👑 Bekalar Uchun 💕
24.2K subscribers
10.6K photos
9.64K videos
19 files
13.4K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
туҳматчилар йўқ эмас. Тунов куни бир 
гап эшитганди. Эмишки, Қувон 
самарқандлик қўшмачи аёл билан чет 
элга одам сотармиш, япониялик 
безорилар эмас, ўшалар дўппослаган
эмиш. Унчалик таъсирланмаганди, 
аммо миясига лоп этиб урди: ҳозир 
халқ ундан нафратланаётган бўлса- 
чи?! 
Хона ўртасига ётқизиб қуйилган 
Бердимуроднинг юзини сўнгги бор 
очиб: 
– Қандай яхши йигит эди-я, охирги 
марта кўриб қолинглар-а... – деб 
йиғлади аёллардан бири. 
Она бояқиш ҳушидан кетди... 
Майитни дарров чиқаришди. Ўша 
кеча Қувон ухлаёлмади. Лобарнинг 
ўлиги топилмаганлиги қийнарди уни. 
Аммо тўсиндан шундай хаёлга борди: 
“Япониядан қайтганимдан кейин 
мамлакат полицияси мурдани ахтариб 
топган бўлса-чи? Худди 
Бердимуродни кузатгандай 
қариндошу маҳалладошлари Лобарни 
ҳам сўнгги манзилга кузатган чиқса- 
чи? Мен эса ойимқизлардай 
даволаниб ётибман. Лобарнинг 
қотилини, лаънати Кэтринани ким 
фош этади? Ким унинг ўғлини чечен 
мафияси қўлидан халос этади?” 
Шундай қилиб, Қувон яна шаҳарга 
йўл олди. 

Давоми бор...


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ахли
ЮРТИМ ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

Элимиз тинч, юртимиз обод
Ўтганларнинг руҳи
бўлсин шод
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд
Омон бўлинг СИЗ АЗИЗЛАРИМ!!!

Хар бир фурсат ғанимат
Шу  кунларда қилинг
кўп химмат
Ибодатда энг буюк неъмат
ОМОН БЎЛИНГ
ҚАДРДОНЛАРИМ!!
🫶
БАҲОР ФАСЛИНИНГ ЯНА БИР
МУНАВВАР ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🍀

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jigaaaar!

Eslasam eslamaysan,
Hol soʻrab yoʻqlamaysan,
Oʻzingga oʻxshamaysan,
Koʻrinmay ketding jigar!

Yaxshimisan, bormisan?
Qishda yogʻmas qormisan?
Yo shunchalik zoʻrmisan?
Koʻrinmay ketding jigar!

Yoʻllaringga qaratib,
Hafta-oylar sanatib,
Yolgʻonlaring taratib,
Koʻrinmay ketding jigar!

Koʻpayib oshnalaring,
Pulingga tashnalaring,
Yaxshimi boshqalaring,
Koʻrinmay ketding jigar!

Kel holimiz soʻrab tur,
Korimizga yarab tur,
Koʻrsataman qarab tur,
Koʻrinmay ketding jigar!

Asablar boʻldi tarang,
Chidab yuribman arang,
Oʻtmas yolgʻon bahonang,
Koʻrinmay ketding jigar!

Jonimdan aziz jonim,
Eng qadrli insonim,
Qaynatmay kelgin qonim,
Koʻrinmay ketding jigaaaar!

Mumtozbegim

P/s: Hozir "Jigar" soʻzi trendda ekan 😊 Jigarlarga joʻnatamiz😉


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрни пулини ўйнаб, хотинникини ўйлаб ишлатиш керак эканда, шунақами? 😅


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kelinga qilgan yaxshiligi uchun Ka’bada imom bo‘lgan qaynona.

🎧Shu she’rni mazza qilib tingladim. Sizlarga ham ilindim


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Onalar haqida yozmoqchi bo‘ldim,
Lekin ojiz ekan hali qalamim,
Yozdimu o‘chirdim, yozdim o‘chirdim,
Oq qog‘ozdan oldim go‘yo alamim.

Onajonim sizni ta’riflash uchun
Bisotimda kamlik qilar so‘zlarim,
Shuning uchun sizni ta’riflab emas
O‘zimni ayblab yozish ko‘zladim.

Esimda, “Egalik qulman” derdingiz,
Xotiramda qolgan aytgan so‘zingiz.
Vaqtni aylanib kelishin qarang,
Egalik qul hozir sizning qizingiz.

Ishga deb chopaman, uyga chopaman,
Uy-ro‘zg‘or, bolalar-tashvishlar serob.
Kunlar o‘tishini sezmay qolaman
Qachon sizni ko‘rdim, qilaman hisob.

Bemehr qizmanmi? Aslo Onajon!
Qalbim mehr bilan to‘la limmo-lim.
Oq sutingiz bilan bergan mehringiz
To‘ldirgan yuragim, vujudim, qonim.

Ko‘p bo‘lmadi bir yaqin dugonamning
Yoshgina onasi to‘satdan o‘tdi.
Onamlab zor qaqshab qolgan dugonam
Dildagi gaplarin bizlarga to‘kdi.

“Bir hafta o‘tirdim ota uyimda.
Keldi-ketdi kutdim uyga ham bormay.
Bola chaqa mensiz yashar ekanku,
Kunini ko‘rdiku bir kun och qolmay.

Bemalol kelmasdim onam borida,
Onam abadiydek ko‘nglim edi to‘q.
Kechgacha o‘tirsam bo‘lmas edimi?
Endi afsuslardan hech bir foyda yo‘q.”

Dugonam so‘zlari ochdi ko‘zimni,
Menchi, nima qildim SIZ uchun ONA?
Ayblarimni yozsam qog‘ozim to‘ldi,
Essiz, qancha vaqtni yo‘qotibmana.

Bir yilda bir marta kafega boshlab,
Bir sokin go‘shada suhbat qurmabman.
Tutib qo‘lingizga taomnomani
“Ona tanlang, nima yeysiz?” demabman.

O‘tkan hafta dugonalarim bilan,
Kecha qo‘shnilarim, bugun oilam,
Bariga vaqt topdim, lek yodimda yo‘q
Qachon sizni xursand qildim volidam?

Boshingizga qo‘ngan oppoq qirovda
Mening ham hissam bor munis azizam.
Peshonangizdagi ajinlar so‘zlar
Bizni deb tortgansiz qancha g‘am, alam.

Yilda ikki bayram - ikki Hayitda
Boshingizga ro‘mol olib boribman.
Ex nodon qiz! O‘zim oxorlik ko‘ylak
Va yangi poyabzal kiyib olibman.

Nega tiktirmadim sizga xarirdan
Yoki pombarxitdan sipo bir libos?
Nimaga olmadim bitta poyabzal
Ko‘ylagingiz rangiga qilib rangin mos?

