👑 Bekalar Uchun 💕
24.2K subscribers
10.6K photos
9.64K videos
19 files
13.4K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
____Аел кулди..!

____Нега кулаяпсан..? - дедилар..!

____Аел йиглади..!

____Нега йиглаяпсан..? - дедилар..!

____Аел севди..!

____Уят дедилар..!

____Аел согинса гунох..! - дедилар..!

____Аел укийман деса..! - Сенга ким куибди укишни дейишди..!

____Аел уйда ултирса..! - Еб етасан - дедилар..!

____Ишласа..! - Уйда ултир дедилар..!

____Аел хурмат юзасидан эркакка телефонда жавоб берса:"гаплашса буладиган,илинтирса буладиган" - экан дедилар..!

_Аел жавоб бермаса..!Осмондаги ой дедилар..!

____Аел азоб чекса: - "чида" - дедилар..!

____Чидай - чидай аел улди.Шундагина калб гавхарини йукотганларини билдилар.Кабри узра бош куйиб йигладилар..!♡♡♡

____Аелга бахт беринг саодат беринг,

____Деманг юрибди-ку кулиб жилмайиб.

____Аел кулиб туриб улиши мумкин,

____Дунени олиши мумкин жилмайиб.

____Аелга бахт беринг,саодат беринг,

____Гар кузлари кулиб турсада.

____Бугзининг остида неча минг хасрат,

____Ой юзлари кулиб турсада.

____Кунглини кутаринг хеч булмаганда,

____Кулини силашга шафоат топинг.

____Йиглаб турганида хеч булмаганда,

____Ешини артишга мурувват топинг.

____Ногох ерга тушса оппок румоли,

____Босиб утмасликка шафоат топинг.

____Чакалок ялаган этакларини,

____Тоза деб айтишга адолат топинг.

____Аелга бахт беринг,садокат беринг,

____Деманг юрибди-ку кулиб,жилмайиб.

____Аел кулиб туриб олиши мумкин,

____Дунени олиши мумкин жилмайиб.

____Аелга бахт беринг,саодат беринг.

____Иллохи нур топинг,хидоят топинг.

____Иллохи бахт берган аел енида,

____Бахтиер утмокка иноят топинг.

____Илохи калконсиз,иллохи кургонсиз,

____Гийбатлар йиртмасин куйлакинасин.

____Иллохи хушерсиз,иллохи бедорсиз.

____Итлар тишламасин юраккинасин.

____Аелга бахт беринг,саодат беринг.

____Тог кимирлаб,тошлар сузга кирсада.

____Аелга бахт беринг,саодат беринг.

____Олтмишга карса-да,юзга кирса-да..!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Assalomu alaykum
Qil ustidagi taqdirlarni DAVOMINI kutayotganlar nechta
Reaksiya bosamiz
Reaksiya soniga qarab kamroq yoki koproq joyleman 🥰🥰
Forwarded from 👑 Bekalar Uchun 💕 (Shalola)
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Азамат Коржовов


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 7-Бўлим.

Лобар жодугар Кэтринага қарши. 8-қисм.


