👑 Bekalar Uchun 💕
24.2K subscribers
10.6K photos
9.64K videos
19 files
13.4K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
У зинадан енгил учиб тушар, 
Иволгин қонини артишга-да вақт 
тополмай пулларни қучоқлаганча, 
ортидан қолмасликка тиришар эди. 
Ниҳоят, ойнаванд эшикдан чиқишга 
ҳам улгуришди. Лобар чиқинди 
қутисидан бир чети кўриниб турган 
газетани юлқиб олди-да, 
полковникка узатиб, пулни ўрашни 
буюрди. Шу аснода чаққонлик билан 
радиодатчик аппаратини чўнтагидан 
суғуриб олишга ҳам улгурди. 
– Беринг бу ёққа! – Иволгиннинг 
ранги гезариб кетди. – Ҳазилни 
ёқтирмайман. 
– Ҳаққингизни олдингиз, Иван 
Антонович. Шу ерда хайрлашамиз. 
Илтимос, самолёт чиптасини эртанги 
рейсдагига алмаштириб, иложи 
борича тезроқ туёғингизни 
шиқиллатинг. Японлар бекорга 
мулозамат қилмади. Мендан кўра 
тузукроқ тушунасиз бундай 
нағмаларни. Кеча телевизордан 
кўрдингиз, улар аяшмайди. 
Иволгин такси томон югуриб, йўл- 
йўлакай Лобарга деди: 
– Бу гапларингиз ўзингизга сийлов! 
Қани, бўлинг, кетдик. 
Аммо Лобар унга эргашмади. 
Бошқа кўчага элтадиган тор йўлакдан 
тез-тез одимлаб, кўздан йўқолди. 
Иволгин эса овлоқ йўлакдан ўтишга 
журъат этолмай машинага ўтирди. 
* * * 
Лобар танҳо қолди. У неча 
миллион одам яшайдиган, ғиж-ғиж 
иморату машиналар тўпланган 
дунёнинг энг машҳур шаҳрида ёлғиз 
эди. 
Аппарат тугмачасини босгач, сариқ 
чироғи зўрға милтиради. “Болам 
олислаб кетибди, – деди у ичида. –26 
Нега тутқич бермайди-я?! Атайлаб 
қочиб юргандек...” 
Негадир Лобар аланглай бошлади. 
Такси ёллаш хаёлига келмас, қаёққа 
бораётганини ўзи ҳам билмас эди. 
Дам умид, дам умидсизлик туйғулари 
вужудини жимирлатиб юборарди... 
Бир кампир қулоғи остидан 
қичқириб ўтди. Қараса, ғилдиракли 
сумкага боғланган, пилдираб 
келаётган оппоқ кучукчани босиб 
олаёзибди. Лобар “нима учун итнинг 
ҳам, кампирнинг сочининг ҳам туси 
бир хил?” деб ўйлади. Бироқ бу 
хаёлдан маъни тополмади. 
Қош қорайди. Турли хил 
чироқлардан товланаётган шаҳар 
осмонида булутми, тутунми, сузиб 
юрарди. Лобар йўл ёқасидаги 
емакхонадан чиқиб, яна аппаратга 
қаради. Ҳамон сариқ чироқча 
милтирарди. Иволгиннинг гаплари 
қулоғида жаранглади: агар сариқ 
ёнса, датчикли ўйинчоқ ўн-ўн беш 
чақирим нарида. Яқинлашган сайин 
қизил чироқ ҳам тезроқ ўчиб-ёнади... 
Олд томондан тутун ҳидига 
қоришган шамол урилди. Лобарнинг 
эти жунжикиб кетди, ором олишни 
истади. Бир бекатга яқинлашиб, 
аппаратга юзинчи, эҳтимол, икки 
юзинчи марта кўз ташлади. Датчик 
алдамаётган бўлса, Парвиз ўн-ўн икки 
чақирим нарида. Радиотўлқинлар 
унинг ўйинчоғидаги митти матоҳга 
бориб қайтаркан, “у сенинг 
қалбингдан жудолик қадар 
олисдадир” дегандек сариқ 
чироқчанигина раво кўрарди. 
“Машинага ўтириб, бутун шаҳарни 
айланиб чиқаман”, – хаёлидан 
ўтказди Лобар. 
Такси тўхтатди. Бироқ икки соат 
юрсалар ҳам, аппаратнинг қизил 
чироғи болага 
яқинлашганликларидан дарак 
бермади. Шундан сўнг ҳайдовчига 
меҳмонхона манзилини айтди. 
Бир кўнгли Иволгин алдади, деб 
ҳам ўйлади, лекин умидбахш ҳислар 
туғёни барчасини босиб тушди. 
Онанинг кўнгли сезмоқда эди: 
болажониси шу атрофда, Токиода. 
Авваллари бунчалик ишонмаганди. 