Bolamga bozordan kiyim olganda,
Deyman “Onamga ham olaman shu gal.”
Yo vaqtim qolmaydi va yoki pulim
“Ha mayli, olaman keyingi safar.”

Keyingi safarlar ko‘payib ketdi
Qachon keladi shu keyingi safar?
Yo Alloh, Madad ber, ko‘nglini olay.
Onam oxiratga qilmasdan safar.

Hali ham fursat bor. Quyoshim, Oyim,
Ko‘nglingizni olay, bering bir imkon.
Kun kelib, bir kuni sizni yo‘qotib,
So‘ngra afsus qilmay aziz onajon.

Yuring aylantiray go‘zal joylarda,
Ko‘nglingiz nimani istar, tutayin.
Osmonda oymi yo ko‘kdagi yulduz,
Olib poyingizga barin to‘kayin.

Axir men ham farzand o‘g‘il qatori,
Uyim boshqa lekin hayolim sizda,
Uzoq umr ko‘ring jannat yuzligim,
Jonim nisor bo‘lsin xok poyingizda.

Qaniydi opichlab oborsam Xajga,
Qo‘lingizdan ushlab tavof qildirsam,
Beshigim boshida bedor ketkazgan
Uyqusiz tuningiz qarzini uzsam.

Gʻanimatim onam, Jannatim onam,
Ruxsat bering bir kecha bag‘rizda qolay.
Aziz tizzangizga boshimni qo‘yib
Suhbatlashib barcha dardingiz olay.

Yo‘q deysiz! Bilaman. “Bolam uyga bor,
Issiqqina o‘rning sovub qolmasin.
Bir kecha ming kecha bo‘lmas va lekin
Kuyovim xuvillab yolg‘iz yotmasin.”

Axir ko‘zlaringiz aytib turibdi
Meni sog‘ingansiz, lek o‘ylab tinchim,
Ketaqol deyapsiz, Mehribon onam,
Farishtam, yolg‘izim, munis sevinchim.

Borsam tansiq taom qilmoqchi bo‘lib,
Kuymalanib qilasiz yugur yugur.
Bo‘ldi endi ONA! Tansiq taomni
Men sizga keltiray, yeb qiling xuzur.

Akamga, ukamga xavasim kelar,
Har tong duo olib chiqar ko‘chaga,
Duogo‘y farishtam duolaringiz
Faqat bizga emas, barcha barchaga.

Duoda so‘raysiz farzandlar uchun,
El-u yurt, jigarlar, qo‘shningiz uchun
Biror marta  eshitmadim onajon
So‘raganingizni o‘zingiz uchun.

Bilaman orqamdan duo qilasiz
Har doim, kunu tun, shomu saharlab.
Shu duolar sabab unib o‘syapman,
Shu duolar meni yuribdi asrab.

Kimdir yosh ko‘rinar qirq, ellikda ham,
Bunga nima sabab, bormi bilguvchi?
O‘yladim va topdim! Biz hali bola!
Onamiz bor bizni "BOLAM" deguvchi!

Ko‘zimda yosh, hozir butun dunyoga
Jar solgim kelyapti takror va takror,
Odamlar! Men baxtli va boy insonman
Chunki ONAM hayot, mening ONAM bor!

Mastura Hoji Ona
Forwarded from 👑 Bekalar Uchun 💕 (Shalola)
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Азамат Коржовов


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 8-Бўлим.

Арвоҳлар базмидаги аёл. 2-қисм.