Кэтрина жойидан сапчиб тургач,
Миямото мийиғида кулди. Эзмалик
билан деди:
– Мени хитой деб ўйладинг, мен
эса масжидга бораётгандим. Шуни
билки, Лобар ҳам бекордан-бекорга
олис ўлкадан бу ерга келгани йўқ. У
ўғлини ахтараяпти, тушунаяпсанми?
Ўғли йўқолган. Ҳозир қиморбоз ва
мафиозлар қўлида. Малайзия
тепаликларидаги ҳар бир одамнинг
бир тепаликдан иккинчисига юриши
эрталабки жисмоний машқ бўлиб
туюлганидек, Лобарнинг бир
қиморхонадан иккинчисида пайдо
бўлиши ҳам муддаойи қимор бўлиб
кўринаяпти. Сен шошма, Кэтрина!
– Ҳурматингиз ҳаққи, уни қатлдан
қайтардим. Яна нима истайсиз?
Биласиз, обрўйингиз бор. Лекин мени
қийин аҳволга солиб...
– Шошилма, – такрорлади
Миямото. – Сен уни бутунлай қўйиб
юбормайсан. Истардимки, орқадан
пичоқ санчмасанг.
– Нима?
– Сенинг одатингни яхши биламан.
Шунинг учун қарта столини ажрим
столи дедим. Кел, у билан яккама-
якка қарта ўйна. Ютсанг, сенга тараф
йўқ. Лекин довруғини
эшитганингданоқ қотил ёллаб,
сафдан чиқаришга уринишинг
номардлик.
– Уни янчиб ташлайман! – илондек
вишиллади Кэтрина. – Қарта бобида
фаррош менинг тенгим эмас.
– Кўрамиз, – деди Миямото ва
эшик олдидаги йигитларига им
қоқди. Бири югургилаб келиб, қарта
тутқазди.
Лобар бош эгиб, жим ўтирарди.
Вадуд чолнинг ҳам дами ичига
тушган, тез-тез ўртоғига кўз ташлаб
қўяр, “ишқилиб, Лобар устун
келармикан?” деб интиқ бўлаётгани
сезиларди.
– Пул тикмаймиз, – деди жодугар. –
Бу ўйинга одам жони тикилади. –
Кейин ўз-ўзидан ғазаби тошиб кетди.
– Ҳаёт-мамот ўйини! Кимнингдир
сафари қарийди!
Қолганлар уч қадам наридаги
стулларга ўтиришди. Ним ёритилган
залда сигарет ва қон иси сузиб
юрарди. Чоллар йўталар, томоқ
қирар, қайсидир барзангининг оёғи
тагида пол ғичирлар эди. Бирдан
барчаси қарта шитирлаши остида
қолди. Кулдондан кўтарилаётган
тутун гўёки жодугар Кэтринанинг
тилсимларидек ғалати эврилиб
туйқус ғойиб бўларди.
Лобарнинг чўчиётганини ҳамма
пайқади. Истамаётган эди ўйинни
бояқиш аёл. Одамдан хоҳиш
йўқолсаю устига устак ҳаяжондан
қалтирай бошласа қийин, жуда-жуда
қийин.
Кэтрина кўз узмасди. Тавба, у
Лобарга қараб турган ҳолда
қарталарни қандай кўраркан-а?!
Биринчи қўл сузилди. Лобарнинг
қарталари иш бермади. Иккинчи
қўл... учинчи...36
Шу тобда Лобарнинг хаёлида ўз-
ўзидан Дубай манзаралари намоён
бўлди. Самарқандлик бахши қиз уни
“қора қарта рақси” жодусидан
қутқариш учун жин ҳайдар
маросимини ўтказган эди. Наҳотки,
келиб-келиб шу пайт таъсир қилган
бўлса, оддий Лобарга айланиб қолса!
Бешинчи ўйинда бор имкониятни
бой берди, ҳатто бир марта ҳам устун
келмасдан батамом ютқазди. Кэтрина
ғолибона ишшайди. Шунда
Лобарнинг хаёлига бир гап келди:
– Мен сизнинг қурбонингиз
бўлолмайман, – деди дона-дона
қилиб.
Ҳамма Лобарга қаради.
– Нима учун? – ажабланди жодугар
Кэтрина. – Ахир, ҳозиргина жонингни
ютиб олдим-ку.
– “Широи одори” рўйхатидаман.
Кэтрина сезилар-сезилмас қалқиб
кетди. “Оқ рақс” ўйинлари бўйича
қиличини қайраб юрадиган япон
жиноий уюшмаси номи, албатта уни
бефарқ қолдирмаганди, Ҳатто,
Миямото ҳам хиёл саросималаниб,
гоҳ америкалик қиморбоз хонимга,
гоҳ Лобарга аланг-жаланг боқди.
– Сен “қора қарта”чисан, –
таъкидлади Кэтрина. – Айтаётган
уюшманг эса сенга дахл қилмайди.
Уларнинг рўйхатида эмассан.
– Балки Лобар аъзосидир, – бир
қадам яқинлашди Миямото.
Кэтрина янада тумшайди.
Қовоғидан қор ёғарди унинг.
– “Широи одори” одамини
ўлдириш... – деб гапини давом
эттираётган Миямотони Кэтрина
қаттиқ жеркиди:
– Бас, Миямото Сан! Агар у
“Широи...” аъзоси бўлса ҳам
ўлдиришга ҳаққим бор. Чунки ўз
ҳаётини тикди, барчангиз шоҳидки,
ютқазди.
– Барибир уни ўлдирмоқчи эдинг,
сенинг ниятинг кучли рақибни йўқ
қилиш! – дея Вадуд чол жонланди. –
Чунки сен қўрқоқсан! Лобардан
қўрқасан!
– Ўчир, эй сассиқ чол! – қичқирди
жодугар. – Сенга нима?! Ақлинг
етмаган ишга тумшуғингни суқма!
Агар қўрққанимда, – у шундай деб
атрофдагиларга кўз югуртирди, –
жонимни тикиб ўйнармидим!
– Мен бунга йўл қўймайман! –
бақирди Вадуд чол. – Ўлсам
ўламанки...
У кўзлари олайиб, оғзидан тупук
сачраб, қалтираб сўзлаётганда
Кэтрина тарафдорлари мийиғида
кулишиб, чумолининг чиринишини
кузатаётган алфозда беписанд
турдилар. Аммо шу фурсатда Лобар
бутунлай ўзини ўнглаб олди.
Ҳарқалай ёлғиз эмаслиги катта далда
берганди. Қолаверса, инсон жодуга
ишонсаю жоду олдирса, лекин
ёвузликка суянишда давом этса, яна
бурунги ҳолига қайтиши қандайдир
илмий ҳақиқатга ўхшаброқ кетади.
Ҳаётда ким бўлиб қолишидан
қатъи назар, ҳозир ютмаса ҳолига
маймунлар йиғлашинигина ўйларди.
Бир гал ютмай, кейин қартани
умрбод ташлайман, деб хаёл
қилолмасди. Бир марта ютиш учун
тақдирни ўзгартириш керак. Ҳа,
