👑 Bekalar Uchun 💕
24.2K subscribers
10.6K photos
9.64K videos
19 files
13.4K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
#РУХИЯТ

​​"Дуо"

🗯Яратган, сендан мўъжизалар сўрамайман, саробларни сўрамайман, сендан ҳар куннинг кучини сўрайман.

🗯Шошмай қадам ташлашни ўргат менга.

🗯Кунлик ташвишлар орасидан, мени ҳаяжонга солган кашфиётлар ва тажрибаларни англаб олишим учун, кузатувчан ва зийрак қил мени.

🗯Умримни тўғри тақсимлашни ўргат, муҳим бўлган ва муҳим бўлмаган нарсаларни фарқлаш учун нафис ҳиссиёт бер.

🗯 Нафсимни тийиш учун куч ва меъёр туйғусини сўрайман сендан, осмонларда учмаслик, ерларда судралмаслик учун. Кунимни унумли режалаштирай, чўққиларни ва олисларни кўра олай ва вақти билан санъат мўжизаларидан баҳраманд бўла олай.

🗯 Орзу ҳар доим ҳам куч бермаслигини англашимга имкон бер. На ўтмиш ҳақидаги орзулар, на келажак ҳақидаги. Ҳозир ва шу ерда бўлишимга, ҳозирги онни энг муҳим эканлигини билишимга кўмак бер.

🗯 Ҳаётда ҳаммаси силлиқ бўлиши керак, деган анойи ишончлардан асра мени. Қийинчиликлар, мағлубиятлар, йиқилишлар ва омадсизликлар, шунчаки, ҳаётнинг табиий, ажралмас қисми эканлигини ва уларнинг ёрдамида ўсишимиз ва улғайишимиз мумкинлигини англашим учун тиниқ тафаккур бер.

Ақл юрак билан тез-тез баҳслашиб туришини ёдимга солиб тур.

Менга керакли вақтда ҳақиқатни айта олишга журъати етадиган ва бу ишни муҳаббат билан амалга ошира оладиган инсонни ато эт!

Биламанки, кўп муаммолар, чора кўрилмасдан ҳам ҳал бўлади, шундай экан, менга сабр қилишни ўргат.

Сен билгувчисан, биз дўстларга муҳтожмиз. Менга тақдирнинг шундай ажойиб ва нафис туҳфасига лойиқ бўлишимга имкон бер.

Менга бой тасаввур ато эт, кимгадир, керакли онда, керакли вақтда, керакли жойда сўз билан ёки сўзсиз меҳр бера олишим учун.

Ўта "паст"да турган инсонларгача таъсир кўрсата оладиган инсон қил мени.

Ҳаётда нимадандир бебаҳра қолиш қўрқувидан халос эт.

Менга мен истаганимни эмас, менга ҳақиқатда керак бўлганини ато эт.

Шошмай қадам ташлашни ўргат менга👇🏼

©️Антуан де Сент-Экзюпери

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#кўнгил

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим...

Муаллиф : Умму Амина


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ТИЛАК

Бисмиллаҳ, қўлимни очдим дуога,
Иншааллох сўзим етсин Худога.
Менга қалқон бўлиб келган дунёга,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Умри равон бўлсин, чинордек узун,
Рўзғори барокат, ҳам бағри бутун.
Кўнглим тинч жигарлар борлиги учун,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Йигит боши сира бўлмасин-да хор,
Оғримасин жони, топмасин озор.
Саждада сўрайман такрор ва такрор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Олсин, олдирмасин тўкилмасин ҳеч,
Ҳаёт  ташвишидан букилмасин ҳеч.
Чин дилдан сўрайман саҳарлару кеч,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Отам ҳам онамни эъзозлаб юрар,
Чорласа лаббай деб мунтазир турар.
Ҳар не қилса бир кун фарзанддан кўрар,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Онамга айтолмас ҳасратларим бор,
Оғам деб шипшидим сирларим бисёр.
Ишларига Ўзинг бўлгин мададкор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Бахтлиман сафдаги нори учун ҳам,
Бахтлиман ёнимда бори учун ҳам.
Толъе омадини айлагин бекам,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Дилобар Ўролова.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
💆‍♀️ Oilaviy munosabatdagi muammolarning asl sababi bu…

❗️ O’zingizga bo'lgan ishonch va hurmatning yo'qligida!

Ismim Feruza. 5 yil oldin shaxsiy muammolarim yetarli darajada ko’p edi. Bu xatolarimni tan olish o'rniga, boshqalardan doim norozi bo’lganman.

Lekin, o'zimga e'tibor qaratishni boshlab, kech bo’lsa-da o’rgangan bilimlarim orqali xayotimni butkul o’zgartirdim.

Shaxsiy muammolarimni hal qilishga yordam bergan sirli bilimlarimni yopiq kanalimda, jonli efirda BEPUL o’rgatmoqchiman.

👇 Pastdagi tugmani bosib yopiq kanalga obuna bo’ling. Keyin topa olmaysiz!
Сизга албатта бахт, омад келади.

Сабабини ўзингиз билмайсиз!

Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки

Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади.

Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!

🤲 Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини сўраб, хайрли тун тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!


🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟

┄┅┅✿❀🌸❀✿┅┅┄


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Азамат Коржовов


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 8-Бўлим.

Арвоҳлар базмидаги аёл. 1-қисм.

