз. Кўйлакларим ёқади, қизларингизга! - Севара шундай деб кийимлар орасига осилган сумкачасидан ташриф қоғози олиб Матлубага узатди.
Матлуба ташриф қоғозини олаётганида қўллари титраб кетганини ўзи ҳам сезди. Юраги пакка-пукка бўлиб, қоғозга қаради: Севара...
Матлубанинг бўғзидан бўғиб турган ҳамма алами қаергадир ғойиб бўлгандек бўлди. Ахир Аббоснинг телефонидаги аёл «Қорқиз» деб сақланганди. Демак, бу бошқа. Шунчаки эрининг ўйнашига ўхшаш аёл.
Матлубанинг оёқларига ҳам куч киргандек бўлди. Дик этиб ўрнидан турди. Либосларга қарай бошлади. Бирдан кўйлаклар орасида сал аввал цехда аёллар тикиб ўтирган кўйлакка ўхшаш кўйлакни кўрди. Ундан тепадаги эса Гулҳаё телефонида расмини кўрсатиб, «Мана шу ўйлаб топган фасоним учиб сотилиб кетаяпти, экан. Ойи, қаранг, чиройлими?» деган кўйлакнинг худди ўзи. Яна Матлубанинг ичидан нимадир узилгандек бўлди.
Севара эса Матлуба тикилиб қолган, ўша Гулҳаёнинг ижоди бўлган кўйлакни ола бошлади.
- Опа, сизгаям шу фасон ёқдими, дейман? Бу ҳаммага ёқади. Энг кўп сотилаётган кўйлакларимдан. Қизларингиз келиб кўрмасаям ёқади, бу. Қаранг, жуда чиройли. Ўзим ҳам кийдим. Зўр-а?
Матлуба «ҳа», дегандек бош ирғади. Шалвираб сўради:
- Қаердан олгансиз?
- Ўзимизнинг цехимиз бор. Тўғрироғи, эримнинг цехи бор. Бу кўйлак фақат эримнинг цехидан чиқади. Мана кўринг, жуда сифатли.
Матлуба титроқ қўллари билан кўйлакни олиб кўра бошлади. Кўйлакнинг ёрлиғидаги «Гули ҲАЁ» ёзуви кўзлари орқали бор қувватини суғуриб олгандек, жонсизланиб қолди. Бор қуввати уни бурни орқали тарк қилаётгандек, нафас олишини тезлашди.
- Яна мазангиз қочдими? Вой, рангингиз оқариб кетди-ку! - Севара уни қўлидан ушлаб яна стулга ўтқизди.
Матлуба беихтиёр унинг қўлини силтаб ташлади.
- Бу цехнинг бошлиғи қаёқдан сенинг эринг бўлсин? Цех бизники! - деди Севарага ғазабнок кўзларини тикиб.

* * *

Гулранг ўзини қуш устида учаётгандек ҳис қиларди. Ҳар доимгидек машинага ҳитоб қилди:
- Уч, қалдирғочим! Уч!
Унинг кайфияти чоғлигига яна бир сабаб у бугун ўғирлик қилмади. Дадаси ўзи «Машинани ҳар доимгидек ювиб келсанг-чи? Мен офисда бўламан, унгача», деди.
Эндигина дарсдан қайтган Гулранг учун бу «шоколадли гап» бўлди. Дарҳол кайфиятини кўтариб юборди. Елдек учиб цехга борди, кейин машинга ўтира солиб, доимги йўлидан кетди. Энди машинани Сардорга ювдирганидан сўнг ҳам машинада бироз айланса бўлади. Отаси индамайди.
У хаёлларга берилиб, Сардор турадиган ариқ ёнига яқинлашганини ва у ерда турган йўл хавфсизлиги ходимини ҳам сезмай қолди. Ходим хуштагини чуриллатиб, қўлидаги қизил таёқчаси билан унга ишора қилди.