Қувон адашган йигитларнинг энг
олдинги сафидан ўрин олган эди. У
мактабни битиргунча қишлоғидан
деярли чиқмади. Болаларча хаёли
Ғўбдин, Бахмал ва Жиззах тоғларидан
нари ўтмасди. Қишлоқ Тошкент-
Самарқанд йўлига яқин жойлашган,
мол-қўй боқиб юриб, турли русумдаги
машиналарни томоша қилардилар.
Ким билади, машиналар ҳам дайди
хаёлларга доялик қилгандир.
Лобар билан танишгунча у лойчи
усталар гуруҳида ишлаб юрди.
Орзулар қанчалик юксак бўлмасин,
пул топиш мажбурияти пастда, лой
ичида юришга ҳам ҳукм этиши
мумкин.
Очиғини айтганда, Қувоннинг
орзуларини юксак деб аташ тўғри
келмайди. Шоҳона иморат, ҳашамдор
қора “Мерседес”, шаҳарлик чиройли
хотин, Тошкентдаги машҳур ҳофизлар
куйлаган тўй...
Кўпчилик хомхаёл деб атайдиган шу
орзулар Қувоннинг юрагига
билдирмасдан чуқурроқ илдиз
отганди. Бу хаёллар бошқаларда ҳам
бўлади, лекин бошқалар Қувондек
телбалик қилмайдилар.
Қизиқ жиҳати шу эдики, у табиатан
оқкўнгил йигит бўлгани учун ҳаммаси
ўз-ўзидан, мўъжиза туфайли рўй
беришини истарди. Ҳаром пуллардан
ҳазар қиларди. Ахир, у “қора қарта
рақси”га сўзсиз бас келадиган ягона
одам. Истаган рақибини ютиб,
миллионларни қўлга киритиши
мумкин. Шомилнинг шериги бўлиб
юрган кезлари-чи? Доллар тугул
тиллаларни кўрди, аммо мана у –
ўртаҳол бева. Эшитган одам
ишонмайди, ишонса ҳам “буюрмабди-
да” дейишади.
Уйландию кўп ўтмай хотинидан
айрилди. Тўйдан сўнг эндигина тинч
ҳаётни ўйлай бошлаганди. Фожиа юз
бериб, яна қасос ўти гурлади.
“Тинчгина ўтирсанг бўлмайдими? –
дейди гоҳо ички овоз. – Улар билан
ўйнашма! Бундан баттар бўлишинг13
ҳеч гапмас. Мақсаднинг – яхши яшаш.
Қасос олишни эсдан чиқар. Оғир бўл,
келажагингни ўйла. Ҳали қанақа
одамларни кўрмайсан бу ҳаётда! Ҳар
бирига тиш қайрасанг, қайроғинг ҳам,
тишинг ҳам соб бўлади. Бойларни
қара, маза қилиб яшаяпти”.
– Аввал ишимни тугатай, –
пичирлайди у.
Бироқ барча ёмонлардан ўч олиб
бўлгач, қайси йўл билан бойишни
хаёлига келтирмайди. Ўжар орзулар
фаровон келажакни ваъда қилади,
қилаверади...
Самарқанд автобусига чиқиб, эзма
одамнинг ёнига ўтириб қолди. Бир
замонлар Тинч океан флотида олти
ойлаб сузган эмиш. Энди эса уч
соатлик йўлга ярамай, қон босими
ошаётганмиш.
– Армияга борганмисан? –
шанғиллади у.
– Ҳа, ички ишлар қўшинида,
Олмалиқда хизматда бўлганман.
– Самарқандда нима қиласан?
Қувоннинг ўжарлиги тутди.
– Бир аёлнинг ўлиги келганми-
йўқми аниқлашга кетаяпман.
– Ё товбангдан...
– Ҳайрон бўлманг, ҳаммамиз ҳам
ўламиз. Мана, сизнинг ҳам ёшингиз
ўтиб қолган. Бирор кор-ҳол бўлса,
қариндошларингиз менга ўхшаб
сўроқлаб боради. Ё бормайдими?
Боради, албатта боради...
Чол терс ўгирилиб олди.
Қувон шоҳбекатдан такси ёллаб,
Лобарнинг уйигача миқ этиб оғиз
очмади.
– Шу ерга сақланг, – деди шаҳар
шевасида. Лекин машинадан тушмай
бирпас ўтириб қолди: Лобарнинг уйи
пештоқига “Уй сотилади. Тел.: 370-07-
...” деган ёзув осилганди. Дарвоза
қулф эди. Қувон бир дарахт тагига
ўтириб, ўзини бировни кутаётгандай
тутмоқчи эди, илло сапчиб туриб,
қўшни уйга қаради.
– Вадуд бова, – беихтиёр
шивирлади тили.
Чолнинг уйидан бола йиғиси
эшитиларди. Сўнгра бир хотин эроний
шевада ўшқириб берди, йиғи
тинмади.
Эшикка чиққан бека одми
кийинган, ўттиз ёшлардаги
қиррабурун хотин эди. Қувонга
ташвиш билан боқди. Иккиси ҳам бир-
бирини сира учратмаганди бу
атрофда.
– Кечирасиз, Вадуд бова уйдами?
– У киши ўлганлар.
– Ўлганлар?.. Япониядами?
– Иби, жиннимисиз, нега Японияда
ўларканлар?! У киши шу ерда
ўлдилар.
– Уйида? Қанақа қилиб? Лобар опа
билан Японияга борган эдилар...
Хотиннинг кўзлари чақчайди,
эшикни ёпмоқчи бўлди. Қувон шошиб
қўл тиради.
– Сиз буларни қаёқдан биласиз? –
деди хотин ҳадиксираб. – Мен
келинларининг амакиваччасининг
қўшниси бўламан. Квартирада
турамиз, уларга алоқам йўқ.
– Лобар...
– Қўшни янгамулломи? – ишора
қилди хотин. – У киши ҳам ўлганлар,
Японияда... Вадуд бобо билан
адаштирманг, укажон.14
– Қандай ўлганини айтмадингиз
Вадуд бованинг.
Жувон эшикни қаттиқ силкиди,
ёпишга кучи етмади. Лаби шундай
тўнкарилиб кетдики, фоже бир
вазиятда йигитнинг кулгиси қистади.
– Нима, мелиса чақирмоғимни
хоҳлайсизми? Қочинг, кучингизни
уйингизда кўрсатасиз. Ё маниям,
бачамниям ўлдирмоқчимисиз?!
Ҳаммангни бегуноҳ бобонинг арвоҳи
урсин, илойим! Эртагаёқ эримга айтиб
кўчиб кетаман! Шунақа жонимга
тегди! Бир қарасанг мелиса, бир
қарасанг бунақа киши!..
– Менга қаранг, – Қувон қадам
ташлади. – Бовани ўлдирдиларми?
Аниқроқ гапиринг, янга.
– Ўлдирдилар, ҳаммомда осиб
ўлдирдилар.
Қувон яна бир қадам ташламоқчи
бўлди, лекин қандайдир куч уни
орқага, кўчага тортди. Қараса,
Лобарнинг уйи ортига бориб қолибди.
Эълон тахтасидаги рақамларни териб,
телефонга қулоқ тутди. Қўли бежо
қалтирар, ғазаби тошар, негадир
шошилар эди.
– Ало, эшитаман, – деган овоз
келди.
– Мен Қувонман, Лобарнинг
таниши. Ҳозир уйига келиб, эълонни
кўрдим. Нега уй сотилаяпти? А, ким бу
ўзи?.. Баҳроммисиз ё Соҳиб?