Қувоннинг тушига Лобар кирди. 
Жаҳонгашта аёл отиб ташлангач, 
қабрини сув босибди. Бу сув 
ватаннинг илиқ лойқа суви эмас 
эмиш. Япон соҳилини ювиб ётган 
асрий шўр денгиз... Балиқлар увоққа 
ёпишгандек мурдага ташланибди. 
Лобар сон-саноқсиз балиқлар 
қуршовида денгизнинг қора қаърига 
равона бўлибди. Ҳаял ўтмай сув юзига 
қарта доналари қалқиб чиқибди. 
Тўлқинлар қарталарни домига тортиб, 
олис уфқлар сари поёнсиз денгиз 
ўрталарига олиб кетибди. 
Ё алҳазар, бунда тўлқинлар 
қирғоқдан денгиз ўртасига 
ҳаракатланар эмиш. Қарталарга 
Қувоннинг ичи ачишибди. Денгиз 
аслида икки қитъа орасидаги 
уммоннинг бир қисми эканлигини 
ўйлаб, даҳшатга тушибди. Энди 
қарталарни қандай топади? Саҳрога 
сочилган шакар доналарини топиб 
бўлмаганидек қарталар ҳам абадий 
йўқоладими?.. 
Қувонни қора тер босгандек 
туюлди. Кўзини очиб, шинамгина, 
озода хонани кўрди. Баланд койкада 
шифтга қараб ётибди. Сутдай оқиш 
ёруғлик таратаётган чироқ 
кинолардаги хориж касалхоналарини 
эслатади... 
Иттифоқо, у ҳақиқатан ҳам хориж 
шифохонасида эди. Ахир, Токио 
яқинидаги соҳилда уриб, майиб қилиб 
тошлоққа ташлаб кетишди-ку. Мана, 
ўлмабди. Демак, Токиодаги 
шифохонанинг реанимация бўлимида 
ётибди. Аппарат бир маромда сигнал 
бермоқда. Пастгина овоз, қандайдир 
ёқимли, ҳаётбахш. 
Беморнинг ҳушига келганидан 
дарров хабар топишди. Икки япон ва 
баланд бўйли инглиз, кўзойнак 
таққан, унинг қошига келди. Бири қўл 
теккизган эди, Қувон аъзои баданида 
оғриқ сезди. Жароҳатлар дока билан 
боғлаб ташланганди. 
Инглиз шифокор ўз талаффузида 
русчалаб деди: 
– Сизни вақтида касалхонага олиб 
келишди. Аҳволингиз ёмон эмас. Яъни 
суяклар синмаган, оёқларингизни 
совуқ урмаган... 
Қувон “энди менга буларнинг нима 
фарқи бор?” дегандек лоқайд нигоҳ 
ташлади. У ҳозир ўз соғлиғи ҳақида 
қайғурмасди. Лобар ўлди, кўз олдида 
отиб ташлашди. Сўнг устига тош 
бостириб, сув кўтарилишини 
кутдилар. 

