👑 Bekalar Uchun 💕
24.2K subscribers
10.6K photos
9.64K videos
19 files
13.4K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
Аёл қизларимиз учун фасонлар🌹



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Ким ўғил болага таълим берса, бир кишига таълим берибди. Ким қиз болага таълим берса, бутун бошли бир оилага тарбия берибди.

Баъзи қудсий асарларда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат ҳалқасини биринчи бўлиб ушлайдиган киши менман", деб айтганлар. У зот яна: "Бир аёл жаннатга мендан аввал киришда мен билан баҳслашмоқда. Мен: "Эй Жаброил, бу ким?" десам, у зот: "У болаларини тарбия қилган аёл", дедилар.
Шунинг учун қиз бола дин асл таълимотларини ўрганса, зарур ва керакли маълумотларга эга бўлса, юқори савиядаги она бўлиб етишади.

Демак, ушбу умматнинг энг биринчи қиладиган иши болалар тарбиясидир.


©Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#ҚИЛ_УСТИДАГИ_ТАҚДИР.  '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Азамат Коржовов


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. 7-Бўлим.

Лобар жодугар Кэтринага қарши. 1-қисм.

Бу мудҳиш тарих бир аёлнинг 
ҳалокати билан якун топади. 
Одамлар неча минг йиллардан бери 
жиноят олами аталмиш уруш ва 
қабоҳат, фаҳш ва ўғрилик, қимор ва 
бойлик салтанатларидан беармон 
бахт ахтарадилар. Мана, бахт бор 
экан, шунинг учун мазкур салтанатлар 
умри боқийлик талабини 
қўймоқдалар дейсиз. Аммо унда на 
бахт, на ҳаловат бор. У фақат оҳу 
зорлар, қон, мурдалар ва ҳеч қайтиб 
очилмас абадий панжаралардан 
иборат! Нега интилади одамзод? 
Нега интилаверади?.. 
Шанба куни Лобар боши ғовлаб 
уйғонганда, ҳаммасини алоқ-чалоқ 
тушларга йўйди. Ҳаммом ҳам унинг 
дилини ёритмади. Ваннада узоқ 
ўтирди. Бурчак-бурчакларга қаради. 
“Мен кимга қарши юриш 
бошладим? – деди ички овози. – 
Дунёни эгаллаб бўлаёзган жодугар 
Кэтринага! Аёл қиморбоз! Мен каби... 
йўқ, мендан юз баравар кучли 
қартабоз. Шафқатсиз! Нафақат қимор 
дунёсида, жиноятчиликнинг бошқа 
тармоқларида ҳам тенгсиз! Акс ҳолда 
мени Бокуда қувиб етолармиди?!” 
Охирги вақтларда у ҳаммомга 
кирса, негадир ҳар бир кафель 
оралиғида, сув йўлида кимнингдир 
кўзи бақрайиб тургандек 
ҳадиксирайверади. Гоҳо ўзини ўсмир 
қиз ҳисоблаб, сув сепмоқчи, хиргойи 
қилмоқчи, оёқларини ваннадан 
чиқариб, рақс тушмоқчи бўлади. 
Яхшиям, бу ҳолатларда уни ҳеч ким 
кўрмайди. Кўрганда лол қоларди: 
наҳотки, шу жувон ғамбода Лобар 
бўлса?! У ҳам одамдай ўйнар экан-ку! 
Бироқ бугун ўлимга маҳкум этилган 
каби душ тагида серрайиб тураверди. 
Кейин ваннага кирди. Инсон ўзининг 
қай даражада кучли, қай даражада 
кучсиз эканлигини аниқ билолмайди, 
деганлари шу бўлса керак-да. Қўл- 
оёқларига тикиларкан, шу менми, 
машҳур қиморбозми, деб кўнглидан 
ўтказди. Ўзини машҳур чоғладими, 
дарров қарта ягона қуроли 
эканлигини ўйлай кетади. Қартани 
қизалоқлик даврида ҳам кўрган. 
Қартабозларни фильмларда томоша 
қилган. Бироқ вақт-соати келиб, қарта 
ўз қисматига айланишини хаёлига-да 
келтирмаган. 
“Агар бирдан қарта ўйнашдан 
қолсам...” 
Балки шу йўл билан жиноят 
оламидан сирғалаб чиқиб кетар? 
Балки кераксиз “матоҳ” деб ўлдириб 
юборишар?.. 