Одамда баъзан ишонч ҳаммасидан 
устун келади. Шунда у ғалабадан 
бўлак ҳеч нарсани кўрмайди... 
Меҳмонхона ходими пешвоз 
чиқиб, алланима деди. Лобар у 
инглиз тилида сўзлаётганини, ёрдам 
таклиф қилаётганини тушунди. Бош 
чайқаб, беихтиёр қўл узатди, 
номерининг калитини тутқазишди. 
Уч-тўрт қадам юргач, таққа тўхтади. 
“Қандай қилиб улар сўрамасимданоқ 
калит тайёрлаб қўйишган? – деди 
ички овози. – Ва энг қизиғи, Вадуд 
чол менинг хонамда эди. Биз гўё 
бобо ва неварамиз, битта хонада 
турамиз... Булар эса калит 
беришаяпти. Демак, чол йўқ. Қаерга 
кетган?.. Қаерда у?..” 
Ортига ўгирилган мижозга 
меҳмонхона ходимлари саволчан 
тикилишди. Лобар маст кишидек ҳар 
бирига жамики диққатини тўплаб 
қараб чиқди, лекин тузукроқ 
кўролмай, ҳеч нарсани англолмай 
энсаси қотди.27 
– Менга нимадир бўлаяпти... – 
деди ўз-ўзига. 
Кейин лифт сари шошилди. 
Қаватига кўтарилиб, хонасига чопди. 
Эшикни очди, чироқ тугмачаси ва... 
Ҳақиқатан ҳеч ким йўқ эди. Вудуд 
чолнинг тўшагида букланган қоғоз 
ётарди. Хат экан. 
“Лобар, ажи-бужи ёзувимга 
тушунарсан. Ҳар қалай японча 
иероглифлардан тузукроқ. Мен 
кетдим. Эртага келаман. Собиқ 
иттифоқ турмасида битта камерада 
ётганим ўша Миямотони топдим. 
Худога шукр, ҳали ўлмабди. Унинг чап 
қўли йўқ. Лекин Иволгин кесмаган, 
бир оз сабабчи, холос. Миямото 
Иволгин Токиода эканлигини билса, 
ўлдирмасдан қўймайди. Ахир, у қўли 
кесилишига сабабчи бўлган, ўз 
вақтида зуғум ўтказган. Боя менга 
сирини айтди: икки ўғли “Якудза” 
мафиясига қўшилиб кетганмиш. 
Лобар, Иволгин шу ерда эканлигини 
сир тутишимга кафолат йўқ. Умрбод 
мажруҳга айлантирган нокаснинг 
сассиқ жони кимга керак!” 
Лобар йўлакка қайтиб чиқди. Балки 
Иволгинни ўлдириб бўлишгандир, 
деган хаёлда эшикни ҳадиксираб 
тақиллатди. Жавоб бўлмади. Лобар 
эрталабгача сабр қилолмаслигини 
англаб, қават хизматкорини чақирди. 
У Иволгин меҳмонхонани тарк 
этганини зўрға тушунтирди. 
Бу кеч шундай бўлдики, Лобар 
мижжа қоқмай қандайдир фожиани 
кутиб ётди. Эрталаб эса жўшқин, 
серташвиш ва шошқин ҳаётни кўриб, 
ухлаш кераклигини эслади. Аммо 
ювинишга, аччиқ қаҳва ичиб, шаҳар 
гирдини айланишга аҳд қилди. 
Токио вақти билан роппа-роса 
тўққиз бўлганида, у кўчага чиқди. 
Муюлишдан машина ёлламоқчи 
бўлиб бир оз юрди. Ва ногаҳон 
аппаратга қаради-ю қичқириб 
юбораёзди. Қизил чироқ порлоқ нур 
таратмоқда эди. Шунчалар қизилки, 
ҳар ўчиб-ёниши жон олади. 
– Болам... – пичирлади Лобар. – 
Ҳозир... ўғлим... ҳозир... Ё Оллоҳ!.. У 
менга яқинлашаяпти... Мана... мана!.. 
Дуч келган таксини тўхтатиб, 
ҳайдовчининг ёнига ўтирди. Нима 
деб аташни билмай: 
– Жаноб... жаноб... синьор... – деб 
дудуқланди. – Сизга юз доллар... Ва 
яна юз доллар!.. Илтимос, манави 
аппаратдаги қизил чироқ тезроқ 
ўчиб-ёниши учун объектга яқинроқ 
ҳайданг, яқинроқ... Қайси томонда 
эканлигини билмайман... Сиз 
ҳайдайверинг, мен тўғри ё нотўғри 
кетаётганингизни аниқлайман... 
Окей... тушунаяпсиз-а? Ўчиб-ёниш 
тезлашиши лозим... Мен жосус 
эмасман... У ёқда ўғлим бор... 
Болажонимни ўғирлашган! 