“Балки мўъжиза туфайли омон 
қолгандир? – ўйлади Қувон. – Ҳаётда 
нималар бўлмайди дейсиз...” 
Қимирламоқчи бўлган эди, аъзои 
бадани зирқираб, кўзини юмди. 
– ...мени эшитаяпсизми? – энгашди 
инглиз. 
– Лобар тирикми? – кўзларини чирт 
юмиб сўради Қувон. 
Жавоб эшитилмади. Кўзини 
очганида шифокорлар асбоб- 
ускуналар билан банд эди. Қувон 
қаттиқроқ овозда такрорлади: 
– Лобар тирикми? 
Биронтаси миқ этмади. Укол 
тайёрлагач, инглиз жилмайди. 
– Сизга тинчлик зарур. Бошингиз лат 
еган. Дарвоқе, алоқ-чалоқ тушлар 
кўрдингизми? 
– Ҳа. 
– Айтмадимми, уларни туш деб 
ўйлаяпсиз. Одатда, безорилар 
томонидан аёвсиз калтакланган, ўлим 
таҳдид солган, тасодифан омон 
қолган кишиларда... 
– Лобарни отиб ташлашди, ахир! 
– ...шунақа бўлади, алаҳсирашга 
ўхшаш. 
Гапириш оғир эса-да, Қувон 
тушунтиришга уринди: 
– Жиноятчилар бизни тошлоқ 
соҳилга олиб боришди. Лобарни отиб 
ташлади, америкалик аёл!.. Гапимга 
тушунаяпсизми? Осимова Лобар, 
ўзбекистонлик. Бир минг тўққиз юз 
етмиш саккизинчи йилда туғилган, 
Самарқандда. Миллати ўзбек... Мени 
топиб олган жойдан денгиз томон 
эллик қадам, чамаси, юрилади. Сув 
тагида, тош бостириб қўйилган мурда 
бор... 
Шифокор укол қилди. Қувон 
энтикиб нафас ола бошлади. У 
фикрини уқтиришга зўр бериб 
тиришар, шифокорлар эса “жағини 
бекорга ишлатаяпти” дегандек 
бепарво қараб қўйишарди. Қувон 
тушунди. Булар безорилар 
калтаклаган деб гумон қилмоқда. 
Лобарнинг жасади ҳақида ҳеч нарса 
билишмайди. 
“Ўлган, – бирдан кўнгил бўшади 
Қувоннинг. – Лобар ростдан ўлган... 
шундай аёл энди йўқ... Йўқ!..” 
Кейинги сафар уйғонганида 
деразали эшикка разм солди. 
Йўлакдаги полициячининг юзи ён 
томондан кўринди. Бу ёққа келма, 
дедими, кимгадир қўл силтади. 
“А-ҳа, улар мени қўриқлашаяпти, – 
деди Қувон ичида, – аҳвол 
жиддийлигини шундан билсаям 
бўлади. Бундан чиқди, шифокорлар 
ўзларини атайин гўлликка солишган. 
Лобарнинг ўлдирилганини 
яширишаяпти”. 
Инглиз шифокор кириб, ҳол сўради. 
Қувон Лобардан оғиз очганди ҳамки, у 
ялт этиб қаради. 
– Менимча, боядан бери сиз 
қотиллик рўй берди, демоқчисиз? 
– Ҳа, одам ўлдирилди. У қартабоз 
аёл эди. 
– Қартабоз аёл? 
– Қартабоз аёллар ҳақида 
эшитмаганмисиз, доктор? 
– Эшитганман. Лекин мен 
Ўзбекистонни биламан. Уч марта 
борганман. Шунинг учун ҳайрон 
бўлаяпманки, юртингизда қартабоз 
аёллар йўқ. Умуман, қиморхона 
борлиги кишида шубҳа уйғотади.4 
– У Россияда яшаган. 
– Нима бўпти? – қош қоқди 
шифокор. – Ўзбек аёли Россияда ҳам 
ўзбек аёли. 
– Йўқ, у қартабозга айланиб қолган. 
– Шундоқ денг. Дарҳақиқат, 
юртингизда охирги марта етти йил 
аввал бўлганман... 
– Гапимга қулоқ солинг, – деди 
Қувон. – Бу воқеага ўн йилдан ҳам 
ошган. Ўша вақтларда Лобар ёшгина 
келинчак бўлган. Улар Россияга 
кетишади. Тожикистонлик эр-хотин 
билан битта квартирада турадилар. 
Душанбелик эркак катта қиморбоз 
эди. Бир куни Лобарнинг эрини 
қиморхонага эргаштириб боради. 
Кейин... кейин фожиа юз беради. 
Лобарнинг эри бор пулини, ҳатто, 
ёшгина, чиройлигина Лобарни ҳам 
ютқазиб қўяди. Юртимизга борган 
экансиз, ҳойнаҳой, аёллар ор-номуси 
нималигини яхши биласиз. 
– Билганда қандоқ! Аёллар ор- 
номуси бутун дунёда бир хил... 
– Бир хил эмас, – тутақди Қувон. – 
Лобар қиз болалик даврида 
йигитларга қўлини-да ушлатмаган. 
Турмушга чиққач, бегона эркакларга 
қиё боқмаган. Она юртидан олис- 
олислардаги шаҳарда эри уни бир 
тўда кавказлик барзангиларга 
қимордан бой берди. Бояқиш нима 
қилди дейсиз? Қочолмади, ўзини 
ўлдиролмади, додини ҳеч ким 
эшитмади. 
– Ачинарли тақдир, – бошини 
лиқиллатди шифокор. 
– Бу ҳаммаси эмас, доктор. Уни 
хўрлашмоқчи бўлишганида, Шомил 
исмли чечен халос этган. Аслида ўша 
одам ҳар кимга ҳам шафқат 
қилмайди. Нега қутқарган, 
ҳайронман. Мусулмонлигини пеш 
қилганмиш. Лекин у қотил, қиморбоз, 
талончи, одам ўғриси. 
Инглиз қувониб кетди. 
– Мен ҳам шунисига тушунмайман, 
– деди у хаёл қизариб. – Дин 
тарфдориман дейишадию қилган 
ишлари ақлга сиғмайди. 
Муртадлардан ўтказиворади-е! 
– Шомил кейинчалик Лобарга 
уйланган. 
– Ҳм, гап бу ёқда денг! 
– Шомилникида яшаган дамларда 
Лобарга Анна Сергеевна деган 
насроний аёл кечаю кундуз қарта 
ўйинларини ўргатган. 
– Анна Сергеевна? У қаердан пайдо 
бўлиб қолди? 
– Ҳеч қаердан, – чарчаб кетди 
Қувон. 
Бироқ толиқишига қарамай яна 
сўзлагиси, бирон воқеани четда 
қолдирмасдан ҳикоя қилгиси 
келарди. Гоҳо одам ўзини гапдан 
тўхтатолмай қолади. Қувон ҳам 
шунчаки гап халтам очилди, деб 