тақдирни инсон ўз қўли билан
ўзгартириш имконига эга, илло37
кейинчалик ўз ҳолига қайтариш эса
унинг имконида эмас.
– Сени, – деди Лобар Кэтринага
ғазабнок нигоҳ ташлаб, – тиланчи-
гадой ўрнидаям кўрмайман. Аёл
киши бўлиб, қартабозга айланиб
қолишим ота-онамга, қариндош-
уруғларимга иснод келтирди.
Ҳаммасини яхши тушунаман. Сен эса
қаерда қартахона дарагини эшитсанг,
тулкидай ҳаво искаб келасан. Аёлсан-
ку! Аёллар бунақа қилмайди. Йўқ, сен
аёл эмассан! Жодугар дейишади.
Жодугардан ҳам баттарсан!
– Нима-нима?!
– Иблиссан, урғочи тўнғизсан!
– Ўлдиринглар уни!
Лобар қулочини кенг ёзиб,
тантанавор деди:
– Майли, лекин ўлимдан кейинги
томошалардан завқланолмайсан.
“Широи одори” рўйхатидаман ва
шунинг учун ҳам сенга атайин
ютқаздим. Барибир ўлдиролмайди,
деб ўйлагандим. Қароринг
қатъийлигини кўриб кулгим
қистаяпти. Менинг қатлим сенинг
Япониядан омон-эсон чиқиб
кетолмаслигингни билдиради, шуни
тушунасанми?
– Жин ургур!.. Нима, “Широи...”
сени ўлдиришини била туриб, атайин
Токиога келдингми? Ўз бўйнингни
тиғга тутгани... Э, кимни
алдамоқчисан?
– “Қора қарта”чи бўлсам-да, улар
“оқ қарта” бўйича айблаб, сиртдан
ўлимга ҳукм этишди. Албатта, бу –
туҳмат! “Широи одори” аввал ҳам
туҳмат билан бир танишимнинг
хотинини, яъниким ёшгина
келинчакни ҳаммомда ўлдирди.
Шуни билиб қўй, Кэтрина, мен ўлим
учун келганим йўқ! Улардан исбот
талаб қиламан!
– Кимдан? – совуқ кулди жодугар. –
“Широи одори” данми?
Лобар олдинга энгашиб:
– Сен ўйлаганчалик ожиза эмасман,
– деди. – Охирги пайтлари
қиморхоналарда жавлон
ураётганингни билиб юрибман. Аммо
ўша қиморхоналарнинг эгалари
ҳисобланмиш мафия одамлари сен
келмасингдан аввал менга хушомад
қилишган. Жон-жаҳдим билан
қимордан қочишга уринаверишим
оқибатида, боз устига қамалиб қарта
дунёсида кўринмай қолишим
натижасида уларнинг ҳафсаласи пир
бўлди. Японияга келишимнинг асл
сабаби – ўғлимни қутқариш! Кейин
марҳума келинчак масаласию менга
қилинган туҳмат... Гапимдан
сезмаяпсанми, “Широи одори”
жиноий уюшмасидан ўн баробар
катта ташкилотларга дахлдор
инсонман. Хатойим шуки, менга зор
кишиларга айтмасдан ўз ҳолимча
юрибман. Кацусикада эса ўғлимнинг
ортидан қувдим... Афсус, Италия
мафиясига мурожаат қилсам, яхши
бўларкан.
– Кўрдингми?! – деди Миямото бир
қошини кўтариб. Вадуд чол ҳам енгил
нафас олди.
– Хўп, иш чувалашиб кетди, – дея
Кэтрина туриб, нари-бери юра
бошлади. – “Широи одори”ни ҳам,
Италия мафиясини ҳам ҳурмат
қиламан. Биз ҳаммамиз улардан
қўрқамиз, шундай эмасми? Лекин38
қарши курашмаган ҳолда одам одам
билан ҳисоб-китоб қилиши мумкин.
Лобарга Боку аэропортида
айтганман. У мендан нарироқ юриши
керак эди. Бироқ шахсий иш
баҳонасида дастлабки кунларданоқ
ўзини қартага урди. Бир марта эмас,
икки марта ўлдирсам арзийди.
– Баҳсга нуқта қўямиз! – столни
кафти ила урди Лобар. – Атиги бир
қўл ўйнайсанми ҳақиқий Лобар
билан?
Кэтрина бостириб келди.
Важоҳатидан от ҳуркарди.
– Ютқаздингми, аввал ҳаққимни
бер!
– Жонимними?
– Қартага нима тиккан эдинг,
сурбет?!
Яна Миямото аралашди:
– Кэтрина, – деди у, – барибир
Лобардан қўрқаяпсан. Аслини
олганда, огоҳлантиришга-да ҳаққинг
йўқ. Ахир, сен унинг хўжайини
эмассан. Лобар истаган жойда,
истаган одами билан қарта ўйнай
олади.
– Бу ўтган гаплар. Ҳозир эса
қиморга тикишга ҳеч вақоси йўқ.
Шунча одам гувоҳлигида жонини бой
берди. Тузукроқ ўйнолмаслигини
кўрдинглар.
– Дубайда юрганимда, – дея Лобар
алам билан сўзлади, – ҳаммаси
жонимга тегиб кетганди.
Дарбадарлик, қуллик ва барчасига
сабабчи бўлмиш қимор! Тасодифан
Дилором исмли ҳамшаҳаримни
учратиб қолдим. У беш йилдан буён
Бирлашган Араб Амирликларида
яшаркан. Ёш қиз, лекин бахшиликдан
хабари бор. Бахши, бу – касаллик ва
жодуларни ҳайдайдиган аёл. У мени
“қора қарта рақси” жодусидан халос
этишга ваъда берди. Шунча йилдан
бери кор қилмади деб юрардим.
Бирдан қарта ўйнашни истамай
қолаяпман. Ҳозир ҳам шундай бўлди.
Қўлим борса ҳам кўнглим бормади...
– Энди-чи? – сўради Миямото
лабини ялаб. – Сен “қартабоз Лобар”
ҳолатига қайтдингми? Кўзларинг
бошқача чарақлаяпти.
– Икки баравар қайтдим, Миямото
Сан. Агар яна бир имкон бўлса эди,
америкалик манави калондимоғ
хотинни шарманда қилардим.
– Ростданми?
– Ишонаверинг, – деди Лобар.
Шунда чоллар бир-бири билан кўз
уриштиришди, бошларини секин
қимирлатишди.
– Кэтрина, Лобар билан охирги
марта ўйнайсан,– Миямото
кулимсираб гапирди, – биз – Вадуд
иккимиз жонимизни тикамиз.
Розимисан? Агар рози бўлмасанг,
Лобарни ўлдирмайсан. Чунки биз
гувоҳмиз. Эртага унинг қасосини
оладиган кишилар, албатта,
топилади.
– Ҳазилни ёқтирмайман, Миямото
Сан, – деди Кэтрина қаддини ғоз