Таксичи, қирқ беш-эллик 
ёшлардаги япон, истараси иссиқ, 
хушчақчақ инсон эди. Лобарга кўз 
қисиб қўйди-да, Токио кўчаларидан 
елдириб кетди. Темирйўл кўпригига 
етгач, аппарат чироқчаси шунчалик 
тез ўчиб-ёна бошладики, Лобар ўғли 
уч юз қадам нари-берида эканлигини 
ўйлаб ўзини қўярга жой томолмай 
қолди. Ниҳоят, аппаратдан 
чийиллаган овоз эшитилди: 
Иволгиннинг тушунтиргани рост28 
бўлса, бу – объект юз ёки эллик 
қадам яқин келди дегани эди. Ҳа, у 
жуда-жуда яқинда, қўл узатса 
етгудек! 
Лобар аппаратдан бош кўтарди. Оқ 
фургонли машина шувиллаб ўтиб 
кетди. Бир неча сониядан сўнг 
аппарат овози тиниб, қизил чироқча 
яна ўчиб-ёна бошлади. 
– Улар узоқлашаяпти! – қичқирди 
Лобар. – Болам бор фургонда! 
Тезроқ! Тез ҳайдасангиз-чи, ахир! 
Лобар сал бўлмаса таксичини 
урвориши ҳам мумкин эди. Ҳайдовчи 
қўлдан келганча чаққонлик билан 
машинани орқага бурди. Ҳаяжондан 
хиёл қизариб, ўз тилида алланималар 
деб бақирди. Бироқ бу бақиришда 
зарда сезилмас, қандайдир завқ бор 
эди. 
Улар қарама-қарши йўлдан бир оз 
юришгач, фургоннинг изидан 
тушишга муваффақ бўлишди. Лобар 
қулоғига қайта-қайта кафт босди, 
рўпарадан келган машиналарнинг 
сигналлари кетмай қолганди. 
Таксичи хохолаб кулиб, тезликни 
янада оширди. 
– Илтимос, ҳозирча жуда яқин 
ҳайдаманг! – деди Лобар имо-ишора 
қиларкан. – Полиция кўрингач, 
фургоннинг йўлини тўсасиз. Бизниям, 
уларниям ушлашади. Ҳа, шундай 
қилмасак бўлмайди. Полиция жонга 
оро киради, полиция! 
Лобар сумкачасидан блокнот ва 
ручка олиб, машина ҳақида 
маълумотларни ёзиб қўйди. Одам 
ўғрилари буни сезгандек тезликни 
ошириб, автобуснинг олдига ўтди. 
Светофорлар ва муюлишда қатор 
турган машиналар кўринди... 
Чорраҳа! 
Фургон кўздан йўқолиш учун 
шошарди. Яна кўринмай қолди. 
Албатта, ўғли ўтирган машинани 
топиш, қувиш, қўл етгудай масофада 
яқинлашиш Лобар учун мисли 
кўрилмаган омад эди. Ҳозир ўғлини 
қўлдан чиқарса, қайтиб умрбод 
тополмайдигандек туюларди. 
Радиодатчикка ишониб бўлармиди. 
Улар изни адаштириб кетишган, лоп 
этиб яна дум пайдо бўлиб 
қолаётганини сезиб, нимани 
ўйлашади? Албатта, микрочипни. 
Шубҳа остига машина, кийим-кечак 
ва Парвизнинг сувенири тушади. 
Қарабсизки, сўнгги илинж ҳам 
кунпаякун... 
Ҳадеганда полиция машиналари 
кўринай демасди. Сабр-тоқатини 
йўқотган Лобар охирги таваккалини 
ишга солди: таксичига яна юз доллар 
бериб, фургоннинг олдини қийиш 
кераклигини тушунтирди. 
Ҳақиқатан мард инсон экан. 
Азбаройи пул учун эмас, Лобарга 
раҳми келганидан, жиноятчилардан 
нафратланганидан шу ишни 
бажармоқда эди. Яна хахолаб 
қўйишини-чи. 
Зум ўтмай иккала машина 
ғилдираклари асфальтда 
чийиллаганча тор кўчага бурилди. 
Очиқдан-очиқ қочди-қувди томошаси 
бўлаётган эди. Такси тинимсиз сигнал 
чалар, “тўхта” дегандек чироқларини 
ўчириб-ёқарди. 
“Яхши, жуда яхши, – дерди Лобар 
ичида. – Қанийди ҳозир йўлни29 
полиция тўсса! Ҳаммамизни ушлаб, 
юзма-юз қилса... Ўғлим! Болагинам! 
Ҳозир дийдорингни кўраман! 
Онажонинг сени қутқаради! Олис 
Токиода баридан халос бўласан! 
Самарқандга олиб кетаман!.. 
Ўзимизнинг шаҳар эсингдами?.. 
Лекин аввалги уйимизни сотиб 
юборганман... Ҳамма ўйинчоқларинг 
янги уйда!.. Кейим-кечакларинг...” 