кўнглидан ўтказди. 
– Сизни эшитаяпман. – Шифокор 
жиддий нигоҳ ташлади. – Мусулмон 
қизига ёрдам қўлини чўзадиган, лекин 
насроний қартабоз аёлга ҳам бошпана 
берадиган, ўзи эса ғирт каллакесар 
одам ҳақида алоҳида тўхталмоқчисиз, 
шекилли. 
Қувон “ҳа” деди, кейин эса “йўқ” 
дегани эшитилди. Шифокор 
сирларини сўраб олмоқчи эканлигини 
тушунди.5 
– Мен Шомил ҳақидаям, Лобар 
ҳақидаям барча сирларни айтишга 
розиман, лекин Лобарни тирик 
кўрсамгина... 
Шу пайт эшик ортидаги соқчи йўл 
берди. Хонага бирин-сирин уч киши 
кириб келди. Учаласи ҳам қонун 
одамлари бўлиб, тергов-суриштирув 
ишларини адо этмоқлик учун қадам 
ранжида қилгандилар. Инглиз 
шифокори билан олдиндан 
келишилган эканми, кирганлариданоқ 
у орқали саволлар ёғдира бошлашди. 
Қувон ҳолдан тойгунча гапирди. 
Бироқ Лобар хусусида маълумот 
ололмади. 
– Улар ҳеч қанақа аёл жасадини 
топишмаган, – деди шифокор куюниб. 
– Ўқ овозини ҳам бирон одам 
эшитмаган. Ахир, сизни 
дўппослашаётганларида икки йўловчи 
юз эллик қадам нарида пусиб 
ўтиришган. Мотоцикл минган 
қароқчилар... 
– Мотоцикл дейсиз-а яна?! Қароқчи 
эмиш-а?! Икки гувоҳга куяйми, 
мотоцикл минган қароқчиларгами?! 
Мени “Широи одори” одамлари тутиб 
кетишди, кейин америкалик қартабоз 
аёлга сотишди. Улар Лобар иккимизни 
денгиз бўйига олиб боришиб... 
– Мотоциклда! 
– Машина ва микровтобусда. 
“Тойота”, “Митсубиши”. 
– Рақамлари? 
– Эсимда йўқ. 
– Биласизми, – деди шифокор 
қонун одамларига бир қараб олгач, 
Қувонга, – сиз айтган аёл аслида 
мавжуд эмас. Полиция аллақачон 
келган-кетганлар рўйхатини текшириб 
чиққан. Ўзбекистондан Японияга 
келган, бу ердан бирон мамлакатга 
чиқиб кетган Лобар исмли аёл қайд 
этилмаган. Сиз айтган жойларда 
аллақачон сув қайтган. На қабр, на 
мурда топилган. 
Қувон катта ўйин кетаётганини 
аввалроқ англаган эди, тўлиқ амин 
бўлди. Фақат у ўзининг устидан 
қандай ҳукм чиқарилишини 
билмасди. 
* * * 
Кузнинг дастлабки кунлари жодугар 
Кэтрина учун омадсиз келди. Кавагути 
яқинидаги бир уйда Токиода анчадан 
буён миллионларни чўнтакка уриб 
юрган Хи-хи лақабли қартабозга дучор 
бўлди. Уни учратмаганига бир йил 
тўлганди. 
Хи-хи бўйи пастгина япон бўлиб, 
қарта ўйинларини ростдан 
қийворарди. Бироқ жодугар Кэтрина 
олдида ип эшолмасди. Буни 
мақтанчоқ Хи-хининг ўзи ҳам яхши 
тушунарди. 
Барча мақтанчоқларга урган бало- 
мақтовга ўзини-да ишонтириб қўйиш 
Хи-хининг бошига етди. У жодугар 
билан бас бойлашиб, қалтис ўйинга 
даъвогарлик қилди ва охир-оқибат 
чув тушди. Кэтринанинг омадсизлиги 
шунда эдики, у Хи-хини мағлуб этиб, 
томоғига суяк тиқилган очофат каби 
ночор ҳолга тушиб қолди. Чоршанба 
тонги эди. Эшик устма-уст тақиллади. 
– Ким у? – сўради эшикбон. 
– Эшикни очсанг биласан. 
– Шунақа де, – эшикбон 
тўппончасини ғилофдан чиқарди.6 
Бу вақтда улар бировнинг 
ташрифидан огоҳлантирилмаганди. 
Қолаверса, муомаланинг ўзи ҳам эшик 
ортида кимлар турганидан дарак 
берарди. 
– Бизга меҳмон бор, – дея эшикбон 
ортга чекиниб, Кэтринани 
огоҳлантирди. Қуроллар шайланганди 
ҳамки, телефон куй таратди. 
Экранчада бегона рақамлар зоҳир 
бўлди. 
– Ало, – деди Кэтрина мағрур 
ҳолда. 
– Агар ўлишни истамасанг эшикни 
оч. Қаршилик қилишингнинг фойдаси 
йўқ. Биз муҳтарам кишилармиз. 
– Нима керак сизга? 
– Кирганда гаплашамиз. Ниҳоятда 
жиддий масала. Маслаҳатим – гапни 
кўпайтирма. 
Кэтрина анча вақтдан бери бундай 
қўпол муомалани эшитмаганди. “Ду- 
ду”лаётган телефонни кўксига босиб, 
бир лаҳза ўйга толди. “Якудза”!.. 
“Якудза” одамларидан бошқа ҳеч ким 
эмас. Наҳотки, Хи-хи уларнинг хеши 
бўлиб чиқса?! Рост экан-да! 
Эшик очилгач, бир-биридан қаҳрли 
кишилар бостириб киришди. 
Қуролларга парво ҳам қилмадилар. 
Кэтрина таниди, булар мафиянинг 
юқори тоифадаги одамлари эди. 
Рўпара ўтиришгач, калбош оёғини 
чалиштирди. Унинг спортчи эканлиги 
аён-ошкор эди. 
– Кўп гап – эшакка юк, – деб гап 
бошлади у. – Қисқача айтсам 
тушунасанми? 
– Ўзинг эшакка юк деяпсан-ку! 
Батафсилроқ гапиравер. 
– Нима, ўзингни эшак 
ҳисоблайсанми? 
Кэтрина юпқа лаблари-ла совуқ 
кулимсиради. Энди-энди унинг 
жуссаси ёшига муносиб (жодугар 
яқинда қирққа киради) кўрина 
бошлаганди. Эҳтиёткорлик билан 
деди: 
– Кўп гап эшакка юк, деб сен 
ўзингни айтаяпсан, деган хаёлда 
эдим. Ахир, гапингни бир оз бўшатиш 
учун келгансан, тўғрими? Майли, 
инсон сифатида юкингнинг бир 
қисмини кўтараман. Қани, гапир! 
– Биринчидан, Америкага даф 
бўласан. 
– Иккинчидан-чи? – шошилди 
Кэтрина. 
– Иккинчидан, Қўшма Штатларнинг 