Гулрангнинг юраги чиқиб кетди. Қўрқиб кетганидан йўл четига шартта тўхтади. У ўзига келгунича формали ака ҳам етиб келди.
- Капитан Холдоров! Тезликни оширдингиз, синглим. Ҳужжатларни кўрсатинг-чи?
Гулранг йўл хафвсизлиги ходимига жавдираб қаради.
- Ҳужжатлар... - деди ходим жилмайиб. - Қўрқиб кетдингизми, дейман?
Гулранг «қулт» этиб ютинди. Эшитилар-эшитилмас минғирлади:
- Ҳужжатлар... ҳалиги...
- Ҳужжатларингиз йўқми? Ёшингиз неччида?
Гулрангнинг кўзлари катта-катта бўлди:
- Ҳалиги...
Йўл хавфсизлик ходими ҳаммасини тушунгандек хотиржам гапирди:
- Ҳайдовчилик гувоҳномангиз йўқ. Ўқимагансиз ҳам. Машина ҳайдаш учун ҳали ёшингиз ҳам кичиклик қилади. Шундайми?
Гулрангнинг кўзлари ёшга тўлди, лаблари пирпиради. Шу пайт ердан чиқдими, осмондан тушдими Малик пайдо бўлди.
- Ассалому алайкум ака, яхшимисиз? - деди у ходимга қўл узатиб. Сўнг Гулрангга қараб буюрди: - Гулранг, секин Сардорнинг олдига ҳайда. Кутиб қолди.
- Шошманг, - Гулрангга қаради ходим.
Малик эса Гулрангга «ҳайда» ишорасини қилди. Аммо Гулранг ходимдан қўрққани учун мўлтираб ўтираверди.
- Ака, бу менинг синглим, мана шу йўлнинг нариги томонидаги «дом»дан чиқди. Ана, укам кутиб турибди, - сал нарида турган Сардорни кўрсатиб деди Малик. - Машинани ювиш учун олиб чиқди. Сиз ҳозир келиб тўхтаб, синглимнинг мана бу йўлакдан чиққанини кўрмай қолдингиз. У кўчада ҳайдаб юргани йўқ. Шунчаки ювиш учун олиб чиқди. У ҳали ўқимаган, кечиринг. Тушунинг ака, хато қилдик.
- Ҳужжати йўқ, бунинг устига ёши ҳам кичкина... - эътироз билдирди ходим.
- Шунинг учун тушунтиряпман, ака. Биттаю битта, эрка синглим. Мендан катта акам, кейин анув укам бор. Бу «ҳайдай» деб туриб олади. Нима дея оламан? Ёлғиз сингилга «йўқ» деб бўладими? Сизам акадирсиз? Энди ҳайдамайди, қаранг, қўрқиб кетди. Дарс бўлди, унга, ака. Кечиринг...
Шу пайт бир автомобиль қизил чироқда ўтди. Йўл хавфсизлиги ходими шошиб унга қараб хуштак чалди ва «тўхта» ишорасини қилди. Автомобиль улардан сал нарига бориб тўхтади. Ходим ўша машина томон югургилаб кетди.
- Бахтинг бор экан, чалғиди. Сардорнинг ёнига ҳайда, - деди Малик Гулрангга қараб.
Гулранг унга сўзсиз бўйсинди. Машинани ариқ бўйига қўя солиб, машиндан отилиб чиқди ва ариқ сакраб ўтиб, ўтириб олди. Кўзлари тўла ёш. Чуқур нафас оларкан ўзига-ўзи деди.
- Юрагим чиқиб кетди!
Малик унинг ҳолидан кулди:
-Чумчуқдек юрагинг билан қанақа қилиб машина ҳайдаб юрибсан?
- Биринчи марта тушишим... - Гулрангнинг овози ҳам титраб чиқди.
Малик ундан кўз узмай тураркан, қўллари қалтираётганини кўрди. Ариқни ҳатлаб ўтиб, унинг ёнига чўкди ва Гулрангнинг қўлларини кафтлари орасига олди:
- Чумчуқюрак, қўлларингнинг титрашини қара...
- Қўрқиб кетдим, деяпман-ку! - Гулрангнинг кўзларидан бир томчи ёш оппоқ юзига томди.
Малик гул япроғидаги шурдинг каби каби турган кўз ёшига қараркан жилмайди:
- Э-э-э, бу қиз йиғлоқи ҳам экан? Сардор, сув олиб кел, опангга...