Машина қаттиқ тормоз берди-ю гул 
дўконининг сон-саноқсиз гулларини, 
қутиларини, сувли тувакларини 
атрофга сочиб, янчиб бетон устунга 
урилди. Лобарнинг пешанаси ғурра 
бўлди, аммо ҳайдовчининг жароҳати 
уникидан оғирроқ эди. Лобар зудлик 
билан таксичини чиқариб, йўлакка 
ётқизгач, рулга ўзи ўтирди. Моторга 
шикаст етмаган экан, дарров ўт олди. 
Газни охиригача босди; машина 
машина бўлгандан бери бундай 
ўкириб, бундай катта тезликда 
юрмаган эди. 
Лобар ҳеч қайси йўл ҳаракат 
қоидасини хаёлига келтирмасди. 
Унинг кўзлари фургонда эди, 
бошқасини кўрмасди, ҳис этмасди, 
қўрқмасди. Икки марта пиёдалар 
йўлагига коптокдек сакраб чиқиб 
кетди, бир гал пиво ташувчи кичик юк 
машинаси ён томондан енгил 
тўқнашди, одам ўғриларига яқин 
қолганда эса қандайдир идора 
офисининг зинасига чиқиб, ҳавода 
умбалоқ ошишига бир баҳя қолди. 
Мотор ванғиллар, шамол увиллар, 
тез-тез тормоз чийиллар, олдинда эса 
оқ фургон гўё товушсиз, 
қийинчиликсиз ўқдай учиб борарди. 
Бурилишда анчайин секинлашиб, 
таксига қараганда оғир бурилди. 
Лобар нозик жойни энди пайқади. 
Мана, ўғриларни қачон бурчакка 
қисиш керак! Бахтига Токио 
таркибига кирувчи мазкур тор кўчали 
шаҳарчада бурилишлар бесаноқ эди. 
Ва кўз очиб-юмгунча фурсат келди. 
Лобар бошқараётган машина 
фургоннинг биқинига бўри мисоли 
ташланди. Гўё тишлашаётгандек 
ириллаганга ўхшаш товуш эшитилди. 
Иккала машина ўзларидан ойна, 
пластмасса ва металл парчаларини 
қолдирган кўйи уч юз қадамча 
суришиб борди, сўнг фургон кучлилик 
қилди чоғи орқа бурчаги-ла уриб, 
таксини йўлда кўндаланг қолдирди. 
Аммо ўзи ҳам бошқарувни йўқотиб 
гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга чайқалиб, ахийри 
умбалоқ ошиб тушди. 
Ҳалокат даҳшатини Лобар энди ҳис 
қилди. 
– Парви-и-з!.. – чинқирди у. – 
Болам!.. Болам... 
У машинадан чиққунича 
фургондагилар бир-бирини халос 
этиб, қоча бошлашди. Лобар 
болакайни кўриб қолди. Ҳа, ростдан 
ҳам машинада бола бор экан, ана у, 
ана. 
Лобар аввалгидан-да ўткир овозда 
чинқирди: 
– Парви-и-з!!! 
Шу тобда одам ўғриларидан бири 
камарига қистирилган тўппончани 
олди-да, қўшқўллаб ушлаганча ўқ 
узди. Иккита ўқи ҳам тегмади. 
Ўлимдан ҳам баттари – ҳозир 
уларнинг ғойиб бўлиши эди. Лобар 
боласини тинимсиз чақирган ҳолда 
гандираклаб, бир оз энгашиб, эс30 
ҳушини йўқотгандек тўппа-тўғри 
бораверди. Тўппонча худди 
ўйинчоқдек заиф пақилларди. 
Эҳ, Лобар болакайни тузукроқ 
кўролмади. Оқ кроссовка, жинси 
шим, йўл-йўл футболкани илғади. 
Сочлари қўнғир эди, адашмаса. 
Барваста эркакнинг қўлидан ушлаган. 
Жуда тез чопади. 
Йўқ, ўғрилар судраб кетди уни. 
Негадир Лобарга қиё боқмади, 
боқишга-да уринмади. “Парвиз!” 
деган ҳайқириқни, она ноласини, 
юракдан отилган фарёдни эшитди. 
Эшитмаслиги мумкин эмас. Нега 
қарамади? У ўз онасидан қўрқдими? 
Лобар қанчалик уринмасин, тез 
чополмади. “Яна бир неча йилда 
боламнинг дунёқараши бутунлай 
ўзгариб бўлади, – деб ўйлади 
қартабоз хоним. – Мана, мендан 
қочаяпти. Кейинчалик уни қўйиб 
юборишса ҳам мени ахтармайдиган 
бўлади. Пулдор, қартабоз, дунё 
кезган маишатпараст... Эҳтимол, 
йирик жиноятчи бўлиб етишар. Бир 
куни қўлга олиниб, умрининг 
охиригача қамоқда ўтирадиган 
шўрпешонага айланса-чи?! Ким 
айбдор бўлади? Мен-ку, ахир... 