тутиб. – Ўғилларингизни танийман,
уларнинг ҳурмати бор. Сизга ёмонлик
қилолмаслигимни яхши биласиз. Нега
бу олқинди қиз шу қадар мафтун
этаётганига ҳайронман. Ҳатто,
жонингизни беришга тайёрсиз-а?
Миямото гапирмоқчи эди, Кэтрина
қўлини кўтарди. Тушундим, дегани
юзида зоҳир эди. Енгил одимлар39
билан жойига қайтиб, сассиз чўкди.
Кафтини ёзган эди, енги ичидан
қўрғошин тусли қарта бойлами тап
этиб тушди.
– Бошладик, – деди у кўзлари
чақнаб.
Шу заҳоти Лобар қора кўзойнак
тақиб олди. Аввало, ким ўйинни
бошлашини аниқлаш учун французча
экартенинг дебочасига асосланган
“сайланма доналар”ни тердилар. Ва
ниҳоят қарталар Лобарга ўтди.
– Фақат инглизча, – уқтирди
жодугар Кэтрина.
Лобар ҳам шунга рози эди. Дарҳол
икки қўлга қарта сузди. Негадир
жодугар тишининг оқини кўрсатди.
– Чарчамадингми, бўтам? – деди
бутунлай бошқача, эркакмонанд
бўғиқ товушда.
Лобар индамади. Қўллари қизиб
бораётганини ҳис этаркан, савол
бежиз берилмаганини фаҳмлади.
Жодугар қартасида бир синоат бор
эди.
– Тезроқ тугатмоқчиман, – деди
Лобар қарталарини ташларкан. – Бир!
– Икки, – деган жавобни айтди
Кэтрина.
– Уч, – дея Лобар чуқур нафас олди.
Қимтилган лаблари уни қатъиятли
кўрсатарди.
Кэтрина дастлабки қартасини
ҳужумга ташлади. Лобар муносиб
жавоб қайтарди. Кейинги қарталари
ҳам устун келди.
Миямото қиқирлаб кулиб юборди.
Ёшига ярашмаган кулгисигами,
Кэтринанинг ютқазганигами, мўъжаз
залдагилар ҳайрон бўлиб
қолишганди.
Япон соғ қўлини силтаб, баланд
овозда деди:
– Бўлди, Кэтрина, бўлди! Ҳақиқий
Лобар сендан устун. Бугуноқ бутун
Япония хабар топади.
Негадир жодугар миқ этиб оғиз
очмади. На хусуматини, на боягина
Лобарнинг жонини ютиб олганини
эслади. У буткул абгор аҳволга
тушгандек бошини кўтаролмади ҳам.
Икки чол соғ қўллари-ла
қучоқлашишди.
– Сен буни қўйиб юбор, – деди
Миямото Кэтринага. – Биринчи сафар
ютдим деб ўтирасанми! Ҳаққига
кўчганда, икковингнинг ўртангда ҳеч
қандай душманлик йўқ. Икковинг
тенгсан, тамом-вассалом. Фақат,
Кэтрина, қизғанчиқлик қилдинг,
холос. Аммо қўрқма сен! Лобарга
ифлос қиморхоналар ортиқ керакмас.
Тўғрими, қизим?
“Қизим” деб менга айтаяпти, деган
хаёлдан ток ургандек сапчиган
Кэтрина илкис қад ростлади-ю бошқа
манзарани кўрди: чоллар Лобарга
оталарча жилмаярдилар.
– Кўзимга кўринмаларинг! –
чинқирди Кэтрина. – Йўқолларинг!..
Ҳой, ҳайдаб солинглар!
Чиқа бошлашди. Шунда Кэтрина
Лобарга ёпишди.
– Сен қаёққа?
– Қўй уни, – Миямото Лобарни
иккинчи томондан тортди, –
зўравонлик қилма. Очиғини айтганда,
ойнага бир қарашинг керак,
кечирасану қип-қизил жиннисан.
– Ҳей-й!.. – Кэтринанинг кўзлари
олайди.40
– Бу ер Токио, – хотиржам ҳолда
деди Миямото. – Шовқин-сурон,
нотоза ҳаво ўғилларимнинг асабига
салбий таъсир қилган, улар сенинг бу
муомаланг ҳақида эшитишса...
Жодугар чангалини бўшатди.
Лобар худди ер остида бир йил
қамалиб ўтиргандек эркин нафас
олиб, ташқарилади. Ҳаёт бирдан
ўзгариб кетган эди.
– У ёқда жуда чатоқ иш бўлибди, –
шипшиди Миямото Лобарга. –
Ҳалокат катта, одам ўлмагани
ҳарқалай яхши.
– Ўғлимни олиб қочаётганларга
етолмадим... – Лобарнинг товуши
титраб чиқди.
– Топамиз, албатта, топамиз. Хафа
бўлма. Оёғим остида она замин бор
экан, ҳеч ким мени яксон этолмайди.
Вадуднинг муддатини яна бир ойга
чўзсам, у Японияда қолади, сен эса
ўғлинг билан кетаверасан.
– Раҳмат, айтганингиз келсин...
Мени қандай топганингизга
ҳайронман.
– Иволгинни ахтараяпман, – деди
Миямото синовчан назар солиб.
– У-унинг қаердалиги менгаям аниқ
эмас. Юз минг долларча пулни олгач,
ғойиб бўлди. Начора, унинг дарди шу
эди.
– Сенга ўхшаб мен ҳам полициядан
ёрдам сўрашни ёқтирмайман.
Улар машина сари юришди.
Миямотонинг икки йигити орқада
келарди, учинчиси машинада экан,
тушиб эшик очди. Айни шу лаҳзада
бошқа бир машина келиб, тикрайган
сочли йигит ойнадан калла чиқариб,
алланималар деди. Кейин
Миямотонинг қаршисига чопиб
келиб, оғзи бидирлашдан тўхтамади.
Кунботиш томонга ишора қилгач,
полиция машинасининг сиренаси
эшитилди.
– Лобар, – деди Миямото шошиб, –
манави йигитни ўғлим юборибди.
Полиция бу ёққа сени қидириб
келаётганмиш. Кэтрина чақиб берган,
шекилли... Йўғ-э, ҳозиргинанинг
ўзида қандай чақади? Унда ўғлим
бизга машина юборишга
улгурмасди... Майли, ҳозир ўй
суришнинг вақти эмас, машинага чиқ.
Нотаниш йигит қўйнидан телефон
олиб рақам тергач, Миямотога тутди.
Бир оғиз гаплашилди.
Шундан кейин воқеалар кўз очиб
юмгунча содир бўлди: Лобар орқа
ўриндиққа ўтирган ҳам эдики,
машина ванғиллаб юриб кетди,
кутилмаганда муюлишда тормоз
берилдию бир йигит бостириб кирди.
Қўлида пичоқ ялтиради. Пўписасига
қараганда, ҳайдовчи ва унинг тили