– Мен кимларгадир керакман, – 
деди Лобар. – Керакман... Афсуски, 
керакман. 
У сочиқни бошидан олганида, 
кўзгудан бир аёл боқиб турарди: 
оддий ва ғамчил эмас. Боласини 
йўқотган, кўп бор адашган, аммо 
йўлидан ҳамон нажот кутаётган ўжар 
аёл! 
Келишилган вақтда дарвоза 
қўнғироғи чалинди. Лобар салобат-ла 
ҳовлига чиқди. Қувон эса ўз жойида, 
ёндаги хона дарпардаси ортида 
қолди. 
– Ассалому алайкум, – деди 
сарғишдан келган йигит ичкарига 
кираркан. 
Орқасида яна бир одам кўринди. 
– Дадам... дадам ҳам келдилар, – 
деди Жалолбек узрхоҳлик қилиб. 
Лобар кўча эшикни ёпиб, уларга 
бир-бир қаради, уйга таклиф этмади. 
Норозиликни пайқаган Жалолбекнинг 
дадаси бир оз ҳайиқиш ва ҳаяжон 
билан: 
– Тушунаман, синглим, – деди, – 
сиз мени чақирмагансиз. Лекин 
ўғлим ким билан қарта ўйнашини 
билишим керак-ку. Отасиман, ахир! 
Мен айтмоқчиманки, кимлар билан 
ўйнайсизлар, шунга... 
Лобар тишларини ғижирлатгани 
лаб-лунжидан сезилди. Қувон эса 
тўппончасини шими камарига 
қистириб, диванга ўтирган кўйи 
уларни кузата бошлади. 
– Фароғат сизнинг келинингизми? – 
сўради Лобар. 
– Ҳа... мана, ўғлимнинг... – деди 
ҳалиги киши. 
– Адашмасам, келинларингиз кўп. 
– Олтита, – қизаринқиради 
меҳмон, – ҳаммамиз битта жойда 
ўтирамиз, битта ҳовлида. 
– Ҳаммасига қартани сиз 
ўргатганмидингиз? 
– Менми? Мен отасиман... Ота 
улуғ! Лекин буларга қиморбоз 
бўлинглар, бор мол-мулкингларни 
тикинглар, демаганман. 
– Пулинг қолмаса, хотинингни 
тикиб ўйна ҳам демагансиз, тўғрими? 
– деди Лобар очиқ зарда билан. 
Унинг овози дарвозахонада 
жаранглаб эшитилди. 
– Албатта. Мен фақат 
ўғилларимга... 
– Улар хотинларини ютқазаяпти! 
– Менга қаранг, синглим, фақат бу 
ўғлим... 
– Қўйинг, Масъуд ака, – деди 
Лобар эшик тутқичига қўл узатиб, – 
отам тенги одамга, бунинг устига 
ўғлининг олдида танбеҳ бергим йўқ. 
Яхши боринг. Ким билан қарта ўйнар 
экан, деб ўзингизни хавотирга тушган 
қилиб кўрсатмай қўя қолинг. 
– Ие, ростдан хавотирдаман. 
– Жуда яхши, – деб эшикни очди 
Лобар. – Энди эсингиз кирибди. 
Аввалроқ ўйлаганингизда, 
болангизнинг иши бу даражага 
етмасди. Боринг. Нега ҳайрон 
бўласиз? Жалолбек ўйнамайди, мен 
ўйнайман. Бу ҳақда ҳеч кимга оғиз 
очманг! Ўғлингиз уйингизга ҳеч 
қандай қарз ёки мажбуриятсиз соппа- 
соғ кириб боради. 
Эркак ўзгариб қолди, айниқса, 
қўлини кўксига қўйгани Қувонга эриш 
туюлди. Кетдими, деб жойидан4 
турган ҳам эдики, бақироқ овоз 
янгради: 
– Синглим, ўлай агар, бир коса сув 
ичиб кетай! 
Жалолбекнинг дадаси ҳаллослаб 
бориб, дарвозахона бурчагидаги 
жўмракка оғиз тутди. Лобарнинг 
қовоғидан қор ёға бошлади. 
Ниҳоят, гумроҳ ота қорасини 
ўчирди. Лобар дарвозани бирйўла 
икки жойдан қулфлади. 
Улар катта қандил осилган салқин 
хонага киришди. 
– Аввал айтинг, – деди Лобар 
диванга ўтириб, – қартани бутунлай 
ташладингизми? 
Йигитнинг кўкиш кўзларида қўрқув 
ўйнади. Шу тобда кириб келган 
Қувоннинг камаридаги тўппонча 
баттар довдиратиб қўйди. 
– Ҳа, кеча айтган гапим, – 
минғирлади Жалолбек. – Мен 
ташлаганман, аллақачон. 
– Сиз Фароғат тасвирлагандек 
келишган йигит эмас экансиз. Демак, 
унга дунёдаги энг ажойиб инсон 