Шунақа бир касга айланса, бошимни 
қайси деворга ураман?! Додимни 
ким эшитади?” 
Онаизор охирги марта қичқирди: 
– Қайт, болам!.. Қайт... Бу – мен... 
Ме-е-н!.. 
Кейин юзтубан йиқилди. Еру осмон 
чирпирак айланди. “Энди нима 
қиламан? – деган савол янгради 
миясида. – Наҳотки, уни қўлдан 
чиқарган бўлсам?! Наҳотки...” 
Иттифоқо, ҳар доимгидай далда 
берувчи куч уйғонди. 
“Эй, – деди ички овоз. – Қани 
ўрнингдан тур! Судралиб бўлсаям 
бирон ковакка биқиниб ол. 
Ҳализамон полиция келса, шўрингга 
шўрва тўкилади. Жазодан қутулиб 
қолганингда ҳам мамлакатдан 
чиқариб юборишлари аниқ. Агар 
яширинишга муваффақ бўлолсанг, 
эртага яна ахтаришинг мумкин. Вадуд 
чолнинг дўсти Миямото кўмак 
беради. Ишонавер... Иволгиннинг 
номери ўтмадими, иккинчисига умид 
боғла. Миямото сулоласи катта кучга 
ўхшайди. Сен полициядан қочиб 
қутулолсанггина ўғлингни қўлга 
киритасан! Бўлмаса, умринг сўроқда, 
бош оғриқда ўтади. Полициянинг 
ваъдалари... ваъдалари... 
миннатлари... Ва ахийри қуруқ 
ҳисобот!” 
Лобар ўзига қараб турган 
одамларни ҳайрон қолдирганча 
бошқа кўча бўйлаб чопиб кетди. 
Гарчи оқсоқланаётса-да, кўз очиб- 
юмгунча йўқолди-қолди. 
Меҳмонхонага бора-боргунча 
Шомилни қарғаб, кўзидан дув-дув ёш 
тўкди. Жиноят ботқоғига қанчалар 
чуқур ботганини, бу ботқоқликнинг 
ҳали-вери охири кўринмаслигини 
ўйлади. 
Боягилар орасида Шомил 
кўринмади, лекин Парвиз Москва 
яқинидаги ўрмонда Иволгин қўлидан 
унга ўтганди-ку. Шомил ёлғизман деб 
дунёга жар солгани билан, Лобар ҳар 
доим унинг атрофида чечен 
жиноятчилари изғиб юрганини 
кўрган. Болани бериб юбориш31 
Шомилдек чечен киллерининг 
кўлидан келади. Ҳозир Парвиз унинг 
малайлари қўлида бўлса ажабмас... 
Бир амаллаб меҳмонхонани топиб 
келган Лобар “балки полицияга 
борсам яхши бўлармиди”, деб 
иккиланди. Машиналар зув-зув ўтар, 
осмонўпар бинолар олисдан 
ўшшайиб қарар, қулоғи тагида 
полициячиларнинг ўшқириқлари 
жаранглагандай туюларди. 
Лобар қандай йўл тутишни билмай 
гарангсиб турди. Жиноятчилар 
болани шунча тўсиқлардан ўтказиб, 
Токиога олиб келганларми, демак, 
анчайин уддабуро. Нима қилса экан? 
Атрофга аланглади. Полиция 
хуфиялари қаердадир пойлаётганини 
сезди. Ахир, таксичидан маълумот 
олишган, меҳмонхонада текширув 
ўтказилган. “Ҳозир ушлашади”, – 
деди Лобар хаёлан. 
Шу лаҳзада икки киши икки ёнидан 
келиб, қора машина томон судради. 
Бири рус тилини бузиб гапираркан, 
силтади: 
– Сеники қочишга уринмасин... 
Бизники отади... Отиш хоҳлайди... 
Лобар улар полиция ходимлари 
эмаслигини пайқади. Бир сўз демай, 
ювош алфозда эргашди. 
Аммо машина шитоб билан олға 
қўзғалгач, тушкунлик бутун вужудини 
қоплаб олди. “Ҳеч нарса 
қилолмадим, барчаси тамом, илк 
уринишимданоқ мени яксон 
этишмоқда”, деб ўйлади, кўз олди 
қоронғилашди. 
– Қаерга кетаяпмиз? – сўради 
бирпасдан сўнг зўрға тили айланиб. 
Япон жиноятчилари индамадилар. 
Киприклари ҳам қилт этмасди 
уларнинг. 