– Баҳромман. Шунақа бўп қолди...
Опам ўтганини биласизми?
– Нима?
– Дунёдан ўтганини эшитган
бўлсангиз керак, Қувон ака...
Айирилиб қолдик...
– Ўлиги келдими?
– Йўқ... Мени кутиб туроласизми,
ҳозир бораман.
Шу ўртада юрганмикан, ўн дақиқа
ўтар-ўтмас Баҳром етиб келди. Қувон
Лобар билан дўстлашган кезларидан
буён бу йигитни танирди, лекин
яқиндан суҳбатлашмаганди. Йигит ҳам,
оила аъзолари ҳам Лобарнинг эркак
танишларидан ўзларини тортиб
туришар, Лобарникида кимдир
борлигини пайқашса, иложи борича
уйига кирмай кетардилар. Лобар илк
марта Москвада бегона эркаклар
қўлида қолиб кетганидан бери унга
жигарлари ҳам шубҳа кўзи ила
қарашарди.
– Қувон ака, – кўришди йигит, –
ҳаммасидан хабарингиз бор шекилли.
– Ҳаммасидан эмас.
– Ўлиги келдими, деб сўрадингиз.
Ўлик бошқа жойда эканлигини
биларкансиз-да.
– Ҳа, Японияда эканидан хабарим
бор.
Қувон қотилликка гувоҳ эканлигини
йигитдан яширди. Жиноий гуруҳ
денгиз бўйидаги воқеани полицияга
бутунлай бошқача тарзда кўрсатганига
Токиодаги касалхонада шоҳид бўлиб,
қалтис ўйинни тушунганди. Олис
Самарқанддан туриб, денгиз бўйида
Лобар ҳам бўлганлигини, отиб
ташланганини қандай исботлайди?
Қувоннинг фикрича, жодугар
Кэтринани ёки япон жинойи уюшмаси
– “Широи одори”ни яксон этиш
жараёнидагина ҳақиқий сирлар
очилиши мумкин эди. Эҳтимол, чечен
киллери – Шомил “Якудза” мафияси
билан боғланса (боғлана оладими-
йўқми), бирон натижага эришар. Нима15
бўлганда ҳам ҳозир Қувон Шомилдан
бошқасига “мен ҳам ўша ерда эдим,
Кэтрина Лобарга ўқ узди, кўзимни
очганимда атрофни сув босган экан,
мурда топилмади” деб дардини тўкиб
солишни истамасди.
– Ростми шу? – сўради йигит
кўзлари пирпираб. – Бизга телефон
қилиб айтишди, кейин Вадуд бова
келди. Уям тасдиқлади. Тегишли
жойлар эса ўлганлиги ҳақида ҳеч
қандай маълумотга эга эмас. Биламан,
опам доим ёмон ишларга аралашиб
юрарди. Қарта бир куни бошини ейди
деб онамгаям кўп айтганман. Ҳеч ким
қайтаролмади. Лобар опам “ўзимга
тўғриман, одамлар нима деса десин”
дерди. Мана, йўқ қилиб юборишди...
Мозориям йўқ...
Йигит ичидагини гапираётган бўлса
ҳам Қувонни асло ёқтирмаётгани
сезилди. Қувон ҳам уни хушламади.
– Жўра, – деди жиддий оҳангда, –
ўлди деб гап чиққани рост. Лекин ҳеч
қайсимиз ўлигини ўз кўзимиз билан
кўрганимиз йўқ. Нега аза очдинглар?
Нега уйини сотаяпсизлар? Бунга...
очиғи, тушунмадим.
– Уйдагиларнинг қарори шу.
– Ҳеч билмаса бир йил кутиш керак
эди.
– Уй керак бўлса олинг, – деди
йигит қўрслик билан. – Икки юз минг
доллар нарх қўйдик. Бехосият уй
бизга керакмас. Мўъжиза юз бериб,
опам ўлмаган бўлиб чиқса, бу уйда
барибир яшаттирмаймиз.
Қувон асабий бош тебрантириб,
дарвоза сари юраркан, истеҳзо
аралаш:
– Сотинглар, сотиб қолинглар, –
деди. – Тағин худо раҳматли Абдулла
аканинг ўғиллари эга чиқмасин.
– Поччамнингми? Э, уларнинг бир
тийинлик ҳақи йўқ.
– Аслида бехосият уйнинг ўта
даражада бехосият пулларида
сизларнинг ҳам ҳақларингиз йўқ.
Калитлар ёнингиздами?
Лобарнинг укаси тумшайди.
Қувондан ҳайиққани учун эшикни
очишга тутинди.
– Вадуд бовага нима бўлди? –
сўради Қувон. – Ўлибди дейишди?
– Ҳа, ўтган ҳафта жанозаси бўлди.
– Осибдими?
– Осиб кетибди, деган мишмишлар
юрибди. Экспертиза ҳам
тасдиқлаганмиш. Ишқилиб, опам
билан Японияга боргани учун ўлган
бўлиб чиқмасин-да.
Қувон елка қисиб, йигитга
саволомуз тикилди. Дарвозахонага
кирганларида сўради:
– Ўша ёқдан келиб ўлдирган деб
ўйлайсизми?
– Ким билади, – Лобарнинг укаси уҳ
тортди. – Айтдим қўйдим-да.
Мелисалар ҳозир бозор ёнида
этикдўзлик қиладиган Васька деган
кишини ахтараётганмиш. Чунки
иккови икки-уч кун бўкиб ичишган,
муштлашган, бозорнинг ўртасида
сўкинишган, Васька “сени ўша
ҳаммомингга осиш керак” деганини
ёймачиларнинг ҳаммаси эшитган.
– Вой-бу, Вадуд бова бир қўл
бўлсаям уста билан муштлашганми?
– Васька пуф деса учиб кетадиган
паканагина чол. Баъзилар Васька чўп
деб лақаб қўйиб олишган.16
Қувоннинг шубҳалари янада ортди:
у нозиктаёқ ҳоли билан чолни қандай
осади? Аёнки, ҳаммом “Широи
одори”нинг қотиллик қилиш жойи.
– Нарсаларингизни биттаям
қолдирмасангиз, – деди Лобарнинг
укаси яланғоч, чанг қоплай бошлаган
хоналарга бош суқаркан. –
Сумкаларингиз қаерда эди-я?
– Уларни биронта гадойга бериб
юборинглар, мен рози. Ҳозир эса
ертўлани очинг. Ленталарим бор.
Қувон овоз ёзиш ускуналари ғойиб
бўлганини кўриб, ажабланди.
Яхшиям, кессета-ю тасмалар олиб
кетилмаганди.
– Қани қолганлари?
– Ускуналарми? Уйга обориб
қўйдим, – деди Лобарнинг укаси.
– Уйга?.. уйга! Эсларинг
жойидами?! Ахир, аппаратлар
меники-ку! Ташиб кетишга бунча
ишқибоз бўлмасаларинг-а!
Шундан сўнг у жаҳл билан ёзув
тасмаларини бўш қутига жойлади-да,
чиқди.
Кетаётиб деди:
– Мен Лобарга эмас, сизларга
ачинаман. Лобар ўлмаган бўлиб
чиқиши ҳам мумкин, лекин сизлар...
бошқача бўлиб чиқмайсизлар.
* * *
Бу пайтда жодугар Кэтрина Лас-
Вегасдаги уйида шарбат ичмоқда эди.