бўлиб кўринасиз. Қимор ўйнашингиз 
оппоқ юзга ёпишган балчиқдай 
бўлди. 
Қувон фин столчаси устидаги 
бодомдан олиб чақаркан, 
Жалолбекка ўқрайди. Оғзидан 
пўчоқни чиқариб, деди: 
– Нима, шунча зўрман деб 
ўйладингми? 
Куёвнинг кўзлари жавдираб боқди. 
Табиатан қўрқоқлар қавмидан 
эканлигини ташқи кўриниши айтиб 
турадиган эркакчалардан бири эди у. 
Бемаъни сўз оғзидан чиқишидан 
чўчиб, бош эгди. Шу ўтиришида кўп 
танбеҳлар эшитишга тайёр эди. 
– Билиб қўй, ўв, – деди Қувон. – 
Сен ҳали қарта нималигини 
зиғирчаям тушунмайсан. Тўртта 
ўйинни ўрганиб, қартабозман, деб 
юрибсанми? Қарта – мафия ботқоғига 
ботиш учун танлов варақалари, 
эшитдингми? Биринг бўлмаса, 
иккинчинг, албатта, бу ботқоққа 
ботиб қоласан. Ҳар йили дунё бўйича 
қарта туфайли қанча одам ўлишини 
санаганмисан? Сендан сўраяпман, 
санаганмисан? 
Жалолбек гавдасини кўтармасдан 
бош чайқади. Лобар ҳам ундан 
ғижиниб ўтирган эса-да, ҳар қалай 
ачиниш туйғуси зоҳир эди. 
– Санамай туриб бир парча қоғозга 
ҳаётингни, яқинларингни тикдингми? 
– Бунчалик бўлишини 
билмаганман, ака, – йиғлоқи овоз 
тўкилди бу пажмурда гавдадан. 
Қувон Лобарга қаради. “Қора 
хоним” ўз ишига киришишга 
ҳозирланиб, бармоқларини 
ишқаларди. Энди ундан эшитмоқ 
керак эди. 
– Жалол, – деди Лобар, – 
японларнинг биронтасида татуировка 
кўрдингизми? 
– Нима? – анграйди йигит. 
– Баданга ёзилган ёзув, сурат, 
нақш. 
– Йўқ. 
– Улар рус тилида бемалол 
гаплашоладими? 
Жалолбек бир оз дадиллашиб, 
нигоҳини ердан узди. Ўзини 
хотиржам тутишга уриниб:5 
– Опа, мен кўрган корейслар ҳам, 
японлар ҳам рус тилида 
гаплашоладилар, – деди. – 
Сезишимча, инглизча ҳам чўт эмас. 
Мен мактабда инглиз тилини 
ўқиганман... 
– Хўп. Айтинг-чи, “томодачи” нима? 
– Нима? – деди Жалолбек яна 
гарангсиб. 
– Сендан “томодачи” деган қарта 
ўйинини сўраяпти. – Қувон ўрнидан 
туриб жавонга яқинлашди. – У 
биздаги қайси ўйинга тўғри келади? 
– Менга аниқ айтишмади, лекин 
ўзаро гапларидан сездим, “йигирма 
бир очко” эди. 
Қувон яқинда очилган янги қарта 
қутисидан яшил нақшли қарталарни 
чиқарди ва нари-бери чийлаб, 
столчага ташлади. 
Лобар дарров иккитага сузди. 
– Олинг, – деди Жалолбекка. 
У дам Лобарга, дам Қувонга 
ҳадиксираб қаради. 
– Сенинг кимлигингни синаб 
кўрмоқчи, – Қувон жойига қайтиб 
ўтирди. – Сўнгги марта ўйна. 
Жалолбек жуда иккиланиб 
ўйнарди. Ҳатто, ташлаётган 
қартасини ҳам ярим йўлдан 
қайтармоқчидек қўлини титратади. 
Кўзларида-ку умуман ўзига ишонч 
йўқ... 
Ютқазди. Аммо қарта ҳақида эмас, 
хотинини – кўзлари шаҳло, оҳудек 
чаққон, ўткиргина келинчакни 
сўради: 
– У... Фароғат мени мақтадими? 
Мен ҳаётимда мақтайдиган бирон иш 
қилмаганман. Қанақа одамлигимни 
ўзим ҳам яхши биламан... Фароғат эса 
жуда-жуда бебаҳо. Унга муносиб 
эмасман, опа... Агар бирон гап бўлса, 
ўзимни ўлдираман. Бир қарорга 
келиб қўйганман. 
– Ҳа, башарангдан маълумсан, – 
деди Қувон. 
Бироқ Лобар изтиробдаги 
қиморбоз куёвга ён босиб, Қувонга 
норозилик уфурган нигоҳини қадади. 
– Бу йигит рост сўзлаяпти, мулла 
дўст. Иродасиз, қўрқоқ ва ақл- 
фаросатда ҳам йўқроқ. Лекин 
мақтайдиган битта иш қилиши 