бир бўлиб, Лобарни олиб қочиш
ниятида эдилар.
– Бу қилиқларинг ортиқча! – деди
Лобар, лекин афтидан улар япон
тилидан ўзгасини тушунмас,
тушунишни ҳам истамасдилар.
Машина тезлиги ошгандан ошди.
Ҳар бир светофорда сабрсизлик-ла
тўхтар, шошилинч илгариларди.
Шаҳар четида ҳам чароғон йўллар
пешвоз чиқди. Осмонўпар бинолар
олачалпоқ чироқларини милтиратиб
тобора ортда қоларди. Денгиз
томонда чексиз қоронғилик тўнини
кийган тун увлагандек туюлди.
“Ўлдим”, – деди Лобар ичида.41
Машинани ҳеч ким тўхтатмади. У
катта йўлдан четга бурилди-да,
қоронғилик қўйнига шитоб-ла кириб
борди. Фаралар ёруғида асфальт
ўртасидаги оқ чизиқлар ҳам
алланечук сирли манзара касб
этарди.
Навбатдаги бурилишда
микроавтобусга дуч келишди.
Машина уч-тўрт қадам ўтиб тўхтади.
Фақат ҳайдовчи тушди. Кўп ўтмай
кимлардир ғала-ғовур қилиб
яқинлашишди. Эшик очилгач, бир аёл
энгашди. Бу – жодугар Кэтрина эди.
Совқотган, шекилли, бояги либоси
устидан қорамтир адёл ташлаб
олибди.
У Лобарга ҳиссиз нигоҳинигина
ҳадя этди.
– Бу аҳволга ўзингни ўзинг
туширдинг, – деди тишларини
ғижирлатиб. – Садқаи аёл кет!
Болангни ўғирлаганлари ҳам ёлғон!
Гўё уни ахтариш баҳонасида кезмаган
юртинг қолмади. Кимсан?! Афт-
ангорингга бир қара! Ҳеч ким
эмассан! Яна мени аёл эмасликда
айблашинг ортиқча! Иблис
дедингми? Қўрғошин тусли заҳарли
қартамни энг ёмон кўрадиган
одамимга бераман...
– Сени соғ қўйишмайди, билиб қўй!
– деди Лобар.
Бунга жавобан Кэтрина заҳаромуз
кулди ва микроавтобус томон қўл
силкиганди, кимнидир сургаб кела
бошлашди. Лобарни ҳам машинадан
тортиб олишгач, икки банди юзма-юз
бўлди.
– Юзини ёруғликка тутинглар, –
амр этди жодугар. – Сўнгги бор бир-
бирини кўриб қолишсин.
Лобар қичқириб юборишдан ўзини
зўрға тийди. Қаршисида Қувонни
кўриб турарди. Афт-ангори калтаклар
оқибатида таниб бўлмас даражага
келган, суяшмаса йиқилади.
– Қувон? – деди Лобар кўзларига
ишонмай.
– Бахтга қарши ўша! – ҳаволанди
жодугар. – Шуми мени соғ
қўймайдиган кас?! Шунга
ишондингми?
Малайлари Кэтринага полиция
таёғини тутқазишди. Аёл бор кучи
билан Қувонни устма-уст урди.
Инграшга ҳам мадор тополмаган
йигит унсиз қулади.
– Хумордан чиққунча урдим,
уравердим, кўрдингми ҳолини? –
мақтанди жодугар. – Мендан аввал
“Широи одори” йигитлари ўласи
қилиб дўппослаган экан. Уриб
ўлдириб қўя қолишарди, аммо мен
уни сўраб олдим. Икковини бир
жойда, ўз қўлларим билан
ўлдираман, дедим. Албатта, бунинг
учун қимордан тушган бир юз эллик
минг долларни қуртдай санаб
бердим. Йўлимда ғов бўлганларнинг
қисмати шу. Қани, йигитлар,
иккаласини ҳам машинага ортинглар.
Қатлгоҳ кутмоқда.
Қўл-оёқлари боғланган икки вужуд
микроавтобуснинг орқа ўриндиқлари
тагига ташланди.
– “Широи одори”га қарши курашиб
бўладими?! – мазах қилди Кэтрина
йўл-йўлакай. – Балки “Широи одори”
мендирман?! Хеҳ-хеҳ-хе... Сен-чи,42
Лобар, қартада бало, жиноят
кўчасида эса гўлсан. Одам ҳам
мафияга тиккама-тикка борадими, ё
Биби Марьям! Жинни, аҳмоқ, ғалча!
Мени ютишинг мумкинлигини
билардим... Балки ютмаганингда
омон қолармидинг? Анави
бобойларинг халос этарди, эҳтимол...
Нега ишондинг-а уларга?! Бирининг
ўнг қўли, иккинчисининг чап қўли
йўқ. Қизиқ, ўша чўлтоқлар нима
каромат кўрсатарди, нимасига
суяндинг? Телефондаги сохта овозни
ўғлиникидан фарқлаёлмайдиган
бўлса-да, Миямото ўзича бир олам.
Доим атрофида уч-тўрт қўриқчиси
билан юради. Кимга керак унинг
сассиқ жони?! Қачон қарама
ўғилларига ортиқча баҳо беради.
Сени ўлдирганимдан сўнг, Лобар,
улар менга ҳеч нарса қилишолмайди.
Ҳатто, оғиз очолмайдилар. Сендан
сариқ чақалик фойда йўқ уларга.
Вадуд деган кимсанинг ҳурматига
бирон нима дер, демоқчимисан?
Дейди, фақат менга эмас, Худога
дейди. “Аллоҳу акбар, жойи
жаннатдан бўлсин!” Ҳа, улар
мусулмон. Мусулмонлар шунақа
дейишади одам ўлгач. Тўғрими?..
Тўғри демай кўр-чи!.. Айтгандай,
Вадуд ёшлигида отдан кучли бўлган
дейишди. Ҳозир қанча морфин
кўтаради, деб ўйлайсан? Ўн грамм,
йигирма, ўттиз... Лекин мен унинг ҳам
қийналиб ўлишини истайман.
Машиналар соҳилбўйига етди. Бу
ерни соҳил эмас, кўлмакзор деб атаса
жоиз бўларди. Негаки улар пиёда
анча вақт кўлмакларни айланиб ўтиб,
катта сувга яқинлашдилар. Денгиздан
шамол эсарди. Лобарнинг эти
жунжикиб, беихтиёр қалтирай
бошлади. Совқотгани етмагандай
Кэтрина унинг оёқ кийимини ечиб,
отиб юборди.
– Нариги дунёга ялангоёқ
кетилади, – деди у.
Қувон ўзини бир оз тутиб олганди.
Уни тош устига ётқазиб қўйишганда,
қаддини кўтара олди ва алланима
деб ғулдираганча кузатиб ётди.
Лобарни тизза бўйи сув кечтириб,
тошлоқ оролчанинг ўртасига
етказдилар, тошга тиз чўктирдилар.
– Мана, ҳаммаси тамом! –