Ҳали замон ухлагани ётиши керак.
Негадир ичгиси келди, ичаяпти.
Кўзлари телевизорда, хаёллари ҳали
ҳам Японияда.
“Фақат уларнинг ўзлари эмас... –
деди хаёлан. – Бу ерда америкалик
мафиозларининг, айниқса, италиялик
ва россияликларнинг қўли бор. Шунча
эркак битта аёлга қарши!.. Японияга
бормаслигим керак эдими? Бораман,
нега бормас эканман! Керак бўлса
дунё харитасини бошқатдан чизиб
чиқаман. Шошмай туринглар!.. Келиб-
келиб японлар мени чоҳга қулатди-я!
Лобар керак эмиш у аблаҳларга!..”
Кўзи уйқуга илинмади. Яна шарбат
ичди. Кутилмаганда ҳамма
ташвишлари четга сурилиб, кўз
олдида Жорж гавдаланди.
– Кечани ўша ҳайвонга
бағишласаммикан? – минғирлади у
сигарет тутатиб. – Ҳойнаҳой, биронта
фоҳишанинг туфлисини ҳидлаб
ўтиргандир.
Шошилмасдан рақамларни терди.
Уйқусираган овоз эшитилди:
– Сенмисан, Кэтрина?
– Бўлмаса ким, оппоғим? Нима,
ухлаяпсанми?
– Бугун насиб этди ухлашдай
ҳузурбахш машғулот. Икки кундан
бери казинода тик оёқда эдим.
– Бошқа машғулот ҳадя этсам, нима
дейсан?
– Сени жуда соғинганман, аммо...
Кэтрина ўзидан ўн саккиз ёш кичик
хуштори афтини қандай
бужмайтирганини тасаввур қилди.
Бироқ унга барибир шу йигит керак
эди.
– Қийналаяпсанми, Жорж?
– Унчаликмас. Тушум зўр бўлса
билинмайди.
– Қийналаяпса-а-н, – чўзиб гапирди
жодугар, – менсиз пул топиш17
нималигини ҳис қилаяпсан. Шундай
ҳис қилаяпсанки, топган арзимас ўн
минг долларинг бурнингдан чиқаяпти.
Қора меҳнат сенга ярашмайди, жин
ургур.
– Қанақа қора меҳнат? Қизларни
шайдо қилувчи ошиғи олчи
қиморбозман-ку!
– Кечирасану, агар севмаганимда
сенга ҳам, ишингга ҳам тупурган
бўлардим. Билиб қўй, сени қиморбоз
ҳисоблаш ҳақиқатга тўғри келмайди.
Казино малайисан, холос.
– Шу гапларни айтиш учун
уйғотганмидинг?
– Аччиқланма. Сенга хушхабар бор.
Жорж “хиҳ” деб қисқа кулди,
индамай кута бошлади.
– Эшитасанми? – деди Кэтрина.
– Ҳа, уйқумни қочириб бўлдинг.
– Янгича қиморхона очмоқчиман,
Лас-Вегасдан. Номи “Арвоҳлар
базми”. Бунда фақат “нариги дунёдан
келганлар” қарта ўйнайдилар.
Қартадан бошқа қимор турлари
мавжуд бўлмайди.
– Яна қанақа арвоҳлар?
– Ҳақиқий эмас, албатта. Бунда
ўйновчилар бир-бирини мутлақо
танимайдилар. Тасаввур қил:
нимқоронғи хонада катта айлана стол.
Қарта ва пулларни фарқлаш учун
шуъла столнинг ўзидан таралади,
хирагина. Ҳар бир қартабоз қора ридо
ёпиниб олган. Юзларида эса ўлим
рамзи ҳисобланувчи ниқоблар.
Қартани биладиган ҳар қандай киши
чўнтагида неча пули борлигидан
қатъи назар ўйинларда иштирок
этиши мумкин. Ҳой, ухлаб
қолмадингми?
Жорж ғўлдиради:
– Гапир, бошқа иложим йўқ чоғи...
– Мижозлар шундай кўпаядики,
санаб саноғига етолмайсан. Энг бой
билан энг камбағал ҳам ўйнаши
мумкин. Полициячи ўзи қидираётган
жиноятчи билан қарта ташлашганига
нима дейсан! Қаршингдаги одамни
мутлақо таний олмайсан-да, ахир.
– Ажойиб! Аммо қашшоқларнинг
сариқ чақаси нима бўларди.
– Шошилма! Ҳар жума оқшомида
миллионлар тикиладиган “олий
арвоҳлар ўйини” уюштирилади.
Шубҳасиз, бу кечага ҳафта давомида
юз минг доллардан зиёд пул ютган
учарлар таклиф этилади.
– Хўш, мен нима иш қиламан? Шам
ёқиб турмасман, ҳойнаҳой.
– Жорж, – деди Кэтрина, – миссянг
нималигини келсанг айтаман.
Телефонда валақлашганимиз етар.
Аммо-лекин сени сюрприз кутаяпти.
Жорж қанчалик ҳориган бўлмасин,
пулнинг ҳиди уйқудан устунлик
қилмоқда эди. Курткасини кийиб,
кўчага чиқди. Ҳар эҳтимолга қарши
тўппончасини камарига қистирди.
Осмонўпар бинолар орасида полиция
машинасининг нохуш сиренаси
чинқирар, бахтлилар ва бахтсизлар
йўлакда у ёқдан-бу ёққа, манзиллари
сари ўтиб турар эди.
Жорж “Кадиллак” газини босиб,
катта оқимга қўшилиб кетди...
Кэтринанинг эгнида биттагина халат
бор эди, холос. Тўшакдан ҳозиргина
турганлиги боис (у чўмилиб олганди)
пардоз қилмаганди. Қарилик
уфураётган юзи Жоржнинг эркаклик
ғурурига тегиб кетди. Истамайгина18
ўпишар экан, дарров ишдан оғиз
очди:
– Азизам, бизнес режаларинг билан
уйқумдан уйғотдинг, қанақа иш
бермоқчисан ўзи?
– Осиёлик бир аёл бор, – дея
Кэтрина диванга ўтириб, оёғини
чалиштирди, – миллати ўзбек, жуда
кетворган! Хоҳ ишон, хоҳ ишонма, у
қартада мени ютади, нақ шайтоннинг
урғочиси. Ўшани антиқа йўл билан
Америкага олиб келганман. Эшитсанг
ғаройиб тарих! Тарих эмас, афсона!
Сен уни...
– Тўхта-тўхта, – қўл кўтарди Жорж, –
сен айтмоқчисанки, осиёлик аёл
суперпрофессионал қартабоз. У сени,
яъни жодугар Кэтринадай буюк зотни
ютади.
– Ҳа, мен унга Японияда ютқаздим.
Жорж ўз пешанасига шапатилаб,
хонада у ёқдан бу ёққа юрди.
Ҳаяжонга тушгани чинми, ёлғонми,
билиб бўлмасди. Ва айнан
қувонаяптими, хафами, англаш
мушкул эди.
– Гўзаллигини айтмайсанми? – дея
Кэтрина Жоржга синчков назар солди.
– Агар эркак бўлганимда, у фақат ва
фақат меники бўларди.
– Шунчалик дилбарми?
– Ҳа-да.
– Ёшми?
– Ўттизда. Бу ёш сен учун қандай?
– Биласан-ку, ахир, Кэтрин, мен
ёшга унчалик ҳам қизиқмайман.
– Қулоқ сол, – жодугар Жоржга