Гулранг Сардор томонга қаради. Малик пайтдан фойдаланиб Гулрангни суратга олди ва ўзига кўрсатди:
- Қара, кўз ёшингнинг ўзинг каби титраб туришини кўр!
Суратда Гулюз хиёл ён томонга қараб турар, гўзал юзида бир томчи кўз ёши олмосдек товланарди.
- Чиройли чиқибди. Анув... телеграм профилларидаги расмларга ўхшаб қолибди, а? - ҳайрат билан деди Гулранг.
- Ҳозир янаям чиройли бўлди. Жилмайган чеҳрангга роса ярашди, - ундан кўз узмай деди Малик.
Шундагина Гулранг ўзига келгандек бўлди. Ўрнидан сакраб турди.
- Тинчликми? - ҳайрон бўлди Малик. - Эчкидек сакрадинг?
- Нима? - қошларини чимирди Гулранг. - Эчки дедингми?
- Эчкидек сакрадинг, дедим.
- Мен билан ишинг бўлмасин!
Сардор ярим литрлик баклашкада сув олиб келиб Гулрангга тутди.
- Опангнинг қўрқуви тарқади. Ичмаса ҳам бўлади, менга олиб кел, - деди Малик Сардорга қараб.
Бу гапдан сўнг Гулранг чаққонлик билан сувни тортиб олди ва кўзларини Маликдан узмай ича бошлади. Малик яна кулди:
- Сал аввал қўзичоқдек мулойим эдинг, бирдан қайсар эчки бўлдинг-қолдинг.
- Ўзинг эчки, - деди Гулранг сув ичиб бўлгач, баклашкани Сардорга узатаркан.
- Мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Сен қайсарлигингдан, безлигингдан менинг сувимни ичиб юбординг. Аввал сўрайди одам деган, «Бу сув кимники» деб...
Гулранг Сардорнинг қўлидаги сувга қаради ва болакайдан сўради:
- Сеникимасмиди?
Сардор «йўқ» дегандек бош чайқади.
- Ўзинг бошладинг! Ўзинг безлик қилиб, қўрққанимдан фойдаланиб қўлимни ушладинг, расмга олдинг! - бақира кетди Гулранг.
Малик кўрсатгич бармоқларини қулоқлариига тиқди:
- Намунча овози ўткир бунинг...
- Ҳақорат қилма! - жаҳли чиқди Гулрангнинг.
- Бақирма! Кўряпсанми, анув ходим ҳали шу ерда, - Малик сал нарида ҳайдовчи билан гаплашиб турган йўл хавфсизлиги ходимини кўрсатди. - Ака-сингил эмаслигимизни билиб қолади. Ёки ўзим айтаман. Қонунни бузди, менинг алоқам йўқ, машина ҳайдашга ҳуқуқи ҳам йўқ, жарима майдонига олиб кетинг, дейман!
Гулрангнинг чарос кўзларига яна ҳадик қўнди. Маликка тилдан қолган бемор каби илтижоли боқди. Бундан Малик жонланди.
- Мен сенга ҳам яхшилик қилсам, ҳам балога қолиб, заҳар гапингни эшитсам... Нима қилиқ, бу? Агар ҳозир машинанг жарима майдонига кетса, отангнинг қанча пули кетишини биласанми? Ўзи нечта қоидани бузганингни биласанми? Ҳужжатинг йўқ - бир, ёшинг кичкина - икки, машина ўзингники эмас – уч... Яна санайми?
Гулранг ерга қаради. Ростдан ҳам дадасининг анчагина пули кетиши мумкин эди. Ўзи шундоқ ҳам уйларида аҳвол яхши эмас. Ҳали опаси пулни деб ўқишдан ҳайдалади, ҳали укаси клубига беролмай минғилайди, онаси-ку, неча кундан буён пулсизлик туфайли ўзида йўқ, кайфиятсиз, тушкун.
Қиз «қулт» этиб ютинди. Кейин секин бошини кўтариб, Маликка қаради.

- Кечиринг, - деди у. Сўнг дарҳол кўзларини олиб қочиб, Сардорга қаради: - Машина ювамизми?
Сардор бош ирғади ва ўрнидан турди. Гулранг ҳам секин машинаси олдига борди. Иккаласи сўзсиз машина юва бошлашди. Малик ҳам уларни сассиз кузатарди. Охири чидаб тура олмади. Гулрангга қараб кулди:
- Сен қизнинг бақириб турганинг ҳам яхши экан. Жим бўлсанг, ярашмаскан, сенга.
Гулранг унга бир қаради ва табассум қилди. Шу он Маликнинг қалбида қуёш чарақлагандек, юзи ёришиб кетди.