қичқирди жодугар Кэтрина; унинг
қўлига милтиқ беришди. – Эй Қувон!
Сен ҳам эшитаяпсанми? Билиб қўй,
менда барча маълумотлар бор эди,
барчаси! Икковинг севишганинг, оила
қуролмаганинг, бир фолчи атрофи сув
билан ўралган тошлоқда Лобарнинг
отиб ўлдирилишини башорат
қилгани, “Широи одори” томонидан
келинчакнинг ўлдирилиши... Ва
ниҳоят, болакай баҳонасида Японияга
келишларинг, мени ўлдиришни
режалаштирганларинг!..
– Сени ўлдиришни Иволгин
режалаштирган, – пичирлади Лобар.
– Мен эмас... Қувон эмас...
Бироқ унинг гапларини Кэтрина
эшитмади. Милтиқни мўлжалга
тўғрилаб, шундай деди:
– Донғи кетган қартабоз аёлни ўз
қўлларим билан йўқ қилаётганимдан
хурсандман. Чунки мен халқаро
қимордаги ягона аёл бўлиб қоламан.
У эса ўлади, абадий кўз юмади.
Алвидо, Лобар! Жаҳаннам эшиклари
ланг очиқ!43
Милтиқ гумбурлади. Лобар ортига
қалқиб кетди, сўнг олдга йиқилиб,
тош каби қотди. Қувонга ҳозиргина
унинг қора шакл-шамойили кўриниб
турганди, энди фарқлаёлмай қолди,
қай бири тош, қай бири Лобар.
Йигит ожиз ингради. Харсангдан
сирғалиб тушди. Кўзларидан
тирқираб ёш чиқди.
Бир оздан кейин қараган эди,
Кэтринанинг малайи тош
бостирмоқда эди.
Улар сув кечиб, Қувоннинг бошига
қайтишди.
– Ҳозир сув кўтарилишни
бошлайди, – деди жодугар. – Нари-
бери тош бостирдик. Сув юзасига
чиқиб қолмасин-да, ахир. Балиқлар
маза қилиб есин!
Қувон шалоқ сўзлар билан сўкинди.
Кэтрина унинг сочидан тортиб, юзини
ўзига қаратди.
– Жағинг соғ, шекилли. Ҳим-м,
кўзларинг ҳам кўраяпти... Нима
қилсам экан?
Кэтрина денгиз томонга қаради.
Кейин деди:
– Мана, сув босиб келмоқда.
Лобарнинг қабри, агар шуни қабр деб
атасак, сув тагига қандай гум
бўлишини томоша қилишинг мумкин.
Бу – Японияда кўрган охирги
мўъжизанг... Йўқ-йўқ, нималар
деяпман, нафақат Японияда, ёруғ
дунёдаги сўнгги томошанг.
Қувон энди сўкинишга ҳам куч
тополмади. Кўзини юмди, қайтиб
очганида ҳақиқатан сув босиб
бўлганди.
– Лобар... – шивирлади у. – Лобар...
Кечиринг, сизни қутқаролмадим...
Мен айбдорман. Қайтарсам бўларди.
Ҳаммасини тушуниб тургандим-ку...
Билардим-а бу йўл адойи тамом
қилишини... Мен ҳам қайтмадим...
Эсиз... Эсиз...
Жодугар малайи Қувоннинг
томирини ушлаб, деди:
– У тирик.
Иккинчи малай у ёқ-бу ёғини
текшириб кўргач:
– Лекин тез орада ўлади, – деб
қўшимча қилди.
Шундан сўнг Қувоннинг қўл-
оёғидан ушлашиб, кўлмакка
улоқтирдилар...
Оғзи-бурнига сув кириб, ўқчиб бош
кўтарганда денгиз кўлмакни ҳам ўз
домига олганди. Қувон учун ҳаётда
кўп нарса ўз интиҳосига етганди. У
оғир гавдасини кўтаролмай ажалини
кутиб ётаркан, хаёл уфқларида бир
аёл кўринди. Гоҳ онасига, гоҳ Лобарга
ўхшарди. Ким бўлишидан қатъи
назар у жудаям қадрли инсон эди.
Қувон изларини кўзига суртгиси,
этагини тавоф қилгиси, бошида
айланган зоғ борки, қувиб солгиси
келди.
“Сен ўлаяпсан”, – деди ички бир
овоз.
– Мен? – ҳайрон бўлди Қувон.
Бирпасдан сўнг аллақаёқдан садо
эшитилгандек туюлди:
– Тур, болам...
– Қувон, туринг...
Овозлар икки хил эди: бири
онасиникига, иккинчиси Лобарники.
Қувон бор кучини тўплаб, оёққа
қалқди, аммо қалқиб, сувга йиқилди.
Интилди, денгиз сари талпинди.
Малъунлар Лобарни отиб ташлаб,44
тош бостириб қўйган жойда
тўлқинлар ҳукм сурмоқда эди.
Мана, бир тўлқин ёпирилиб келди-
ю Қувонни мувозанатдан чиқарди.
Кейингилари ҳам уни орқага суриб
бораверди. Ўн бор йиқилиб, ўн бор
турди бечора йигит.
Ахийри, Қувонни табиат ҳам четга
суриб ташлади. У эса мағлубиятни тан
олмай олға ташланар, ёввойи шижоат
уйғонгандек эди.
Кечиккан туйғу эди бу. Бир неча
йил муқаддам, ҳали жиноят оламига
кирмасдан бурун шундай жаҳд
қилмоғи лозим эди.
Аввал ўз қалбини қутқарган
одамгина бировларни қутқара
олади...
Соҳилдан хийла нарида, тошлар
орасидан кимдир лип этиб ўтди-да,
йўл четидаги “Тойота”га ўтирди. Кўп
ўтмай қизил чироқлар ҳам кўринмай
қолди.
Қувон бошини тошга қўйиб
йиғларди.
Қувоннинг тушига Лобар кирди.
Жаҳонгашта аёл отиб ташлангач,
қабрини сув босибди. Бу сув
ватаннинг илиқ лойқа суви эмас
эмиш. Япон соҳилини ювиб ётган
асрий шўр денгиз... Балиқлар увоққа
ёпишгандек мурдага ташланибди.
Лобар сон-саноқсиз балиқлар
қуршовида денгизнинг қора қаърига
равона бўлибди. Ҳаял ўтмай сув юзига
қарта доналари қалқиб чиқибди.
Тўлқинлар қарталарни домига тортиб,
олис уфқлар сари поёнсиз денгиз
ўрталарига олиб кетибди.
Ё алҳазар, бунда тўлқинлар
қирғоқдан денгиз ўртасига
ҳаракатланар эмиш. Қарталарга
Қувоннинг ичи ачишибди. Денгиз
аслида икки қитъа орасидаги
уммоннинг бир қисми эканлигини
ўйлаб, даҳшатга тушибди. Энди
қарталарни қандай топади? Саҳрога
сочилган шакар доналарини топиб
бўлмаганидек қарталар ҳам абадий
йўқоладими?..