оҳиста яқинлашди. – Маза-бамаза
гапларни бас қилайлик. Сен уни асов
отни жиловлагандек жиловлаб
олишинг керак. Сезишимча, у эркак
зотидан кам меҳр кўрган. Севиб қол,
Жорж!
– Кейин-чи?
– У ёғини менга қўйиб бер.
– Орқамга ўхшатиб тепишинг
учунми? Қанчалар рашкчи
эканлигингни биламан.
– Бизнесда “рашк” аталмиш атама
борлигини ҳеч қайси китобда
ўқимаганман. Бошлаган ишим
ниҳоятда жиддий. Лобарни қўлга
олишингга кўп нарса боғлиқ, Жорж.
– Мени умуман истамаса-чи? –
деди йигит ўзини босиб олиб. –
Эркаклардан ҳуркадиган аёллар
Осиёда сон-мингта. Қолаверса...
кўринишим яхшимас.
– Нега яхшимас? Танангда
европалик, осиёлик, африкаликларнинг қони аралашиб
оқаяпти. Кўринишинг ҳам ҳеч қайси
қитъани хафа қилмайди. Аёл ўзига
кераклисини топиб олаверади.
– Майли, аёл бўлса қочмас. Менга
пуллар ҳақида бир нималар
дедингми?
– Ўтир, бунисини энди шарбат
устида гаплашамиз.
Иккови бир соатлар, чамаси,
ўтирдилар. “Арвоҳлар базми” деб ном
қўйилган очилажак қиморхонаю
ниқобда қарта ўйнайдиган аёл,
Жоржнинг вазифаларию маошлари
ҳақида гап кетди. Охирида Жорж
сўради:
– Кэтрин, Лобарни нега батамом
бадном қилмоқчисан?
– Ахир, у осмондаги шартларни
қўяди, – деди жодугар. – Бажариш
учун ширин жонимни гаровга
тикишим лозим. Менга ўн миллион19
доллар ютиб берган тақдирда ҳам
унинг боласини топиб беролмайман.
– Бечора Лобар, – кесатди Жорж. –
Роса эзғилаб, мажақлаб, топтаб,
сувини ичарканмиз-да.
– Сен сувни ичавер, менга унинг
қони керак.
Шундан сўнг ёвуз ниятлилар
тўшакни бир қилиб, зиноли
умрларидаги танаффусга якун ясашди.
* * *
Лобар жодугар Кэтринанинг
истагига кўнишга мажбур бўлган эди.
Ўша мудҳиш оқшомда милтиқ
отилганини билади, бир вақт кўзини
очса, аллақандай машинанинг орқа
ўриндиғида ётибди. Олдинда
нотаниш эркаклар.
Қимирлаган эди, кўксидаги оғриқ
кучайиб инграб юборди. Шунга
қарамай ихтиёрсиз равишда қаддини
ростлаш, машинадан тушиб қолиш
ҳаракати пайида бўлди.
– Сен қўрқма, – деди калбош
русчага тили зўрға айланиб. (У
европалик эди). – Биз яхши одам.
Сени Америкага жўнатамиз. Посилка
қиламиз. Тушунарли? – сўнгра қўшиб
қўйди: – Бошқа йўл йўқ, аёл.
Машина зулмат қаърига шувиллаб
кириб борар, йўл белгилари лип этиб
ўтар, Лобарнинг кўкси зирқирарди.
Пайпаслаб, жароҳатдан қон
оқмаганини билди. “Қанақа ўқ билан
отган экан-а”, – кўнглидан кечирди у.
Эркак ортига қайрилиб, сўзсиз
тикилиб қолди. Чимирилган қошлари,
қимтилган лаблари, шиша мисоли
кўзлари уни сурбет, ушлаган жойини
узиб оладиган қилиб кўрсатарди.
– Оғрияптими? – сўради у.
– Оғрияпти... – ингради Лобар. –
Дўстимга нима бўлди?.. Оғриётган
жоним кўзимга кўринмайди, менга у
керак...
– Оддий ёлланма кишиман. Топиб
беролмайман. Сени Америкага
жўнатиш – вазифам.
– Кэтрина қанча тўлади?
– Хомтаъма бўлма, биз
сотилмаймиз.
– Мен юз минг доллар демайман,
бирйўла беш юз минг!
– Қанча?
– Беш юз минг доллар бераман, –
деди Лобар.
Эркаклар бир-бирига қараб
кулишди.
– Ҳали бир миллион ҳам дерсан? –
пичинг қилди калбош. – Воҳ, баданим
ёниб кетмоқда.
– Қўлимдан келади бир миллион
топиш! – бўш келмади Лобар. – Мен
“қора қарта рақси” ўйинларини
билувчи сўнгги қартабозман. Ҳар
қандай қиморхонада қарта ўйнашим
мумкин.
– Ҳар қандай қиморхона? Бу нима
дегани?
– Мени майда қиморбоз деб
ўйлаяпсизми? – Лобарнинг жаҳли
чиқди. – Ўн минг-йигирма минг
тикиладиган жойга қадам босмайман,
ишонинглар. Мен энг катта ўйинларда
иштирок этганман. Қўлимдан
миллион доллар ўтган.
– Миллон доллар ўтган? Кўриб
турибмиз.20
– Агар оддий аёл бўлганимда
Кэтрина шуларни уюштирармиди?!
Каллани ишлатинг, жаноб.
Инглиз яна қайрилиб қаради.
Бармоғини пешанасига нуқиб:
– Калла яхши ишлайди, – деб
илжайди. – Шундай яхши ишлайдики,
маслаҳатинг, таклифларинг умуман
керакмас. Ҳа, ҳа, умуман!.. Қайси
олимпиадага боргансан?
Лобар бу одам жиддий
гапираяптими, дегандек диққат-назар
қилди. Жиддий, эс-ҳуши жойида,
ҳаттоки ичмаган ҳам.
– Олимпиаданинг нима алоқаси
бор? – сўради Лобар.
– Катта ўйинларда қатнашган
менми ё сен?!
– Қарта ўйинларини гапирдим.
Миллионлар тикиладиган ўйинлар
бор. Унга бутун дунёдан энг бой ва
кучли қиморбозлар келади. Ўзимда
пул бўлмагани сабаб бошқалар учун
ўйнаб берардим. Албатта, ютардим.
Кэтрина ҳам шундан қўрқиб мени
йўқотмоқчи.
– Сени йўқотмоқчи? Буюк олимпия
чемпионини-я! Менимча, сен ўзингни
ўзинг йўқотиб бўлган кўринасан. –
Кейин у ўриндиққа чўкиброқ
ўрнашаркан, тилла соат таққан қўлини
силтади. – Ё Худойим, мен
контрабанда билан шуғулланаяпман,
деб гоҳо гуноҳларимни афв этишингни
сўрайман. Бу дейман, оппоқман,
шекилли. Мана, сен ёзган тақдир
қанақа одамни йўлиқтирди! Жин
урсин, аёл боши билан қарта ўйнайди,
дунё бўйлаб қиморхоналарни кезади.
Мен-ку контрабанда молларини
халққа арзонроқ сотаман, уларда йўқ
нарсаларни, камёбларни, нодирларни
етказиб бераман. Жиноятим шу! Булар
эса нақ иблиснинг ўзи! Қимор ўйнаб
кун кечиради, бир-бирини хонавайрон
этади, ўлдиради. Ҳатто, соғлом