фақат Лас-Вегас шаҳридагина қимор 
ўйнайсан. Бошқа бирон жойида 
қўлинг қартага тегса, ўласан. 
– Қандай ўламан? – хотиржам 
сўради Кэтрина. 
Мафия вакили милтиқдан ўқ 
узгандек ҳаракат қилиб, “бум!” деди- 
да, қисқагина кулди: 
– Отиласан! 
– Тушундим. Лекин бу чекловлар 
нима учун? 
– Биринчидан... – қўлини бигиз 
қилди япон. 
– “Учинчидан” деявер, – иягини 
кўтарди жодугар қартабоз. 
– Учинчидан, Хи-хини жазолаб 
чатоқ ишга қўл урдинг. 
– Йўқ, бу “учинчидан” эмас экан. 
Ҳаммасини тушундим, айбимни тан 
оламан. Марҳамат қилиб, 
“учинчидан”ни гапирсанг.7 
– Учинчидан, анави аёл керак. Уни 
топасан! 
– Кимни? – сергак тортди Кэтрина. 
– “Қора қарта рақси” устасини. 
Исми Лобар. Сен уни ўлдига чиқариб, 
қаергадир юборгансан. 
– Кечикдинглар, уни отиб 
ташладим. Нима керак уни аллақаерга 
юбориб?! Бошимга ураманми? 
– Қаерда отдинг? Японияда-я? 
– Ҳа, онт ичиб айтишим мумкин. 
Токио яқинидаги қирғоқда милтиқдан 
отдим. Мурдаси балиқларга ем бўлиб 
кетди. 
Чалиштирилган оёқ тап этиб полга 
туширилди. 
– Нима? Сен Токиода ҳукумронлик 
қилаяпсанми? Уни ростдан 
ўлдирдингми? Биздан берухсат, гўё 
биз йўқдай... 
– Ўчимни олдим, холос. 
Япон жиноятчиси жаҳл билан 
рақамларни териб, оёққа қалқиди. 
Хўжайини билан гаплаша бошлади: 
– У ростдан ўлдирибди... Ҳа, 
Лобарни... Мурданими? Йўқ, ўз кўзим 
билан кўрмадим... Хўп, тушунарли, 
босс.
Шу вақт оралиғида мафия 
одамлари Кэтринанинг малайларини 
қуролсизлантириб, катта хўжайиннинг 
буйруғини кутмоқда эдилар. Телефон 
орқали сўзлашув якунлангач, япон бир 
имо қилганди, учала малай ҳам отиб 
ташланди. 
– Сени тирик қолдирамиз, – деди 
мафия вакили жодугарга. – То 
шартларимизни бузгунингча 
яшайсан... Тўғри, ҳозиргина учинчи 
шарт бажарилмади. Фақат биттагина 
шарт пул билан ҳал қилинса бўларди. 
У ҳам шу – учинчи шарт! 
Ранги оқариб кетган Кэтрина: 
– Эшитаман, – дея итоаткорона 
нигоҳ ташлади. 
– Бир миллион доллар, нақд пул. 
– Миллион?.. Қиммат... 
Мафия вакили тўппонча ўқталди. 
– Бунинг ўқи нисбатан арзон, – 
шама қилди у. 
Кэтрина уф тортиб, бошини 
чангаллади. Узун, озғин бармоқлари- 
ла “кетинглар” ишорасини берди. 
– Уч кун муҳлат, – деди япон. 
Уни холи қолдирдилар. Жон таслим 
қилган йигитларига бир-бир кўз 
ташлади. Ҳар бирининг устига оқ 
чойшаб ёпди. Кейин жойига қайтди- 
да, базмга аталган шамни ёқди. Чуқур 
хаёлга толиб, ярим соатча қилт этмай 
ўтирди. 
Стол четида қарта қутиси ётарди. 
Жодугар унга назар ташлаб, мийиғида 
кулимсиради. 
– Қачонлардир шундай бўлиши 
керак эди, – деб пичирлади у. – Лекин 
мен ҳам анойи эмасман. Бир 
шаҳардан, бир қиморхонадан чиқмай 
туриб ҳам уларнинг кунини кўрсатиб 
қўяман. Ким деб ўйлашаяпти мени? 
Ахир, бежиз донг таратмадим. Кимсан 
– жодугар Кэтрина! Агар ҳақиқий 
жодугар бўлганимда... Йўқ-йўқ, мен 
ҳақиқий жодугарман! Сохта эмасман, 
сохта эмасман... 
Телефон овоз берди. 
– Ало, – деди Кэтрина. 
Нариги томондан товуш келди: 
– Бизнинг казино сен учун энди 
ёпиқ, алвасти!8 
Дарҳол алоқани узишди. Жодугар 
хўмрайди. Бироқ бу ҳолваси экан. 
Япониянинг турли қиморхоналари 
унга дўқ ура бошлашди. Сўнгра 
Италиядан қўнғироқ қилишди, 
Лондондан, Париждан... Энг ёмони 
Америкадан ҳам. Барча-барчаси 
Кэтринани деб йирик мафия билан 
қирпичоқ бўлиб қолишни 
истамасдилар. 
Яна телефон жунбишга келганди, 
Кэтрина аппаратни деворга улоқтириб 
пачоқ қилди. Шундай сўкиндики, ўқ 
овозини эшитмаган қўшнилар қўланса 
сўкинишни эшитдилар. 
– Кўрсатаман бу қисиқ кўзларга! – 
қичқирди у. – Мени бева кампир деб 
ўйлаяпсанларми, ярамаслар?! Эркак 
бўлиб туғилганларингга пушаймон 
қилдирмасам... – Кейин илондек 
вишиллади. – Сенларга Лобар 
керакмиди? Вой, аблаҳлар-ей! Ундан 
фойдаланмоқчи бўлдингларми? 
Навбат сенларники эди-да, а? 
Тўнкалар!.. Ма, ма... 
Кэтрина сўкиниб ва уят қилиқлар 
қилиб чарчагач, ўзини стулга ташлади. 
Ранги бўздай оқариб, шамга тикилиб 
қолди. Бир миллион доллар бериши 
керак, шуларга – ёмон кўрган 
одамларига! Бермаса ўлдиришади. 
Мана, хизматидаги японларни қилча 
қадрлашмади. Америкалик аёлга 
хизмат қилаётса-да, барибир 
ўзимизнинг фуқаро, демади. Итдай 
отиб кетишди. 
Шундай пайтларда Кэтринанинг 
мияси тез ишлаб кетгуси эди. Ҳозир 
ҳам бирдан тўлқинланди. Хаёлига 
келган ғоя ажабтовурлиги билан 
ажралиб турарди: “Қимор-маскарад” 
ёки “Арвоҳлар иштирокидаги қарта 
ўйинлари”. 
– Майли, – деди жодугар ўзига-ўзи, 
– Лас-Вегасдан чиқмасликка ҳукм 
этилдим, розиман! Ўзларинг мени 
ахтариб келасанлар! Шип-шийдон 