Давоми бор.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгни кутиб, дуолар ила хушнуд қарши олиш Бахт!
Ассалому алайкум!

Тонг- кунимизнинг энг ширин, ҳаяжонли бўлаги!
Аллоҳим, бизларни шундай файзли тонгларингдан бенасиб қилма...
🌱
Иброҳим Адҳамдан сўрадилар:
- Кунингизни қандай ўтказасиз?
Иброҳим Адҳам дедилар:
- Тўрт от сақлайман:
бирининг номи ШУКР, бирининг номи САБР, бирининг номи ИХЛОС бирининг номи ТАВБА.

Агар менга неъмат келса, ШУКР отига миниб, унинг олдига чиқаман.
Агар менга малол юзланса, ИХЛОС отига миниб, рўбарў бўламан.
Агар менга бало келиб, офатга йўлиқсам,
САБР уловига миниб келажакка интиламан.
Ва агар менда гуноҳ пайдо бўлса, ТАВБА отига миниб, қувлаб қочаман....

Шукр, сабр, ихлос ва тавба ҳамиша ҳамроҳ бўлсин қадрлигим..

Умид ва дуолар ҳам албатта.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим хабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг

Чунки:-қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
• Болангизга: "Деворга чизма!" деб айтманг. Балки, "Қоғозга чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, намозингни ўқи, йўқса Жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "Кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, Жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасану" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "Болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин ўйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!
• Болангизга: "Тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!
• Болангизга: "Чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "Болажоним, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатганлар" деб айтинг!
• Болангизга: "Шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади" деб айтманг. Балки, "Майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан" деб айтинг!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Эрини авайлаб юракдан севган,
Ўзининг хаққини боламга деган.
Оила тинчи деб роҳатдан кечган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .

Фарзандин бахти деб билган ўз бахтин .
Ғаму ташвишлардан юзида ажин .
Чуқур хурсинади олган бўлиб тин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли .

Дилида сақламас, адовату-кин.
Кўнглини чўктирмас бўлсада мискин.
Сўзлайди меҳрла ёқимли секин .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Турмуш ўртоғини ярим пир билган,
Қўлни косов, сочни супурги қилган .
Рўзғор юкин қўрқмай елкага илган .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Баъзида гуруч хам бўлмас курмаксиз .
Учраса курмакни қилманг эрмак сиз.
Адашган аёлга бўлинг тиргак сиз .
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Диёнатли алп қомат ўзбекнинг Эри .
Номуси мустахкам ибо хаёли.
Кўнглида жавобсиз минг бир саволи,
Метиндек бардошли ўзбек аёли.

Бўлсин Аёл - меҳр, вафо тимсоли,
Аёлни ардоқланг тутмай уволи.
Бахт беринг Аёлга мухаббат беринг,
Метиндек бардошли ЎЗБEК АЁЛИ !

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#РУХИЯТ

​​"Дуо"

🗯Яратган, сендан мўъжизалар сўрамайман, саробларни сўрамайман, сендан ҳар куннинг кучини сўрайман.

🗯Шошмай қадам ташлашни ўргат менга.

🗯Кунлик ташвишлар орасидан, мени ҳаяжонга солган кашфиётлар ва тажрибаларни англаб олишим учун, кузатувчан ва зийрак қил мени.

🗯Умримни тўғри тақсимлашни ўргат, муҳим бўлган ва муҳим бўлмаган нарсаларни фарқлаш учун нафис ҳиссиёт бер.

🗯 Нафсимни тийиш учун куч ва меъёр туйғусини сўрайман сендан, осмонларда учмаслик, ерларда судралмаслик учун. Кунимни унумли режалаштирай, чўққиларни ва олисларни кўра олай ва вақти билан санъат мўжизаларидан баҳраманд бўла олай.

🗯 Орзу ҳар доим ҳам куч бермаслигини англашимга имкон бер. На ўтмиш ҳақидаги орзулар, на келажак ҳақидаги. Ҳозир ва шу ерда бўлишимга, ҳозирги онни энг муҳим эканлигини билишимга кўмак бер.

🗯 Ҳаётда ҳаммаси силлиқ бўлиши керак, деган анойи ишончлардан асра мени. Қийинчиликлар, мағлубиятлар, йиқилишлар ва омадсизликлар, шунчаки, ҳаётнинг табиий, ажралмас қисми эканлигини ва уларнинг ёрдамида ўсишимиз ва улғайишимиз мумкинлигини англашим учун тиниқ тафаккур бер.

Ақл юрак билан тез-тез баҳслашиб туришини ёдимга солиб тур.

Менга керакли вақтда ҳақиқатни айта олишга журъати етадиган ва бу ишни муҳаббат билан амалга ошира оладиган инсонни ато эт!

Биламанки, кўп муаммолар, чора кўрилмасдан ҳам ҳал бўлади, шундай экан, менга сабр қилишни ўргат.

Сен билгувчисан, биз дўстларга муҳтожмиз. Менга тақдирнинг шундай ажойиб ва нафис туҳфасига лойиқ бўлишимга имкон бер.

Менга бой тасаввур ато эт, кимгадир, керакли онда, керакли вақтда, керакли жойда сўз билан ёки сўзсиз меҳр бера олишим учун.

Ўта "паст"да турган инсонларгача таъсир кўрсата оладиган инсон қил мени.

Ҳаётда нимадандир бебаҳра қолиш қўрқувидан халос эт.

Менга мен истаганимни эмас, менга ҳақиқатда керак бўлганини ато эт.

Шошмай қадам ташлашни ўргат менга👇🏼

©️Антуан де Сент-Экзюпери

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#кўнгил

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.

Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим...

Муаллиф : Умму Амина


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ТИЛАК

Бисмиллаҳ, қўлимни очдим дуога,
Иншааллох сўзим етсин Худога.
Менга қалқон бўлиб келган дунёга,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Умри равон бўлсин, чинордек узун,
Рўзғори барокат, ҳам бағри бутун.
Кўнглим тинч жигарлар борлиги учун,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Йигит боши сира бўлмасин-да хор,
Оғримасин жони, топмасин озор.
Саждада сўрайман такрор ва такрор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Олсин, олдирмасин тўкилмасин ҳеч,
Ҳаёт  ташвишидан букилмасин ҳеч.
Чин дилдан сўрайман саҳарлару кеч,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Отам ҳам онамни эъзозлаб юрар,
Чорласа лаббай деб мунтазир турар.
Ҳар не қилса бир кун фарзанддан кўрар,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Онамга айтолмас ҳасратларим бор,
Оғам деб шипшидим сирларим бисёр.
Ишларига Ўзинг бўлгин мададкор,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Бахтлиман сафдаги нори учун ҳам,
Бахтлиман ёнимда бори учун ҳам.
Толъе омадини айлагин бекам,
Ака-укаларим қўллагин Аллоҳ.

Дилобар Ўролова.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g