дунёдан ўрнак олиб, ўзларининг
олимпия ўйинларини ҳам ўтказади...
Лобар европаликнинг ўз тилида
олимпия ҳақида бир нималар
деганини фаҳмлаб деди:
– Жаноб, балки мени
тушунмаётгандирсиз?
– Бўлди, гапирма! – амр этди
контрабандачи. – Сен ҳақиқатан, улар
айтган аёл экансан. Битта нарсани тан
олишингни истардим: эркак бўлсам-
да, умримда қарта ушламаганман.
Шунинг учун қарта унақа-қарта бунақа
деб бошимни қотирма. Биринчидан,
ҳеч вақони тушунмайман,
иккинчидан, тушунсам ҳам
ишонмайман. Ишонишим учун
Кэтрина каби сени ҳам камида уч
йилдан буён танишим керак... Ва
мафиянинг зуғумини эшитишим
керак.
– Миллиондан воз кечган инсонни
биринчи кўришим, – дея Лобар
кўзларини юмди.
Эркаклар ўз тилларида нималардир
дейишиб, бош чайқашди. Улар асира
аёлнинг кўзларидан ёш сизиб
чиққанини кўрмадилар. Унсиз
йиғлаётганига Лобар ҳайрон эди. Кўз
ёшларини тўхтатолмас, хўрлиги келар,
нима учун шу кунлар пешанасига
ёзилганига фаҳми етмас, фақат ва
фақат йиғларди, яшириб йиғларди.
“Нега қарта ўргандим? – дерди у. –
Нега? Нима учун?.. Ўша кунларга
лаънатлар бўлсин! Умримни қаро21
қилди, бахтимни адо этди, расво...
расво...”
Машина узоқ юрди. Тонг ота
бошлагач, улар кичикроқ шаҳар
четида овқатланиб олишди. Албатта,
ресторанда эмас. Рулдаги киши
халтачада ул-бул олиб келди,
машинада едилар.
Лаби-лунжини артган калбош:
– Лобар, – деди худди узоқ вақтдан
бери танийдиган кишидек алланечук
яқин олиб, – сенга раҳмим келади,
аммо мен мафия асоратига тушиб
қолганман. Уларнинг буйруғини
бажармасам... Ўзинг тушунасан!
Хуллас, сени ҳеч ким ўлдирмоқчи
эмас. Эсон-омон Америкага олиб
борсам, сендан ҳам, мафиядан ҳам
қутуламан. Йўлда бирон ишкал
бўлмаслиги учун, илтимос, чизган
чизиғимдан чиқма. Акс ҳолда кафолат
беролмайман.
У гапининг хотимасида пиджаги
барини очганди, тўппонча кўринди.
Шу тобда сал наридан полиция
машинаси ўтиб кетди.
– Сен танлайдиган йўл йўқ, – деди
контрабандачи.
* * *
Лас-Вегасдан йигирма беш чақирим
нарида Кэтрина жодугарлик
сирларини ўрганган уй бор эди.
Қалбаки ҳужжатлар билан
таъминланган Лобар юк кемасида
Қўшма Штатларга етиб келгач, ўша
уйнинг ертўласига банди этилганди.
Қўриқлаш учун Кэтрина биттагина
одам ажрата олди. Сир-асрорининг
ёйилиб кетмаслиги гарови сифатида
камсонли хизматчиларни раво
кўрарди ўзига.
Бироқ уйда яна бир киши истиқомат
қиларди. Лобар унинг исмига, насл-
насабига, касбига қизиқмади.
Шунчаки уй эгаси, оддий бир кампир
деб ўйлади. Кэтрина келиб-
кетганидан сўнг тўсатдан кампирга
зимдан қизиқиш уйғонди...
Ўша куни эшик оҳиста ғийқиллаб
очилди ва остонада жодугар
Кэтринанинг шахсан ўзи намоён
бўлди. Уйқусираб ётган Лобар унга
кўзи тушган ҳамоно илкис бош
кўтарди. Кэтрина жилмайиб, ноз-ла
сузилиб, тўшакнинг бир бурчини
эгаллади.
– Хўш, қалай?
– Мақсадингиз нима ўзи? – деди
Лобар.
– Мафия мени четга суриб ташлади.
Энди она шаҳримдан ўзга маконда
қарта ўйнамаслигим даркор. Бу мафия
қўйган шарт! Майли, нима ҳам
дердим. Қиморхоналарга бормас
эканман, қиморбозларнинг ўзлари
Лас-Вегасга келишади.
– Мени булар қизиқтирмайди,
Кэтрина. “Мақсадингиз” деб бу
ёқларга олиб келишингизни,
бандиликда ушлаб туришингизни
айтаяпман.
– Шошилма! Гапимни охиригача
эшит. Қиморбозларнинг аксариятини
жалб қилиш учун янгича турдаги
қиморхона очишга қарор этдим. Унда
қартабозлар ниқобларда, қора
кийимларда ўтирадилар. Хона эса
хира ёритилади. Бир четдан ҳазин
мусиқа таралиб туради. Мен эса
ўйнамайман. Юзимни очган ҳолда22
четроқда қўр тўкиб ўтираман.
Қўлимда узун мундштукли сигарет.
Иккинчисида иккита соққа. Столим
устида эса калла суяги шаклидаги
кулдон. Қиморбозлар қартахона
соҳибаси мен эканлигимни кўриб
қўйишсин. Ва айниқса, қарта
ўйнамаётганим хотиржам қилсин
уларни. Сен эса чўлоқ чолларнинг
ҳузурида мени қандай ютган бўлсанг,
уларни ҳам шундай ютасан. Айтиб
қўяй, биронтасига бой берсанг,
ўлдираман. Айтганим, албатта, бажо
бўлишини биласан-а?!
Кэтрина мағрур ҳолда шифтга
боқди. Сўнг Лобарга қия назар
ташлади.
– Ўғлинг ҳеч тутқич бермаяпти,
шундайми?
Лобар юзини четга бурди, уф
тортди. Машҳур қиморбознинг яккаю
ягона фарзандини ғаройиб йўл билан
ўғирлаб кетишганини кўпчилик
эшитган. Топиб беришни дастак
қилиб, ўз ноғорасига ўйнатишни
истаганлар қанча.
– Ўғлимни сизга ўхшаган мингта аёл
жонини жабборга бериб ҳам
тополмайди, – деди Лобар зарда
билан. – Ундан кўра Қувондан сўзланг,
тирик қолдиргансиз, деб умид қилиб
ўтирибман.
– Тирик у. Агар ўлдирсам, икки
дунёдаям йўриғимга юрмасдинг.
– Ишонтиринг.
– Андерсон, телефон! – буюрди
жодугар.
Шу заҳотиёқ телефон келтирилди.
Жодугар рақамларни терди. Овоз
кучайтиргични босиб, Андерсонга имо
қилганди, йигит тўппончасини
чиқарди-да, Лобарнинг чаккагига
тиради.
– Мабодо оғзингни очадиган
бўлсанг у ҳеч қандай фокуссиз ўқ
узади. Бу галги ўқ резина тўпча эмас.
Кэтрина рақам кўрсатгичи йўқ
оддий уй телефонига – Лобарнинг ота