мумкин: қиморни умрбод ташлайди. 
– Ташлайман, – кўзига ёш олди 
Жалолбек. Йиғлаб юбормаслик учун 
бошини бир маромда тебратиб, 
мунғайиб ўтирарди. Лобар ундан кўз 
узмай алланималарни ўйлаб олди. 
Кейин оёққа чаққон турди. 
– Майли, ҳар ким экканини ўради. 
Кетдик! 
Лобар кофта-юбкасини кийиб 
чиқди. Худди насронийларга ўхшаб 
бошига қора дурра ўради. Сумкаси 
ҳам қора эди. Ҳатто, тирноқлари ҳам 
қорага бўялган. 
– Оқиш кофтангиз билан сарғиш 
туфлингизни айтмаса, ҳақиқий қора 
малика бўлдингиз, – луқма ташлади 
Қувон. 
Лобар ним жилмайиб қўйди. Сўнг 
дарвоза томонда турган Жалолбекка 
ишора қилди. 
– Йигит, бу ёқдан чиқамиз. 
Улар ҳовли тўридаги кичикроқ 
темир эшикчага етдилар. Калит зўрға 
буралди, аммо занглаб ётган эшикни 
очиш осон эмасди. Тутқичи 
бўлмагани боис куч ила тортмоқ 
мушкул эди. Ва шу пайт нариги6 
томондан қўшни итарди. “Ҳа, яна бир 
оз, ҳа”, дер эди у. 
– Секинроқ, – деди Қувон эшикнинг 
тарақлаб очилишидан кўнгли тўлмай. 
– Бова, шунга битта тутқич 
пайвандлаш керак. 
Қўшни чол (бир қўлли пайвандчи) 
ароқ сасиётган оғзини каппа-каппа 
очди. 
– Ҳа, қиламиз, ҳа... 
– Вақтингиз бўлса бизникида ўтира 
туринг, – илтимос қилди Лобар. – 
Ичкарида одам бўлмаса, эшикни 
ёпиш қийин. 
– Гап йўқ, қизим, гап йўқ. Бу 
ҳовлида сендан аввал яшаган одам 
неварамни машинасида босиб, 
оёғини синдирганди. Ифлос, катта 
ишда ишларди! Сен эса қамалган аёл 
бўлсанг-да, ҳеч қаерда ишламасанг- 
да даволатиб, оқсоқлигини 
йўқотдинг. Лекин-да ичкарида одам 
бўлмаса, эшикни ёпиш қийин 
деганинг жа пурмаъно гап! Ҳа, 
ҳикматлар китобига тирноқ билан 
ўйиб ёзиш керак. Эшиклар 
одамларнинг устига тобут қопқоғидай 
ёпилиш учун ихтиро қилинган... 
– Бизни кўрганингиз йўқ, – деди 
Лобар оғил томон юриб. 
– Музлатгичингдаги қулинг 
ўргилсин шишалардан бўлак 
ниманиям кўрардим. Ўн саккиз йил 
қамоқда ўтирганман. Жами уч марта 
судланганман! 
Маҳаллада чорва билан 
шуғулланадиганлар анча-мунча эди. 
Бир қўл чол қачонлардир мол боққан 
шекилли, оғилхона қурган. Орқа 
девор ўйилиб, нариги қўшниникига 
йўл очилган. 
– Лобархон, келинг... келинглар, – 
деб оғил орқасида бир эркак 
илжайган эди, сўрида ўтирган кампир 
шанғиллади: 
– Қўй уни! Нега эркак бошинг 
билан хушомад урасан? Қара, яна 
иккитасини етаклаб юрибди... Ҳой, 
келин, пул-мулингиз керакмас. 
Мошинангизниям қайтариб 
опкелманг бу ерга. Ана, бир 
қўлникига қўйинг. 
– Бувижон, нима десангиз шу, – 
деди Лобар. 
Учаласи “Лиганза”га ўтиришгач, уй 
эгаси – томорқадаги эркак дарвозани 
очиб берди. Машина шитоб-ла 
муюлишда кўздан йўқолди. 
– Ўзбекчиликнинг ютуқлари ҳам, 
камчиликлари ҳам кўп, – деди Лобар 
катта кўчага чиққач. – Жилмайиб 
муомала қилсанг, зиёфат берсанг, 
чўнтагига тўрт-беш сўм солиб қўйсанг, 
одамлар хизматингга шай туришади. 
Уйим Америкада бўлганида 
қўшнилар менга бунчалик ёрдам 
беришмасди. Жиноятчига кўмак 
бериш учун жиноятчи феъл-атвори 
бўлиш керак одам-да. 
– Бизни жиноятчи деб ҳисоблашса, 
демак, қўшниларингиз ҳам жиноятчи, 
– қовоғини солди Қувон. – Нофаол 
жиноятчи. 
– Тўғрисини айтсам, булар 
онгсизлик...– тўнғиллади Лобар. 
– Айтгандай, бунча эрта чиқдик? 