* * * 
Бир замонлар қарта ўйинлари 
Америкада ҳозирги кунлардагидан ўн 
чандон кенг тарқалганди. Ўрта аср 
романларида тасвирланганидек учига 
чиққан фирибгар, тўппончадан бехато 
отадиган мерган, хийла пичоқбоз, 
отлар ишқибози, хотинбоз, ўғри ва, 
албатта, қартабоз бўлиши лозим эди 
бахт излаган киши. Худди бугунги 
одам метро, аэропорт, вокзалларда 
ўзини қандай тутишни, 
телефонлардан фойдаланишни 
билганидек ўша замонларда 
юқоридаги қусурлар зарурият 
ҳисобланарди гўё. Минг-минглаб 
шундай одамлар янги халқнинг 
кўпчилик қисмини ташкил этди. Янги 
давлат равнақ топгани сайин 
аксарият кишилар кўниккан яшаш 
тарзи ҳам такомиллашиб борди. 
Қиморхоналар қайтадан қурилди. Ва 
дунё тарихидаги энг йирик казинолар 
бунёд бўлди. Қимор пайдо бўлгандан 
бери биринчи марта миллион доллар 
бой берилди, янги эра бошланди. Ҳар 
соҳада истеъдодли кишилар 
бўлганидек худди даҳо даражасидаги 
олим мисол қимор оламида ҳам 
бошқалардан фарқли ўлароқ “буюк 
шахслар” майдонга келди. Уларнинг 
асосий қимор воситаси қарта эди. 
Қиморхоналарда янги-янги ўйинлар 
чиқди, лекин “даҳо”лар учун 
қартадан афзали топилмади. Зеро, 
бошқа ўйинларда кўпроқ омадга32 
ишонилса, учлик, тўртлик, бешлик, 
еттилик қарта жамланмаларининг 
сузилиши фириб маҳсули бўла 
оларди ва ҳамиша ҳам омадга қараб 
қолинмасди. Шу важдан қарта ўз 
аҳамиятини йўқотмади, моҳир 
қиморбозлар, жиноий уюшмалар 
кучларини қарта столида намойиш 
эта бошладилар. 
Баъзи давраларда эркак-аёлнинг 
фарқига борилмас эди: пулдор 
аёллар ҳам бамайлихотир қарта 
ташлашар, уйларида меҳмонлар 
олдидан бўшаган идишларни 
йиғиштириб олгандек ютуқ пулларга 
қўл чўзар, ҳеч ким ҳайратланиб 
қарамас эди. 
Аммо-лекин бу ҳодисалар уммон 
ортида юз бераётганди. Секин-аста 
Европада ва Осиё мамлакатларида 
ҳам онда-сонда аёл 
қиморбозларнинг дараги чиқиб 
қолди. Йўллар очилди, қарталар дунё 
бўйлаб янада чирпирак бўлиб, 
чаппор уриб, ҳатто темир йўллардаги 
поездлар каби гулдираб, 
самолётлардек гувиллаб кезинди. 
Тажрибали қартабоз дунёга 
келиши учун ўн йил вақт керак эди, 
ҳар ўн йилда тенгсиз қартабоз бўй 
кўрсатарди. Кэтрина юзлаб 
қиморхоналарни забт этганида, 
одамлар ҳайрон қолмади (аёлдан 
аскар чиқди, ҳайдовчи чиқди, 
фазогир чиқди, қиморбоз ҳам чиқди). 
Ҳайрон қоларли жиҳати шу эдики, 
айнан жодугар Кэтринанинг рақиби 
ҳам аёл бўлди. Қиморбозларга 
шуниси нашъа қиларди: агар иккови 
тўқнаш келса, қайси бири ютаркан? 
Кэтринани бопласа яхши бўларди, 
айримлар учун эса Лобарнинг 
шармандаси чиқиши муҳимроқ эди. 
– Қимор эркакларники! – деган 
хитоб тез-тез айтила бошлади. 
Бироқ жодугар Кэтринанинг дасти 
узун эди. Гўёки бир ҳатлашда 
уммондан учиб ўтиб, кунчиқар 
мамлакатда Лобарнинг гирибонидан 
олган эди. 
Қора машина елдек учиб, қора 
ниятли аёл ҳузурига етказганда 
ҳаммаси юқоридаги тарихнинг 
оддий, қонуний давоми сифатида 
намоён бўлди. 
– Лобар! – хитоб қилди Кэтрина 
унга кўзи тушган маҳал. – Сени худо 
уриб қўйгани рост, шекилли... 
Яқинроқ олиб келинглар 
бахтиқарони! 
Лобар дўкон остида жойлашган 
мўъжаз зал бурчагида аллақандай 
китоб ўқиб ўтирган Кэтринани – Боку 
аэропортидаги ўша аёлни дарров 
таниди. Негадир уни шунақа жойда 
учратаман деб кўнгли сезганди. 
– Нима, тилингни еб қўйдингми? – 
аччиқланди Кэтрина китобга белги 
қўйиб, секин ёпаркан. Кўзойнагини 
бурни учига қадар туширди. – Гапир! 
– Буларга сиз буюрдингизми? 
– Нимани? 
Лобар атрофидагиларга қаради. 