уйига қўнғироқ қилганди. Кимдир,
қариндошларнинг қизларидан бири
гўшакни кўтарди:
– Алло, эшитаман, – деди
ўзбекчалаб.
– Уй сотади, деб хабар топдик, –
Кэтрина русчалаб сўзлади. – Нархи
қанча?
– Ҳозир тоғамни чақирай...
Шундан сўнг қиз тоғасини –
Лобарнинг укаси Со³ибни чақира
бошлади. Овоз олисдан эшитиларди,
эшик шарақлагани ҳам қулоққа
чалинди. Лобар пастки лабини
тишлади, стулни асабий чангаллади,
ранги бўзариб, томирлари бўртиб
чиқди.
У ота уйининг садоларини тинглаб
ўтирарди. Ҳақиқатан олисдан келарди
бу саслар. Курраи заминнинг нариги
томонидан, бепоён Осиёнинг
ўртасидан.
Оҳ!..
Лобарнинг боши шилқ этиб тушди.
Гавдаси-да мункиб кетди, лекин
йиқилмади. Ўқчимоқчидек ҳиқ-ҳиқ
этди.
– Алло... – деди Соҳиб.
– Уй ҳақида сўраяпман. Сизларда
ҳовли сотилармиш, ростми?
– Ким бу? Таниш туюлаяпти
овозингиз?
– Э, йўқ, мени мутлақо танимайсиз.
Телефон рақамингизни Қувон исмли
йигит берди.
– Қувон аками? У Баҳром акамнинг
қўл телефонини биларди, уйникини
қаердан олди экан?
– Олгандир-да. Хўш, ҳовлига қанча
сўрайсиз?
– Икки юз минг сўраяпмиз.
– Ўҳ-ҳў, қиммат-ку. Эшитишимча, уй
сизнинг номингизда эмас экан.
– Опамники эди. У киши қазо
қилдилар. Уй ўз-ўзидан бизники
бўлди. Ҳужжатларидан хавотир
олманг, хола...
– Қувоннинг ўзини тополмаяпман, –
деди Кэтрина ижикилаб.
– Ўтган ҳафта ускуналарига келиб,
Баҳром акам билан гаплашган экан,
шундан бери кўрганимиз йўқ. Уй
олмоқчи бўлсангиз, Баҳром акам
билан гаплашаверинг... Исмингиз
нима?
– Яхши қолинг, йигит, уйингиз
қиммат экан. – Кэтрина телефон
тугмачасини босди, Андерсон
тўппончасини қўйнига тиқиб, бўсағага
қайтди.
– Кўрдингми, – деди Кэтрина тақ-
туқ юриб келиб, – Қувон ҳам,
бошқалар ҳам соппа-соғ, фақат сен
уларнинг наздида ўлгансан. Ҳатто,
Қувон билмайди ҳаёт эканлигингни.
Томоша шунинг учун эди. Муҳими,
мафия ҳам сени рўйхатдан ўчирди.
Қандай яхши! Қандай бахт! Сен энди
америкаликсан, Лобар. Аввалги
ҳаётингдаги одамлар учун йўқсан.
– Лекин...
– “Лекин”инг нимаси! Казино
маликаси бўлиб яшайсан. Истаган
жойингдан уй олиб бераман. Машина,
банкда ҳисоб рақами...
– Тушунишимча, қарта ўйнашим
керак.
– Албатта-да! Қартани оддий
ўйиндан саноат даражасига
чиқарамиз. Бу саноат бутун дунёни
қамраб олади. Нақ пуллар тоғи! Сенга
бошқа йўл керак эмас. Миянгни
ишлатсанг-чи, ахир! Одамлар беш юз
доллар учун нималар қилмаяпти.
Ўзинг ҳам кўргандирсан?
Лобар бошини кўтарди. Сочини
тузатиб қўйди-да, деди:
– Мақсадингиз шу эдими?
– Шу! Беқиёс истеъдодинг ҳурмати
опа-сингил тутинишни Туркияда қарта
ўйнаганингдан бери интизор кутаман.
Барча қўполликларимни унут. Бу
бошқаларнинг кўзи учун қилинган
амаллар.
– Ўйлаб кўришим керак, – дея
Лобар совқотаётгандай жунжикди,
билакларини ишқалади, хонанинг
нариги четида юрди.
Кэтрина кулимсираб, ундан кўз
узмай турарди. Қўлида ҳамон
Андерсоннинг телефони.
– Ўғлинг чечен жиноятчилари
қўлида, – деди у. – Исми Парвиз, етти
ёшда. Италияда бир неча марта
жарроҳлик столига ётган. Соғлиғи
унчалик яхшимас. Рус, инглиз, чечен
ва... нима эди-я... ҳа-ҳа, ўзбек
тилларида сўзлай олади.
Лобар тошдай қотиб эшитарди.
Кэтрина ғолибона давом этди:
– Менда рақамлари бор.
– ...
– Ҳозир атиги бир неча тугмачани
босаман ва... – Жодугар атайин24
тўхтади. Кўзлари ёввойи
мушукникидек ёниб, Лобарга
тикилди.
– Кимнинг?.. – деб сўради Лобар. –
Кимнинг телефон рақамлари бор
сизда?
Кэтрина тез юриб борди-да,
осиёлик қиморбоз аёлни бағрига
босди, сочини силади. Гўё икковини
ҳам битта қайғу чирмаб олганга
ўхшарди.
– Кимнинг?! – такрорлади Лобар
Кэтринани нари итармоқчи бўларкан.
– Ўғлимнингми?
– Менга ишон, айтганларимга
кўнсанг, болангни топиб бераман.
Қўлимда қанча ахборот борлигини
кўрмаяпсанми? Ҳозиргина бир
чимдимига гувоҳ бўлдинг. Лобар,
шунча гапимдан кейин ҳам
кўнмасанг... билмадим, сени тентак
деб атайман.
– Қарта... Нега фақат қарта?! –
зорланди Лобар.
Шунда жодугар қулоғига
шивирлади:
– Сен ҳам мен каби қартага
жодулангансан. Ундан фақат ўлиб
қутуламиз, ўлиб.
– Қарта ўйнама деди, ўйнадим –
қўлим куйди, – пичирлади Лобар, –
қарта ўйна деди, ўйнамадим – уйим
куйди.
“Қора қарта рақси” устаси Лобар ва
қиморбозлар жодугари Кэтрина шу
тариқа ягона қарта столига ёвуз
кучларини бирлаштирдилар.

Давоми бор.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
🌹Ассаламу Алайкум
          🌸ва  Роҳматуллоҳи
                      🌼ва Барокатуҳ!

#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌤
               ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁
                ...АЛЛОҲИМ...
               ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔            
🌹Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.

🌹Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.

🌹Синов имтихонларга қилсангиз бардош.

🌹Охират кунида «ЖАННАТ» беради. 

Сешанба янги ҳафта кунингиз хайрли бўлсин.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g