бўлганларингни билмай қоласанлар. 
Миллион долларми? Бугуноқ 
топаман, бугуноқ бу оролни, атом 
бомбасидан карахт бўлган халқни 
ташлаб кетаман. Ҳеч қайси 
мамлакатга бормаганим бўлсин! 
Ҳамманг ўз оёғинг билан келасан, ҳа, 
ўз оёғинг билан!.. 
Кэтрина бармоқлари-ла нозик 
ҳаракат қилган эди, шам ўчиб, сархуш 
тутун кўтарилди. 
* * * 
Ўша кечдаги воқеадан сўнг 
Миямото Лобарнинг тақдиридан 
хабар топди. 
– Вадуд, – деди у дўстининг 
елкасига қўл ташлаб, – мени кечир, 
лаънатилар Лобарни отиб 
ташлашибди. 
Вадуд чол узоқ жим ўтирди, сўнгра 
бир пиёла ароқни симириб, 
Миямотога тикилди. 
– Мен айбдорман, – деб 
минғиллади. 
– Нега сен? Ахир, анави товламачи 
мараз менга телефонни берганида 
овоз чиндан ўғлимникига ўхшади. Чув 
тушдим, бурнимнинг тагидан олиб 
кетишди уни. 
Вадуд чолнинг мушт бўлиб тугилган 
панжалари ёзилди. Тиззасига уриб 
қўйиб, ўрнидан турди.9 
– Кетаман,– деб ўртоғига қарамай 
сўзлади. – Ҳамма нарсадан кўнглим 
қолди. Бу ерларда-ку бир кун ҳам қолгим 
йўқ. 
Миямото ҳам дераза ёнига келди. 
Қирқ тўртинчи қаватдан кўринаётган 
шаҳар манзараси уни 
аллақачонлардан бери ҳаяжонга 
солмай қўйганди. 
– Шундай дегин... 
– Биз қаридик, дўстим, – Вадуд чол 
пешанасини ойнага тиради. – 
Курашдан қолдик... Қандай алдаб 
кетишди-я! 
– Минг марта алданса ҳам одам 
курашдан тўхтамаслиги мумкин. 
Кураш бошқа тушунча. Биласанми, сен 
ўша даврда, шўро мамлакатида нима 
учун курашгансан? 
– Тушунмадим? 
– Ўзингнинг ор-номусинг учун. 
– Нега буни гапираяпсан? 
– Ўз қобиғингда қолиб кетдинг, 
Вадуд. Халқдан узилиб, бор 
аламингни ароқдан олдинг. 
Назаримда, сен ҳалиям ўша камерада 
ётгандайсан. Бу жуссадаги эса бошқа 
одам. Менга қара, менинг шаҳримга 
қара. 
– Нима бўпти? – елка қисди Вадуд. 
– Буни сен қурганинг йўқ-ку! Мана шу 
ерда, ҳу анави жойда Лобарни 
ўлдиришди. Ер юзида Токио деган 
шаҳар борлигидан ҳеч қачон 
фахрланмайман. 
– Сен энди Лобарсиз кетасан, – 
деди Миямото бир оздан сўнг. – Биз 
бошига етишларига қўйиб бердик. 
Вадуд чол яна бир пиёла ароқни 
жиғилдонига қуйди. Миямото намоз 
ўқишга ўтирди. 
Қизиқ. Вадуднинг аждодлари мулла 
ўтганди, Миямотоники эса ароқхўр 
балиқчи. Ўзлигини унутган одамни 
тақдир минг кўйга солмоқда эди... 
Вадудни аэропортга кузатиб 
бораётган Миямото оғир хўрсинди. 
– Мен мусулмончиликни Вадуд 
деган одамдан, яъни сендан 
ўрганганман. Сен эса ароқхўрга 
айландинг. Мен уюшган жиноятчилик 
дунёсидан чиқиб келдим, сен эса 
кириб келдинг. Нега бундай бўлди? 
Дўстим, асл ҳолингга қайтсанг нима 
бўлади? Шол бўлиб қолмайсан-ку! 
Вадуд чол бегона шаҳарга сўнгги 
бор нигоҳ ташлади. Мурдаси 
топилмаган, изсиз йўқолган аёл 
ўлмагандек, қаергадир ғойиб 
бўлгандек туюлди. 
– У ўлмайди! – хайрлашар чоғи 
деди Миямотога. – Лобар хор бўлиб 
ўлиб кетадиган аёл эмас. Ўғлини 
топиши, бахтли бўлиши, бир кун 
келиб ҳажга ҳам бориши керак. Мен 
ишонаман. 
Миямото кўзларини олиб қочди. 
Бир нималар деди. Вадуд чол шуни 
англадики, ёшликдаги дўстини 
учратмоқ ҳамиша ҳам яхшилик 
келтирмас экан. 
* * * 
Сарсон-саргардонликлардан сўнг 
Қувон Тошкентга қайтиб келди. У 
даволаниши лозим эди. Озод 
этилганиданоқ қариндошлари уни 
қўярда-қўймай қишлоққа, ота- 
онасиникига олиб кетишди. Дарров 
“хатм” қилинди. Ҳамма уни 
безориларга дуч келган, деб ўйлади.10 
– Э, чет элда нима бор ўзи? – қўл 
силтаб гапирди жиззахлик тоғаси. – 
Россиясиям, Кореясиям ўзимизнинг 
битта тепага арзимайди. Мен 
бойликни, куч-қудратни, 
техникаларни айтаётганим йўқ! Мен 
оёқ остидаги ерни айтаяпман! 
Ҳар қандай тасаллилар, тантанавор 
нутқ, насиҳатлар Қувоннинг қулоғига 
кирмасди. У фақат бир нарсани 
ўйларди: Вадуд чолни топиб, Лобар 
ҳақида гаплашиш ва Шомилга 
боғланиб, жодугар Кэтринанинг изига 
тушиш... 
Бу тез кунларда юз беради. Зеро, 
Қувон энди ҳаётини эски ўзандан, 
Лобарни учратмасидан бурунги 
даврдан бошлаёлмайди. 
Саргузаштлар ҳиқилдоғига келган эса- 
да, гўё ихлосмандидай интилаверади. 
Аслида бунинг барчаси якунланмаган 
улкан жиноий иш эди. 
Туман шифохонасига қатнаб юрди. 
Бир оз ўтиб, яраларини қўшнининг 
ҳамшира келини боғлай бошлади. 
Кундан-кун жароҳат излари битиб 
борар, қалбдагиси эса алам-ла ачитар, 
малҳами топилмаётганди. 
Ожиз қолган дамларда Қувон “нима 
қилсам экан?” деб хаёлга ботарди. 
Лобарнинг тирик эканлигига ишончи 
сўниб бўлаёзганди. Жодугар Кэтрина 
кўз олдида отиб ташлади-ку. Наҳотки 
Лобарнинг ўлимига тўлиқ ишонмаса? 
Қартабоз аёлнинг ўлмай қолиши 
ёинки жодугар маҳв этувчи фикридан 