– Мен меҳмонхонага етгандим, 
дам олишим керак эди, чарчаганман. 
Сиз эса зўравонлик билан бу ерга 
келтирдингиз. Яхши эмас. 
– Биламан, – деди жодугар 
ўрнидан туриб, – Кацусика томонда 
тўполон қилиб чарчагансан. Бунинг 
учун сенга дам олишга рухсат33 
берадилар. Оз эмас, кўп эмас, етти- 
саккиз йил. 
– Бу менинг ҳаётим... 
– Ундай бўлса, сенинг ҳаётингда 
мен нима қилиб юрибман?! – 
ўшқирди Кэтрина. – Заррача ишим 
йўқ эди сен билан! Аммо сенинг 
шахсий ҳаётинг деб аталмиш 
маҳдудликда менинг 
қиморхоналарим, миллионларим, 
емларим, қолаверса, ўзим... Ҳа, ҳа, 
мана шу вужудим ҳам муаллақ 
турибди. 
– Қ-анақасига? 
Бунга жавобан Кэтрина ўрнига 
қайтиб ўтирди. Сўнг шотирларига 
ғалати нигоҳ ташлади. 
– Нега қараб турибсанлар?! 
Ўлдиринглар уни! Суҳбат тугади. 
Шу заҳоти японлардан бири 
тўппонча чиқариб, икки қадам ортга 
тисланди. Лобар унга тик қаради. 
Умрига нуқта қўяжак ўқ бошини 
қандай тешиб ўтажагини, бир оғиз сўз 
қотишга-да, инграшга-да 
улгуролмаслигини тасаввур қилди, 
шундай тасаввур қилдики, аввал ҳам 
шу тарзда ўлдиришгандек. Ҳозир 
тўппончанинг қора оғзида ёлқинни 
кўради, товуш ҳам эшитилади... 
– Бу ерда отма, – деди Кэтрина 
тўсатдан китобдан бош кўтариб. – 
Мурдани ахлатхонага олиб бориш 
ортиқча муаммо. 
Япон русчага тушунмади, тумшуғи 
билан имо қилди: “Нима?” 
Кэтрина яна русча сўзлади: 
– Шаҳардан четга чиқинглар. 
Тошлоқнинг ўртасига будда 
ҳайкалидай қўйиб, юрагидан 
отинглар. Дарвоқе, тошлоқни ҳозир 
сув босаяпти. Мурданинг устига тош 
бостирсанглар, кўп ўтмай сув тагида 
қолади. 
Рус тилини чала-чулпа биладиган 
жиноятчи шерикларига тилмочлик 
қилди. Улар ўз тилларида шоша-пиша 
гаплашдилар. Кейин Лобарни 
ўртадаги бильярд столига ётқизиб, 
оғзига латта тиқдилар. Эндигина қўл- 
оёғини боғлашга киришган ҳам 
эдиларки, эшик томондаги зинадан 
дупур-дупур қадам саслари келди. 
Ҳамма, шу жумладан, Лобар ҳам 
қаради. Келаётганлар бирдан 
тўхташди, орқадаги кишига йўл 
бердилар. 
Кириб келган кимса етмиш 
ёшлардаги чаққонгина чол эди. 
Протез қўли уни совуқроқ 
кўрсатарди. Соғ қўли ила Лобарга 
ишора қилиб, япон тилида қаттиқ- 
қаттиқ гапирди. Шотирлар Кэтринага 
қарагач, рус тилида: 
– Миссис, буларингга айт, Лобарни 
бўшатсин, – деди чол. – Нима, сен 
қиморбозмисан ёки мафия бошлиғи? 
– Биз ажрим қилишимиз керак. 
– Фақат қарта столида, – 
таъкидлади чол. 
Лобарни халос этганларидан сўнг 
Кэтрина бошқа бурчакдаги оқ стол- 
стулга яқинлашди. 
– Марҳамат, – дея таклиф этди 
Лобарнинг халоскорини. 
Улар ўтиришгач, чол Лобарга қараб 
жилмайди. 
– Бу ёққа кел. 
Учаласи давра қуришди. 
– Вадуд ҳам шу ерда, – 
кулимсиради чол. 
Кэтрина баттар тумшайиб олди-да:
– Исмингиз Миямото Сан, 
шундайми? – деб сўради. – Яхши 
эслаяпман. Биз ўтган ҳафтада Нагояда 
учрашганимизни ҳисобламаганда 
(ахир, у ерда менга узоқдан 
қарадингиз, холос), беш йил бурун 
Малайзияда, соҳил яқинидаги 
тепаликлар орасида юзма-юз 
келганмиз. 
– Ҳа, мени хитойлик деб 
ўйлагандинг, Кэтрин. 