– Япон ошхонасида тамадди 
қиламиз. 
Қувон қош чимирди. Кейин бош 
чайқади-да, йўл четидаги биноларни 
томоша қилиб кета бошлади. Лобар 
унинг аҳволи-руҳиятини жуда яхши7 
тушунади. Қувон анчайин ўзгарган. 
Айниқса, ёшгина хотини ҳаммомда 
ўлгач, жиззаки ва сергап бўлиб 
қолган. Баъзан соатлаб битта мавзуни 
чайнаб ўтиради. 
Унинг фаолияти Лобарни зимдан 
ташвишга қолдирса-да, 
қайтаролмайди. Борган сайин 
ёвузлашиб кетаяпти бу уста. Шу 
кетиши бўлса, иккинчи Шомилга 
айланиб қолмасмикан? Тавба, чечен 
киллери ҳам яқинлари ўлдирилгач, 
ваҳшийлашган. 
– Қувон, – шивирлади Лобар. 
Жалолбек орқа ўриндиқда тушкун 
бир ҳолда ўтирганди, “қора қарта 
соҳибаси”нинг гапи ўзига 
қаратилмаганини англаб, бурчакка 
суқилди. Аммо Лобарнинг гапини 
эшитмасдан иложи йўқ эди. 
– Уларни ўлдирмайсиз... 
– Нега? 
– Хориж фуқароси, меҳмон. Бизда 
меҳмонни ўл-дирмайдилар. 
– Баландпарвоз гаплар! 
– Қачон эшитгансиз меҳмонни... 
– Ўзингиз қачон эшитгансиз 
мафиянинг ҳурматли меҳмон 
бўлганини! Қотил эканини 
исботласам ўлдираман! Нега 
фикрингиздан айниб, амри маъруф 
қилаяпсиз, Лобар? 
– Сиздан беш ёш каттаманми? 
– Опалик даъво қилмоқчимисиз? 
– Нима бўлаяпти сизга, Қувон? 
Меҳмонхонада қон тўкилмаслиги 
керак, гап тамом! Мақсадингиз нима 
бўлишидан қатъи назар 
жиззакиликни йиғиштиринг. Овозини 
ёзиб оламиз, прокуратурага 
топширамиз. 
Қувон четга қаради. Жаҳлини зўрға 
босаётгани асабий бармоқ 
ўйнатишидан сезилмоқда эди. Бир 
вақт у қаттиқ-қаттиқ гапира бошлади: 
– Хотинимни севганманми? Йўқ! 
Йўқ, севмаганман! Онам ҳавас қилди, 
совчиликка борди. Эл қатори тўйдан 
аввал учрашдик, гаплашдик. 
Қишлоқдаги оддий ёш оилага 
айландик. Ували-жували бўлишимиз, 
икки-уч йилда “план” олиб, том 
солишимиз, болаларга суннат тўй 
қилишимиз керак эди. Режада йўқ 
эди келинчакнинг ҳаммомда ўлдириб 
кетилиши! Лобар, яна қайтараман, 
хотинимни севмас эдим! Ишқим 
кимдалиги ўзингизга маълум... Лекин 
мен унинг учун даҳшатли қасос 
оламан! 
– Қўйинг бунақа гапларни, Қувон. 
– Севмасдим деб у бечорани 
ҳақорат қилмоқчимасман. 
Қотилларга нисбатан нафратим 
қанчалик кучлилигини 
таъкидламоқчиман. Ҳали улар 
севмаган хотинимни ўлдиришди! 
Менинг хотинимни! Бегуноҳни! 
Ҳам-қишлоғимни! Ахир, қартабоз 
мен-ку! Қарта учун ўлдирса, мана, 
менинг жонимни олсин эди! Йўқ, мен 
ўз қўлим билан ўлдиришим керак. 
– Аввал исботлайлик, – деди Лобар 
оғир уҳ тортиб. – Балки хотинингиз 
ростдан ўзини... 
– Лобар, ўртадаги муносабатимиз 
ҳаққи унга туҳмат қилманг. Ҳеч қачон 
ўзини ўлдирадиган эмасди. 
– Сиз Ўлик оролдан, Ўрта Ер 
денгизидан қайтишда қарта 
ўйнамагансиз-ку, – чўрт кесди Лобар. 
– Ундан кейин ҳам!
Бу мудҳиш тарих бир аёлнинг 
ҳалокати билан якун топади. 
Одамлар неча минг йиллардан бери 
жиноят олами аталмиш уруш ва 
қабоҳат, фаҳш ва ўғрилик, қимор ва 
бойлик салтанатларидан беармон 
бахт ахтарадилар. Мана, бахт бор 
экан, шунинг учун мазкур салтанатлар 
умри боқийлик талабини 
қўймоқдалар дейсиз. Аммо унда на 
бахт, на ҳаловат бор. У фақат оҳу 
зорлар, қон, мурдалар ва ҳеч қайтиб 
очилмас абадий панжаралардан 
иборат! Нега интилади одамзод? 
Нега интилаверади?..