қайтиб, касалхонага юбориши, 
шифокорлар Лобарнинг ҳаётини 
сақлаб қолиши мумкинми? Кэтрина 
раҳм-шафқат қиладими?.. 
Қўшни келин ярасини боғлаётиб, 
сўради: 
– Бола, Россияга кетганлар ўрис 
хотинларга уйланиб олаётганмиш, 
ростми? 
“Вадуд бовани топиб бўлармикан?” 
деб ўйлаб ўтирган Қувон ихтиёрсиз 
тарзда елка қисди. Сўнг жавоб 
кутаётган янгасига тикилди. Эрининг 
Россияга жўнаганига бир йилдан 
ошган, анча мунғайиб қолибди. 
– Эшакўлдининг қизлари 
куёвларини олдириб қўярмиди, – 
деди ҳазиллашиб. 
Бу жувон Эшакўлди қишлоғидан 
келин бўлиб тушганди. Овсинлар 
ҳазиллашиб бир-бирини қишлоқ номи 
билан чақиришарди: Молтопнинг 
қизи, Калтепанинг қизи... 
Янга ним жилмайди. 
– Овсинларнинг ҳазили сизга 
ярашмайди. Айтасизми, йўқми? 
– Аввал айтинг, акамни 
соғиндингизми? 
– Кунига “Вир ва Зара”нинг 
қўшиғини эшитиб, йиғлаб олмасам 
кўнглим тинчимайди. Ишқилиб, “двд” 
ўлгур бор бўлсин. 
– Ҳа, соғинибсиз. Лекин хавотир 
олманг. Бизнинг акалар унақа иш 
қилмайди. 
– Қанақа? – талмовсиради янга. 
– У ёқдаги хотинлар билан оёқ 
алмаштириш... 
Янга лоладай қизариб, Қувоннинг 
елкасига оҳиста урди. 
– Ўлинг-е, уялмайсизми!? Сиздан 
тўғрисини сўраяпман. 
– Қизиқ экансиз, менам ростини 
айтаяпман. Бизнинг ака битта хотинни 
эплаб юрсаям катта гап. У ёқдаги11 
жононлар Эшакўлдининг қизларига 
ўхшаган эмас. Эркакдан талаб қилади 
романтик эркак бўлишни. 
– Айниманг, бола, шприц тиқиб 
оламан. 
Кўчадан букчайган, сап-сариқ йигит 
ўтиб қолди. 
– Абдибайматни чақиринг, 
сўраймиз, – деди Қувон. – У Россияда 
икки йил юриб келди. 
– Қўйинг ўшани, – истамади янга. – 
Дўхтирга қатнаб юрибди. Қўтир 
бузовларнинг касалини орттириб 
келган. 
– СПИД эмасми? 
– Енгилроғи. 
Жимиб қолишди. Ҳамшира охирги 
ярани боғлаб, малҳамларни 
йиғиштирди. 
– Биламан, одамнинг ўзига боғлиқ, 
– деди у хўрсиниб. – Тўғри юрган 
киши чет элдаям тўғри юради. 
Акангизга ишонаман. 
Қувон бош қимирлатди. 
– Худога шукр, бу дунёда расво 
одамлардан яхшилар кўп, янга. Ёмон 
кўп бўлганида дунё мувозанатни 
сақлаёлмасди. 
– Бола, гап келганда сўрасам 
ростини айтасизми? 
– Аввал сўранг-чи. 
Янга атрофга ўғринча аланглагач, 
паст товушда: 
– Самарқандда хотинингиз борлиги 
чинми? – деди. 
Қувоннинг Лобар ҳақида сўзлаб 
бергиси келди. Аммо нима қилади гап 
кўпайтириб! Шундоқ ҳам марҳума 
келинчагининг акалари гумонсираб 
юрибди. “Синглимизни Қувоннинг ўзи 
ўлдириб қўймадимикан”, деганмиш. 
– Хотин... йўқ, – Қувон қуруққина 
жавоб қайтарди. 
Шу он уч уй наридан дод-вой, 
чуввос солиб йиғлаганлар овози 
оламни тутди. Янга ҳам, Қувон ҳам 
кўчага шошилди. Бояги сариқ йигит 
ўпкаси тўлиб, шошиб қайтиб 
келмоқда эди. 
– Нима гап, Абдибаймат? – сўради 
Қувон. 
– Бердимурод ўлибди, – деди у 
тўхтаб. 
– Бердимурод? Ийе, ўтган ҳафта 
Россияга кетганди-ку! Иши яхши 
дейишганди... 
– Тожикистонлик йигитнинг ўрнига 
ўтган экан. Ичиб келиб сўйиб 
ташлабди. Ўша жойда, квартирасида 
жон берибди, бечора. 
Олти кундан сўнг тобутни 
келтиришди. Пайвандчилар темир 
кесаётганда Қувон ҳам борди. 
Дорилаб ташланган мурда 
бузилмаганди. Негадир Қувоннинг 
тўйиб-тўйиб йиғлагиси, 
Бердимуродни қучиб, бор дардини 
тўкиб солгиси келди. 
Одамлар жанозада гапиришди: 
Бердимуроднинг тобути келган 
самолётдан яна олтита тобут 
туширилганмиш, у ёқда – Москвада 
йигирмадан зиёд тобут рейс 
кутаётганмиш. 
Қувон жанозадагилар ўзига синчков 
назар ташлаб қўяётганини сезиб, 
четроққа ўтди. Қишлоқда иғвогарлар, 
туҳматчилар йўқ эмас. Тунов куни бир 
гап эшитганди. Эмишки, Қувон 
самарқандлик қўшмачи аёл билан чет 
элга одам сотармиш, япониялик 
безорилар эмас, ўшалар дўппослаган
эмиш. Унчалик таъсирланмаганди, 
аммо миясига лоп этиб урди: ҳозир 
халқ ундан нафратланаётган бўлса- 
чи?! 
Хона ўртасига ётқизиб қуйилган 
Бердимуроднинг юзини сўнгги бор 
очиб: 
– Қандай яхши йигит эди-я, охирги 
марта кўриб қолинглар-а... – деб 
йиғлади аёллардан бири. 
Она бояқиш ҳушидан кетди... 
Майитни дарров чиқаришди. Ўша 
кеча Қувон ухлаёлмади. Лобарнинг 
ўлиги топилмаганлиги қийнарди уни. 
Аммо тўсиндан шундай хаёлга борди: 
“Япониядан қайтганимдан кейин 
мамлакат полицияси мурдани ахтариб 
топган бўлса-чи? Худди 
Бердимуродни кузатгандай 
қариндошу маҳалладошлари Лобарни 
ҳам сўнгги манзилга кузатган чиқса- 
чи? Мен эса ойимқизлардай 
даволаниб ётибман. Лобарнинг 
қотилини, лаънати Кэтринани ким 
фош этади? Ким унинг ўғлини чечен 
мафияси қўлидан халос этади?” 
Шундай қилиб, Қувон яна шаҳарга 
йўл олди. 