Жодугар кулди, ингичка, қонсиз 
лаблари Лобарга кимнидир 
эслатарди. Кинодаги ёвуз 
қаҳрамонними, Анна Сергеевнаними, 
аниқ тўхтамга келолмади. Иккинчи 
бор диққат қилганида, Кэтрина 
сигарет чекмоқда эди. Во ажаб, 
қаерда пайдо бўлди унинг оғзида?.. 
– Мени авом деб ўйламанг, – деди 
у Миямотога кўз остидан карашма 
қилиб. – Япон, корейс, хитойни 
фарқлай оламан. Аммо ўзингиз 
инсоннинг фарқига бормайсиз. 
Инглиз, немис, итальян, француз, 
рус... Майли, улар европаликлар, бу 
эса, – жодугар кескин ияк учириб 
Лобарни кўрсатди, – туркий! Мабодо 
туркийлар сизнинг қавмингизга 
кирмайдими? 
Миямото саволга жавоб бермади, 
кўзлари янада қисилиб, бармоғини 
нуқиди. 
– Барибир мени хитой деб 
ўйладинг. 
– У ерда хитойлар маҳалласи бор 
эди. Сиз ҳам хитойликларга ўхшаб 
кийингандингиз. 
Миямото бош чайқади. Эътироз 
бир оз дағал оҳангда эшитилди: 
– Қанақа одамсан?! Боғдан келсам, 
тоғдан келасан! Ҳеч қанақа либос, 
ирқ, миллат ҳақида гапираётганим 
йўқ. У ерда, иккинчи тепаликда 
масжид жойлашган. Хитой маҳалласи 
четида яшовчи мусулмонлар ҳар куни 
эрталаб сўқмоқдан масжидгача яёв 
боришади. Тоза ҳаво – танга даво! 
Худди шу пайтда хитойлар ҳам йўлга 
чиқишади. Улар югуришни машқ 
ҳисоблашмайди. Икки тепалик 
оралиғини бир сайр қилса, бундан 
аъло спорт йўқ. Ҳеч ўйлаб 
кўрганмисан, Кэтрина, кимлар кўпроқ 
фойда қилаяпти? Албатта, масжидга 
қатновчилар! Чунки улар ҳам 
жисмонан, ҳам руҳан ўз 
вазифаларини адо этмоқдалар. Худо 
икки тоифани ҳам тепаликлар 
орасида зир қатнаттириб қўйибди. 
Бири шунчаки танасининг соғлиғи 
учун бориб-келаяпти. Иккинчиси эса у 
дунёнинг ҳам ғамини емоқда. 
– Жуда яхши диний маъруза. 
– Мен ўшанда намозга 
бораётгандим, – деди Миямото. – 
Мусулмонликни қабул қилганимдан 
хабаринг бор-а? 
– Албатта, кўриниб турибди. 
– Бунга Вадуд деган одам сабабчи 
бўлган. Чақиринглар уни! 
Шу пайт Вадуд чол остона ҳатлади, 
маст шекилли, қоқилиб кетаёзди. 
Кэтринанинг унга кўзи тушган 
маҳал юзида ижирғаниш зоҳир 
бўлди. Сигаретини эзғилаётиб, ўзича 
гапиринди: 
– Лаънати пиёнисталар! 
– Бу одам билан мен, – деди 
Миямото, – етти йил панжара ортида 
бир ҳаводан нафас олганман. У мен35 
учун дунёдаги энг қадрли инсон. 
Таниш, Кэтрин... 
– Тупурдим унга! – қичқирди 
жодугар. – Миямото Сан, марҳамат 
қилиб столимнинг булғанишининг 
олдини олсангиз! Бу нимаси, ахир?! 
Бас, чидаёлмайман. 

Давоми бор....



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐

Шанба тонги Муборак бўлсин!



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
АКА...

Менинг учун суянч бўлган тоғ,
Бу оламда энг иссиқ қучоқ,
Тилакларим кўнглингиздек оқ,
Ака сизни яхши кўраман.

Фарзандингиз боламдай азиз,
Қилоламан дардингизни ҳис,
Аслидаку бу тақдир хасис,
Ака сизни яхши кўраман.

Акажоним, мен қандай сингил,
Сўролмайман гоҳида кўнгил,
Изҳор учун баъзан ожиз тил,
Ака сизни яхши кўраман .

Қолган сизда онам дидлари,
Келиб турар отам ҳидлари,
Ёдгор бизга улардан бари,
Ака сизни яхши кўраман.

Бошимизни силаган акам,
Бизга толеъ тилаган акам,
Жаннат берсин Яратган ҳакам,
Ака сизни яхши кўраман.

Гоҳ кўнглингиз ранжитсам шўхлаб,
Уй- рўзғордан кўнгилни тўқлаб,
Келдим бугун мен сизни йўқлаб,
Ака сизни яхши кўраман.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Amerikancha Sutli KOKTEYL // MILKSHAKE // МОЛОЧНЫЙ КОКТЕЙЛЬ




@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g