ДАВОМИ БОР... 



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Hikoya yoqyaptimi



Xa 👍
Albatta 🥰
Juda zo'r 🔥
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹🍀

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌸Танангизни саломатлик,
🌺Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌷Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ!🌤


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
ASRA.

Ayoling sen uchun Allohdan ato,
Rashki yoʻq boʻlmoqlik eng yomon hato,
Jannatga kirmaydi dayuslar hatto,
Ayoling asragin gʻayri koʻzlardan!

Hammaga berilmas dinu-diyonat,
Almiysoq vaʼdangga qilma hiyonat,
Tandagi bu joning bilki omonat,
Diningni asragin gʻayri dinlardan!

Vatanga muhabbat iymondan erur,
Er yigit vatanni qoʻrmogʻi zarur,
Har nedan ulugʻdir or hamda gʻurur,
Vatanni asragin gʻayri ellardan!

Sir aytma doʻstim deb oʻng kelgan kasga,
Ogʻzingdan gullasang qulaysan pastga,
Pushaymon boʻlib soʻng yigʻlama hasga,
Siringni asragin gʻayri kaslardan!

Soʻzlagan har soʻzing bitar malaklar,
Hoʻp oʻylab soʻzlaydi oqil-ziraklar,
Farishta omin der har ne tilaklar,
Tilingni asragin gʻayri soʻzlardan!

Azaliy dushmandir shayton insonga,
Har soat chang solar shayton iymonga,
Oʻzing ur tek turma ilmu irfonga,
Iymoning asragin shayton jinlarda!

Lutfulloh Xoʻjayev.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларда хам шундай иримчи овсинлардан борми 😂
Иримчилик хам бир касаллигда ургилай😉



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бир кун ўзинг учун яшагин аёл...»

Сен эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оиланг кўркига бергайсан сайқал.
Майли ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидаги учта нарсани ҳеч қачон йўқотмаслик керак:

Ҳурмат, севги ва ишончни.

Чунки: «Ҳурмат» бўлмаган жойда «ҳақорат»;
«Севги» бўлмаган жойда «нафрат»;
«Ишонч» бўлмаган жойда «хиёнат» бўлади.

Жалолиддин Румий

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g