Давоми бор...


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ахли
ЮРТИМ ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

Элимиз тинч, юртимиз обод
Ўтганларнинг руҳи
бўлсин шод
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд
Омон бўлинг СИЗ АЗИЗЛАРИМ!!!

Хар бир фурсат ғанимат
Шу  кунларда қилинг
кўп химмат
Ибодатда энг буюк неъмат
ОМОН БЎЛИНГ
ҚАДРДОНЛАРИМ!!
🫶
БАҲОР ФАСЛИНИНГ ЯНА БИР
МУНАВВАР ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🍀

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jigaaaar!

Eslasam eslamaysan,
Hol soʻrab yoʻqlamaysan,
Oʻzingga oʻxshamaysan,
Koʻrinmay ketding jigar!

Yaxshimisan, bormisan?
Qishda yogʻmas qormisan?
Yo shunchalik zoʻrmisan?
Koʻrinmay ketding jigar!

Yoʻllaringga qaratib,
Hafta-oylar sanatib,
Yolgʻonlaring taratib,
Koʻrinmay ketding jigar!

Koʻpayib oshnalaring,
Pulingga tashnalaring,
Yaxshimi boshqalaring,
Koʻrinmay ketding jigar!

Kel holimiz soʻrab tur,
Korimizga yarab tur,
Koʻrsataman qarab tur,
Koʻrinmay ketding jigar!

Asablar boʻldi tarang,
Chidab yuribman arang,
Oʻtmas yolgʻon bahonang,
Koʻrinmay ketding jigar!

Jonimdan aziz jonim,
Eng qadrli insonim,
Qaynatmay kelgin qonim,
Koʻrinmay ketding jigaaaar!

Mumtozbegim

P/s: Hozir "Jigar" soʻzi trendda ekan 😊 Jigarlarga joʻnatamiz😉


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрни пулини ўйнаб, хотинникини ўйлаб ишлатиш керак эканда, шунақами? 😅


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kelinga qilgan yaxshiligi uchun Ka’bada imom bo‘lgan qaynona.

🎧Shu she’rni mazza qilib tingladim. Sizlarga ham ilindim


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g