* * *

Умид ўртоқлари билан футбол клуби хонасида кийимларини алмаштиришарди. Ўртоқлари ичида Жавоҳир нимадир берилиб сўзлаётгани Умиднинг ҳам эътиборини тортди.
- Акамнинг энг яқин ўртоғи у, - дерди Жавоҳир. - Бир ой ичида учта реклама келибди. Яна-чи? Ютубда ҳам видеоларини кўпчилик томоша қилгани учун қанчадир, пул ҳам олибди. Хуллас, бир шу ойнинг ўзида етти миллион пул топибди. Ўзи ҳам ҳайрон эмиш. Уми-и-ид!
Кутилмаганда у Умидга қараб сўзлай кетди:
- Ўртоқ сенам битта канал очсанг бўлади, копток билан зўр трюклар қиласан-ку! Ўшаларни ютубга ва телеграм каналга қўйиб борсак, обуначиларинг кўпайса, рекламалардан зўр пул топасан.
- Менам эшитганман, - қўшимча қилди бошқа бир йигит. - Кўп «лайк» йиғсанг ва кўп томошабин тўпласанг, ютуб каналининг ўзи ҳам пул тўларкан. Сенга пул ишлаш учун зўр имконият.
- Қара, Умид, - янада қизиқиши кучайиб деди Жавоҳир. - Бугун машғулотдан кейин иккита учта тюркларингни видеога оламиз. Кейин ижтимоий тармоқлардан канал очасан, қўямиз, хўпми? Сенинг трюкларингни ҳамма кўради...
Ўртоқлари Умиднинг айнан дардига малҳам қўйгандек бўлди. Бирдан чеҳраси ёришди:
- Менга фарқи йўқ, кўрсатиб беравераман. Ёрдам берсаларинг бўлди.
- Мен-чи, янги телефонимда монтаж қилиб, чиройли мусиқалар қўйиб бераман, - деди Суннат ёрдам берувчилар рўйхатига биринчи илиниб. - Бир ҳафтадан буён кўп нарса ўргандим.
- Биринчи томошабинларинг биз бўламиз, «коммент»лар қолдирамиз, - деди яна бир ўртоғи.
- Менинг телефоним сифатли видео олади. Мен яқиндан видеога оламан, кимдир узоқдан олсин, Суннат монтаж қилади, - деди яна бир бола. Улар бир биридан куч олаётганди.
- Беш-олтитамиз Умидни атрофида турамиз, жонли томошабин бўлиб. Буям томошабиннинг кўпайишига ёрдам беради.
Дўстларининг ташаббусидан Умиднинг ҳам иштиёқи кучайди:
- Бўлди, машғулотдан кейин бошлаймиз. Мен тайёрман! Агар пул топа бошласам, сизлар ҳақ бериб тураман...
- Гап йўқ, ўртоқ! Бошлаймиз, - деди йигитлар кийиниш хонасидан чиқа туриб.

* * *

Матлубанинг гапларидан Севара бир зум ўзини йўқотиб қўйди. Кейин кўзларида қўрқув аск этди. Атрофга «Биров жанжалимизни эшитмаяптимикан?» дегандек олазарак боқди. Матлуба эса уни ғажиб ташлашга шай йўбарсдек важоҳат билан қараб турарди.
- Мен... - ниҳоят тилга кирди Севара... - Ҳалиги... Балки сизнинг цехингиз бошқадир, опа?
- «Гули Ҳаё» ёрлиғи билан менинг қизим кийим тикади. Эримнинг цехида! Қизимнинг нарсаларини танийман, ғалча!
Матлубанинг охирги сўзи Севарага алам қилиб кетди. Мулойим, ширинсухан сотувчи ролидан чиқиб ўз қиёфасига қайтди:
- Ғалча сенсан! - деди Матлубанинг бурнига бурнини теккизгудек яқин келиб. - Ғалча бўлмасанг, эринг менга уйланармиди? Ҳали хабаринг йўқ, шекилли. Эринг менга уйланган! Ҳадемай ўша цех ҳам, уй ҳам, тагидаги машина ҳам меники бўлади, билдинг! Ҳозирча «эримники» деб гапираётганимга шукр қил! Тез орада меники, деб гапирсам ажабланма!
𝗧𝗢𝗡𝗚𝗚𝗜 𝗦𝗔𝗟𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥

🌤🌤Ассалому алайкум!

⛅️ Хайрли тонг!

🌼Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍁Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тефтел жаркоб 🤤

300 gr qiyma
5.6 ta kartoshka
1 ta qizil sabzi
1 ta posti artilgan pomidor
2 ta piyoz
Yarim piyola guruch
1 qoshiq tomat
2 dona chesnok

Ishimizni qizigan yogʻda kotta qilib toʻgʻralgan kartoshkalarni qizartirib qovurishdan boshlimiz. Ketidan piyoz,qizil sabzi solib azgina qovuramiz. Ustidan posti artilgan pomidor bilan 1 qoshiq tamat solamiz. Oxiridan balgarski solib qovuramiz. Suv solib biroz qaynatib olamiz.

Teftelimiz uchun qiymamizga 1 ta qirgʻichdan chiqarilgan piyoz, gruch,maydalangan chesnok, tuz va ziravorlar solib yaxshilab aralashtirib olamiz.
Koptokchalar yasab qaynab turgan jarkob ustiga terib chiqamiz. Olovini pasaytirib 30,35 daqiqaga dimlab qoʻyamiz. Pishgach ustiga hohishga koʻra koʻkatlar sepib dasturxonga tortamiz.
Judayam mazzali boʻladi albatta tayyorlab koʻring.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g